Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 27.04.2012 22:01   #11  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Севинг ва ўзгаларнинг ҳам севишига имкон беринг

Дизраэли шундай деган эди: "Эҳтимол, мен узимнинг хаётимда жуда кўп хатоларга йул қўйгандирман, аммо, барибир, севги асосида оила курмайман".
У айнан шундай қилди. Ўттиз беш ёшгача буйдоқлигича юрди, кейин узидан ўн беш ёш катта, сочлари к,ордек оқарган бадавлат бева хотинга уйланмоқчи бўлди. Бу муҳаббат туфайли бўлганмиди? О йўқ. Бева Дизраэли узини яхши курмаслигини жуда яхши биларди. Пули куплиги учун узига уйланмок,чи булганини англар эди! Шунинг учун битта шарт қўйди: аёл бир йил давомида уни синаб, феълини ўрганади. Ниҳоят мазкур муддат охирида аёл Дизраэлига турмушга чиқди.
Анчайин маза-матраси йўқ, анчагина манфаатпарастликдан иборат бўлиб жаранглайдиган воқеа, шундай эмасми? Қандай парадоксдан иборат бўлмасин, Дизраэлининг оилавий ҳаёти, барибир, барча бемаъни, ирқит воқеа-ҳодисаларга ўралашган, эру хотинликдан мутлақо фарқ қилувчи ёрқин муваффақиятга қурилган эди.
Дизраэлининг чекига тушган бу бой-бадавлат хотин ёшлик, навқиронлик, гузаллик ҳамда алоҳида ажралиб турадиган aқлгa эга эмас эди, албатта. Суҳбатларда у адабиёт ва тарих сохасидаги нодонликдан иборат гап-сўзлари билан кулгили хатоликларга йўл қўйганини билмай қоларди. Масалан, у "римликлар олдин пайдо бўлганми ёки юнонлар", дер, буни билмас эди. Ясан-тусан бобидаги диди ажабтовур бўлса-да, уйни мебеллар билан жиҳозлашдаги тасаввури ниҳоятда ғалати ва паст даражада эди. Шунга қарамай, у оилавий хаётда муҳим ўрин тутган эркаклар билан муомала қилиш, эру хотинлик муносабатида даҳо, хақикий даҳо эди. У узининг aқл- заковатини ҳеч қачон Дизраэлининг етуклигига қарама-қарши куймасди. Эр тоқатни тоқ қилиб юборадиган ва жонни сутуриб оладиган, пухта-пишиқ ва зийрак герцог хотинларнинг тортишувларидан толиқиб келганида, уйда Мэри Эннинг енгил-елпи сергаплиги уни ҳоргинликдан қутқариб, куч-қувватини тиклашга ёрдам берар эди. Уй унга мамнунлик ва руҳий ҳаловат оладиган ягона маскан бўлиб, у Мэри-Эннинг сидқидилдан севишидан лаззат топарди. Дизраэлининг бу ерда кексараётган хотини билан ўтказган дамлари ҳаётидаги энг бахтиёр дамларидан иборат эди. Бу аёл унинг энг яқин дўсти, тенгдоши ҳамда маслаҳатчиси эди. У ҳар куни қуйи палатадан уйига қараб шошар экан, кундузи нималар бўлганини хотинига айтиб бериш учун ҳамма гапни кўнглидан бирма-бир ўтказар эди. У нимагаки қўл урмасин, барига Мэри- Эннинг қўллаб-қувватлашини ҳис этар, ахир у эри муваффақиятсизликка учрашига мутлақо ишонмас, бу ҳол эса шу қадар катта аҳамиятга эга эди.
Уттиз йил давомида Мэри-Энн фақат Дизраэли учун, фақат унинг ўзи учун яшади. Эри унинг ҳаётини шунчалик енгиллаштиргани, ҳатто бойлигини ҳам унинг учун қадрлар эди. Бунга жавобан эр уни ўзининг қаҳрамонига айлантирган эди. Эр унинг вафотидан сўнг граф унвонига сазовор бўлди. Шу билан бирга у хотини оддий фуқаро эканлигида қиролича Викториядан рафиқасини пэрлар сулоласига киритишни илтимос қилиб, уни кундирган эди. Нихоят 1868 йилда хотини Виконтесса Биконсфильд унвонига эришди.
Одамлар назарида у қанчалик нодон ва енгилтак кўринса-да, эр уни бирор марта бўлсин танқид қилгани йўқ. Унинг шаънига бирор марта бўлсин, пичинг ишлатган эмас, борди-ю, бирор киши рафиқасининг устидан кулмоқчи бўлса, унинг ҳимояси учун шиддат билан ташланар эди. Мэри-Энн мукаммалликдан узоқ бўлиб, камчиликлардан холи бўлмаса ҳамки, ўттиз йил давомида эри билан фахрланиб юришини бирор мартаям тилидан қуйган эмас. Бу нимага олиб келди? "Биз ўттиз йил эр-хотин эдик, - дейди Дизраэли, - аммо бирор марта у билан зерикканим йўқ" (шу билан бирга кимдир Мэри-Энн тарихни билмаса- да, нодон бўлиб қолмади, деган гапни айтган эди).
Ўз навбатида Дизраэли ҳам ҳеч қачон Мэри-Энн унинг ҳаётидаги энг қимматбаҳо топилма эканлигини асло яширган эмас. Бунинг натижаси қандай эди? Мэри-Энн ўз оиласининг яқин дўстларига эрини таърифлаб: "Менинг ҳаётим шу инсон туфайли бошдан-оёқ битмас-туганмас бахтга тўлиб-тошган эди", дерди.
Улар ўзаро ҳазиллашишни яхши кўришар эди. "Биласанми, - дерди Дизраэли, - мен, ахир сенга пулларинг туфайли уйланган эдим". Мэри-Энн жилмайиб жавоб берарди: "Бу ишни яна такрорлашга тўғри келганда, энди менга севги туфайли уйланар эдинг-а, шундай эмасми?"
У хотинининг гапини маъқуллар эди. Йўқ, Мэри- Энн ҳамма жиҳатдан мукаммаллик даъво қилган эмас. Шу билан бирга у ўз-ўзи билан овора бўлиб қолишига Дизраэли ақлли бўлгани учун йўл қўя олмасди.
Генри Жеймс шундай деб таъкидлаган эди: "Бошқа одам билан муносабат ўрнатишдаги биринчи узлаштириладиган омил, бу уларнинг бахтли бўлишига халақит бермасликдир, улар ҳам биз хоҳлаган нарсани исташадики, бу бизнинг бахтли бўлишимизга халақит бермайди, бунга улар ўзимиз хоҳлаган усулда ёндашадилар".
Бу айтилган такрорлашга арзийдиган гапдир: «Башқа одамлар билан муносабат ўрнатишдаги биринчи омил, бу уларнинг бахтли бўлишига халақит бермасликдир, улар ҳам шуни исташади.»
"Бирга ягона оилада ўсамиз" номли китобида Леланд Фостер Вуд шундай деган эди: "Муваффақиятли никоҳ мос кишини топиш лаёқатидан анча устундир; шу билан бирга бу ўзи ҳам айнан шундай одам бўлиш қобилияти демакдир".

Шундай қилиб, сиз оилавий ҳаётингизни бахтли сақлаш ниятида экансиз, иккинчи коидани маҳкам тутинг.
Ўз умр йўлдошингизни ўзартирмасликка ҳаракат қилинг
Ответить 
"+" от:
Старый 28.04.2012 00:24   #12  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Ўзингизни бошқача тутсангиз, ажралиш учун Ринога йўл олишга мажбурсиз

Ижтимоий ҳаётда Дизраэлининг энг ашаддий душмани буюк Гладсон эди. Бу икки арбоб уртасида давлатни бошқариш билан боғлиқ барча муаммоли масалаларда ўзига хос фикрлари билан келишмовчилик руй берса-да, улар учун битта умумий жиҳат бор эди: ҳар иккаласи ҳам шахсий ҳаётда бахтга беланган эдилар.
Уилям ва Кэтрин Гладсон эллик тўққиз йил бирга яшашди, салкам олтмиш йил бахт билан илиган ўзаро вафодорлик бағрида умргузаронлик қилишди. Менинг кўз олдимда Англия бош вазирларининг энг муносиби бўлган Гладсон уз рафиқасининг қўлидан ушлаган ҳолда, у билан қушик куйлаб камин олдида рақсга тушгани ниҳоятда ёқимли туюлади: Жулдурвоки эр ва шумтака хотин — Шодлик ва гамда ҳам биргамиз ҳамон. Жамоат ишларида шафқатсизлиги билан ном чиқарган Гладсон ҳеч қачон уйдагилар шаънига танқидий сўзларни айтмаган. У эрталаб нонуштага тушар экан, оиланинг бошка аъзолари ҳали ухлаб ётганини пайқаб, уларга нисбатан норозилигини ниҳоятда хушмуомалалик билан изҳор этиш усулини топган эди. У овозини кўтариб, уйни ажиб ғамгин бир қўшиқ билан тўлдириб юборар, шу орқали Англиядаги юмушга ниҳоятда андармон бир киши яқинларини нонуштга учун кутиб ўтирганини гуё эслатмоқчи бўларди. Одамларга нисбатан муомалага уста, эътиборли бўлган бу шахс оилавий муҳитда танқид қилишдан ўзини бутунлай тийган эди.
Екатерина II ҳам ўзини худди шундай тутган. У дунёдаги энг йирик империялардан бирини бошқарган эди. Екатерина II ўзига тобелардан миллионлаб кишиларнинг ҳаёти ва ўлимига фармойиш бера оладиган қудратга эга эди. У сиёсат майдонида баъзан ўзини шафқатсиз ҳукмдор сифатида намоён этар, самарасиз урушлар олиб борар, ўнлаб душманларини отишга ҳукм қиларди. Шу билан бирга ошпазнинг куйдириб қуйган гуштини лом-мим демай, иштаҳа билан паққос туширар эди. Кулимсираганича сабр-тоқат билан тановул қилар экан, бундан ўртача америкалик эркак ибрат олса бўлади.
Бузилган бебахт оилалар буйича Америкада донг қозонган обрули шахслардан бири Дороти Дикснинг фикрига кўра, эллик фоиздан ошиқ никоҳ муваффақиятсизлик билан якун топади. Буларнинг асосий сабабларидан бири — романтик куз ёши тўкиб ажралиш билан якун топган омиллардан биттаси — танқид, бир тийинга қиммат, юракни зада қиладиган танқид ҳисобланади.
Борди-ю, болаларингизни танқид қилишга тўғри келиб қолса... мен сизга айтсам, уларни асло танқид қилманг. Мен бу ишнинг яқинига ҳам йўламайман. Танқидга муккасидан тушиб кетишдан олдин Америка журналистикасининг мумтоз асарларидан бири "Отанинг пушаймони"ни ўқиб чиқинг. У даставвал "Пиплз хоум жорнэл"нинг бош мақоласи сифатида дунё юзини кўрди. Муаллифнинг рухсати билан биз уни ихчам шаклда бу ерга келтирамиз.
"Отанинг пушаймони" самимий юрак тулқинлари авжга чиқадан дақиқаларда ёзилган ихчам асарлардан бири бўлиб, кўпчилик китобхонларнинг ҳиссиётларига "жиз" этиб тегиб кетади. Шу сабабли у доимий равишда қайта-қайта босилавериш учун манба бўлиб хизмат қилган. "У илк бор бундан ўн беш йил муқаддам босилган булиб, шундан буён юзлаб журнал ва фирма нашриётларида, шунингдек, мамлакатнинг барча бурчакларидаги газеталарда чоп этилди, - деб хабар беради унинг муаллифи У. Ливингстон Ларнед. Кўплаб чет эл тилларида ҳам босилиб чиқдан. - Менинг ўзим шахсан минглаб одамларга уни мактаблар, черков ва кафедраларда ўқиб беришга ижозат бердим. Турли радиодастурлар уни сон-саноқсиз эшитгиришларда истифода этдилар. Ундан коллежларнинг даврии нашрлари ва урта мактабларнинг журналлари ҳам фойдаланди. Бундан ажабланмаслик керак. Баъзан унча катга булмаган асар ҳам ақл бовар қилмаидиган даражада муваффақият қозонади. Мазкур мақола ҳам шубҳасиз, ана шундай мавқега эришди .
Ответить 
Старый 28.04.2012 00:28   #13  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
давоми

Бир мактубга эътибор қаратсак:
Цитата:

У. Ливингстон Ларнед


Отанинг пушаймони

"Қулоқ сол, ўғлим. Бу сўзларни сен ухлаётган пайтда айтяпман; сенинг жажжи қўлларинг чекканг тагида, сарғиш сочларинг эса терлаган пешонангда ёйилган Мен хонангга ёлғиз ўзим, билдирмасдан кириб олдим. Бир неча дақиқа аввал кутубхонада газета ўқиб ўтирар эканман, мени пушаймонликнинг оғир тўлқини шиддат билан қамради. Мен сенинг каравотчанг тепасига уз айбимни хис этган ҳолда келдим.
Мана, мен нималарни уйладим, уғлим. Мен узимнинг ёмон кайфиятимни сенинг устингга гуё тўкиб юбордим. Сен кийинаётганда, сени сўкиб, ҳақорат қилдим, сен мактабга отланаётган эдинг, юзингни ҳўл сочиқ билан артиб тургандинг. Мен сени пойафзалимни тозаламаганинг учун қаттиқ койидим. Кийимингдан ниманидир олиб, полга ташлаганингда, ниҳоятда жаҳлим чиқиб бақириб юбордим.
Нонушта устида ҳам мен сенга ёпишиб олдим. Сен чойни полга тўкиб юбординг. Овқатни очкўзлик билан тановул қила бошладинг. Бармоқларингни стол устига қуйдинг. Нон устига ёғни кўпроқ суртиб юбординг. Шундан сўнг сен уйнаш мақсадида ташқарига чиқиб кетаётганингда, мен поездга чиқиш учун шошаётган эдим. Менга бурилиб караб, қўлингни силкитдинг ва: "Дада, хайр, кўришгунча!" дединг. Мен эса қовоғимни уйганимча: "Елкаларингни тўғрила ", деб жавоб бердим.
Сўнгра кун охирида бари яна қайтадан бошланди. Йулакдан уйга борар эканман, сен шарчалар билан тиззалаб уйнаганингни пайқаб қолдим. Пайпоғингда тешиклар бор эди. Мен сени уртоқларинг олдида камситдим, олдимга тушиб. уйга юришга мажбур этдим. Пайпоқлар жуда цқиммат туради, агар сен шахсий пулингга олганингда бу ниҳоятда ёқимли бўлар эди! Англаяпсанми, ўғлим, бу гапларни мен, сенинг отанг айтяпти!
Эсингдами, кейин сен кутубхонага кирдинг. У ерда мен ўқиб ўтирар эдим. Сен оҳиста қадам қўйдинг, менга халақит бераётганингни айтдим, сен эса гангиб, эшик ёнида тўхтаб холдинг. "Сенга нима керак ўзи?" деб кескин сўрадим мен.
Сен ҳеч нарса демадинг, аммо бирдан чопиб келиб, буйнимдан қучоқлаб олиб, ўпа кетдинг. Сенинг қўлчаларинг мени меҳр-муҳаббат билан қисар, худованди каримнинг кўнглингга солган бу меҳри менинг эҳтиётсизлик билан йул қўйган муносабатимни ҳам буткул ювиб юборган, адойи тамом қилганди. Шундан сўнг сен жажжи оёқчаларингни бир-бир босиб, зинадан юқорига чиқиб кетдинг.
Мана шундан кейин менинг қўлларимдан газета сирғалиб тушиб кетди, бутун вужудимни даҳшатли, кунгилни айнитадиган бир қўрқув қоплаб олди. Бу одатлар мени кандай аҳволга солиб қўйди ўзи? Хархаша одати, ҳадеб койимок,—кичкина бўлганинг учун менинг сенга берган мукофотим ана шу эди. Сени яхши кўрмайман, дейишим мумкин эмас, аммо гanшундаки, мен ёшлик чоғингдан кўп нарсани кутганман ва сени шахсан ўзимнинг йилларим билан ўлчабман.
Сенинг табиатингда эса соғлом, гузал, самимий жиҳатлар шунчалик кўпки, бу жажжи кўглинг улкалигидан далолат беради, у ҳов анови тепаликлар ортидаги тонгги нурларга ўхшайди. Бу сенинг беихтиёр менга бирдан шиддат билан бағримга ўзингни отганингда намоён бўлган эди. Сен уйқуга кетишдан олдин мени ўпиш учун кирган эдинг. Бугун бундан бошқа ҳеч нарсанинг аҳамияти қолмади, уғлим! Мен қоронғида каравотинг тепасига келиб, минг бир ҳижолатга тушиб, олдингда тиз чўкаман!
Бу жуда заиф ҳолда гуноҳни ювиш демакдир. Биламан, сен уйғонганингда, бу гапларнинг барини айтганимда ҳам тушунмас эдинг, уғлим. Аммо эртага мен хақиқий ота бўлмоқчиман! Мен сен билан дўст бўламан, қийналсанг, ранжисанг, бирга қийналаман, кулсанг, мен ҳам бирга куламан. Аччиғим чиққанида, бирорта аччиқ сўз чиқадиган бўлса, тилимни тишлаб оламан. Мен: "У ҳали бола-ку, сенинг боланг", деган гапни худи қасамёд каби тинмай такрорлайман".
Мен сени фикран вояга етган эркак ўрнида кўрганимдан кўрқиб кетдим. Ҳозир эса, сени кўриб турганимча, ўғлим, каравотинг тепасида ҳорғин турар эканман, тушунаман, сен ҳам кичкинтойсан- ку. Кечагина онанг қўлида эдинг, бошинг эса унинг елкасида эди. Мен сендан ҳаддан зиёд талаб этганман, сенга ҳаддан ортик талаб қўйганман".
Шундай килиб оилавий ҳаёт бахтини саклай десангиз, учинчи қоидани эсланг: Асло танқид қила кўрманг

Последний раз редактировалось albatros; 28.04.2012 в 00:40.
Ответить 
Старый 28.04.2012 20:04   #14  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
4.Барчани бахтиёр қилишнинг тезкор йўли

Лос-Анжелесдаги оилавий муносабатлар института директори Пол Попеноу шундай деди: "Кўпчилик эркаклар ўзига хотин танлар экан, ўзларига рўзғорни эплайдиган жувонни эмас, балки мафтункор, ўзига бино қўйиш билан овунишни, ўзининг калондимоғлиги билан махлиё бўлганни ахтаришарди. Шунинг учун бир куни идора бошлиғи бўлмиш аёлни нонуштага таклиф илишади. Бу жувон ўзининг йўлдошига ҳали хотирасининг бир чеккасида қолган "замонавий фалсафада асосий оқимлар" ҳақидаги маърузаларнинг парчаларини тақдим этади, шунингдек, ўз-ўзига пул тўлашни ҳам талаб қилиб, туриб олади. Натижада бу аёлнинг эртаси куни ёлғизликда нонунгга қилишига тўғри келади. Бунга қарама-қарши равишда олий маълумоти бўлмаган машинистка (нусха кўчирувчи) нонуштага таклиф қилинар экан, ўзининг йўлдоши юрагига ўт ёқадиган нигоҳ ташлайди ва хумор бўлиб, шундай дейди: "Энди эса менга яна ўзингиз ҳақингизда нимадир ҳикоя қилиб беринг". Бунинг натижаси қандай бўлади? Йигит дўстларига: "У раздан зиёд чиройли эмас, аммо мен бундай ажойиб ҳамсуҳбатни учратмаган эдим", дейдиган бўлади.
Эркаклар хотинларга уларнинг башанг кўринишлари, чиройли кийинишларини юқори баҳолашларини кўрсата олишлари керак. Барча эркаклар аёлларни кийим-кечак қанчалик қизиқтиришларини бутунлай унутишади ва бу соҳада ўзларига ҳисоб бериб ўтиришмайди. Масалан, эркак ва аёл, яъни эру хотин кўчада бошқа эркак ва аёлни учратиб қолишса, аёл эркакка деярли эътиборбермайди, одатда улар аёл қандай кийинганига қарамайдилар.
Менинг бувим бир неча йил муқаддам 98 ёшида вафот этди. Ўлимидан сал олдин биз унга ярим асрдан сал купроқ вақт аввал олинган фотосуратини кўрсатдик. Бувимнинг хиралашган кўзлари расмга деярли ўтмади, аммо берган ягона саволи шундай эди: "Мен кандай куйлак кийган эканман?" Ана, холос! Тўшакка ётиб қолган, ўлим остонасидаги қариб-қартайган, деярли бир асрга яқин яшаган, хотираси деярли ўчиб кетаёзган аёл, ҳатто ўзининг қизларини танимайдиган даражада ётган бўлса- да, шунча вакт ўтишига қарамай, қандай куйлак кийганига қизиқиб ўтирса! Мен бувим ушбу саволни берганида, каравоти ёнида турар эдим. Бу аҳвол менда ўчмас таассурот колдирди.
Ушбу сатрларни ўқиётган эркаклар бундан беш йил мукаддам қандай костюм ёки куйлак кийганларини мутлақо эслай олмайдилар, буни эслаб ўтиришга тирноқча қизиқмайдилар ҳам. Аммо хотинлар бундай эмас ва, биз, эркаклар, шуни англашимиз керак. Жамиятнинг олий табақасига мансуб болалар бир рақс кечасида бир неча бор хонимларнинг куйлак ҳамда шляпаларига қойил қолганликларини айтиш билан асло чарчамайди. Эллик миллиондан ортиқ французлар эса хато қилиши асло мумкин эмас!
Мен туплаган газета қирқимлари орасида бир вокеани ҳикоя қилувчи парча бор, биламан, у купам арзимайди. Шунга қарамай, бир ҳақиқатни аён курсатади, шунинг учун уни такрорлайман.
Унда айтилишича, бир дехқон аёл оғир меҳнатдан сўнг ўзининг эри олдига катга боғлам пичанни қўяди. У ақлан озганинг йўқми, деб аччикланиб сураганида, у шундай деб жавоб берди: "Бунга эътибор бериб утиришингизни мен қаердан билай? Мен сиз учун йигирма йилдан бери овқат тайёрлайман, аммо бирор марта бир оғиз сҳз айтиб, пичан емаётганингизни билдирганингиз йўқ!" Москва ва Петербургнинг ҳаддан ошган оқсуяк аслзодалари жуда шинам йўсинга эга эдилар. Чор Россиясида жамиятнинг юқори табақаси орасида ажойиб тушликдан сўнг ошхонадан ошпазни чақириб келиб, уни мазали овк,ат тайёрлагани учун табриклаш одати бор эди.
Нима учун сиз узингизнинг хотинингизга шундай эътиборни лозим курмайсиз? Келгуси сафар у ширин килиб жужа қовурса, ана шу гапни унга албатта айтинг. Пичан емаётганингизни унга яхшилаб тушунтириб куйинг, уни қадрлашингизни билдиринг. Ёки техаслик Гвинан айтганидек, "кичкина кизчага гулдурос қарсаклар ёғдиринг".
Сиз шуни амалга оширмоқчи бўлсангиз, бу сиз учун қанчалик бахт-иқбол келтиришини унга тушунтиришдан асло ҳайиқманг. Дизраэли Англия сазовор бўлган буюк давлат арбоби эди, шу билан бирга у "хотини олдида қанчалик қарздор эканлигини" билдиришдан асло уялган эмас".
Яқин кунларда бир журнални кўздан кечира туриб, Эдди Кантор билан ўтказилган интервьюга дуч келдим:
"Мен дунёда бир инсон—узимнинг хотиним олдида бурчлиман, - дейди Эдди Кантор. - Кичкиналигимда у менинг энг яхши дўстим эди; у тўғри йўлга тушиб олишимга ёрдам берди. Биз турмуш курганимиздан кейин у хар бир долларни иқтисод қилар ва уни яна ишга тикарди. У менинг бойлигимни туплашга х;аракат килди. Бешта хавас килгудай фарзандимиз бор. Ва у менга доимо уйда шинам шароит яратиб беришга уринади. Борди-ю, мен ким булган булсам, бари у туфайли юзага келган".
Холливудда никоҳланиш таваккалига кучган булиб, унга, ҳатто Ллойднинг суғурта жамияти хам қўлини чузмаган буларди; шунга қарамай, у ерда эру хотин Бакстерлар оиласи энг бахтли никоҳ сирасига киради. Утмишда Уинифред Брайсон деб товланиб турган артистлик мавкеидан бутунлай воз кечди. Шу билан бирга бу курбон бериш унинг оилавий бахтини хиралаштириб куймаслик учун тиним билмай ғамхурлик қилди. "У саҳнадаги муваффақиятлари учун сазовор бўладиган гулдурос қарсаклардан маҳрум булди, аммо менинг қарсакларимга ишониши учун мен зўр бериб уриндим, - дейди Уорнер Бакстер. - Агар эркак ўзининг аёлидан бахт топишга муяссар бўладиган бўлса, бу бахтли эътироф этилиш ҳамда муҳаббат туйғуси туфайли топиши керак. Бу эътироф ва муҳаббат ҳақикий бўлса, улар аёлнинг бахти гарови бўлиб хизмат килади". Худди шундай.
Шунинг учун агар сиз ўзингизнинг оилавий ҳаётингизни саклаб қолишни истасангиз, тўртинчи, энг муҳим қоидага риоя қилинг:
Бир-бирингизга чин юракдан ўзингизнинг миннатдорчилигингизни билдириб туринг.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 28.04.2012 21:00   #15  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
5.Хонимлар учун: бу жуда кўп нарсани англатади

Хотирлаш кунларидан бошқа кунларда гуллар муҳаббат рамзи ҳисобланади. Улар айниқса, мавсумда арзон туради, баъзан куча бурчакларида ҳам сотишади. Аммо эркаклардан қанчаси уйга сариқ наргис гулдастасини келтиришини ҳисобга оладиган бўлсак, уларни худди орхидея каби қиммат дейиш мумкин, шунингдек, уларни булутлар билан бурканган Альп чуққиларида ўсадиган эдельвейслар каби жуда қийин қўлга киритиш мумкин.
Унга озгина гул келтириш учун хотинингизни шифохонага ётишини кутишингиз керакми? Нега эртага кечқурун унга бир неча атиргул олиб келолмас экансиз. Сиз тажриба ўтказишни ёқтирасиз. Шуни бажаришга бир уриниб кўринг, нималар рўй беришини кейин кўрасиз.
Бродвейда жуда банд бўлишига карамасдан Жорж М. Коэн одатда ҳар куни икки марта онасига қунғироқ қилар, бу онанинг ўлимигача давом этган эди. Сиз ҳар сафар кўнғирок қилганида, онаси учун жуда муҳим янгилик бор эди, деб уйлаяпсизми? Йўқ, унча катта булмаган эътиборга молик бу белгилар инсонга сиз ҳақиқатан ҳам уни яхши кўришингизни, уни уйлашингизни ҳамда унинг учун ёқимли нимадир қилмоқчи эканлигингизни ва унинг бахт-саодати хамда роҳат-фароғати кўнглингизга жуда азиз ва яқин эканлигини англатади.
Аёллар саналарга, яъни туғилган кунлар ва турли йилларни кутлашни ниҳоят яхши кўришади, нима учун айнан шундай, бу ҳамиша аёлларнинг махфий сирларидан бири булиб қолади. Ўртача одам купгина саналарни эсламай, бутун умр яшаши мумкин, аммо айримлари қуйидаги саналарни албатта билмоги керак: 1492 ва 1776 (1492 йил Христофор Колумб томонидан Американинг кашф этилиши ва 1776 йилда Мустақиллик декларациясининг эълон қилиниши) ва хотинининг туғилган йили, туйлари булиб утган йили. Ҳар эҳтимолга кўра, у олдинги икки санани нишонламай утиши мумкин, аммо кейингиларидан шунчаки ўтиб кета олмайди! Кирқ минг оилавий жанжални куриб чиққан, икки минг эру хотинни яраштирган Чикаго судьяси Дожозеф Саббат шундай дейди: "Кўп ҳолларда оилавий келишмовчиликлар негизида арзимайдиган нарсалар ётади. Масалан, эри ишга кетаётганида, қўлини силкитиб хайрлашиш одати қанчадан-қанча ажралиб кетишга сабабчи бўлган".
Роберт Браунинг ва Элизабет Баррет Браунинг ўртасидаги биргаликдаги турмуш бизга маълум бўлган энг ибратли муносабат эдики, у мезф- муҳаббатни ардокдаш учун унча катта бўлмаган совга-салом ва эътибор жалб этиш учун ҳамиша вақт топар эди. У узининг бемор хотинига шунчалик ғамхурлик кўрсатган эдики, бундан мутаассир бўлган хотини бир куни сингилларига: "Мен энди табиий равишда мабодо фариштга эмасмиканман, деб уйлаб қолдим", деб ёзган эди.
Кўпгина эркаклар унча катта булмаган х;ар кунги ана шу эътиборга молик белгиларни мутлақо етарли даражада баҳолашмайди. "Пикториэл ревью" номли журналда босилган бир мақолада Гейнор Мэддокс шундай деб ёзган эди: "Америкача оила бир неча янги дардга муҳтож булиб қолган. Масалан, эрталаб тушакда нонушта қилиш ана шундай заифликлардан бири булиб, аёл зиммасига жуда куп нарсани юклаши керак. Аёл учун тушакдаги нонушта, бу эркак учун хусусий клубнинг айнан узгинасидир".
Охир-оқибатда бу қатор ранж-аламдан иборат эпизодлар эмас, албатта. Энг аламли томони шундаки, кўпгина жуфтликлар бу вазият билан ҳисоблашишмайди. Эдна Сент-Винсент Миллей бу фикрни лунда килиб, ўзининг шеърларидан бирида ифодалаган эди: "Кунларим пурғамдир, кетди муҳаббатим ҳам,
Кундан-кун кам-камдан, у топди барҳам".
Бу мисраларни эсда caқлаш жуда зарурдир. Ринода судлар ҳафтанинг олти кунида ҳам никоҳларни бекор қилишади. Яъни ҳар ўнта никоҳдан биттаси бекор қилинади. Бу никоҳдардан қанчаси, сизнингча, хақиқий фожиага учраган? Жавобгарликни зиммамга олиб айтаманки, фавқулодда жуда кам. Агар сиз ўша ерда ҳар куни иштирок этишингизга туғри келса, бу шурлик бадбахт эркак ва аёлларнинг курсатмаларини тинглаб турсангиз, уларнинг муҳаббати кундан-кунга бардам топганини тушунар эдингиз.
Энди каламтарошингизни келтиринг-у, навбатдаги иқтибосни кесиб олинг. Уни шляпангизнинг ички томонига ёки ойнага ёпиштириб қўйинг. Хар куни эрталаб соқол олаётганда, кўрасиз:
«Бу йўлдан мен фақат бир марта ўтаман. Шундай экан, мен ҳозирдан бирор хайрли иш қиламан ёки қандайдир инсоний тирик жон учун хайр- саховат кўрсатаман. Майли, мен бундай фурсатни қолдирмайин ва уни бажармасдан қолдирмайин, илло, бу йўлдан ҳеч қачон яна асло ўтмайман»
Шундай қилиб, агар сиз ўз оилавий бахтли ҳаётингизни сақламоқчи бўлсангиз, бешинчи қоидага риоя қилинг:
Бир-бирингизга иложи борича мўъжазгина эътиборга молик белгилар кўрсатинг
Ответить 
"+" от:
Старый 15.05.2012 15:13   #16  
Аватар для Maulen
Оффлайн
QR.Xo'jayli tuman 70-maktab
o'qituvchi
Сообщений: 91
+ 7  23/16
– 0  2/1

Uzbekistan
Sizga katta raxmat ruhshunos kitoblaridan yana berib borsangiz o'qib o'rganib ilm olardik.Ishlaringizda omadlar yor bo'lsin.
Ответить 
"+" от:
Старый 05.06.2012 07:52   #17  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
6.Бахтли бўлишни хоҳласангиз, ушбу қоидани ҳеч қачон унутманг

Уолтер Дамрош Американинг машҳур нотиқларидан бири, ўз вақтида президентликка номзоди кўрсатилган Жеймс Ж. Блейннинг қизига уйланган эди. Шундан сўнг улар бир неча йил муққаддам Шотландияда Эндрю Карнеги билан учрашишди. Дамрош шахсий ҳаётидан ниҳоятда бахтиёр эди.
Бунинг сири нимада?
"Умр йўлдошимга эҳтиёткорлик билан бир қаторда, - дейди Дамрош хоним, - тўйдан кейинги ўзаро назокатли муносабатни ўртага қўяман. Агар ёш келинлар ўз эрларига худди бошқалар билан муносабатда бўлганларидек хушмуомала бўлишганида турмуш бошқача кечарди! Ҳар қандай эркак урушқоқ хотиндан безор бўлиб қочади".
Қўполлик ҳам худди рак шиши каби меҳр - муҳаббатни кемириб кетаверади. Ҳар биримиз жуда яхши биламизки, биз ўз яқин кишиларимизга нисбатан бегона кишиларга хушмуомала муносабатда бўламиз.
Биз ёт кишининг гапини шартта кесиб, "Ё худоё, яна ўша эски гапни ҳикоя қилмоқчи бўляпсанми?" деб қичқиришни хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Яқин дўстларимизга келган почтани уларнинг рухсатисиз очмаймиз ёки шахсий сирларига бурнимизни суқишни уйлаб ҳам курмаймиз. Фақат оиламиз аъзолари, яъни бизга энг яқин ва қадрдон одамларнигина арзимас сабаблар учун ҳақорат қилишга ҳаддимиз сиғади.
Яна Дороти Диксдан иқтибос келтираман: "Жуда қизиқ аммо шуниси, ҳақиқатан ҳам бизга ёқимсиз, Ҳақоратли, юрагимизни парчалайдиган нарсалар оиладагилар томонидан содир этилади".
Хенри Клей Ризнер: "Хушмуомалалик қалбнинг шундай бир фазилатики, унда бузилган кичкина омборча эътиборга олиниб, диққат қаратилмайди, балки омборча ташқарисидаги ҳовли гулларига эътибор берилади", деб таъкидлаган эди.
Хушмуомалалик машина моторига мойлаш қанчалик зарур бўлса, никоҳга ҳам шу даражада жуда керакдир.
Китобхонга "эрталабки нонушта учун якка ҳоким" тимсолини яратиши билан ёқиб қолган адиб Оливер Уэнделл Холмс ким бўлса бўлгандир-у, аммо у ўзининг уйида мутлақ ҳоким эмасди. У шунчалик сермулоҳаза ва ўзини қўлга оладиган киши бўлган эдики, нохуш ва оғир ҳолатга тушишга тўғри келса, ўз дилгирлигини оиланинг бошқа аъзоларидан яширишга уринар эди. Менинг ўзимга-ку, бу ҳолатнинг ўзи оғир бўлиб турибди, бошқаларни ҳам ундан қийналишига мажбур этишнинг нима кераги бор, деб айтарди Холмс.
Оливер Уэнделл Холмс худди шундай тутар эди ўзини. Оддий одамлар тўғрисида шундай деб бўлармикан? Хизмат жойида аҳвол ёмон, у битимни барбод қилди ёки бошлиқдан ҳайфсан олди, дейлик. Унинг боши қақшаб оғрийди ёки, айтайлик 17 дан 15 дақиқа ўтганда жўнайдиган поездга кечикди. У бунга чидай олмай, аламини оиладагилардан олди.
Голландияда уйга киришдан аввал пойафзални остонада қолдиришади. Квасам ичиб айтаманки, биз голландияликлардан ўрганиб, уйга киришдан олдин ишга тааллуқли барча машмашаларни улоқтириб юборишимиз керак.
Уильям Жеймс бир пайтлар эссе ёзиб, уни "Инсоний сўқирликнинг айрим тури тўғрисида" деб номлаган эди. Сиз уни кутубхонага алоҳида кириб, ўқиб чиқсангиз, кифоя. Жеймс шундай деб ёзади: "Мазкур рисолада инсоний сўқирлик тўғрисида гaп боради. Бу сўқирлик тирик мавжудотлардан бизнинг ўзимизни ажратиб турадиган ҳис-туйғулардан иборат бўлиб, ундан барчамиз шикаст топганмиз".
"Сўқирлик, биз ундан шикастланганмиз". Кўпчилигимиз мижоз ёки ишга алоқадор шериклар билан кескин гаплашганимизда, уйга келиб хотинга ўшқирмасдан қолмаймиз. Гап шундаки, ишдаги муносабатлардан кўра, оилавий шахсий ҳаёт бир неча бор муҳим ва заруратдир.
Оилавий ҳаётда бахтли бўлган киши ёлғизликда яшаган даҳодан афзал. Буюк рус ёзувчиси Тургенев бутун бошли цивилизацияли дунёга машҳур бўлган, эътироф этилган. Бу адиб ёнида бир аёл бўлиб, уни тушликка кечикмасин деб безовталанганида, ўзининг барча қобилияти ва ёзган китобларидан воз кечишга шу заҳоти тайёр эди.
Қандай имкониятлар никоҳни бахт-саодатга буркайди? Юқорида қайд қилганимиздек, Дороти Дике, деярли бутун никоҳларнинг ярмидан кўпи муваффақиятсиз деб ҳисобласа, доктор Пол Попеноу бошқача деб ўйлайди. У шундай деган эди: "Инсон бирор корхонада бир ишни кулга олганга нисбатан никоҳда муваффақиятга эришиш учун энг яхши имкониятларга эга бўлади. Баққоллик дўконларида савдо билан машғул бўлган дукондорларнинг етмишдан ортик, фоизи муваффақиятсизликка учрайди. Эркак ва аёлларнинг никоҳга кирган етмиш фоизи эса муваффақият қозонади".
Дороти Дике буларнинг барини қуйидагича қисқа хулосалайди:
"Никоя, билан таққослаганда, - деб таъкиддайди у, - туғилиш бизнинг ҳаётимизда бир лавҳани ташкил этса, ўлим муқаррар ҳодиса ҳисобланади.
Бирорта аёл, эрим ишхонасидаги иши ёки ўзининг касбий муваффақиятини таъминлаш учун кўллаган тадбирларини оилавий ҳаётни мустаҳкамлаш учун нега татбиқ этмайди, деб бош қотириб ўтирмайди.
Шу билан бирга оиласида тинч-тотув яшаётган аёл ва хотиржам оилавий ҳаёт инсон учун миллион доллардан афзалдир, юз эркакдан бирортаси ҳам ўзининг оиласида қандай қилиб муваффақиятни танлаш керак, деб муҳим ҳисобланган ана шунарсани ўз ҳолига ташлаб қуяди, шароит унга ютуқ келтирадими ёки ютқазадими, унга барибир. Аёллар эри нима учун унга эътибор бермай қўйганини асло тушунгиси келмайди, ахир бахмал қўлқоп билан муомала қилиш муштдан афзал-ку!
Ҳар бир эркак яхши биладики, у агар хотинига ширин сўз ёки эркалаш билан муомала қилса, эри нимани хоҳласа, шуни тайёрлашга ҳозиру нозир бўлади. У билади, хотинини мақтаб, шаънига бир неча арзимас ширин сўз ишлатиб, хушомадга яқин гaп айтса, у яхши бека, унга катта ёрдам қилаётганини кистириб ўтса, хотинини ҳар бир центни иқтисод қилишга мажбур этади. Ҳар бир эркак яхши биладики, у хотинига, агар ўтган йилги куйлагингни кийсанг, ҳаддан зиёд чиройли, бежирим буласан, деса, у бу куйлакни Парижнинг сўнгги урфдаги либосига жон-жон деб алмаштирган бўларди.
Хар бир аёл шуни яхши биладики, эри буларнинг барини хотини орқали олинган маълумотлар туфайли билган мақсадига эришиш учун нималар қилиши лозимлигини ўзи ўргатган. Аммо эри ундан қачон аччиқланиши, ғазабланишини билмайди, чунки ҳадемай у билан жанжаллашиб қолади, бунинг учун бемаза овқатни ейишга мажбур бўлади, сунг ҳадемай хотин эрининг пулини совуришга киришади. Эр эса унга янги куйлак олиб беради, ундан озгина фойдаланиш, у истагандай унга ёндашмок; учун буларнинг барини адо этади".
Шундай қилиб, агар сиз оилавий бахт- саодатингизни асрамоқчи бўлсангиз, олтинчи қоидага риоя қилинг:
Сертакаллуф, сермулозамат булинг.
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх