|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Мустаҳкам оила Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муомала, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, никоҳ, ажралиш масалалари. |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
23.02.2012 08:33 | #21 | |||
Сообщений: 574
+ 440
311/211
– 78
27/20
|
Цитата:
Оффтоп: Бўш вақтим ўзи асли бўлавермайди, униям китоб ўқиш, янгиликлар билан танишиш, И-нет, Уфорумдаги форумдошлар суҳбатидан баҳра олиш... бн ўтқизамиз. Ҳозир бўш вақтларимда Аҳмад Сакрнинг "КНИГА ОБ ИСЦЕЛЕНИИ Види исцеления, даруемое Кораном" Москва - Санк-Петербург "ДИЛЯ" 2007 китобини ўқияпман.
__________________
Nur bor joyda soya bor. Последний раз редактировалось Fayzbek; 23.02.2012 в 08:44. Причина: маълумот киритиш |
|||
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
23.02.2012 09:21 | #22 | ||
Сообщений: 574
+ 440
311/211
– 78
27/20
|
Оилалада соғлом муҳитнинг бўлиши муҳим. Бунинг асоси бир бирига ишончдан(Ишонч оиланинг пойдевори десак ҳам бўлади) бошлаб кўпгина масалаларни ўз ичига олади. Шунингдек соғлик ва саломатлик масалалари билан чегараланиб қолмайди. Бу фақатгина касалликлардан ҳоли бўлиш эмас, балки тўлиқ ақлий, руҳий ёки ижтимоий мўтадиллик ҳамдир.БМТ ёнидаги Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилоти соғлом ҳаётга қуйидагича таъриф беради: «Маънавият» тушунчасининг ўзи «маъно» сўзининг жамъи бўлиб, моддийнинг тескариси – «моддий бўлмаган нарсалар» маъносини англатади. Исломий нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, маърифатнинг, яъни билимдонликнинг асоси ўзининг кимлигини, ҳаётдаги ўрнини ва мақсадини, бурчи ва масъулиятларини англашдан бошланади. ана шуларни тўғри англаб етмаган инсон ҳар қанча билимли бўлса ҳам маърифатли ҳисобланмайди. Бинобарин, маърифатнинг аввали Ҳаққ таолонинг борлигин мушоҳада этишдан бошланади. Тасаввуф таълимотига кўра инсонни камолотга етказувчи йўллардан бирининг «Маърифат» дея аталиши ҳам бежиз эмас. «Маънавият» деганда инсоннинг руҳий олами, онги, ақли ва тафаккурининг жамъи, яъни дунёқараши тушунилади. Маънавият руҳнинг мавжудлигини ва тананинг ўлимидан кейин ҳам яшаб қолишини, бинобарин, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам танасининг ҳар бир қилган амали учун масъул эканини англашдан бошланади. Шу ҳақийқатни англаган лаҳзадан бошлаб инсоннинг маърифати ва маънавияти ўсиб, ривожланиб боради. Аммо руҳнинг мавжудлигини, инсон барча амаллари учун бу дунёда ҳам, охиратда ҳам масъул эканини англамасдан туриб, ҳар қанча кучли ақл соҳиби бўлса ҳам, кенг маърифатли ва юксак маънавиятдаги шахс бўлиш мутлақо мумкин эмас.
__________________
Nur bor joyda soya bor. Последний раз редактировалось Fayzbek; 23.02.2012 в 09:29. |
||
|
Ответить |
24.02.2012 10:50 | #23 | ||
Сообщений: 574
+ 440
311/211
– 78
27/20
|
Маълумки, оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич ҳужайраси ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ҳалол-ҳаромнинг фарқи қолмаса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади, охир-оқибат у чуқур таназзулга юз тутади.
Шунинг учун ҳам қадимдан ҳар бир жамият оила масаласига катта эътибор бериб, оилаларнинг мустаҳкам ва бахтиёр бўлиши учун имконида бор бўлган барча чора ва тадбирларни кўриб келган. Зотан, соф инсоний табиат худди шундай бўлишини тақозо қилади. Аммо минг афсуслар бўлсинким, кейинги пайтларда Ғарбдаги баъзи бир жамиятларда «ҳуррият», «шахс эркинлиги» деган сохта шиорларни рўкач қилиб олган айрим бузғунчилар «Оиланинг кераги йўқ, никоҳ шарт эмас, у инсоннинг эркини чеклаб қўяди» деган даъвони кўтариб чиқишди. Яна минг афсуслар бўлсинким, бу сафсатага ишонадиганлар ҳам чиқдилар ва кўпайиб бормоқдалар. Охир оқибат ҳозирга келиб, кўплаб муаммолар келиб чиқди: инсоннинг соф табиатига зид бўлган ушбу дунёқарашга қул бўлган юртларда оиланинг қадри қолмади, оила аъзоларининг ўзаро эҳтиромлари, меҳр мурувватларига футур етди. Эркак ва аёллар ўз оиласида тинч-тотув яшашнинг ўрнига ҳаром-хариш кайфу сафога берилдилар. Насл-насаб ҳақида қайғуриш улар учун ёт нарсага айланди. Фарзанд орттириш, бола тарбия қилиш уларга ёқмай қолди... ...Сиртдан қараганда, диний кўрсатмаларни бажариш қийин, шаҳватга эргашганларнинг йўлларида юриш осон бўлиб кўринади: Исломда ҳамма нарса ман қилинган-у, фақат биргина йўлга рухсат берилганга ўхшайди. Номаҳрамга қарама, у билан ёлғиз қолма, уйланмоқчи бўлсанг, олдин аҳлингнинг розилигини ол, маҳр бер, гувоҳ келтир ва ҳоказо – ҳаммаси қайдлаш ва қийинчиликдан иборат бўлиб туюлади. Шаҳватга эргашганлар эса: «Ёшлигингда ўйнаб қол, гуноҳ бўлса нима қипти?!» дейишади. Бу йўл, албатта, содда ва осон кўринади, ҳақиқатда эса ундай эмас. Натижаларни кўздан кечирганимизда, бу нарса яққол кўзга ташланади. Дунё тарихини кузатадиган бўлсак, оила масаласига енгил қараган, жинсий шаҳватга берилган халқлар, давлатлар ва маданиятлар албатта инқирозга учраганлигининг гувоҳи бўламиз. Қадимий буюк империяларнинг шармандаларча қулашининг асосий омилларидан бири ҳам шу бўлган. Бизнинг асримизга келиб Ғарбда, ўзларининг таъбири билан айтганда, жинсий инқилоб бўлди. Жинс борасида олимлар етишиб чиқди. Улар «Жинсий ҳуррият бўлмагунча, инсон тўлиқ эркин бўла олмайди. Агар жинсий майллар жиловланса, инсонда руҳий тугун пайдо бўлиб, унда қўрқоқлик ва бошқа салбий сифатлар келиб чиқишига сабаб бўлади» каби ғояларни тарқатишди. Оқибатда жинсий инқилоб авжга чиқди. Натижасини – ҳар хил бало-офатлар буҳронини ҳозир ўзлари кўриб, татиб туришибди. Ахлоқий бузуқлик, оиланинг ва жамиятнинг парчаланиши, ҳаётга қизиқишнинг йўқолишидан ташқари, сон-саноғига етиб бўлмайдиган муаммолар пайдо бўлди. Тараққий этган Ғарб давлатларининг туб аҳолиси айнан жинсий инқилоб оқибатида даҳшатли суръатда камайиб бормоқда. Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган таносил касалликлари келиб чиқди, ҳар йили сон-саноқсиз одамлар шу касалликлар туфайли бу дунёни тарк этмоқда, насл бузилиб, одамлари заифҳол ва касалманд бўлиб бормоқда, турли ақлий ва руҳий касалликлар урчимоқда. Охири келиб, касалликларга қарши инсондаги табиий монеъликнинг йўқолиши – ОИТС касаллиги пайдо бўлди. Бу касаллик ҳақли равишда «XX аср вабоси» деб номланди. Унинг давоси йўқ. Бу дардга чалинишнинг асосий сабаби баччабозлик ва зино экани ҳеч кимга сир эмас. У билан касалланган одам тез муддатда азобланиб ўлиши ҳам барчага аён. Ҳамма даҳшатда. Бутун дунё тиббиёт олимлари ушбу дардга чалинмасликнинг йўлини ахтармоқдалар. Бу йўлда ҳисобсиз маблағлар сарфланмоқда, мазкур вабога чалинмасликнинг турли чоралари таклиф этилмоқда, қонунлар чиқарилмоқда, идоралар очилмокда. Лекин шаҳватга эргашиб, залолатга кетганлар биргина энг осон, энг ишончли Йўл – Аллоҳнинг йўлига қайтишни хаёлларига ҳам келтирмаяптилар. Ақалли, ушбу касалнинг бевосита сабабчиси бўлмиш зинони ман этувчи қонун чиқаришни ҳеч ким ўйлаб ҳам кўрмаяпти. Чунки шаҳватга эргашганларнинг ўзлари шаҳватга қарши чиқа олмайдилар... ...Аллоҳ таолонинг Ўзига ҳадсиз шукрлар бўлсинким, мусулмон халқлар бу каби ташвишлардан холидирлар. Чунки улар ўз динлари – Ислом туфайли оилавий бахтни сақлаб қолганлар. Уларда никоҳнинг ҳурмати, эътибори ҳали-ҳануз мавжуд, оила аъзоларининг ўзаро эҳтиромлари нисбатан яхши. Мусулмон оилаларнинг мустаҳкамлиги бошқа халқларнинг ҳавасини келтирмоқда. 2009-йили Россиядаги баъзи сиёсатчиларнинг хотин қизлари оила бўйича ўзлари ўтказган илмий тадқиқотларнинг натижаларини эълон қилдилар. Мазкур натижалардан намуна келтиришга ижозат бергайсиз. Россияда оила бузилиши 54,3% ни ташкил этади. Таймир автоном вилоятида – 94%. Чукотка автоном вилоятида – 83%. Коряк автоном вилоятида – 80%. Тадқиқот муаллифлари таққослаб кўриш учун мусулмонлари йўқ даражадаги юқоридаги уч минтақага муқобил равишда Россиянинг асосан мусулмонлар яшайдиган уч минтақасидаги оила бузилиши ҳақидаги ҳисоботни келтирадилар. Чеченистонда – 4,3%. Ингушистонда – 10%. Доғистонда – 17%. Шу билан бирга, мусулмонлар яшайдиган ушбу уч минтақа узоқ умр кўриш ва кўпболалик бўйича ҳам пешқадам ҳисобланадилар. Тадқиқот муаллифлари юқоридаги рақамларни келтириш билан кифояланиб қолмай, ўз қавмларини никоҳ ва оила борасида мусулмонлардан ўрнак олишга чақирадилар. Албатта, Россиядек катта давлатда уларнинг ичида яшаб турган бошқа диндаги кишилардан намуна олишга чақириш учун катта жасорат керак. Чунки бошқалар бу чақириқни ёқтирмасликлари ҳам мумкин. Худди шунинг учун бўлса керак, юқорида эслаб ўтилган тадқиқот ва ундан келиб чиққан – мусулмонлардан ўрнак олиш ҳақидаги чақириқ тўғрисида мухбирлар рус православ черкови руҳонийининг фикрини билмоқчи бўлиб, уни саволга тутдилар. У киши: «Жуда тўғри гап. Мен ўзимдан яна шуни қўшимча қиламанки, биз оиладаги руҳий-маънавий тарбия борасида ҳам мусулмонлардан ўрнак олишимиз керак», деган жавобни берди. Рус мутахассисларининг таъкидлашларича, Россиядаги оилаларнинг 66 фоизи фақат битта бола қолдиради. Охирги ўн йил давомида Россия аҳолиси ҳар йили тахминан 900 мингтага камайиб бормоқда. Давлат ва жамият бор имконини ишга солиб, бу ҳалокатдан қутулиш чораларини кўрмоқда. Россия федераъияси мажлиси раисининг ўринбосари А.Торшиннинг таъкидлашича, бу давлатда фақат мусулмонлардагина одам сони ортиб бормоқда. 2010-йилнинг иккинчи ярмида АҚШлик мутахассислар ўзларининг давлатлари оила бузилиши бўйича дунё бўйича энг юқори ўринда туришини эълон қилдилар. Британияда ҳар 6та янги қурилган оила ҳиссасига 5та бузилган оила тўғри келади. Соф табиатли одамни даҳшатга соладиган бунга ўхшаш маълумот ва ҳисоботларни истаганча келтириш мумкин. Лекин биз ҳозирги замонда бизга яқин шароитдаги ҳолатларда Франъия, Америка, Британия ва Россияга тегишли хабарлардан денгиздан бир томчисини келтирдик, холос. Тасаввур ҳосил қилиш ва хулоса чиқариш учун шунинг ўзи ҳам кифоя қилади. Демак, ҳозирги замон технологияси, моддий тараққиёти, динсизлик маданиятининг юксалиши оилани мустаҳкамлаш ўрнига унинг парчаланишига, йўқ бўлиб кетишига, бу борада турли муаммоларнинг келиб чиқишига олиб келар экан. Бутун дунё, инсоният оила муаммосини ҳал қилиш борасида улкан ташвиш қаршисида турибди. Уни ҳал қилиш учун турли чораларни кўрмоқда ва истамоқда, нима қилишини билмай, бош қотирмоқда. Исломдан, ундаги оила тизимидан бироз бўлса ҳам хабардор бўлган баъзи кишилар ўз қавмларини бу борада мусулмонлардан ўрнак олишга чақирмоқдалар.
__________________
Nur bor joyda soya bor. |
||
|
Ответить |
29.02.2012 16:02 | #24 | ||
Сообщений: 574
+ 440
311/211
– 78
27/20
|
НИКОҲНИНГ ФОЙДАЛАРИ Имом Ғаззолийнинг "Уйланиш одоби" китобида келтиришида никоҳда беш турли фойда бор, дея эътироф этилади: 1. Фарзандли бўлмоқ. 2. Шаҳватдан тийилиш. 3. Уй ишларининг бошқарилиши. 4. Сулола кўпайиши. 5. Нафс билан курашиш. Никоҳдан асл мақсад фарзандли бўлишдир. Яна никоҳдан мақсад - наслнин давомийлигини сақламоқ ва дунёнинг инсон туридан ҳоли қолмаслигини машру йўлда таъмин этмоқдир. Тупроқ суриб, ҳайдалиб, уруғ қадалгандан сўнг, ўсимлик ер юзига униб чиққанидек, хотин ҳам экинзорга ўхшатилган... Машру шаклда ва машру асосда уруғ экиш Аллоҳ таоло иродаси билан наслнинг давом этишини сақлайди. Қуш бир донни чўқиб олмоқ истар экан, баногоҳ ўзи учун аввалдан тайёрлаб қўйилган тузоққа тушиб қолиши мумкин. Инсон ҳам шундай. Инсон атрофи шундай таҳликали тузоқлар билан қуршалгандир. Эр-хотин ҳам ҳаёти давомида шерикдир. Шунинг учун нафақат жинсий ҳиёнат, балки ўринсиз макр ёки ёлғон, ва итоатсизлик ҳам ҳиёнат дейилади, булар эса ўз ўрнида ризқни кесилишага ва баракот йўқолишига сабабчи ҳам бўлади. Нифоқ ҳам оилани мустаҳкамлигини бузади. Эри ва хотиннинг тили ва дили бошқа бўлиб, бир бирига зид бўлади. Шу сабаб мунофиқлик пайдо бўлади, барча амалларда самимийлик йўқолиб, соҳтакорлик вужудга келади, бу эса оила келажакини барбод қилади.
__________________
Nur bor joyda soya bor. |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
29.02.2012 16:16 | #25 | ||
Сообщений: 574
+ 440
311/211
– 78
27/20
|
ҲИКОЯТИ ҲАЗРАТИ ЛУҚМОН Сўфи Оллоёр Насиҳат қилди фарзандиға Луқмон: «Санга жоҳил киши баҳс этса, эй жон ! Жавоб айғил анга ширину юмшоғ, Магар бўлғай жаҳолат хамридин соғ. Агар нафъ этмаса, қилма иъода, Бўлур айғон сари жаҳли зиёда. Анга суд этмаса аймоғ савоби, Сукут этмакдур андинг сўнг жавоби».
__________________
Nur bor joyda soya bor. |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
29.02.2012 16:26 | #26 | ||
Сообщений: 574
+ 440
311/211
– 78
27/20
|
ФАРЗАНДЛАРИҒА НАСИҲАТ Сўфи Оллоёр Таваллом улдур, эй фарзона фарзанд, Нигоҳдоринг сани бўлсун Худованд. Кўзумни равшани Содиқ Муҳаммад, Йироқ бўлсун кўзингдин дийдаи бад. Эшит, ман хастадин бири неча қавли, Йигитликка сани еткурса Мавди. Ёмон юрма, ёмон андиша қилма, Отангдек рўсиёҳлик пеша қилма. Яратғон Тангриға қилғил таваккул, Тамаъ қилма кишидин биргина пул. Тамаъ бир парча бўлса қилмағил рой, Бўлур бир парчадин юз парча бежой. Юзунгдин парда кам —кам бўлмасун паст, Ҳаёдин орий юзни ори бўлмас. Тамаъ бирла семургон нафси ғаммоз, Агар оғзин тилар бўлсанг, тилар боз. Ниқоби шарм очилмасдин бурунроғ, Ани берк айла, ҳар ёқдин тақиб боғ. Қаноат қил, маломат мулки бўлма, Отангдек халқу элга кулки бўлма. Паямбарлар фиъолидур қаноат, Анга вобастадур мажмуи тоат. Белингни боғла маҳкам, бўлма мафлуж, Кўзунг оч, карвон қилдилар кўч. Белингни боғла маҳкам бандаликка, Отангдек қўима юз шармандаликка. Шарорат аҳлининг пайванди бўлма, Ҳаво бирла ҳаваснинг банди бўлма. Кичикликдин ибодатга бўйун қўи, Қиёматни ўиун қилсанг, ўиун қўй. Ажаб хушдур, кичикликдин бўлуб соғ, Бу кулмоғни қўйуб, ғамдин букулмоғ. Шабоб тўкса кўздин ҳар шаб об Ани айнин дегил, раҳмат саҳоби. Риё гардини юқтурма этакка, Отангдек бўлма тобеъ нафси сакка. Тавозуъдин кўтарма юқори бош, Такаббур қилмағил монанди хашхош. Такаббур хотиринга келса филҳол, Азозил қиссасини ёдинга ол. Кўнгилнинг манзилин қил гўшаи фақр, Қиёмат зоди қилғил тўшаи фақр. Жаҳоннинг ҳирсидин қилғил ўзинг дур, Отангдек бўлмағил дунёга мағрур. Умид этгон кўзумнинг нури болам, Отангдек бўлмағил расвои олам. Агар чанди ки бўлсанг қўл—қанотлиғ, Худо даргоҳида бўл мискин отлиғ. Уруғлиғман дема, тонгла уруғ бор, Ҳисобу, номаву, вазну, сўруғ бор. Ўзингни айла кам, бўлгон сари кўб, Неча «ман кўб» деганлар, бўлди манкуб. Бўлуб хешу таборинг бирла магрур, Дема «ман зўр» агар дин бўлса манзур. Бу дунёдин агар ўтсанг қуруг лаб, Кўнгилга солма ҳаргиз ёди мансаб. Ўтар дунёда қар ким бўлса динлик, Бўлур мансабдин ортуқ хўшачинлик. Ажаб офат эрур жоҳи зарофат, Шар офатни била кўрма шарофат. Билиб дунё мақомин ғайри маъмур, Бўлур зийрак «вазирак» отидин дур. Кўтарсанг бошға ортуғ, бўлма ортуғ, Бўлур маълум сабо урса малак буғ. Худодин ҳар н келса, айлағил сабр, Отангдек қилмағил, ўз нафсинга жабр. Худонинг амриға қилғил итоат, Зиёд эт тоатинг соат—басоат. Муҳаббат фўтасини боғла белга, Отангдек умринги ўткарма елга. Ҳавас дунёда қилма мухтарамлик, Ва л бўл ҳолинга лойиқ карамлик. Агар уч кунда топсанг парчаи нон, Ема ёлғуз ани, ярмин қил эҳсон. Агар бир йилда пайдо бўлса бир пул, Емас ёлғуз Худони истаган қул. Кетарни билса ҳар ким жойи танга, Емас танга ғамин бу нафси ланга. Жақон меҳрин кўнгилдин айла зойил, Отангдек бўлмағил дунёға мойил. Ишингни айлағил кун-кундин ақво, Худони суйганидур аҳли тақво. Агар тақво ишин қилсанг боихлос, Дегай, шояд, сани Ҳақ «бандаи хос». Агар бўлсун десанг, жону дилинг жамъ, Вараъ ойин бўлуб, илм ойин эт шамъ. Агар илму амал бир бўлса ранги, Ҳар ойина кетар ойина занги. Агар топсанг Худо даргоҳида қурб, Муҳаббат косасидин берсалар шурб. Саҳарлар қўб, кўтар дасти дуони, Тила мунглуғ ато бирла онони.
__________________
Nur bor joyda soya bor. |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
12.03.2012 11:26 | #27 | ||
Сообщений: 574
+ 440
311/211
– 78
27/20
|
Она насиҳатин қуйволсин қулоқ,
Дунёда ёмонлик истама мутлақ. Бағрида ўстириш жонидан азиз, Жонингдек азиз тут кечаю кундуз. Ўғилни отага ўҳшатар жаҳон, Бу иш ошкора ёки пинҳон. Агар ерга урса ота номини, Кеч ундай ўғилдан, дема номини. Эй, энг яхши одам, деб сўраган. Айтайин, ким бўлар энг яхши одам. Энг яхши одам шу - кимдан халқига Қандайдир наф тегар, ҳар куну ҳар дам.
__________________
Nur bor joyda soya bor. Последний раз редактировалось Fayzbek; 12.03.2012 в 11:41. Причина: Маълумот қўшиш |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
16.03.2012 09:54 | #28 | ||
Сообщений: 574
+ 440
311/211
– 78
27/20
|
Ҳунар ўрганиш бир касб корга эга бўлишлик қадимдан зарурий масалалардан бўлиб келган. Оилада эркак киши ўз ўрнига эга бўлиши учун ҳам касб кори, оиласини моддий ва маънавий жиҳатдан таъминлаши учун ҳам зарурий билимларга эга бўлиши керак. Бу ҳақида Абдураҳмон Жомий шунндай аҳамиятли фикрни берган бўлиб менингча ҳозирги кунда ҳам бу жуда зарурий масалалардан бўлиб қолмоқда.
Отанга бўлма арзанда, банди, Буҳақида Сайидо Насафий ҳам ҳалол касб эгаси бўлишликни, тарғиб этади:Бандидан чиқиб, бўл ҳунар фарзанди. Ҳеч кимга ялинмас ҳунарли инсон, Йигитларимиз оилада ҳам боғбон эканини ёт ўтларни тозалаб турмаса ёки вақтида меҳр билан қаралмаса боғи чакалакзорга айланишини унутмаслиги керак.
Ризқин ўзи топади боғбон.
__________________
Nur bor joyda soya bor. |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
16.03.2012 15:05 | #29 | ||
Сообщений: 574
+ 440
311/211
– 78
27/20
|
Насиҳатим ол, эй ўғлим, як бор,
Ота пандидан бўлгил ҳосилдор. Аччиқдин сабр қил деган панд, Аммо сабр қилсанг бўлур қанд. Киришмоқчи эсанг ҳар ишга, Оҳирин ўйлаб кўр, қолма ташвишга. Айблама бировни андиша қилмай, Ўз айбингни дўстим, яхшироқ билмай. Аёл, бил, лутфу ҳимматга сазовор, Гўдакдек меҳру шавқатга сазовор. Агар истамасанг ўзинга зарар, Тилингни ёмон сўздан тийгил, биродар.
__________________
Nur bor joyda soya bor. |
||
|
Ответить |
20.03.2012 00:43 | #30 | ||
Сообщений: 574
+ 440
311/211
– 78
27/20
|
Боғману бағримда чаман — нолаларим, Дардимни билиб бош эгди лол лолаларим. Икки кўзим икки улуғ дарёдир, Қолган бари дарёлар эса болаларим. Жаҳон, чеҳра — рангу рўйи ўзингсан, Ақлдарё — унинг суйи ўзингсан. Гулбаргида шабнамдайин ўтирма, Бу боғчанинг рангу бўйи ўзингсан.
__________________
Nur bor joyda soya bor. |
||
|
Ответить |
|