|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
21.07.2008 11:30 | #1 | ||
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
Хабарингиз бор, хар йили математика фанидан дуне микёсида Халкаро олимпиада утказиб келинади. Нуфузли анжуманда бир неча йилдан бери Узбекистонлик укувчилар хам фаол катнашиб, 20 га якин кумуш ва бронза медалларни кулга киритишган. Мазкур йилда 49-маротаба утаётган Халкаро Олимпиадага бу гал 10-22 июль кунлари Испания пойтахти Мадрид шахри мезбонлик килди. Дунёнинг 100 га якин давлатларидан 540 дан ошик иштирок этган укувчилар орасида Узбекистон шарафини 6 нафар ёшларимиз муносиб химоя килишди. Кизик тарафи шунда-ки, терма жамоадаги ажратилган уринларнинг асосий кисмини Коракулдаги 1-ИБМИ укувчилари кулга киритишган эди. Нихоят, кеча натижалар аник булди. Олимпиаданинг расмий сайтидан олинган маълумотларга кура, терма жамоамиз вакиллари 4 та бронза медалларни кулга киритишди. Шерзод Сафаров, Диёра Салимова, Алишер Эшонкулов, Фарход Хайдаров каби иктидорли укувчилар юртимизга бронза медаллар билан кайтишмокда. Олимпиада совриндорлари ва иштирокчилари бугун Узбекистонга кайтишади. Шу мунособат билан Тошкент аэропортида уларни кутиб олиш маросими хам утказилади. Батафсил маълумотларни бериб борамиз.
Последний раз редактировалось Husen; 21.07.2008 в 11:55. |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
21.07.2008 14:41 | #7 |
|
Энг қизиғи, ушбу хабар ҳали Ўзбекистоннинг бирон газета-журналида берилмаган. Халқ таълими вазирлиги, УзА нинг сайтида ҳам бу мавзуга оид гап йўқ. Демак, янгиликни биринчи бўлиб, UForum.uz оммага тақдим килмокда. Тезкорлик барибир яхши-да!!! Дарров, ўз сайтимга жойлаштирдим.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
21.07.2008 15:14 | #8 |
|
Участник↑ [♀♂] З1↑ З2↑ З3↑ З4↑ З5↑ З6↑ Итог↓ Рейтинг↑ Рейтинг (%)↑ Награда↑
Sherzod Safoyev 7 7 0 4 0 0 18 186 65,36 Бронзовая медаль Farhod Haydarov 7 7 0 4 0 0 18 186 65,36 Бронзовая медаль Diyora Salimova 7 7 0 4 0 0 18 186 65,36 Бронзовая медаль Alisher Eshonkulov 7 7 0 4 0 0 18 186 65,36 Бронзовая медаль Elbek Kurbonov 3 4 0 4 0 0 11 320 40,26 Abror Pirnapasov 1 6 0 4 0 0 11 320 40,26 Результаты команды 32 38 0 24 0 0 94 33 66,7 Б, Б, Б, Б Последний раз редактировалось Dilshod Bobokulov; 21.07.2008 в 15:17. |
|
Ответить |
22.07.2008 10:09 | #9 |
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
Кеча Тошкент вақти билан 20.10 да Халқаро Олимпиаданинг иштирокчилари ва совриндорлари Ўзбекистонга қайтишди.
Уларни кутиб олиш учун Халқ таълими вазирлигининг бир қатор мутассадди раҳбарлари, иштирокчиларнинг ота-оналари, ўқитувчилари - хуллас 100 га яқин юртодшларимиз Тошкент аэропортида жамулжам бўлишди. Ушбу ютуқларга эришишда мураббийларнинг ҳам хизмати катта. Бахтиёр Дониёров ва Шухрат Исмоиловларни Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси, Қоракўл 1-ИБМИ директори Тўхтамурод Жумаев қутламоқда. Дарвоқе, журналистлар... Улар ҳар бир иштирокчидан интервью олишга шошилишди. Бугун ТВ, Радио, газета-журналларнинг бош мавзуси шубҳасиз мазкур олимпиада ҳақида бўлади. Кузатиб боринг. Ота-оналарнинг қувончи чексиз, чунки олимпиаданинг иштирокчилари муддатидан олдин талаба деган номга сазовор бўлишмоқда. Т.Жумаев бутун меҳнат жамоаси билан кутиб олиш маросимига етиб келди. Мазкур олимпиадада уларнинг 2 нафар иштирокчиси бронза медалларни қўлга киритди |
|
Ответить |
"+" от:
|
22.07.2008 10:51 | #10 |
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
|
Аслида Коракулдаги 1-ИБМИ қошида бирорта университет очса ҳам бўлади. Чунки ушбу мактаб битирувчилари университет талабаларидан ҳам кучлирок деб ўйлайман. Мактаб директори Тўхтамурод Жумаевга эса аллақачон қаҳрамонлик унвонини бериш керак эди. Ҳар қалай чекка бир туманда республикадаги энг кучли ёш математикларни тайёрлайдиган ўқув масканини ташкил этиш ўз-ўзидан бўлмайди... Уларга ҳар қанча миннатдорчилик билдирсак шунча оз. Мамлакатимизни дунёга танитаётганининг ўзи ҳар қанча эъзозга, эътиборга лойиқ.
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
|