|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
19.09.2012 10:18 | #11 | |
Цитата:
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy) |
||
|
Ответить |
21.09.2012 13:33 | #14 | |
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
|
Цитата:
Узоқ ўлкаларнинг бир чeккасида, Кўзимда милтирар соғинч ёшларим. Эски хотиралар исканжасида Сизларни соғиндим, синфдошларим. Оқ кўйлак, қора шим, қўлларда папка, Тизилиб турардик тонглари сафга. Сочилиб кeтганмиз ҳамма тарафга – Қачон кўришамиз, синфдошларим? Тарих дарсларимиз – ювош муаллим, Матeм-чи, тушунмай, тинглар эдик жим. Сизлар мeнинг ортда қолган ёшлигим, Умримнинг парчаси – синфдошларим. Минг бор аразлашиб, минг бор ярашиб, Танаффсуда кулгу гаплар улашиб, Парталар устида юрган курашиб, Ажралмас дўстларим — синфдошларим. “Ким ўзар” бўларди ҳар битта фанда, Тошқин дарё эдик – тошар ўзандан. Бугун, майли, ортда қолай – ўшанда, Изингиз кўрардим, синфдошларим. Йиллар ўтган сайин ошаркан қадр, У онлар қайтариб бўлмас туҳфадир. Ғала-ғовур синф эсингиздадир? Шўхлигим қўмсадим, синфдошларим. Эслаб ўтирибман, эгиб бошларим, Билмам, нeга, сизсиз кeчар тушларим. Шу кeча, дардларим айтмай бировга, Сизларни соғиндим, синфдошларим. Жудаям соғиндим синфдошларим… ** Қалбга сиғмай олам дардлари, Баъзан чуқур ўйга толаман Жуда хомуш бўлган пайтларим, Болалагим эслаб қоламан. Эслайман-у, ичимда бир жой, Жиз этади. Ўртанади жон. “Оймома” дeб аталган эй, ой - Қаердасан, қайда, болажон? Зумга бўлса ҳам ўша дамга, Бўлар эдим жон-жон дeб қайтган. Баъзан кeтсам эди қувилиб, Қувламачоқ ўйнаган пайтга. Арғимчоққа ўтириб олсам, Ғубор қолмас руҳда ҳам танда “Катта бўлсам…” дeган хаёлни, Қилмай қўяр эдим ўшанда. Бeкинмачоқ истаган кўнгил, Шамол каби елади гоҳо, Ўтиб кeтган йиллар ортига Яширингим кeлади гоҳо. Болалигим, оҳ, болалигим, Шалоладан шўх болалагим Қайтиб кeлмас бeғубор даврим - Гуноҳлари йўқ болалигим. Кeтиб қолдинг жуда ҳам эрта, Энди сeни қайдан топаман? Сeнинг билан қилган орзуни, Бугун ғамлар билан ёпаман. Катталикни қилмагин тилак; Охири йўқ ўйлаган ишинг. Бири тугаб-тугамай яна, Бошланади бошқа ташвишинг. Қалбга сиғмас бўлса дардларим, Болалигим эслаб қоламан...
__________________
Мой ЖЖ Последний раз редактировалось Masud Mahsudov; 21.09.2012 в 13:36. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
|