Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 18.12.2012 21:27   #211  
Real ID Group
Аватар для Muhammad Ismoil
Оффлайн
институт культуры им. Абдулла Кадырий
ст.преподаватель, писатель
Сообщений: 150
+ 81  320/117
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью YahooОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью Skype™LiveJournalМой мир
Шаҳодат дафтари

Бадиа
Баъзи тарихий китоблар негадир менда эсноқ уйғотади. Замондош ёзувчиларимиз тарих елкасига доимо ўз манфаатларини юклайверишади. Ўтмишдаги барча хонлар, беклар, оддий аскардан тортиб сарой маликаларигача ҳаммаси уларнинг хизматида қуллуқ қилиб туришади, уларнинг ғояларига ўйнайди, айтганларини бажаради. Бундай ёзувчиларнинг ўзлари билмаган ҳолда қиладиган бу қилиқлари кишини, китобдан юз ўгиришга мажбурлайди. Лекин, кенгроқ ўйлаб қарайдиган бўлсак, бечоралар бундан бошқа нима қилишсин. Ахир биз бой тарихга эгамиз деймизку, бу тарих ҳақида китоблар жуда оз миқдорда чоп этилган. Тарихнинг узилмас занжирида муҳим ўрин тутган оддий хон-у беклар, олиму-уламолар у ёқда турсин, энг буюк халқалар Ибн Сино, Аҳмад Яссавий, Имом Бухорий, Амир Темур ҳазратлари ҳақида муаррихларнинг китоблари кейинги юз йилликда деярли чоп этилмади. Бу жавоҳирлар хазинаси энди-энди очилиб бормоқда. Шундай экан, замондош ёзувчилардан гина қудурат қилишга асос йўқ.
Ҳаво тоза бўлган пайтлар, узоқдаги тоғ яқин кўринади. Кўринмаган нарса эса, олис туюлади, ҳатто саробга ўхшаб кетади.
Қоҳира шаҳрининг сал юқорисида Хеопс эҳроми бор. Эҳром зиёратига келганлар: «Ҳамма вақтдан қўрқади, вақт эса эҳромлардан қўрқади” — дейишади. Қачонлардир, Мисрни забт этишга келган Наполеон Бонапарт Сфинкс соясида от кишнатиб тураркан: “Ўзимни минг йил аввалги замонда яшаётгандай сезаяпман” — деган экан.
Зеро, сиз ҳам Амир Темур бобомиз ҳақидаги китобларни ўқинг-у, Регистонга боринг. Олти юз йиллик тарих қаърига тушасиз ва бутун бўй-басти билан намоён бўладиган ўтмиш қучоғига тушиб қолсангиз, ўтмиш узоқ замонларда эмас, яқин-яқинларда бўлиб ўтганини юрак-юракдан ҳис қиласиз. Шонли тарих узоқда эмас, худди кеча ўтгандай, умрингизнинг бир бўлагидай туюлаверади.
Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи яқинда “Амир Темур Европа элчилари нигоҳида” китобини чоп этди. Китоб муаллифларидан бири, Испания қироли элчиси Руи Гонсалес де Клавиходир. Китоб 1403 — 1406 йилларда ёзилган. Маълумки, элчилар кундалик дафтар тутар эканлар, ўз олдиларига бадиий асар ёзишни эмас, балки ўз қиролларига маълумотнома тўплайдилар, ўзлари юборилган диёрнинг аниқ манзарасини чизиш мақсадида қалам тебратадилар. Клавихо ҳам бундан мустасно эмас. Унинг ҳам асари содда, аниқ ва равон ёзилганки, ўқишни бошлашингиз билан сизни олти юз йиллик тарих қаърига етаклаб кетади:
"Биринчи жангда Ҳиндистон подшоҳи филлар туфайли Темурбек устидан ғалаба қозонди. (Гарчанд, сиз саркарда бўлмасангизда мана шундай ҳолатга ўзингизни солиб кўринг. Гарчанд, ҳаётлари давомида рўй берган уч юздан ортиқ жангнинг бирортасида мағлуб бўлмаган эсаларда, бундай вазиятда бир қарорга келиш учун барибир юксак салоҳият керак). Эртаси кун жанг бошланишидан аввал Темурбек туни бўйи ўйлаб чиққан хийласини ишлатди, аскарларига туялар устига самон-хашак ортишни буюрди. Жанг бошланиши биланоқ, филларга қарши махсус туяларни қўйиб юборишди ва улар филларга яқинлашганида туялар устидаги самонни ёқишди. Филлар ёнаётган туяларни кўргач, ҳаммаси ҳар тарафга қараб қочди. Айтишларича, филларнинг кўзлари кичик бўлганлиги учун оловдан қўрқишар экан".
Клавихо ўз китобида буюк бобомиз ҳаётида бўлиб ўтган бундай воқеаларни жуда кўп келтиради. Ростдан ҳам, бобомиз ғайб олами, башорат қопқалари бандалар учун беркитилганини эртангги кун нима бўлишини ёлғиз Оллоҳдан бошқа ҳеч ким билмаслигини, эртангги кун учун курашиш кераклигини, йўқса мағлуб бўлиш ҳеч гап эмаслигини яхши билганлар ва икки юксак бурж соҳибиман деб, қўл қовуштириб ўтирмаганлар. Мана шуларни назарда тутиб Клавихо у ҳам оддий одам бўлганлиги, муоммалар устида бош қотирганлиги, ғовларни енгиб ўтгани, тадбиркорлиги, ақллилигини бирма-бир кўрсатади:
“Масжид қурилишини Соҳибқироннинг ўзи назорат қила бошлади. Ўзи бу вақтда юра олмасди, уни кўтариб юришарди. Уни ҳар куни бу ерга олиб келишар, у ишчиларга қурилишни тезлатишни, кейин бу ерга қайнатилган гўшт келтириб, ҳандақнинг ичида ишлаётганларга ташлашни, баъзида танга пуллар сочишни буюрарди. Айрим ҳолларда пиширилган гўштни бинокор ва меъморларга ўз қўли билан кесиб берарди. Шу йўсин қурилиш кеча-ю, кундуз давом этарди”.
Мана, дунёнинг уч қитъасини эгаллаган императорнинг ҳаёти.
Шунингдек, китобдан ўрин олган Султония архиепископи Иоаннинг ёзганлари ҳам буюк бобомизнинг юксак заковатини ёритиб берувчи хикояларга тўла: «У пайтда Темур Бей ёш, эндигина тахтга ўтирган пайти эди. Аммо ҳузурига ўлдириш учун келган элчиларни кўрган Темур Бей катта макр ишлатди. Кўрпа-тўшак қилиб олди ва ўзини бетоб кўрсатди, зеро у Мўғулистон императорининг буюк қудратини яхши биларди: у рақиби ва унинг элчиларини ғафлатда қолдиришни ўйлай бошлади ва янги сўйилган мол қонини келтиришларини буюрди ва ютди, ҳамда элчиларнинг не мақсадда келганини билиш учун ўз ҳузурига чорлади. Улар кирган чоғ, шошилинч равишда тоғора келтирдилар ва Амир Темур ютган қонни қайт қила бошлади. Элчилар бу қонни Амирнинг қони деб ўйладилар. Бу билан у элчиларга ўз тақдиридан қочиб қутила олмаслигини ва дардига ҳеч қандай даъво йўқлигини, яъни тез орада ўлажаклигини билдирди.
Бундан ҳабар топган Мўғул императори кўп шодликларга тўлди. Кейин Темурбей уни айш-ишрат чоғида учратди ва маҳф этди, хотинини ўзига хотин қилиб олди, ўғилларига унинг қизларини олиб берди, сўнгра бутун Мўғул империясини қўлга киритди”.
Китобда, буюк бобомиз ҳаётидан олинган бундай оддий ва ўта таъсирли ҳикоялар кўплаб келтирилган. Бу ҳикоялар, аниқ хавф-хатарга қарши аниқ чора-тадбирлар қандай қўлланилгани, бобомиз афсонавий одам эмас, балки ўзларини кичик сарбоз сингари тутиб, матода тўқилган кўйлакда жангчиларга қўшилиб, жангга кириб кетаверадиган, ҳар лаҳза бошида юзта хатар айланиб турган, лекин ақли олмослиги, заковати буюклиги, қалби дарёлиги туфайли маҳорабалардан омон қолган саркарда сифатида тасвирланади. Қанийди, китобни ўқиб, бобомиз ҳақида ҳеч бўлмаса “Шерюрак”, “Гладиатор” сингари фильмлар ишланса деган фикр хаёлга келади.
Ахир, бизга бобомизнинг ҳар бир босган қадами, ҳар бир айтган сўзи, ҳар бир воқеага муносабатини ўрганадиган пайт келди-ку. Ахир, у кишининг ҳаётларини фақат бизгина эмас, бутун дунё ўрганмоқда ва биздан яхшироқ биладиган одамлар Ер юзида сон-саноқсиз-ку?!
Амир Темур бобомиз болаликларидан, кўчада ўйнаб юриб, бир ўртоғини сен фалон мамлакатга подшоҳ бўласан, бошқасига, сен фалон шаҳарни бошқарасан, яна бирига сенинг измингда фалон амирлик бўлади дея, тақсимлаб, уларни руҳлантириб юрар эканлар. Кейинчалик, мана шу ўртоқлари бир умр бобомизнинг ёнида юриб хизмат қилган ва бирлари амир, бирлари ўзга вилоятда хокимлик қилган эканлар. Худди, шу рағбатлантириш усулини тўрт юз йилдан сўнг Наполеон Бонапарт ҳам қўллаб, бир ярим минг аскарга Фахрий легион орденини улашган, ўн саккиз генералга бирданига “Франция маршали” унвонини берган, қўшинини эса “Буюк армия” деб аташларини буюрган, ва бу мақом ва ваколатлар Наполеонга улкан ғалабалар келтирган.
Китоб-мактуб. Олис ўтмиш қаъридан бизга юборилган мактуб. Оддий мактуб эмас, буюк бобомиз ҳақида хужжатнома — шаҳодат дафтари. Миллатимиз буюклиги ҳақида ёзилган достонларнинг бири.

Бир пайтлар Расул Ҳамзатов ўтмиш ҳақида ёзиб танқид тошбўронида қолганида: “Отни айбламанглар, йўлни айбланглар!” деганди.
Бугунги кунда йўл ўзгарди, тузум янги ўзанга кирди. Энди ҳам замондош ёзувчиларимизнинг ўтмиш ҳақидаги китоблари кишида эсноқ уйғотадиган бўлса: “Йўлни айбламанглар, отни айбланглар!” дейишдан бошқа иложимиз қолмайди.
Ответить 
Старый 26.12.2012 23:09   #212  
Real ID Group
Аватар для Muhammad Ismoil
Оффлайн
институт культуры им. Абдулла Кадырий
ст.преподаватель, писатель
Сообщений: 150
+ 81  320/117
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью YahooОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью Skype™LiveJournalМой мир
МЕНИ КЕЧИР

Рафиқамга


Мени кечир, сени бахтли қилолмадим.
Ваъдалар бергандим
қилган эдим аҳд.
Неча бор уриндим,
уддалолмадим.
Тобора узоқлаб
бораётир бахт.

Иродам синдими,
синдиришдими?!
Бир пайтлар боқардим
сервиқор, тикка.
Руҳимдан исённи
тиндиришдими?
Кўзларим тўладир
мунг ва ҳадикка.


На бир шеър на бир сўз,
на орзу, мақсад
Энди осмонимда
қанот қоқарлар
Бургутдай кўкларни
кўзлардим ҳарвақт
Менга эга чиқди,
товуқбоқарлар.


Кечир бўлолмадинг
хуррам, бахтиёр.
Тугаб бораётир
тобора имкон.
Билсайдим чоҳларнинг
турганин тайёр
Ваъда бермас эдим
сенга ҳеч қачон.



Баққолни бува деб
бол олмоқ мумкин.
Аммо ҳеч хиёнат
қилмасман шеърга.
Шайтонларга қарши
ёзмоғим учун
Худойим, менга ҳур
қаламни берган.


Дунёга эгадир
шайтонваччалар
Уларга қўшилсам
бойирдим махкам.
Аммо ҳалол йўлда
топилмаса гар,
Давлат-у бахт эмас,
тилло-ю зар ҳам.


Турибман сарсари
абгор ва тушкун
Кечир. Мажолим йўқ.
мени қил дуо.
Сен дейсан: - Мадад бор,
нотавон, мискин.
Хору – заифларнинг
дўстидир Худо!


Бор қудрат қўлида
бўлган буюк зот
Агарки қўлласа,
бўлса биз тараф
Йўлимизни очса,
ўнгласа ҳайҳот
Шудир бахт, шу тенгсиз
саодат, шараф.



Толемизни ёруғ
қилсин Худойим
Бахт бергувчи фақат
Парвардигордир.
Бизлар хор бўлмасмиз,
дунёда доим
Худони унутган
қимсалар хордир!”


Сен таскин берасан.
бахт айвонида
Сенга эрк шаробин
ичирмоқчи эдим.
Навоий қолдирган
шеър осмонида
Мен ҳам шеърларимни
учирмоқчи эдим.

Бир шеърки юракдан
кўкка ўрлаган
Гўё эрк номидан
айтилган фарёд
Бир шеърки, хавф ичра
қолганда Ватан
Гўё мард ўғлонлар
ичган қасамёд.

Мени кечир, сени бахтли қилолмадим.
Аммо ўзимни ҳеч кечиролмасман.
Юксак парвозга шай шеърлар ёзолмадим.
Қанотлари синган, учиролмасман.



shoir.uz bisotidan
Ответить 
Старый 28.01.2013 00:41   #213  
Real ID Group
Аватар для Muhammad Ismoil
Оффлайн
институт культуры им. Абдулла Кадырий
ст.преподаватель, писатель
Сообщений: 150
+ 81  320/117
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью YahooОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью Skype™LiveJournalМой мир
НАЖОТ – МУҲАББАТДА!

Суҳбат


- Муҳаммад ака, сиз ўзингизга хос шоирсиз. Шундай бўлса-да, бир савол берсам, малол келмайдими?
- Марҳамат!
- Даврлар ўтади, шоирлар, ёзувчилар бирма – бир келиб кетаверади. Сиз бу оқимда бир кунмас – бир кун кўринмай қолишдан қўрқмайсизми?
- Йўқ. Чунки мен бугунги кунда ҳам кўзга кўринарли бирор нарса ёзганим йўқ. Лекин, ўзимга баъзи шеърларим ёқади. Уларда ҳамиша ўз аксимни, ўз кўнглимни кўраман. Бунчалик яқинликни бошқа биронта шоирда тополмайман. Балки, сиз айтаётган муаммога “Инсон қалби нима?”, “Инсон умри нима?”, “Инсоннинг ўзи ким?” каби азалий ва абадий саволларга тўғри жавоб топиш орқали эришилар, инсон ўткинчи нарсаларга бағишлаб шеър ёзса, ўткинчи нарсаларга ҳаётини бағишласа, ўзи ҳам, шеърлари ҳам ўткинчи бўлиб қолаверади. Инсон юраги рубобга ўхшайди. У ўткинчи қўшиқни ҳам, абадий қўшиқни ҳам куйлаши мумкин. Ҳамиша яхши ниятда яшаш – ягона нажот йўли. Келинг шу хусусда бир ривоят айтиб берай: - Бир ҳоким қазоси етиб, жаннатга тушибди. Ундан сўрашибди: - Қайси амалларинг учун жаннатга тушдинг? Яратган боғларинг учунми, қурган иморатларинг учунми?
- Биз яратган боғларнинг савоби боғбонга кетди.
Иморатларнинг ажримини меъмор олди. Биз фақат тилаклар билдирган эдик, балки шу ниятларимизнинг савоби туфайли бу ерлар насиб этгандир! – деган экан. Мен ҳам бир шоир бўлиб фақат яхши ниятда яшашни – ягона нажот йўли деб биламан.
- Саволимга тўлиқ жавоб ололмаган бўлсам-да, кейинги саволни бермоқчиман: -Қайси мавзуга бағишланган асар яхши шеър ёки ҳикоя бўлади?
- Агар қўлимдан келса, энг гўзал асаримни Яратганга бағишлаб ёзган бўлардим. Лекин, одамзод қизиқ экан: у ўз қалбидаги энг муқаддас туйғулар ҳақида энг кам ёзаркан.
- Кейинги пайтда ўқиган асарларингиздан энг таъсирлиси қайси?
- Яқинда бир япон ёзувчисининг асари қўлимга тушиб қолди.
Унда шундай воқеа тасвирланади: Олтмишларга кирган эр – хотин оилавий байрамларини нишонлаш учун стол безата бошлайдилар. Улар энди дастурхонга ўтирганарида, столга шипдан бир томчи чакка томиб тушади. Эр шипга қарайди-ю: “Кел, ўтиришимизни бузмайлик”, дейди ва суҳбатни давом эттиради. Эр хотинига қараб турар экан: “Дунёда меҳрдан, дийдордан кўра улуғроқ нима бор? - дейди. Хотини унинг сўзини маъқуллайди ва мусиқани қўйиб, бир-бирларига термулганча рақсга туша бошлайдилар. Боягина томчилаб томаётган чакка аста-секин кўпайиб, ҳар жойдан сизиб-cизиб ниҳоят, полни тўлдиради. Эр: “Сен билан бир нафас хотиржам бирга бўлиш менга бир дунё мол – дунёга эга бўлишдан қимматлироқдир”, дейди. Эр – хотин бир – бирларига термулиб, яна рақс тушаверадилар. Шипдан сув оқиши эса сира тўхтамайди. Ҳатто томнинг ўпирилиб тушиши уларга халақит қилолмайди.
Энди солиштириб кўрайлик, данғиллама уйларда яшасада, бир – бирига меҳрсиз, бир-бирларини кўришга кўзи йўқ баъзи эр – хотинлар, жар ёқасидаги одамлардай талвасада эмасларми?! Ростдан ҳам дунёда меҳрдан, муҳаббатдан қимматлироқ, гўзалроқ ва абадийроқ нима бор?! Сизу биздан қолса меҳр қолади, муҳаббат қолади. Фидоийлик қолади.
- Нима учун кўп асарларингизда хиёнат мавзуси кўтарилган?
- Қўшиқчи шеър танлаши мумкин, лекин, шоир мавзу танлолмайди. У юрагини ўртаган ҳодисани ёзади. Мен кўрган кўпгина муҳаббатларни ҳиёнат еб битирган. Кимдир бутун умр буюк муҳаббатга интилса-ю, кеча-ю – кундуз орзу қилса-ю, қалбини жавҳарини берса-ю, аммо, у кутган муҳаббат хиёнатга таланган, кимларнингдир қўлида ўйинчоқ бўлиб энди ёлғон ишвалар қилаётган бўлса ва бу ҳол қайта – қайта такрорланаверса, умри поёнига етаётган бўлсада, ўзи кутган муҳаббат пешвоз чиқмаса кимга алам қилмайди?
- Ижодкор учун энг муҳим хислат нима деб ўйлайсиз?
- Ижодкор – сўз устаси. Уста эса сўзни ҳар мақомга солаолиши, сўзни ўзи истагандай ишлатаолиши, истаган одамига ёлғон гапириб, истаган одамига рост сўзлаши, касби сўз бўлмаган инсонларга нисбатан бу вазифани яхшироқ бажариши мумкин. Ижодкор бирон асар ёзиш ниятида экан, авваламбор ёлғон нарсани ёзиб, ўзимни ўзим алдамаяпманми, дея бошқаларни ҳам ўзидай кўриши керак. Ёзган шу нарсаларимни эртага қизим ўқиса, ўғлим ўқиса, хотиним ўқиса, онам ўқиса нима дейди, одоб-ахлоқ доирасидан чиқмаяпманми, асарларимни ўқиганларнинг маънавий дунёқараши бузилмаяптими, ёзганларимнинг миллатимизга, халқимизнинг юксалишига нима фойдаси бор дея ўйлаб кўриши керак. Худо, авваломбор, бизга яхши инсон бўлишни буюрган. Ижод – бу иккинчи даражали нарса.
- Гоҳо оила манфаати деб, жамият манфаатини суиистеъмол қилиш керак бўлади ёки аксинча...
- Тўғри, бизда бугун оила манфаати жамият манфаатидан устунроқ. Лекин, вақт келади, бизда ҳам жамият манфаати оила манфаатидан устун бўла бошлайди.
Яқинда АҚШда бўлиб қайтдим. Вашингтонда бир уйда ижарага туришга тўғри келди. Мен ижарада турган уй эгаси жуда катта олим бўлиб, унинг шахсий дорилфунуни бор экан. Бу дорилфунунда минглаб талабалар илм олар экан-у, олимнинг яккаю – ягона ўғли икки йилдан буён отасининг дорилфунунида имтиҳондан ўтолмай, ўқишга киролмас экан. Мен ректордан: “Ўғлингизни нега ўқиша қабул қилмаяпсиз?”- десам, “Илми етарли эмас”,- деди. Ахир у ўғлингизку, оилангиз келажагини ўйламаяпсизми? -десам, “Илми паст болани ўқишга қабул қилсам Американинг келажаги нима бўлади?” деб жавоб берди.
- Ёзиш сиз учун эҳтиёжми ёки заруратми?
- Ижодкор сурункали равишда ҳар олти ой ёки бир йилда бир даволаниб турадиган беморга ўхшайди. Агар даволанмаса, яъни ижод қилмаса касали зўрайиб кетиши, жинни бўлиб қолиши мумкин. Ҳар ким баҳоли қудрат ўз иродаси, Худо берган иқтидорига қараб ижод қилади, яъни дунёни ўз қаричи билан ўлчайди.
-Сиз ўзингиз интилган ҳар бир мақсаднинг охири нима билан тугашини биласизми?
-Одамзод заҳарни ичмай туриб уни ҳидидан ёки кўринишидан нималигини билмайди. Қанийди, бугун бошланган ишимиз эртага нима билан тугушини билсак. Жуда камдан – кам одамларгина бугун тўғри деб билган нарсалари, эртасига ҳам тўғри бўлиб чиққанини кўра оладилар. Қаршингиздаги муаммога тўғри чора топиш учун биргина ақлнинг ўзи камлик қилади. Эртага нима бўлишини Ер юзида бирорта одам билмайди. Бутун дунё уммонларини айланиб чиққан одам бир томчи сув нимадан иборат эканлигини билмайди. Инсониятнинг ярмини бошқариб юрган одам, мен жуда кўп нарсани биламан дейди-ю аммо ўз хотини фоҳиша бўлса, шуни билмаслиги, топган-тутганини шу фоҳишага бағишлаб юравериши мумкин. Инсониятнинг ярми тавба – тазарру қилиб, дардини айтадиган одам, бутун инсониятга мукаммал бўлиб кўринган одам, мукаммал эмас, бели – букри, ўзи ёрдамга муҳтож , хаста, шифоталаб бўлиши мумкин.
Шунинг учун одамлар бир ишни бошлашларидан олдин “Худога таваккал қилдим”, дейдилар. “Ҳар ишнинг охирини билгувчи ягона Худодир”, дейдилар. Баъзилар эса шуни ҳам айтмайди. Ўзини тақдир изнига ташлаб қўяди ва эртага қандай қисмат кутаётганини ўйламайди ҳам. Мен ҳам шундай оддий одамман. Шу ўринда кўнглимнинг туб – тубида ўрнашиб қолган бир ривоятни айтиб ўтмоқчиман:
Бир ака – ука бўлган экан. Акаси ниҳоятда бой, ука эса ўтинчилик қилиб зўрға кун кўраркан. Акаси шу укам бойиб кетсин деган ниятда, укаси ҳар куни ўтадиган кўприк устига бир халта тиллани ташлаб қўйибди. Ўша куни укаси ўтин орқалаб, тоғдан қайтаётган экан, кўприк олдига келгач, ўзича ўйлабди: “Ҳар куни шу кўприкдан ўтаман. Кел, бугун шу кўприкдан кўзни юмиб ўтай-чи, ўтолармикинман”, дебди ва кўзини юмиб кўприк устидан ўтиб кетибди. Буни узоқдан кузатиб турган акаси: “Худо бунинг пешонасига камбағалликни ўйиб ёзиб қўйган бўлса, уни ким ҳам ўчира оларди?”, деган экан.
Мен ҳамиша мана шу камбағал ҳолига тушиб қолмасликни, омад юз ўгириб кетмаслигини Худодан сўраб яшайман.

- Самимий суҳбатингиз учун раҳмат. Бир пайтлар Рудакий ҳазратлари “Аслинг каби кўрин, кўринганинг каби бўл!”, дея зикр қилгандилар. Сизга ҳам шу мутаносибликни тилаб қоламиз.




Суҳбатдош Нилуфар МЎМИНОВА
Ответить 
Старый 28.01.2013 08:06   #214  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Саволллар боғдан келса, жавоблар тоғдан келибди-ку. Муҳаммад ака, роса айлантирибсиз гапни ҳам... Шеърларингизни, асарларингизни ўқиганман... Хафа бўлманг-у, шеърлардан кўра насрда ижод қилганингиз яхшироқ, чунки ўртамиёна ёзилган шеърдан кўра уни ёзмаганингиз маъқулроқ. Кейин кўп грамматик хатога йўл қўясиз, ҳисобга олиб қўйинг шуниям... Гапларимни танқид эмас, бир ўқувчининг холис фикри деб қабул қилинг...
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
Старый 28.01.2013 10:07   #215  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Саволллар боғдан келса, жавоблар тоғдан келибди-ку.
+1
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
... шеърлардан кўра насрда ижод қилганингиз яхшироқ, чунки ўртамиёна ёзилган шеърдан кўра уни ёзмаганингиз маъқулроқ.
"Сен шеър ёз, сен ёзма" дейиш менимча нотўғри. Ўқувчининг ўзи баҳо беради.
Ответить 
"+" от:
Старый 28.01.2013 10:33   #216  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Саволллар боғдан келса, жавоблар тоғдан келибди-ку.
+1
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
... шеърлардан кўра насрда ижод қилганингиз яхшироқ, чунки ўртамиёна ёзилган шеърдан кўра уни ёзмаганингиз маъқулроқ.
"Сен шеър ёз, сен ёзма" дейиш менимча нотўғри. Ўқувчининг ўзи баҳо беради.
Мен ҳам бир адабиётни қадрлайдиган ўқувчи сифатида баҳо бердим-да...
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
2 "+" от:
Старый 28.01.2013 21:30   #217  
Real ID Group
Аватар для Muhammad Ismoil
Оффлайн
институт культуры им. Абдулла Кадырий
ст.преподаватель, писатель
Сообщений: 150
+ 81  320/117
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью YahooОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью Skype™LiveJournalМой мир
* * *

Шу оламда заррамиз-зарра,
Бугун келиб, кетармиз эрта.
Ожизмиз-у, аммо юз карра,
Буюкдирмиз акс этсак шеърда.

Олам ҳамки арзимас гоҳо
Жон куйдириб ботмоқда терга.
У ҳам гўзал, буюкдир аммо
Акс этганда биз ёзган шеърга.
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 28.01.2013 21:32   #218  
Real ID Group
Аватар для Muhammad Ismoil
Оффлайн
институт культуры им. Абдулла Кадырий
ст.преподаватель, писатель
Сообщений: 150
+ 81  320/117
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью YahooОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью Skype™LiveJournalМой мир
* * *

Шу ҳам қор бўлдими, бўронми шу ҳам
Руҳимизда тентиб юрганда аёз.
Бир кун табиатни қутқарар кўклам,
Аммо айтинг бизни ким қилар халос.

Келмас неча йилки баҳор бағримга
Кўз ёш тўкай десам музлаб қолгандир.
Эй ёр, сен кетдинг-гу, абгор қалбимга,
Қаҳратон ўз уйин қуриб олгандир.
Ответить 
"+" от:
Старый 28.01.2013 21:36   #219  
Real ID Group
Аватар для Muhammad Ismoil
Оффлайн
институт культуры им. Абдулла Кадырий
ст.преподаватель, писатель
Сообщений: 150
+ 81  320/117
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью YahooОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью Skype™LiveJournalМой мир
* * *

Бу тўртлик шеър эмас, сўз эмас, фарёд
Ёнаётган юрак хайқириғидир.
Одамнинг Худодан ахтариб нажот
Одамнинг одамдан айрилиғидир.

Юрак кўксимизда турган фаришта
Яшайди бўйсунмай ўзимизга ҳам.
Ҳар он қарармидик кўкка ташвишда
Ерда бўлса бизлар излаган одам.
Ответить 
"+" от:
Старый 28.01.2013 21:40   #220  
Real ID Group
Аватар для Muhammad Ismoil
Оффлайн
институт культуры им. Абдулла Кадырий
ст.преподаватель, писатель
Сообщений: 150
+ 81  320/117
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью YahooОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью Skype™LiveJournalМой мир
Бизга орзу ҳаёт бағишлар ҳар дам.
Умидсизликдадир барча иллатлар.
Умидсиз қолса гар, нафақат одам,
Ҳалок бўлар ҳатто буюк миллатлар!

* * *
Бизни тақиб этар хаста яшамоқ.
Эрксизлик тўсади гоҳ йўлимизни.
Аммо ижод ичра кўтариб байроқ,
Биз енгиб борамиз ўлимимизни!

* * *

Ҳар тонг вужудимни қамрайди ҳайрат
Шукрона айтаман ҳар тонг Ўзига.
Борлигим дунёда қандай буюк бахт,
Тириклигим қандай буюк мўъжиза!
Ответить 
"+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх