Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 01.11.2014 02:56   #1381  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491  1,658/631
– 1  4/4

Uzbekistan
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Anvar Atakhanov Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Баходир кушаков Посмотреть сообщение
Менинг бир америкалик дугонам бор. У билан шу сайтда танишиб колганман. Мендан узбек тилини ургатишимни суради. Мен жуда хурсанд булган холда 6 ой давомида ургатдим. Хозир мен билан скайп оркали бемалол узбек тилида гаплашади.
Мана шу киз масмикин?
Бир таклиф бор! Келинглар, шу қизни (агар ростдан ҳам "нормальная" бўлса) юртимизга келишини ташкил қилайлик? Визаси учун (приглашение) МИДга хатни "Узинфоком "ташкил қилар, балки "Нью Йорк-Рига-Тошкент - Рига - Нью Йорк" авиачиптасини "Ўзбекистон хаво йўллари" компанияси беғараз туҳфа сифатида тақдим қилар? Ўзбекистон бўйича турни (майли, минамаль йўналиш бўйича: "Тошкент -Самарқанд-Тошкент" + мехмонхона) Ўзбектуризм тақдим қилар?
Шахсан мен: Тошкент аэропорта кутиб олиш ва кузатиш (машина+таржимон), Тошкентдаги еб-ичиши (оддийроқ жойларда албатта , 3-4 марта )), миллий совғаларни (аёллар дўпписи, камзул, елпиғич, зарли шиппак каби) ўз зиммамга олишим мумкин. Рухсат беришса, мехмонни уйга олиб бориб, оилам билан таништириб, миллий таомлардан аёлим ва қизларим билан бирга тайёрлармиз балки...
Нима дейсиз?
Ответить 
"+" от:
Старый 19.11.2014 11:05   #1382  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
8-автосаройнинг сайтини ишга тушгани маъқул-ку, бироқ...


("тартибида" сўзидаги "и"ни нотўғри ўчирибман. Иккинчи бўғиндаги "и" ҳарфи(эгалик қўшимчаси) ортиқча

Йўлдаги қайдлардан.


Автосаройнинг сайтига кириб кўрдим. Саҳифанинг ярми ўзбекча, ярми русча ёзилган сайт.
Мавлоно Муқимий кўрганларида,
Бўлди ажиб қизиқ ҳангомалар,
Хатоларни кўриб ёздим номалар...-дея қалам тебратган бўлур эрдилар.
Балки бу имловий хатоларни тўғрилашса, йўл машрутларидаги каби "лицензиясиз йўловчиларни ташиш таъқиқланади" каби хатодан қутулгандек қутулармиз....

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 19.11.2014 в 11:26.
Ответить 
"+" от:
Старый 21.11.2014 11:55   #1383  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Бир таклиф бор! Келинглар, шу қизни (агар ростдан ҳам "нормальная" бўлса) юртимизга келишини ташкил қилайлик? Визаси учун (приглашение) МИДга хатни "Узинфоком "ташкил қилар, балки "Нью Йорк-Рига-Тошкент - Рига - Нью Йорк" авиачиптасини "Ўзбекистон хаво йўллари" компанияси беғараз туҳфа сифатида тақдим қилар? Ўзбекистон бўйича турни (майли, минамаль йўналиш бўйича: "Тошкент -Самарқанд-Тошкент" + мехмонхона) Ўзбектуризм тақдим қилар?
Шахсан мен: Тошкент аэропорта кутиб олиш ва кузатиш (машина+таржимон), Тошкентдаги еб-ичиши (оддийроқ жойларда албатта , 3-4 марта )), миллий совғаларни (аёллар дўпписи, камзул, елпиғич, зарли шиппак каби) ўз зиммамга олишим мумкин. Рухсат беришса, мехмонни уйга олиб бориб, оилам билан таништириб, миллий таомлардан аёлим ва қизларим билан бирга тайёрлармиз балки...
Нима дейсиз?
Никол Гибсон АҚШнинг Аризона штатида яшайди. У Аризона давлат университетининг ёзги курсларида ўзбек тилини ўрганди. Никол ўзбек маданиятига, рақсларига, пазандачилигига қизиқади. Тилимизни ўрганишдан асосий мақсад ўзбек халқининг урф-одатлари ва анъаналарини чуқурроқ ўрганишдир.

Устозим Саодат Одилованинг ўқувчиларидан. Саодат опа ҳар йили ёзда Аризона давлат университетида ўзбек тилидан 3 ой талабаларга дарс бериб келадилар.
Ответить 
Старый 21.11.2014 12:53   #1384  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Филология фанлари доктори, тилшунос олим Абдурозиқ Рафиев оламдан ўтибдилар. Улар рус мактабларида ўқитиладиган бир қатор "Ўзбек тили" дарсликларини яратган эдилар. Устоз билан Тошкент шаҳар ўқитувчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида, август кенгашларида ўқитувчилар учун бир қатор семинар-тренинглар ўтиб берган эдик.
Марҳумнинг охирати обод бўлсин.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 26.11.2014 в 16:03.
Ответить 
Старый 26.11.2014 09:25   #1385  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
8-автосаройнинг сайтини ишга тушгани маъқул-ку, бироқ...


("тартибида" сўзидаги "и"ни нотўғри ўчирибман. Иккинчи бўғиндаги "и" ҳарфи(эгалик қўшимчаси) ортиқча

Автосаройнинг сайтига кириб кўрдим. Саҳифанинг ярми ўзбекча, ярми русча ёзилган сайт.

Имло хатосини тўғрилаш учун Давлат интерактив хизматлари Ягона паортали орқали мурожаатнома юборган эдим. Қуйидаги мазмунда хат олдим:

Цитата:
Ассалом алайкум, Нигора Умарова!
Сизнинг 8-автосарой сайти ҳақидаги фикрларингизни ўкиб чикдик ва бундай эътиборингиз учун Сизга катта раҳмат айтмокчимиз. Биз сиз каби эътиборли йуловчиларни кўпайишини тилаб колар эдик. Автобусдаги эълонлардаги хатоликларни биз тез орада бартараф этамиз. Сиздек эътиборли йўловчиларнинг мурожаат ва илтимослари билан биз янада сифатли хизмат курсатишга ва сайтимизни янада мукаммаллаштиришга ҳаракат киламиз.
Ҳурмат билан 8-Автопарк Директор ўринбосари Хаджаев Санжар.
+ Автобус саройи директоридан ҳам хат келди.


Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 26.11.2014 в 11:59.
Ответить 
Старый 29.11.2014 00:23   #1386  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491  1,658/631
– 1  4/4

Uzbekistan
[QUOTE=Nigora Umarova;1022128]8-автосаройнинг сайтини ишга тушгани маъқул-ку, бироқ...

"Максим Горький" метро бекати йўқ бўлиб кетганига 10 йилча бўлди чоғи???

Айтмоқчи, "фуқаро Нигора Умарова!")! Автокорхона Сизга жавоб хатини қайси тилда ёзган?). Мен ўқиб тушмагандайман... Ўзбек тилидами?))

Последний раз редактировалось Maestro; 29.11.2014 в 00:33.
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 29.11.2014 02:41   #1387  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491  1,658/631
– 1  4/4

Uzbekistan
"Фуқаро Нигора Умарова"! (Нигорахоним узр, шунчаки расмий ташкилотлар хали ҳам 50 йилдан ўтиб кетолмаганига ҳайронман)). Жавоб хатидаги "назорат варақаси" номери нима эканлиги биласизми?). Бу кимгадир приговор, жавоб бермаса. Сизга мухрсиз ва қўл қўйилмаган хат келдими? Хозир уларнинг ўтакасини ёзриб юборсангиз бўлади). Лекин, тушунишим бўйича, улар ҳам имкон даражасида ҳаракат қилишаяпти...
Ответить 
"+" от:
Старый 01.12.2014 16:51   #1388  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Аризонада ўзбекча салом

Цитата:
Аризонада ўзбекча салом

Сўнгги йилларда дунё халқларининг ўзбек маданияти ва ўзбек тилига бўлган қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Бир томондан, Ватанимизда жойлашган тарихий обидалар, меъморчилик дурдоналари кишини ўзига жалб этса, иккинчи томондан, мамлакатимизнинг ўзига хос ривожланиш йўли, юртимизда яшаётган халқларнинг анъаналари, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, ёшларга қаратилаётган юксак эътибор, таълим тизимидаги ўзгаришлар ва бошқалар чет эл халқларининг диққатини тортмоқда.


Шу билан бирга, ўзбек тилининг жозибадорлиги, ундаги сўзлар маъноларининг серқирралиги, оҳангнинг ранг-баранглиги, маълум бир фикрни турли усулда билдириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги кабилар бошқа халқ вакиллари томонидан давлатимизнинг расмий тилини иштиёқ билан ўрганишга туртки бўляпти дейиш мумкин. Гўзал тилимизни тарғиб қилиш ишига, бетакрор юртимизнинг дунё миқёсида янада танилиб боришига ўз ҳиссасини қўшаётган ватандошларимиз кўп, уларнинг фаолияти ҳар томонлама ўрганилиши ва оммалаштирилиши мақсадга мувофиқдир. Бугунги кунда республикамиз олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлаш долзарб масала бўлиб турган бир пайтда хорижий мамлакатлардаги (айниқса, дунё рейтингида юқори ўринни эгаллаган) университетларда тан олинган ўзбекистонлик профессор-ўқитувчиларнинг борлиги қувонарли ҳолдир. Шундай жонкуяр, замонавий инсонлардан бири Саодат Абдураҳимовна Адиловадир.

Саодат Адилова - Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультети умумий тилшунослик кафедраси доценти, педагогика фанлари номзоди. Саодат опа 1991 йилдан бери мазкур кафедрада фаолият юритиб келади, бир қатор умумкасбий ва мутахассислик фанларидан маърузалар ўқийди, амалий машғулотлар ўтказади, талабаларнинг битирув ишларига раҳбарлик қилади. Ўз вақтида у турли илмий-услубий кенгашлар аъзоси бўлган, танловлар ғолиби деб тан олинган, у қирққа яқин илмий-услубий ишлар (монография, ўқув ва услубий қўлланмалар, мақолалар)нинг муаллифидир.

Шу билан бирга, Саодат Адилова йиллар давомида мустақил равишда инглиз тилини ўрганди, 1999 йилдан бошлаб республикамизда биринчилардан бўлиб ўзбек тилини ахборот технологиялари воситасида ўқитиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб борди, эришган натижаларидан иш фаолияти давомида фойдаланиб келди. Шунинг учун ҳам у ТДПУ га ўзбек тилини ўрганиш масаласида мурожаат қилган хорижий талаба-тадқиқотчиларга юқори савияда замонавий усулда дарс бера олди. Жумладан, Германия, Жанубий Корея, Япония, АҚШ ва бошқа давлатлардан келган талабаларга ўзбек тили ва маданиятидан туркум маърузалар ўқиди, амалий машғулотлар ўтказди.
Бугунги кунда Саодат опа бошқа ишлар билан бир қаторда ўзбек тили ва адабиёти факультетининг талабаларидан ташкил топган “элит” гуруҳида мутахассислик фанидан инглиз тилида дарс ўтяпти.
Мана тўрт йилдирки, С.Адилова Америка Қўшма Штатларидаги Аризона давлат университетида ёз ойларида ўзбек тили ва маданиятидан дарс бериб келмоқда. Унинг ушбу фаолияти Аризона давлат университети раҳбарияти томонидан юқори баҳоланди ҳамда Саодат опага “АДУ педагогик таркибининг фахрий аъзоси” унвони берилди.


Шунингдек, Индиана университети CeLCAR нашриёти томонидан чоп этилган “Uzbek. An intermediate texbook” дарслигининг бош қисмида америкалик бошқа мутахассислар қаторида ТДПУ ва Аризона ДУ вакили Саодат Адиловага дарсликнинг юзага келишида кўрсатган ёрдами учун алоҳида миннатдорчилик билдирилган.


Ответить 
Старый 01.12.2014 16:55   #1389  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Аризонада ўзбекча салом

Цитата:
Хорижий университетда олиб бораётган фаолияти ҳақида Саодат опа бизга қуйидагиларни гапириб бердилар:
- Саодат опа, АҚШдаги Аризона давлат университетида олиб борган фаолиятингиз ҳақида маълумот бериб ўтсангиз.
- АҚШ нинг бир неча нуфузли университетларида ўзбек тили ва маданияти академик ўқув йили давомида ҳамда ёзги курсларда ўқитилади. Мен Аризона давлат университети ёзги дастури раҳбарияти томонидан интернет орқали эълон қилинган танловда ғолиб чиқиб, 2011-2014 йилларда шу университетнинг ёзги мактаб талабаларига ўзбек тили ва маданиятидан дарс бериб келдим. Ушбу даргоҳда арман, албан, хорват, поляк, форс-тожик каби тиллар ҳам кўп йиллардан бери ўқитиб келинади. Мен иккинчи ва учинчи босқич талабаларига дарс бераман, Низомий номидаги ТДПУ чет тиллар факультетининг собиқ талабаси Одилбек Каттаев эса биринчи босқичда иш олиб боради. Мазкур курсларда АҚШ нинг исталган штатидаги олий таълим муассасаси вакили (талаба, битирувчи, тадқиқотчи, докторант, ҳатто ўқитувчилар ҳам) ўқиши мумкин. Ўтган 4 йил давомида бизнинг тилимизни ёши, мутахассислиги турли хил бўлган жами 50 дан ортиқ талаба у ёки бу даражада ўрганди.
- Талабаларингиз нима учун, нима мақсадда айнан ўзбек тилини ўрганадилар? -Талабаларнинг расмий хатларда ёзган маълумотларига кўра кимдир “шахсий қизиқиш, яъни ўзбек тилини ёқтиргани туфайли”, кимдир “халқаро бизнес билан боғлиқ ташкилотга ишга кириш учун Марказий Осиё тилларидан бирини билиши керак бўлгани учун”, бошқаси “Тил таълимига оид компьютер ресурслари” деб номланган лабораториядаги фаолиятига керак бўлгани учун”, яна бирининг илмий-тадқиқот иши айнан юртимиз тарихи ёки маданиятимиз билан боғлиқ бўлгани сабабли ёки “Ўзбекистондаги тарихий обидаларни кўриш орзусида юргани” ва “ўзбек халқининг тилини билиш бошқа туркий халқларнинг тилини ва маданиятини ўрганишга асос (база) бўла олиши туфайли” ва шунга ўхшаш сабабларга кўра ўзбек тилини ўргандилар.



Талабалар танаффусда "Бештош" ўйинини ўйнамоқдалар.



Дарс пайтидаги баҳс-мунозара
Ответить 
Старый 01.12.2014 17:01   #1390  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Аризонада ўзбекча салом

Цитата:
- Тил ўрганишнинг ёзги курслари қайси дастур асосида олиб борилади? Самарадорликка эришиш учун дарс ва дарсдан ташқари ишлар қандай ташкил этилади?
-Тил ўрганишнинг ёзги курсларида барча тиллар бўйича дарслар интенсив дастур асосида олиб борилади, яъни икки ой давомида душанбадан жумагача ҳар куни 4 астрономик соатдан машғулотлар ўтказилади. Дарсдан сўнг турли мавзуларда тадбирлар, аниқроғи, давра суҳбатлари, маърузалар уюштирилади. Сўнг ҳар бир ўқитувчи ўзига ажратилган хонада қўшимча индивидуал дарслар ўтказади, бунда исталган талаба ўз ўқитувчисига дарсга тегишли саволлари билан мурожаат қилиши мумкин. Кечқурунлари эса тил тўгараклари фаолият юритади. Август ойида курсларни муваффақиятли тамомлаганлар ўрганган тилларида сўзлашиладиган давлатларга билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, шу юрт маданияти билан яқиндан танишиш ниятида борадилар. Айтиш жоизки, икки ойлик таълим жараёнида бу кўп миллатли жамоада кўтаринки руҳ ҳукм суради, халқлар дўстлиги, миллатлараро толерантлик кабилар намоён бўлади. Талаба, ўқитувчи ва университет ходимлари жадаллик билан кечадиган жараёнда нафақат ўзларининг бевосита бажариши лозим бўлган ишларини амалга оширадилар, балки улар турли халқларнинг тарихи, маданияти, анъаналари, тили билан ҳам танишиб борадилар. Шубҳасиз, бундай жараёнда қатнашишнинг ўзига хос мураккабликлари ҳам мавжуд: интенсив курсларнинг ўқитувчиларидан фидойилик талаб этилади, улардан ва улар ўқитган талабалардан қисқа вақт ичида юқори натижалар кутилади. Ҳар биримиз ўз Ватанимизнинг вакили сифатида она тилимиз ва маданиятимизнинг тарғиботчилари эканлигимиздан ғурурланамиз ва шу билан бирга ҳар дақиқада катта масъулиятни ҳис этиб турамиз. Дарслар энг янги русумдаги техник воситалар билан жиҳозланган синф хоналарида ўтказилади. Бунда АҚШ таълим тизимида самарали деб топилган интегратив методдан фойдаланилади. Машғулотларда аудио, видео материаллар, айниқса, аутентик (ҳақиқий, табиий; тил жамиятида юз бераётган воқеа-ҳодисаларни акс эттирувчи) материаллар қўлланилади, замонавий таълим технологияларига асосланилади, турли таълимий ўйинлар уюштирилади, Ўзбекистон телевидениеси ва радиосининг интернетдаги сайтлари тақдим этган материаллардан фойдаланилади. Талабалар ўзбек тилида тақдимотлар тайёрлайдилар, ижодий ишларни бажарадилар, иншолар ёзадилар, мамлакатимизда чиқадиган газета-журналларни ўқийдилар, ҳатто баъзилари ўзбек тилида турли мавзуда тест саволларини тузиб, дастурга киритадилар. Муайян вақтда Ўзбекистондаги тенгқурлари билан телефон ёки Skype орқали мулоқот қиладилар.



Тўгарак фаолиятидан - ўзбек миллий таомларидан сомса тайёрланмоқда.



Сиз билган ўша Николь ош тайёрлашни ўрганмоқда.



[IMG][/IMG]



Ўзбек тили байрамига тайёрланиш жараёни.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх