Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > БЕСЕДКА > События
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

События Дни рождения, поздравления, праздники достижения, интересные даты, печальные события


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 25.01.2010 17:13   #1  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
26 январь - Ҳалқаро божхоначилар куни

Божхона ҳамкорлиги кенгаши (ҳозирги Бутунжахон божхона ташкилоти)нинг 1993 йил 25 январдаги Қарорига асосан ҳар йили 26 январда Ҳалқаро божхоначилар куни кенг нишоналанади.
Маълумки, ушбу ташкилотнинг тарихи 1947 йилдан бошланган. Дастлаб Европанинг 13 та давлатини ўзида бирлаштирган ва Ишчи гуруҳ тарзида фаолиятини бошлаган мазкур бирлашма 1950 йилда Кенгаш тарзида фаолият олиб бориш учун ўз Конвенциясини имзолади. 1952 йилнинг 26 январида эса Кенгашнинг Инаугурация сессияси бўлиб ўтди. 1994 йилдан эса Кенгаш Бутунжахон божхона ташкилоти номини олди ва унга ҳозирда 150 дан ортиқ давлатлар аъзо ҳисобланади. Шу жумладан, Ўзбекистон ҳам 1992 йилдан бери мазкур ташкилотга аъзо давлатлар рўйхатида турибди.
Мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйновчи божхона соҳаси ходимларини ушбу сана билан муборакбод этамиз!
Ответить 
Старый 25.01.2010 17:46   #2  
Real ID uParty Miss uForum Ultimate
Аватар для Tatyana Belyakova
Оффлайн
AKA:Flower
Сообщений: 9,996
+ 10,740  8,468/3,420
– 429  257/220

UzbekistanОтправить сообщение для Tatyana Belyakova с помощью Skype™LiveJournalFacebook
Ну да, поздравляем. Желаем им, чтобы поменьше нашего товара задерживали и побыстрее отпускали.
Ответить 
Старый 25.01.2010 18:09   #3  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Shuhrat Ismailov
Оффлайн
Сообщений: 3,411
+ 2,928  2,654/1,361
– 84  129/82

UzbekistanОтправить сообщение для Shuhrat Ismailov с помощью Skype™Facebook
Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev Посмотреть сообщение
26 январь - Ҳалқаро божхоначилар куни
Хусен, Сизни чин дилдан табриклайман. Мартабангиз бундан ҳам улуғ бўлсин. Елкаларингиздаги юлдузлар кўпайиб, катталашсин!
Ответить 
"+" от:
Старый 25.01.2010 20:05   #4  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev Посмотреть сообщение
Ҳалқаро божхоначилар куни
Тузатиб қўйиш керак.
Ҳал(ҳазм) маъноси чиқиб қолса яхшимас-а
__________________

Ответить 
"+" от:
Старый 25.01.2010 20:08   #5  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev Посмотреть сообщение
Мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйновчи божхона соҳаси ходимларини ушбу сана билан муборакбод этамиз!
Табрикларга қўшиламан.
Ёмон маҳсулотларнинг йўли тўсилиб, яхшилари турмушимизни безасин!
__________________

Ответить 
"+" от:
Старый 26.01.2010 10:48   #6  
uParty Member
Аватар для Gulnora Voisova
Оффлайн
Сообщений: 589
+ 1,042  486/242
– 0  0/0

Uzbekistan
Божхона соҳасида ишлайдиган барча юртдошларимни шу билан бирга қадрли форумдошим Ҳусен Тангриевни ҳам касб байрамлари билан муборакбод этаман.

Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Shuhrat Ismailov Посмотреть сообщение
Мартабангиз бундан ҳам улуғ бўлсин. Елкаларингиздаги юлдузлар кўпайиб, катталашсин!
Менга қолса, божхонадамас ижодхонада бўлсин дердим.
Ответить 
"+" от:
Старый 25.01.2012 17:52   #7  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
ЎЗБЕКИСТОН БОЖХОНАСИ:
халқаро ҳамкорлик ва иқтисодий хавфсизлик чорраҳасида


Божхона ҳамкорлиги кенгаши (ҳозирги Жахон божхона ташкилоти)нинг 1993 йил 25 январдаги Қарорига асосан ҳар йили 26 январда Ҳалқаро божхоначилар куни дунё бўйлаб кенг нишонланади.
Маълумки, ушбу ташкилотнинг тарихи 1947 йилдан бошланган. Дастлаб Европанинг 13 та давлатини ўзида бирлаштирган ва Ишчи гуруҳ тарзида фаолиятини бошлаган мазкур бирлашма 1950 йилда Кенгаш тарзида фаолият олиб бориш учун ўз Конвенциясини имзолади. 1952 йилга келиб, мазкур Конвенция кучга киритилди. 1953 йилнинг 26 январида эса Кенгашнинг Инаугурация сессияси бўлиб ўтди. 1994 йилдан эса Кенгаш Жахон божхона ташкилоти номини олди ва унга ҳозирда 178 та давлатлар аъзо ҳисобланади.
Конвенциянинг 1952 йилдан кучга кирганини инобатга олсак, жорий йилда Жаҳон божхона ташкилоти (WCO) - ЖБТ ташкил этилганига расман 60 йил тўлди. Демак, бу йилги 26 январда нафақат халқаро божхоначилар куни ва балки нуфузли ташкилотнинг ўзига хос юбилейи ҳам кенг нишонланади.
Дунё бўйлаб савдо айланмасининг 98% улуши Жаҳон божхона ташкилотига аъзо давлатлар улушига тўғри келади. ЖБТ расмий тиллари - инглиз ва француз тили, баъзи қўмиталарда испан ва рус тилидан ҳам фойдаланадилар. ЖБТнинг юқори органлари сифатида барча аъзо мамлакатларнинг раҳбарларидан иборат Кенгаш, 24 давлат вакилларини ўз ичига олган Сиёсий комиссия ва 17 мамлакат вакиларидан иборат Молия қўмитаси фаолият юритади. ЖБТнинг доимий ишлайдиган органи - Котибият Брюсселда жойлашган бўлиб, унда 105 та ходимлар, жумладан 68 давлатнинг доимий вакиллари фаолият юритишади. ЖБТ қароргоҳида наркотиклар ва ўта хатарли товарларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашишда ахборотлар алмашинувини таъминлашга хизмат қилувчи ҳуқуқни муҳофваза қилувчи Марказий тармоқ (CEN) ташкил этилган бўлиб, у 11 та минтақавий алоқа узели (RILO) ни ўз ичига олади.
Жаҳон божхона ташкилоти фаолиятида соҳага доир халқаро конвенциялар ва божхона ишининг бошқа ҳуқуқий нормаларини ишлаб чиқиш, ўзгартиришлар киритиш ва амалиётга жорий қилиш муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирда ЖБТ божхона фаолиятини тартибга солувчи 17 халқаро конвенциянинг депозитарийси ҳисобланади. Бундан ташқари 50 дан ортиқ Тавсияларни ишлаб чиққан. Ушбу йўналишда ЖБТнинг Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлиги аъло даражада йўлга қўйилган бўлиб, бу орқали мамлакатлар ўртасидаги ўзаро тижорат айирбошловини уйғунлаштиришга эришилмоқда. Натижада, бугунга келиб барча товарларни ташишга нисбатан қўлланиладиган халқаро қоидалар ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий қилинди.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 25.01.2012 17:53   #8  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Ўзбекистон ҳам 1992 йил 28 июлдан бери мазкур ташкилотга аъзо ҳисобланади. Мамлакатимиз 16 та халқаро божхона конвенциясининг аъзоси бўлиб, бугунга келиб Жаҳон божхона ташкилоти ишида фаол иштирок этяпти. Ўзбекистоннинг 1995 йилда Сиёсий комиссия аъзоси этиб, 2001 йилда эса Молия қўмитаси таркибига сайланиши ҳам мамлакатимиз халқаро божхона ҳамжамияти томонидан муносиб эътироф этилганидан далолат беради. Ушбу кўп йиллик ҳамкорлик республикамиз ҳуқуқий базасини халқаро конвенциялар ва божхона ишининг бошқа халқаро меъёрларига яқинлаштиришга имкон берди. Божхона соҳасидаги қонунчилигимиз умумқабул қилинган халқаро стандартлар, меъёрлар ва амалиёт билан бирхиллаштириш ҳамда уйғунлаштириш йўналишида ривожланмоқда, бу эса республика божхона сиёсати ютуқларини мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим далили деб эътироф этишни таъминлайди.
Божхона таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисида халқаро конвенциянинг (Киото конвенцияси) 1999 йил июнда маъқулланган янги версияси ЖБТнинг энг ката ва муҳим ютуғига айланди. Кенгашнинг 2005 йилдаги сессияларида Хавфсизлик ва жаҳон савдосини енгиллаштириш ҳадли стандартларининг қабул қилиниши ҳам халқаро божхона ҳамжамияти учун муҳим воқеа бўлди.
Халқаро божхоначилар куни нафақат дунё давлатлари божхона хизматларининг ўзаро ҳамкорлигини намойиш этиш, балки иқтисодий ва ижтимоий тараққиётга эришишда божхонанинг муҳим иштирокига яна бир карра кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилиш имконини беради. Мазкур санани дунёдаги 800 мингдан зиёд божхоначилар кенг нишонлайди. Улар орасида 4 мингдан ортиқ Ўзбекистон божхонаси ходимлари ҳам бор.
Халқаро касб байрамлари арафасида республика божхона хизмати анъанага кўра ўтган йилдаги ўз иши якунларини сарҳисоб қилишади. Ўтган “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” божхона соҳасида ниҳоятда самарали йил бўлди. Жумладан, Президентимиз томонидан 2011 йил 10 августда қабул қилинган “Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1595-сонли Қарори билан божхона органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда Давлат бюджетининг даромадлар қисмида божхона тўловлари салмоғини ошириш, халқаро товар айланувига қулай шароитлар яратиш, амалдаги божхона қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилди.
Ҳозирги кунда ёшларимиз учун мамлакатимиз Қуролли Кучлари сафларида хизмат қилиш нафақат конституциявий бурч, балки юксак мақсад, эзгу истакка айланиб бормоқда. Қуролли Кучлар сафида хизмат қилаётган ёшларимиз Ватан ҳимояси йўлида доимо тайёр турадиган мард ва жасур инсонлар бўлиб камол топмоқда. Шахсан Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Олий ҳарбий божхона институти ҳам шу мақсадга қаратилган бўлиб, Ватанга, бурчга содиқ, юртимиз чегаралари, давлатимиз хавфсизлигини таъминлаш ва мамлакат иқтисодий манфаатларини муносиб ҳимоя қилишдек вазифаларни бажаришга қодир бўлган профессионал кадрлар тайёрлашга хизмат қилиб, бугунги кунда 700 дан ортиқ битирувчилар божхона идораларида хизмат қилишмоқда.
Ответить 
Старый 25.01.2012 17:54   #9  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
2011 йилда божхона тўловлари бўйича давлат бюджетига 2 трлн. 555,9 млрд. сўм ундирилиб, мазкур йўналишда кўзланган режа 100,5% га адо этилди. 2010 йил давомида республикамиз божхона постларида салкам 286 минг 305 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.
Бундай натижаларга асосий эътиборни божхона тизимини ислоҳ қилиш, кадрлар потенциалидан унумли фойдаланиш, божхона қонунчилигини такомиллаштириш, божхона назоратини ва контрабандага қарши курашни кучайтириш, фаолиятимизга информацион - коммуникацион технологияларни кенг жорий этиш, товарларнинг ҳақиқий миқдори ва қийматидан келиб чиқиб божхона тўловларини ундириш эвазига эришилмоқда.
Тизим олдига қўйилган юксак ва масъулиятли вазифаларни бажариш борасида бугунги кунда ҳам бу каби фидокор, ўз касбига содиқ ходимлар кўпчиликни ташкил қилади. Уларнинг сидқидилдан қилаётган хизматлари эвазига қатор ижобий натижаларга эришилмоқда.
Ўтган 2011 йил давомида божхона органлари томонидан контрабанда ва божхона қонунчилигининг бузилишига оид 28 минг 532 та ҳолатлар аниқланди. Уларни бартараф этиш натижасида 110 млрд. сўмдан ортиқ қийматдаги ноқонуний олиб ўтилган товар-моддий бойликлар олиб қўйилди. Аниқланган ҳолатларнинг 938 таси бўйича жиноят иши қўзғатилган, 26 минг 331 таси бўйича маъмурий ишлар юритилган.
Шундан 121 та ҳолатда 185,6 кг. гиёҳвандлик воситалари, 29 та ҳолатда 31 та ўқ-отар қуроллари, 14 та ҳолатда 770 та экстремистик мазмундаги аудио-видео маҳсулотлари ушлаб қолинди.
Республика чегараларида ноқонуний олиб ўтишга уриниш чоҳида божхоначилар 227,8 минг литр ёнилғи-мойлаш материаллари, 526,1 тонна рангли ва қора металлар, 243,2 тонна гўш ва гўшт маҳсулотлари, 1 млн. 195 минг қути тамаки маҳсулотлари, 40,1 минг литр ўсимлик ёғи, 296 бош уй ҳайвонларининг ноқонуний олиб ўтишилишига чек қўйилди.
2011 йилда божхона органлари томонидан мустақил равишда ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида 45,7 минг дона психотроп таблетка, 7,5 кг. порох, 3635 та патрон, 51 минг дона капсула, 56,1 минг дона пиротехника воситалари аниқланиб, олиб қўйилди.
Божхоначиларнинг машаққатли ва шарафли меҳнати Давлатимиз томонидан ҳам, жаҳон миқёсида ҳам муносиб эътироф қилиб келинмоқда. Эндигина кириб келган 2012 йил мисолида оладиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 январдаги “Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони билан 3 нафар божхона ходимлари давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлишди. Бундан ташқари, 152 нафар ходимлар “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 20 йил” эсдалик нишони билан тақдирланишди.
Ҳалқаро миқёсда айтадиган бўлсак, “26 январь – Халқаро божхоначилар куни” арафасида Жаҳон божхона ташкилоти унга аъзо давлатлар божхона органларида аъло даражада хизмат қилаётган ходимларни нуфузли “Хизмати учун” дипломи билан тақдирлаш анъана тусига кирган. Шахсан Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби имзоси остидаги фахрий дипломларга ўзбекистонлик божхоначилар ҳам бир неча йиллардан бери сазовор бўлиб келмоқдалар. Бугунга келиб, уларнинг сафи 60 га етди. Жумладан, жорий йилда яна 10 нафар божхоначиларимиз Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Миккуриа томонидан йўлланган фахрий дипломларни қўлга киритишди. Байрам арафасида фахрий дипломлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Бу эса республикамиз божхона органларида маъсулият ва шараф билан хизмат қилаётган божхоначиларимиз нафақат мамлакатимизда, балки халқаро миқёсда ҳам кенг эътироф этилаётганидан далолатдир.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх