Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Маърифат
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 25.03.2013 07:41   #31  
Аватар для Аброр Шокиров
Оффлайн
YTT
Сообщений: 141
+ 62  125/57
– 2  1/1

Uzbekistan
1916 йили эса Туркистонда оқ подшо зулмига қарши қатор халқ қўзғолонлари бўлди. Отам қирғизларнинг қуролли чиқишларида фаол қатнашдилар ва улар шафқатсизларча бостирилгач, Қошғарга сиёсий қочқин сифатида кетишга мажбур бўлдилар. 1917 иилги Ўктабрь тўнтаришидан сўнг, шўролар бутун дунёга жар солиб ҳурриятлар ҳақида берган ваъдаларидан умидвор ҳолда, ватанга қайтдилар. Аммо, кўп вақт ўтмаёқ реал воқелик бутунлай бошқача бўлиб чиқади. Синфий кураш таълимотинииг амалдаги кўриниши бўлган қизил террор (даҳшат солиш) натижасида маҳаллйй аҳолининг ёппасига қирғин қилиниши, диний ва умуман ўқимишли арбобларнинг муттасил равишда йўқотилиши, сунъий очарчилик вужудга келтириб аҳолини иқтисодий тамондан янги хокимиятнинг ҳуқуқсиз қулларига айлантирилиши ва шу каби мудҳиш тадбирларни кўрган ва энг асосийси, аксарият халқдан фарқли ўлароқ, буни чуқур тушунган отамиз, ўз-ўзидан советларнинг табиий душманига айланадилар. Мана ўша даврларда кечмиш-кечинмаларини хотирлаб ёзган эсдаликларидан кичик лавҳа:
«1919 йил охирларида Пишкакка қарашли Қораболта, Оқсу бўлиб, ўн саккиз рус қишлоқлари бирлашган ҳолда коммунистларга карши қўзғрлон кўтаришди. Бойликка ботиб ётган Пишкак, Сўқулуқ дунганлари ҳам тушунмасликдан бу ишга қўшилиб қолдилар. Натижада тортқилик бутунлай улар устларига тушиб, энг оғир зарбалик калтаклар бошларида ушатилди. Шундоқки, беш юз уйликка етмаган Пишкак, Сўқулуқ дунганларидан саккиз юз кишини ҳайдаб келиб, бозор ўртасида пулемётга тутдилар. Булар ичидан ўқ тегмай қолган ёки ярадор бўлиб жони чиқмай турганларини қизил аскарлар оралаб юриб, найзалаб ўлдирдилар. Қўзғолончилар маркази бўлган — беш минг чамали аҳолиси бор Оқсу қишлоғи русларидан эса, илгари-кейин бўлиб, ўлим жазоси кўрғанлари ўттиздан ошмаган эди.
Сўқулуқ дунганларининг тузларини тотиб, яхшиликларини кўп кўрган эдим. Уларнинг ичида ишончлик шогирдларим ва дўстларим кўп эди. Бундай вақтларда, бориш хатарлик бўлса ҳам, чидаб туролмай, уч-тўрт шогирдларим билан бир арава киши бўлиб, Сўқулуқ тамонға йўл тортдим, яқинлашиб борган сайин бундаги кўз кўрган қўнгилсиз, нарсаларни тил сўзлаб, қалам ёзиб чидаёлмайди. Маҳалла кўчасидан ўтаётганимизда, йўл бўйлаб алан-булан қолдиклари, сочилиб ётган нарсалар, куйдирилиб ёндирилган иморатлар ичида вайрон, талқони чиқиб ётган томлари кўзга…. эди. Буларни қўргач кўз ёшимиз қуримасдан шу юрганимизча, мазлумлар қонлари билан бўялган Сўқулуқ қишлоғига кирдик. Бу воқеа ўтиб, ортидангина борганлигимиз учун мусулмонлар отилган-чопилган кўчалардаги қонлар тозаланган бўлса ҳам, бошқа белгилари йўқолмаган эди. Соқчи кишилари бизни бошқа ёқдан келганимизни кўргач, олдимиздан тўсиб, идораларига бошладилар. Улганларнинг хотин-қиз, етим болаларига аталган бир қанча буюм, қийим бошларни кўрсатиб, ёрдам учун келганимизни билдирдик. Сўнгра йўл ҳатларимизни текшириб, бизга рухсат берган бўлсалар ҳам, яна орамизда ишонмаслик пайдо бўлиб, анчагина. сўз ўтмиш эди, маълумдирки, маҳкумиятда эзилган, қуролсиз, дудуқ йиллар, ғолибият зулми билан ғурурланиб турган, ҳар бирининг тумшуғидан, тўнғиз қурти тушган қуроллик шаҳдам йиллар олдида нима дея олардилар?
Интизомлик аскарларга, қуролли қучга, тили бўлак дини бўлак бир йиғинди, қўли қуруқ кишидар қандай қарши турсинлар? Табиат оламига Илоҳий томонидан юборилган улуғ пайғамбарлар ҳам шу табиат қонунига бўйсунмасдан бошқа ҳеч чоралари йуқдир.
Ответить 
Старый 25.03.2013 07:42   #32  
Аватар для Аброр Шокиров
Оффлайн
YTT
Сообщений: 141
+ 62  125/57
– 2  1/1

Uzbekistan
Уруш фанларининг қонуни бўйича аскарнинг сон-салмоқлари, қурол-жабдуқ ва асқарий интизомлари энг бўлмаганда душманникидан тубан ва оз бўлмаслиги биринчи шартдир. Агар шу шароит қўлга келар экан, у ҳолда диний, миллий ҳақоратга бўйсунмасдан душманга қарши қуролга кўл суниш, албатта, фарз бўлур. Бундай бўлмаган тақдирда, ўзини ўтга ўринсиз уришдан сақланиб, вақтинча сабр қилишдан бошқа чора йўқдир.
Шу билан ғолиб душман олдидан қандайдир кутулиб чиққанимиздан сўнгра ёрдамга келтирган оздир-кўпдир. нарсаларимизни тарқатдик. Ўлганлар оилаларига кўз ёшимиз билан Қуръон ўқиб, кўнгил айтдик. Бу фойдасиз фитнада менинг ўз шогирдларимдан йигирмадан ортиқ киши шаҳид бўлмиш эдилар. Улардан энг катталарининг ёши ўттиздан ошмаган эди…» Табиийки, ўлка халқлари номидан ҳоким бўлиб олганларнинг қаҳрли назари тез орада отамизга ҳам тушди. «Қора рўйхат»га олинганлари маълум бўлиб қолгач, якин дўстлари ва маҳалла аҳлининг маслаҳати билан яна Қошғорга ҳижрат қилишга тўғри келди. Тахминан бир йилдан сўнг қайтиб келдилар. Бунинг сабабини тушунтириб ўзлари шундай ёзадилар: «Энди бу ерда қанча турган бўлсам, менга ҳамкор бўлгудек, келажак учун қайғурган бир киши бўлсин, кўра олмадим. Афғонистон, Ҳиндистон чегаралари бўшлигидан фойдаланиб у томонларга ўтишимни ўйлаган бўлсам хам, ёлғиз бош қайғусида, бола-чақалардан ажраб, суюкли ватанимни душман қўлига ташлаб кетишни ўзимга лойиқ топмадим. Шуни билмак керакким, Қуръоннинг ҳукмига, Расулуллрҳнинг йўлига яхши тушунмай динга хиёнат қилган, икки дунёсидан ажраб ўз ватанида хорлик билан яшаган ёлғон мусулмонлардан илм-фан, маданиятни ўзлаштириб, бутун ҳуқуқларига эга бўлган кофирлар, албатта, ортиқдур. Бу кун Уйғуристонни қоплаган онгсизлик офатини кўргач, у ердан умидим узилиб, ночор, янгидан ўт ллаётган фитна ўчрғи ичидаги ўз юртим Тўқмоққа қайтиб келдим. Қарасам, соясидан қўрққан қуёндек ҳар ерда қочиб-писиб юриб кун кўраётган ҳақсиз кишилар ҳам оз эмас эканлар. Шулар қатори мен ҳам шаҳардан четроқ Шўртепа деган дунганлар қишлоғида туриб, деҳкончилик билан кун кечирмоқчи бўлдим».
Бироқ, анча кучланиб олган шўролар (Қирғизистонга нисбатан аниқррғи, қизил бўлиб олган ўрислар) ҳокимияти остида аҳоли турумушининг муттасил тубанлашиб, аянчли, ҳолга келиши отамизни яна тенгсиз ва хатгарли курашув гирдобига тортди. Бу борадаги фаолиятларининг менга асосан икки йўналиши маълум. Биринчиси — Қоғозда бўлса ҳам тан олинган виждон эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланиб, Ислом дини ва маданиятини давлат сиёсати мақомидаги жанговор атеизм деб аталган ёввойи даҳрийликнинг, сурбетларча хуружидан ҳимоя этиш эди. Буни амалга ошириш учун нақшбандийлик сулуқи талабаларидан вақтинча истисно қилиб, халқ талабига биноан Тўқмоқ катта масжидига имом бўлиб ўтадилар ва кўп машаққат, тазйиқларга қарамай катта ҳудудда Ислом таъсирининг қучайишига эришадилар. Айни пайтда, Расули акрам кўрсатмаларига оғишмай риоя килган ҳолда ўз даврларидаги ижтимоий аҳволни синчковлик билан таҳлил қила бориб ҳамда минбар имкониятларидан яхши фойдаланиб аҳоли сиёсий онгини ёритиш йўлида тинмай саъй-ҳаракатда бўлдилар. Хусусан, Қўқон мухторияти тузилиши ва унинг бўлшевиклар томонидан зўравонларча йўқ қилиниши, босмачилик деб аталиб колган халқ куролли ҳаракати ҳакида тарихий фактлар билан далилланган ёзма хотиралари ҳозир ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Отамиз фикрларича, қўзғолончиларда, афсуски, мустақилликка курашишнинг аниқ режаси бўлмаган, йўлбошчилар аксариятининг сиёсий савияси қуйи эди ва бунинг натижаси ўлароқ озодлик ҳаракатида бирлик-жипслик мавжуд эмасди. Оқибатда советлар ўз қўлимиз билан ўзимизга кишан урдиришга эришганлар.
Ответить 
Старый 25.03.2013 07:43   #33  
Аватар для Аброр Шокиров
Оффлайн
YTT
Сообщений: 141
+ 62  125/57
– 2  1/1

Uzbekistan
Отамизнинг кайд этилаётган даврдаги фаолиятлари, фақат дин ҳимоясига каратилган ҳар калай очик бажарилган ишлар билан чегараланиб колмаган, албатта. Марҳум Азизапошша опам менга сўзлаб бергандиларки, отамиз қасимовчилар ҳаракати деб номланганватанпарварларнинг яширин фаолиятида ҳам қатнашиб, ушбу ташкилотнинг Пишкак, Тўкмоқ томонлардаги вакили бўлган эканлар. Мен мазкур ҳаракат расмий адабиётда аксилинқилобий деб баҳоланишини ва чекистлар томонидан тор-мор этилган деб кайд килинтанлигиниёк билганимдан ҳамда отамнинг бу ташкилот доирасида олиб борган ишларидан етарли маълумотим йўкдигидан, бу ўринда тахминий сўзлар билан ортиқча коғоз қоралашни эп кўрмадим. Фақат таъкидламоқчи эдимки, отамиз мустақиллик учун-кураш деганда, аниқ мақсадли яҳши ташкил этилган, муайян интизомли ва жонфидолик руҳи билан суғррилган ҳаракатни тушунганлар ва бунинг имкрнияти бўлар экан, ҳеч вақт четда сукут сақлаб қараб турмаганлар.
Ўттизинчи йилга келиб олтинчи марта ҳибсга олинадилар. Авваллари киска муддатли бўлса ҳам, бу сўнггиси ўн йиллик қамоққа ҳукм билан тугайди. Ўша вақтларда. Соловки, Архангельск томонлардаги борса-келмас ҳибсхоналарга жўнатишдан аввал ҳукм этилганлар Тошкент чеккасидаги концентрацион лагерга тикилар экан. Ана шу йўналишда этап қилинишларига саноқли кунлар қолганда, Оллоҳ, ёрдами бўлғайким,, Пишкак турмасидан қочишга муваффақ бўладилар. Яшириниб юриб, кўп азоб-машақкатлар чеккан ҳолда, яна чегарадан Шарқий Туркстон (Уйғуристон)га ўтиб кетадилар. Хитой давлатига карашли бу ўлканинг Ғулжа шаҳрида туриб, маълум вақт ўтгач, яна дўстлар ёрдамида катта пул эвазига оилаларини хам чақиртириб оладилар. Асл ният шунча азоблардан кейин, Туркистондан, умуман, Арабистон томонларга кетиш бўлса-да, бу ердаги сиёсий аҳвол ёмонлашиб, чегара йўллари тақа-так бекилганликдан турғун бўлиб колишга тўғри келди. Гап шундаки, ўшал вактдаги СССР раҳбарлари жаҳон пролетар инкилрбини орзу қилибгина қолмай, балки уни сунъий равишда бошқа мамлакатларда келтириб чиқариш сиёсатини амалда қўллардилар. Майдони Ўзбекистондан камида икки баравар катта Шарқий Туркистон Хитойнинг чекка, советларга қўшни ғарбий ўлкаси ўларок, ушбу сиёсат синалаётган, тажриба майдонга айланганди. Ерли ҳукумат марказни ғафлатда қолдирган ҳолда, СССРда яширин ўқитиб тайёрланган ёхуд кизил мафкурада бўлган советпараст кимсалар қўлига ўтиб қолганди. Бу ернинг барча дўкон ва бозорлари арзон ва асл совет моллари билан лиқ тўлдирилган, ҳамма жойда СССРдаги мисли жаннат каби ҳаёт тарзи ҳакида ташвиқот кучайганди. Айни шу вақтда эса, жаҳондаги биринчи пролетар давлатида каҳатчилик ва очарчилик бўлиб турганди.
Ответить 
Старый 25.03.2013 07:44   #34  
Аватар для Аброр Шокиров
Оффлайн
YTT
Сообщений: 141
+ 62  125/57
– 2  1/1

Uzbekistan
Нима бўлсада, отамиз тез орада илмига амал қилувчи алломалиги, ҳалоллиги, жасур инсон ва ҳожатбарор шифокор — табиблиги туфайли кўпчилик ўргасида обрў-эътибор қозона олдилар. Айниқса, ўзбекларга якинликда тенги йўк кардош уйғур халқи ўзининг чин ихлосини дариғ тутмади, балки бошларига кўтарди. Дадамнинг мавқелари, хусусан, барча мусулмонлар ва бошқа миллатлар ўртасида, ҳам ўзаро ишонч ва ҳамжи-ҳатликни мустаҳкамлашда кўрсатган фидокорликлари натижасида жуда ҳам кучайиб кетди. Шу мақомга етишгач, омма олдидаги чиқишларида ҳуррият учун курашга кўтарилиш ғояларини очиқ тарғиб қила бошладилар. Худди шу сабабли дадамлар.1937 йили Уйғуристонда диктатор бўлиб олган, аслида советларнинг кўғирчоғи, авантюрист хитой генерали Шэн Шицай томонидан ҳибсга олиниб, судсиз — ҳукмсиз умрбод камоққа ташланадилар. Оилага катта зулм, килиниб, уй-жой мусодара бўлади.
Муштарийларни «1937 йил» санаси сергаклантирди-ёв! Ҳа-да, иниқилобни экспорт қилиш биринчи навбатда қизил террррни йўналтириш орқали бошланган. Репрессия аппарати шундай яхши ишлардики, Шарқий Туркистондаги шогирдларига Масковдаги ГПУ (Главное политическое управление, яъни, Бош сиёсий бошқарма, чекистлар идорасининг ўша вақтдаги номи) отилиши-чопилиши лозим бўлган «Халқ душманлари»нинг рўйхатини тайёрлаб бериб, уни ижро қилишнинг намуналарини жойларга бориб кўрсатганлар. Ана шу, тизимда фақат Ғулжа шаҳри бўйича икки юздан ортиқ бахти каро совет Туркистрнидан қочқин муҳожирлар бўлган. Бир кечада ҳаммалари ҳибсга олиниб, рўйхатга солиштирилса бир одам етишмаган. У ҳам бўлса бизнинг отамиз бўлиб, бу жаллодлар келишидан бир неча дақиқа аввал, катта акам Асилхон сабаб бўлиб уйдан ич кийимда қочган эканлар. Бутун ўлка бўйлаб кидирув эълон қилиниб, маълум вақтдан сўнг чекка. бир шаҳарчада айғоқчилар томонидан қўлга олинадилар. Шунда ҳам камоққа кела келгунларича, йўл-йўлакай орқаларидан тўпнонча ва милтиқ тираб келтиришган экан. Бир чинакам туриш-қилган ўзбек ўғлонидан душманларнинг чўчишини қаранг!
Хулласи калом, 1941 йил ўзини унча-мунча ўнглаёзган марказий-хитой ҳукумати томонидан ўтказилган адлиявий тафтишлар натижасида отамиз турмадан чиқиб келадилар. Халойиқ уларни пўлат иродали каҳрамон сифатида кутиб олади, чунки отамиз ҳуррият учун кураш йўлидан заррача чекинмагандилар.
Бу вақтга келиб, СССР ҳаёт-мамот уруши билан банд, ўлкада иқтисодий ва сиёеий инқироз, Шэн Шицай маъмўрияти зил кетған, халқ жунбушга келиб, куролли-чиқишлар бўлиб турган эди. Отамиз тарафдорларини махфий «Озоддик жамияти» теварагида тўплаб, ватанпарвярларнинг ҳаракат бирлигига эришадилар. Ушбу жамият раҳбарлик қилган. 1944 йил 7-10 ноябрь куролли қўзғолони натижасида Ғулжа шаҳри озод қилинади. Икки кун ўтибоқ Шарқий Туркистон Ислом жумҳурияти барпо этилганлиги тантаиали эълон қилинди. Отамиз ўн икки вазирликдан иборат инқилобий ҳукумат ранслигига якдиллик билан сайланадилар.
Энди, совет ҳукуматининг ҳам муносабати ўзгарганди Шарқий чегараларига ўша оғир даврда чанкайшичи хитойлар: томонидан хавф туғулиб қолмаслиги учун янги барпо бўлган мусулмон давлатини бекитикча кўллаб туриш сиёсатига ўтдилар. Жумҳур раис ўлароқ, дадамлар етук ижтимоий ва давлат арбоби сифатида иш юргиздилар. Ул киши бошчилигидаги том маънодаги миллий ҳукумат кисқа вакт ичида мустақилликдан умидвор халқ манфаатларига мос бўлган йирик тадбирларни амалга оширди. Ирк, миллат, жинс, эътикоддан катъи- назар ҳар бир кишига эркинликлар берилиши, ижтимоий ташкилотлар тузилиши, аҳолидан олинадиган соликларнинг икки баравар қисқартирилиши, собиқ ҳоким миллат вакиллари иқтисодий негизининг тугатилиши шулар жумласидандир.
Ответить 
Старый 25.03.2013 07:45   #35  
Аватар для Аброр Шокиров
Оффлайн
YTT
Сообщений: 141
+ 62  125/57
– 2  1/1

Uzbekistan
Отамиз 1945 йил 8 апрелда барпо килинган Шарқий Туркистон миллий армиясининг бош ташаббускори эдилар. Демак, Ғулжа қўзғолонидан беш ой ўтиб, тарқок, оломон партизан тўплари асосида мунтазам армия тузилишига эришилди. Халқнинг миллий озодлик руҳи ўз раислариники каби юкори эдики, оммавий сафарбарлик эълон қилинган куннинг эртасига якин юз минг киши аскарликка ёзилишга ҳозирланиб келдилар. Буларнинг кўпчилиги отлик бўлиб, ўруш жамолғасини кўриб келгандилар. Қурол-аслаҳа Ўзбекистон, Қозоғистон орқали ярим яширин ҳолда СССРнинг тегишли идораларидан нақд олтинга ва молга-мол тарзида сотиб олина бошлади. Хитой кўшинлари билан дастлабки жанглардан сўнг кўплаб туша бошлаган ҳарбий ўлжалар эвазига навқирон миллий армияни куроллантириш муаммоси ҳам анча енгиллашди, Ушбу инқилобий қўшин ўз ичидан Ғани ботир (уйғур), Фотиқ ботир (тотор), Усмон-ботир, Акбар ботир (иккови ҳам қозоқ), генерал Палинов (ўрис) каби қатор довюрак, жасур ва моҳир аскарбошиларни етиштириб чиқди, разиялоҳу анҳум.
Алангали Қўзғолонлар даврида ва музаффариятни мустаҳкамлашда ҳарбий истеъдодлари тан олинган отамиз жумҳурият қуролли кучларининг суянган тоғи бўлиб, миллий армия жанговар қобилиятини, айниқса, маънавий руҳини кўтаришда жонбозлик кўрсатдилар. Бевосита иштирокларида тузилган ҳарбий операция режалари муваффақиятли бажариларди. Бу ўринда отамизнинг яна бир ноёб хусусиятларини зикр этиб ўтмоклик лозимки, ул киши ўз даврларининг мисли кўрилмаган нотиқларидан эди. Араб, форс, туркий тилларининг ҳар бир шеваю лаҳжасида булбул каби фиғон-нола қила олардилар ёки арслон каби наъра торта олардилар. Айниқса, она тилларининг ҳали биз тагига етолмаган беадад имкониятларидан фойдаланиб шундайин силлиқ услубда сўзлар эканларки, миллатидан катъи назар, бир оз туркийдан хабари бор тингловчи бемалол тўшунаверар экан. Ўша суронли давр воқеаларининг кўпгина шоҳидлари, жумладан, уйғур ёзувчиси Абдукодир Зуннун шундай гапириб берганди:
«Тўрам нутқларини тинглаш учун одатда кўп минглаб одамлар йиғилишарди. Сўз бошлаганларида пашша учса эшитиладигандёк жимлик чўкарди. Мавзуни тингловчиларга дарровоқ аён қилиб, уиинг асл ҳақиқатини ўз билганларича ёки ҳукумат фармонига кўра эмас, балки Қуръони карим оятлари ҳамда Пайғамбаримизнинг ҳадиси шарифлари асосида исботлардилар. Яна буни ўтмиш ва янги тарихимиздан рад килиб бўлмайдиган далиллар келтириб мустаҳкамлардилар ва мавзуни, албатта, кундалик воқеликнинг долзарб масалаларига, жумладан, нутқ мавзуига бевосита боғлардилар. Аниқ вазифаларга ўтиб, уларни муваффақиятли бажариш йўлларини кўрсаталардилар ва бунга тингловчиларни кўтаринки бир руҳ билан ишонтирардилар. Ўртада, истиқлол йўлида жонбозлик қилган ва қилаётганларнинг шарафли номлари, албатта, қайд этилар ва эшитувчилар бундан қаттиқ таъсирланардиларки, болахоналарга, дарахтларга, симёғочларга чиқиб олган тингловчилар Ҳиссиёт зўридан ўзларини ташлаб юборардилар».
Йигирма бир совет ҳарбий нишонлари кавалери, ўша пайтда, Шарқий Туркистонга харбий мутахассис бўлиб борган тошкентлик Толибжон ака Обидов айтадилар:
«Али-хонтўрам жаноблари жанг бошланишидан аввал аскарлар олдида нутқ сўзлаганларида, йигитлар кўзларидан ўт чақнар, нутқ тезрок тугасаю жангга отлансалар. Хужумга кўмонда бўлганча уларни зўрға тўхтатиб турардик. Жанговар руҳ ва ғалабага ишонч жуда кўтарилиб кетарди. Тўра отам окоп кўрган хақиқий аскарбоши эдилар ва мен ҳавас қилган томони — бундай раҳбарларнинг бахтлиси эдилар. Чунки, ҳар бир аскар у
кишини чексиз севарди, ҳурматларди, ҳатто илоҳий қувват эгаси деб чинакамига ихлос қўйиб эъзозларди».
Хуллас, миллий армия шиддатли жангларда кетма-кет-ғалабаларга эришиб, шон-шавкатга бурканди. Жумладан, 1945 йили ушбу қўшин кисмлари сон жиҳатдан деярли уч баравар оз бўлишига қарамай, марказий Хитой ҳукумати томонидан юборилган, яхши қуроллангаи саксон минг кишилик армиясини бутунлай тор-мор этди. Халқ ва армия олдидаги хизматлари учун Шарқий Туркистон ҳукумати қарориға биноан отамизга маршал унвони берилди. Тез орада уларни бутун ўлка халки «Маршал ота» деб атай бошлади
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 25.03.2013 07:47   #36  
Аватар для Аброр Шокиров
Оффлайн
YTT
Сообщений: 141
+ 62  125/57
– 2  1/1

Uzbekistan
Энди, Шарқий Туркистон воқеаларининг достони узун бўлганлигидан гапни мухтасар қилсак, иш шу билан тугадики, «Уч вилоят инқилоби» деб номланган отамиз раҳбарлигидаги миллий озодлик ҳаракати Синцзянь (Шарқий Туркистоннинғ хитойча номланиши, «Янги ер» демак) нинг қолган қисмида ҳам тезда ғолиб бўлажагидан чўчиган Чан Қайши ҳукумати тинчлик музокаралари олиб; боришга мажбур бўлди бироқ, воқеаларнинг бундай кетиши, яъни, бир мустакил Туркистон давлатининг қурилиб қолиши янгидан ҳокимиятға келаётган Мао Цзе Дун коммунист ҳукуматига ва буларни ўстириб юзага чиқарган, узоқни кўролмаган советлар мамлакатидаги пири-устозлариға ёқмади. Натижада, хоинона тузилган машъум режага кўра отамизни 1946 йил июнида аввал алдов, кейин эса қуролли тазйиқ остида Ғулжадан олиб чиқиб кетдилар. Пинҳона йўқ килиб юбориш мўлжалланган бўлса-да, бу ишдан Худо асраб, икки йил давомида, уй назарбандиси ҳолатида сақладилар. Кейинчалик билсак, миллий армия қисмлари дадамларнинг қайтарилишларини талаб қилишибди. Айниқса, қозоклардан иборат қўшинлар бунда қатъийлик кўрсатганлари, Усмон ботир бошчилигида анча вақт қуролли каршилик қилганлари бизга кейинроқ маълум бўлди. Отамиз руҳи ва зурриятлари номидан ўша тенгсиз курашга кирган ва бу йўлда қурбон бўлган қаҳрамон қозоқ биродарларимизга кеч бўлса-да, абадий миннатдорлигимизни изҳор қиламиз, ҳурмати-ҳаққи мангу бош эгамиз.
Oтамизнинг сўнгги ўттиз йиллик умрлари Тошкентда ўтди. Сиёсий ишлардан, мажбурий равишда четлаштирилган бўлсалар-да, илмий, ижодий ва ижтимоий, фаолиятни собит қадамлик билан давом эттирдилар. Мақоламиз бошида қайд этилганлардан ташкари машҳур венгер шарқшуноси Ҳермон Вамбери асари «Бухоро ёки Мовароуннаҳр тарихи»ни усмонли туркчадан ўзбекчага уйғунлаштириб ўгирдилар. «Тарихи Муҳаммадия», «Туркистон қайғуси» каби катта асарлар яратдилар. Мазкур асарлар кедажак авлод маънавиятини таназзулдан асраш, фозила мадаииятимиздаги азалий қадриятларни ислом маърифати ва яқин тарих сабоқлари воситасила саклаб қолиш йўлида қилинган улкан жиҳод деб қарашни тақозо этади. Яна бир ўз асарлари «Шифо-ул илал» («Касалликлар давоси») шарк табобати кўп йиллик тажрибаси асосида 1987 йилда ёзилган бўлиб, қанча-қанча мусодаралардан омон қолган биз учун топилдик рисоладир. Ватан аҳли дуода бўлиб туришларидан умидвормизки, бошка илмий,ижодий мерослари каби ушбу китобчани ҳам чоп эттириб, халқимизга етказажакмиз.
Отамиз умрларининг сўнгги кунларигача устозлик фаолиятини тўхтатмадилар: Қизил мафкурага хизматкор бўлган ўшал давр қонунларининг таъқибига қарамай, инсоний жасурлик, исломий ижтиҳод, пир-устозларига берган ваъдаларига вафодорлик кўрсатиб, диний ва шунингдек, дунёвий билимлар ўқитишни йўлга қўйиб юбордилар. Шогирд танламадилар, шу учун бўлса керак, отамизнинг қўлларида бир, вақтнинт ўзида ҳали ҳарф танламаган талаба билан бир қаторда, илмли ёки дунёвий фанлар номзоди доктори каби тингловчилар ҳам таълим олаверардилар. Бир универсал ўқитув услубининг соҳиби эдилар. Бу ҳаракатлари зое кетмади. Оқ фотиҳа олган шогирдлари ўз Ватанларига (яъни, Қирғизистон, Қозоғистон,Тожикистон, Доғистон, Ўзбекистон шаҳар-қишлоқларига) қайтгач, устозларининг ишини давом эттириб, диний, мақтаблар очиб, маърифат тарқата бошладилар. Шу бугунги Ўзбекистон Ислом дунёсининг етакчи намоёндалари сафида отамизнинг шогирдлари ҳақ дин тантанаси йўлида холисона, хизмат қилмоқдалар.
Ответить 
"+" от:
Старый 25.03.2013 07:48   #37  
Аватар для Аброр Шокиров
Оффлайн
YTT
Сообщений: 141
+ 62  125/57
– 2  1/1

Uzbekistan
Отамиз тарихий аҳамиятга эга бўлган меъморчилик обидаларимизни сақлаб колиш ҳаракатининг жонбозларидан ҳам эдилар. Менинг ёдимда қолгани шуки, 50-йиллар сўнгида ё 60-йиллар бошида, Тошкентдаги, ҳозирги янги Эскижўва бозори ўрнидаги ерда, яқин 500 йил аввал бино этнлган мўътабар Хўжа Аҳрор Вали масжиди бўлиб, шуни гумроҳларча буздилар. Бу каби нохуш ишлар бошқа жойларда ҳам бошланаётганидан ташвишланиб, дадамлар аҳбобларидан (яқин дўстлари шундай номланарди) Қаримбой ака Сахибоевни чакириб маслаҳат солдилар. Бу зот севимли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг тоғалари бўлиб, ҳуқуқшуносликнинг пири эдилар. Қарор шу бўлдики, Масковдаги тегишли расмий идораларни хатлар билан «бомбардимон» қилмоқ лозим. Бу тадбир ғарбда ҳам кўлланилишини кейин билдим-—«паперканоно», яъни, «коғоз билан ўққа тутиш» деган махсус атама ҳам бор экан. Бу ҳаракат дарров натижа бермаган бўлса-да, ҳар қалай, бор масжид, мадраса, хонақоҳ ва шу кабиларнинг навбатдаги бузиш компаниясини тўхтата олди. Ушбу, дарёдан қатра каби мақолам сўнгги қисмини падари-бузрукворимни оддий инсон ҳақида тавсифловчи хусусиятларига бағишласам. Шахсий ҳаётда мисли тарки дунё камтар эдилар. Тошкентга келгач, не-не кошоналар таклиф этилса-да, икки оғиз хонаси бор мўъжаз бир ҳовлини — «кулбаи ғариб» килиб ихтиёр қилдилар. Биз ҳам турмуш фақат шундай бўлиши керак экан деб ўсдик.
Умр бўйи советларнинг бир тийинини ҳам олмадилар, ҳукумат нафақа тайинлаганда, ўша заҳоти Тошкент етимхоналаридан бирига ўтказиб юбордилар.
Саховатли эдилар. «Иккита чопоним бўлса, биттасини, унда ҳам янгироғини бировга кийгизсам», деб кўп айтардилар. Қарз сўраб келганларни ҳеч қуруқ қайтармаганлар, уларнинг номларини эслаб колиш ё ёзиб қўйиш уёкда турсин, унутиб юборардилар.
Раҳмдил бўлиб, кек сақламас эдилар. Бир мисол. Ўша 1938 йил отамизни тутиб, ортларидан маузер нуқиб қамоққа топширган айғоқчи «Уч вилоят инқилоби» вақтида қўлга тушади. Суд уни ўлимга ҳукм қилиб, халойиқ «Алқасосу минал ҳак» деб турган-да, отамиз авф қилганлар. «Беш боласи етим қолмасин, яна бунинг онаси туққанида яхши ният билан Муҳаммад деб ном қўйган экан», деб далил келтирган эканлар. «Кечирувчиларни Оллоҳ ҳам авф қилғусидир», ҳадисига шундай амал киладилар..
Отамиз тақдирнинг не-не синовларидан ўтиб, баракали, серунум ва мазмундор умр кўрдилар. 1976 йил Тошкентда 91 ёшда вафот топдилар. Сўнгги масканлари, васиятларига биноан, Шайх Зайниддин бобо қабристони бўлди, разияллоҳу анҳу. XX аср мазлумлари — Туркистон аҳли истиқлоли, Ислом дини тантанаси йўлида қилган улкн холисона тарихий хизматларини ва валий каби сиймоларини халқ чуқур ҳурмат, фахр ва миннатдорлик билан ёдда тутиб келмоқда.
Эсдаликларида қалб титратар шундай сатрлар бор: «Мен бу дунёга исломпарастгина эмас, балки инсонпараст бўлиб келдим ва ҳаётим давомида шунга содиқ бўлиб қолдим». Ушбу зот шонли ҳаёт йўллари билан танишар эканмиз, бунга иқрор бўла туриб, Алихонтўра келажаги порлоқ икки Туркистоннинг ғурури, жасур миллий қаҳрамони ҳам эди, дегимиз келади…
Манбаъ: «Шарқ юлдузи», 7-сон, 1992
Ответить 
2 "+" от:
Старый 06.01.2022 18:03   #39  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Шу кунларда "Туркистон қайғуси"ни ўқиётгандим. Жудаям керакли китоб бу. Миллатни онггини уйғотиш учун ҳам. Дарсликларга киритилишини истардим

Афсус бу форум сайти тўхтаб, фикр алмашиш имконияти ҳам узилди.

(Бу хабарим ёзилган вақт ва ундан аввалги охирги хабар киритилган вақтга қаранг)
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх