Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Госуправление > Хокимияты
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 06.12.2018 15:01   #1  
Аватар для Хокимият Ташкентской области
Оффлайн
Хокимият Ташкентской области
Хокимият Ташкентской области
AKA:Хокимият Ташкентской обла
Сообщений: 78
+ 0  3/3
– 0  3/2

UzbekistanLiveJournalМой Круг
Тошкент вилояти ҳокимлигининг норматив-ҳуқуқий хужжатларини мухокама этиб борилади

Вилоятда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига аукционга чиқариш учун ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун бошланғич баҳосини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5552-сон Фармони талабларини бажариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосланиб

1. Вилоят молия бош бошқармаси (Ф.Худойбердиев), вилоят давлат солиқ бошқармаси (Қ.Ходжаев) ҳамда вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Х.Умирқулов) нинг вилоятда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш учун ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан, у ердаги мавжуд захира, аҳоли бандлиги, ҳудудларнинг мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб, вилоятдаги бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг (0,01 га майдони учун) эксперимент тариқасида бошланғич баҳосини белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

а) Тошкент шаҳридан 10 км.гача бўлган барча ҳудудлар учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари;

б) Зангиота, Тошкент, Янгийўл, Қибрай туманлари, Янгийўл шаҳар марказлари учун энг кам ойлик иш хақининг 70 баравари (бунда а) хатбошида кўрсатилган таклиф инобатга олинсин);

в) Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Паркент, Чиноз туманлари ва Нурафшон, Ангрен шаҳар марказлари учун ҳамда Бўстонлиқ туманининг маркази ва туристик салоҳияти юқори бўлган худудлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари;

г) Оққўрғон, Пискент, Оҳангарон, Қуйи Чирчиқ тумани туманлари ва Оҳангарон, Олмалиқ, Чирчиқ шаҳар, марказлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари (бунда а) хатбошида кўрсатилган таклиф инобатга олинсин);

д) Бўка ва Бекобод туман ва шаҳар марказлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари, туман шаҳар марказларидан
15 км.гача бўлган аҳоли пунктлари учун энг кам иш ҳақининг 5 баравари, туман марказидан 15 км.дан узоқда жойлашган ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари учун энг кам иш ҳақининг 2 баравари;

е) Туман ва шаҳар марказидан 15 км. гача бўлган аҳоли пунктлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари, туман марказидан 15 км.дан узоқда жойлашган аҳоли пунктлари учун энг кам иш ҳақининг 10 баравари, бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари учун энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида (бунда а) ва д) хатбошларида кўрсатилган таклифлар инобатга олинсин) белгилансин.

2. Вилоят молия бош бошқармаси (Ф.Худойбердиев), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Қ.Ходжаев) ҳамда вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Х.Умирқулов), “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқариладиган бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошланғич баҳосини ҳар чоракда қайта кўриб чиқиш юзасидан вилоят ҳокимлигига ҳамкорликда келишилган таклиф киритсинлар.

3. Вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси (Ж.Носиров), вилоят инвестициялар бош бошқармаси (Ш.Шазиятов), вилоят рақобат бошқармаси (К.Тоирбеков) аукцион ғолиблари билан биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тегишли йўл хариталарини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун вилоят ҳокимлигига киритсинлар ҳамда ўз йўналишлари бўйича доимий мониторинг юритсинлар.

4. Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотишда инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларнинг миқдори ва турларини худудларнинг иқтисодий ихтисослашганлиги ва ишлаб чиқариш йўналишларинг сонидан келиб чиқиб туман (шаҳар) ҳокимликлари таклифларига асосан белгилансин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

Таклиф ва мулохазаларингизни кутиб коламиз!

Последний раз редактировалось Хокимият Ташкентской области; 06.12.2018 в 15:03.
Ответить 
Старый 06.12.2018 15:02   #2  
Аватар для Хокимият Ташкентской области
Оффлайн
Хокимият Ташкентской области
Хокимият Ташкентской области
AKA:Хокимият Ташкентской обла
Сообщений: 78
+ 0  3/3
– 0  3/2

UzbekistanLiveJournalМой Круг
Таклиф ва мулохазаларингизни кутиб коламиз!
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2019, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх