|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
21.11.2012 10:46 | #1901 | ||
Хўрсинмагин жон дўстим,
Ўнгга қара сўлга боқ. Ҳар шоҳида марварид, Мажнунлар ҳам йиғлар тоқ Бу кунлар ҳам ўтади, у кунлар ҳам ўтди-ку. Дунё ўзи тор йўлак, Жуфтинг сиғмас ёнигга. Ортда ғийбат хусумат, Ҳамла қилар жонигга. Бу кунлар ҳам ўтади, у кунлар ҳам ўтди-ку. Келди қанча хоқонлар, Искандару Доролар. Ўтди гарчи пайғамбар, Авлиёю даҳолар. Бу кунлар ҳам ўтади, у кунлар ҳам ўтди-ку. Сен йиғлагин, йиғлама, Вақтнинг сенга вақти йўқ. Тошга тегар пешонанг, Тошнинг эса кўнгли тўқ. Бу кунлар ҳам ўтади, у кунлар ҳам ўтди-ку. Юр кетамиз зорларга, Кўнгли яра доғларга. Тушиб қолган умр йўқ. Калхатлару зоғларга Бу кунлар ҳам ўтади, у кунлар ҳам ўтди-ку. Фарида Афруз
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy) |
|||
|
Ответить |
3 "+" от:
|
22.11.2012 23:05 | #1902 |
* * *
Талпинма кўп, девона кўнгил, Барчамиздан юз ўгирмиш бахт. Шафқат тилар гадолар фақат... Талпинма кўп, девона кўнгил. Фусункор ой кийиб зар либос, Шуъла тўкар каштанлар узра: Қўйиб Лаълим сийнасига бош, Пардасини тортаман юзга. Талпинма кўп, девона кўнгил. Биз барчамиз гўдакмиз бир оз, Гоҳ кўзда ёш, гоҳ лабда кулгу, Бўлмиш ушбу дунёда мерос Барчамизга шодлик ва қайғу. Талпинма кўп, девона кўнгил. Кўрганман кўп элатларни мен, Толе излаб кезганман жаҳон. Юрагимнинг эзгу истагин Энди ортиқ қидирмам сарсон. Талпинма кўп, девона кўнгил. Умидим бор ҳаётдан ҳали, Тугамаган кўнглимда бардош, Кел, бир нафас ором ол, қалбим, Ухла қўйиб ёр кўксига бош, Умидим бор ҳаётдан ҳали. Зора тақдир бошимиз силаб, Саодатга ёр этса бизни, Толе булбул овози билан Аллаласа пок севгимизни. Талпинма кўп, девона кўнгил. Форс тароналари. Сергей Есенин |
|
|
Ответить |
7 "+" от:
|
26.11.2012 02:40 | #1903 |
МИЛЛИОН АЛЫХ РОЗ.
Жил был художник один, Домик имел и холсты, Но он актрису любил, Ту,что любила цветы. Он тогда продал свой дом, Продал,картины и кров. И на все деньги купил, Целое море цветов. Припев Миллион,миллион,миллион алых роз, Из окна,из окна,из окна видишь ты. Кто влюблен,кто влюблен,кто влюблен и всерьез, Свою жизнь для тебя превратит в цветы. Утром встанешь у окна, Может,сошла ты с ума. Как продолжение сна, Площадь цветами полна. Похолодеет душа, Что за богач здесь чудит? А под окном,чуть дыша, Бедный художник стоит. Припев. Встреча была коротка, В ночь ее поезд увез. Но в её жизни была, Песня безумная роз. Прожил художник один, Много он бел перенес. Но в его жизни была, Целая площадь цветов. Припев.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
26.11.2012 11:31 | #1904 |
Сообщений: 27
+ 533
43/17
– 6
0/0
|
ИҚРОР
Йиғлама, кўзингдан ёшларингни арт, Ким айтди мухаббат давоси йўқ дард? Бахтли бўлмоғимиз мумкин эмас, шарт! Бу шартга айт, ким ҳам қарши бўлади? Йиғлама ҳаммаси яхши бўлади. Ойнинг ўн бешидан ёруғлик кутмоқ - Бу дегани ғамдан фироғлик кутмоқ. Бир менга насибдир қўлингдан тутмоқ, Захмати бор бахтнинг гашти бўлади, Йиғлама ҳаммаси яхши бўлади! Рақибли дунё бу, аслида ағёр - Ҳали туғилмаган гўдакда ҳам бор. Агар дилда бўлса қасд ила иқрор - Қадам ҳам ярашиқ шашти бўлади, Йиғлама ҳаммаси яхши бўлади! Бу шафқатсиз дунёда йиғидан наф йўқ, Ишқни мағлуб этган ҳеч қўшин, саф йўқ, Кўнгилга қўйиб бер ортиқча гап йўқ, Оллоҳ шу бўлади, Ҳақ шу бўлади, Йиғлама ҳаммаси яхши бўлади! Аслида бу дунёда инсониятни - Тутиб турган нарса - эзгу нияти. Дўст қутлаб қўяди, душман куяди, Мақсад - юрак четин нақши бўлади, Йиғлама ҳаммаси яхши бўлади! Кўз ёш ярашмайди гулгун юзингга, Бахтдан сармастларнинг кулгуси сенга! Сен - менинг, мен эса бўлгуси сенга, Рақиблар ҳукмига гап шу бўлади: ".... Йиғламанг! Ҳаммаси яхши бўлади!". ОРИФ ТЎХТАШ |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
26.11.2012 21:50 | #1905 |
Қизиқ ҳол, шоир роса топиб ёзибди. 1986 йилда ёзилган, айни "ўзбеклар иши"нинг авжида...
*** ЎЗБЕК ИШИ (Қатағон муносабати билан) Беҳосият ойнинг тўлиши, Юлдузларнинг совуқ кулиши. Ким сабабкор? Кимнинг қилмиши? Ўзбек иши, ўзбеклар иши. Неча йилдир хароба замон, Ёлғон омон, жоҳиллар омон, Ҳукмрондир яхшига ёмон, Ўзбек иши, ўзбеклар иши. Оқибат йўқ одамлар аро, Бўзлайди қалб, юраклар яро. Аҳли маъни хор, мотамсаро, Ўзбек иши, ўзбеклар иши. Қандайлигинг билмайди ҳар ким, Мевали бир дарахтсан балким. Тош отсалар, кулиб қўй, халқим: “Ўзбек иши, ўзбеклар иши”. 1986 йил, Шукур Қурбон, "Озорингни соғиндим" |
|
|
Ответить |
27.11.2012 00:00 | #1906 |
Эй, жоним қўшиғин куйлаган ёмғир,
Ишқимни тилида сўйлаган ёмғир, Бу ёлғон дунёни ўйнаган ёмғир, Менинг саломимни дарёга етказ. Эй ифор оламин безаётган гул, Хазон шарпасини сезаётган гул, Куз очиб ақлидан озаётган гул, Менинг гул руҳимни самога етказ. Гулханлар мавжини севувчи эй ишқ, Не-не тоғларни ҳам эгувчи эй ишқ, Тоғлари кўксимга тегувчи эй ишқ, Менинг ошиқ кўнглим худога етказ. Муҳаббат Ҳамроева
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy) |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
28.11.2012 01:25 | #1909 |
Юқорида,ўзим ҳам ҳозир кўриб қолдим,"описка" бўлган экан."Ишқдаги ишқ"эмас,"Ишдаги ишқ"деб қаралсин.Яна синчков форумдошларимиз таажубланмасинлар.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. Последний раз редактировалось Баходир кушаков; 28.11.2012 в 01:28. |
|
|
Ответить |
05.12.2012 12:02 | #1910 |
Эй дўст!
Нима десанг, дегил, шу бугун Юрагингда қолмасин тугун, Армон узун, надомад узун, Эртага бугунни топиб бўларму?! Айт, айта қол, айтавер, шошил, Тўкил бугун, тариқдай сочил, Ғафлат қотил, пушаймон қотил, Эртага бугунни топиб бўларму?! Эй ёр! Айтарингни тутмагил пинҳон, Севаман, де, ёлборгин нолон, Ишқдан бошқа ҳаммаси ёлғон, Эртага бугунни топиб бўларму?! Хижолатнинг умри қуроқдир Гумондорнинг жони қийноқдир, Андишанинг оти қўрқоқдир, Эртага бугунни топиб бўларму?! Эй дўст! Кел, ёнимга гул очса чирой, Эртакларинг кўзимга сурай, Сен келмасанг, мен ўзим борай, Эртага бугунни топиб бўларму?! Кел, елкага тоғинг билан кел, Хазонрезги боғинг билан кел, Дилда ҳасрат, доғинг билан кел, Эртага бугунни топиб бўларму?! Эй ёр! Ҳар коримиз тақдир азалдир, Лабингда қон ёхуд асалдир, Тамшанганинг балки ажалдир, Эртага бугунни топиб бўларму?! Фарид Афруз, бугунингни қуч, Ҳар лаҳзага тутолгин ҳовуч, Бугун яша, топа олгин куч, Эртага бугунни топиб бўларму?! Ваҳобиддин Зиё ижросида
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy) |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
|