|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ўзбекистон ва дунё янгиликлари Дунёда бўлаётган воқеаларга оид янгиликлар, хабарлар ва тафсилотлар |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
31.10.2009 12:02 | #37 |
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
Ўз вақтида никоҳни қонуний расмийлаштирмаслик ҳам ҳуқуқий саводсизликнинг кичик бир кўриниши деб ҳисоблайман. Нафақат чекка туманларда, балки пойтахтимизда ҳам хотини туққанидан кейингина ЗАГСга чопган ёшларни учратдим (фарзандига гувоҳнома олиш учун никоҳ гувоҳномаси керак-да!). Худо кўрсатмасин, ЗАГС дан ўтмасдан турибоқ эр-хотин ўртасида низолар чиқиб қолса, уни ҳуқуқий жиҳатдан бартараф этишнинг имкони бўлмай қолади!
Дарвоқе, ЗАГСга борганимда кўпдан қулоққа чалиниб келган бир муаммо билан рўбару келиб қолдим. Чиройликкина, қора қош - қора кўз икки ўзбек қизи (бири самарқандлик, бири наманганлик) никоҳдан ўтиш учун ариза топширгани келишибди. Куёвлар ким денг? Ёши қирққа яқинлашиб қолган корейслар! Ўзбекистон фуқароси бўлса ҳам майли, нақд де жо йонгнинг юртидан. Эътибор қилдим, иккала жуфтлик ҳам бир-бири билан фақат имо-ишоралар билан гаплашишяпти. Бу жуфтликлардан қанаақа оила дунёга келар экан шунисига хайронман. Тили, дини, юрти бошқа йигитларни танлаётган қизларда наҳотки зиғирча фаҳм-фаросат бўлмаса?!! Бунақа интеграциялашган ёшлар қачон, қайси даврда шаклланиб улгурди экан-а? |
|
Ответить |
"+" от:
|
31.10.2009 12:20 | #38 | |
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
31.10.2009 12:31 | #39 | |
Сообщений: 589
+ 1,042
486/242
– 0
0/0
|
Цитата:
Ўша корейс амакиларга раҳмим келяпти. Айниқса чекка туманларда, қишлоқларда шароит бирмунча оғирроқ. Сахар тур мол-ҳол, боғ-роғ, кир-чир, қозон-товоқ кечгача тиним йўқ. Газ йўқ, свет йўқ, мана бунақа ўчоқда овқат қилиш, чой қайнатиш кимга ҳам ёқади. Шунинг учун ўзларини осонгина енгил хаётга уришяпти |
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
31.10.2009 12:42 | #40 |
|
У ердаги ҳаётнинг нимаси осон?!..
Ўзга халқнинг урф-одатларига мослашиш, ўз яқинларидан, ота-онасидан узоқлик... Бундан ташқари, худо кўрсатмасин-у, агар ажрашиш ҳолати юзага келадиган бўлса, фарзанд отада қолади. Ўзимизнинг қора қумғондан қўймасин. Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 31.10.2009 в 12:47. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
|