|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
04.02.2014 11:08 | #2073 |
Сообщений: 177
+ 129
243/106
– 2
2/2
|
Go’zallik istagan topadi uni,
G’araz kovlasangiz – g’araz yakuni. Qorli zimistonda izladim chechak, Ulashdim barchaga topganim kuni. (C) qordan chechak izlagan bandani ko'ylagi yirtiq, deb, so'kmanglar! Последний раз редактировалось Minglar; 04.02.2014 в 11:27. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
08.02.2014 08:59 | #2076 |
Сообщений: 177
+ 129
243/106
– 2
2/2
|
Ўтмишдан эртак
“ ... Вой, аламжон, вой алам..” ( Ғ. Холматов) Тақирлайди ноғора, Алвастилар тўйида. Бошга кийган тоғора, Келин-куёв тўрида. Йиғлама дил, йиғлама, Жилмайиб тургин лабим, Бир ширин сўз алвасти , Ўғирлаганди қалбим... Аччиқданми, аламдан, Кўкрагимга муштладим, Тутқаторда қўлингдан Тутган қўлим ушладим... Йиғлама дил, йиғлама, Жилмайиб тургин лабим, Бир ширин сўз алвасти , Ўғирлаганди қалбим... Тақдир деймиз... Тақдир – шум, Кўнгил чўкиши – оғир, Индамай кўзингни юм, Кўнгилни тутсин бағир. Йиғлама дил, йиғлама, Жилмайиб тургин лабим, Бир ширин сўз алвасти , Ўғирлаб кетди қалбим... (C) |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
17.02.2014 01:58 | #2077 |
КЎНГЛИМ САБОҒИ.
Кўнглимдан сўрадим:-Нима истайсан? -Ўзим ҳам билмайман-жавоб берди у. -У ҳолда не сабаб безовтадирсан? -Шишадек нозикман, бўлолганим шу. -Доимо мен сенга қарайман, аммо, Ҳеч сени топмадим, бу не муаммо? -Сен менга қарама, қарама асло, Ҳаётинг ўтади, изсиз, бе маъно. Мен фақат роҳатни ўйлайман тинмай, Ўзимдан бошқани писанд ҳам қилмай. Сен менинг кўчамга кирмоқчи бўлсанг, Билиб қўй, қоларсан жойингдан жилмай. Бизни деб инсонлар не кўйга тушмас, Шунда ҳам роҳатни истайверамиз, Кўнгилга қул бўлиш бил яхши ишмас, Ҳамиша "яна" деб қистайверамиз. -Сени ҳам тўлдирмоқ йўллари бордир.... Наҳотки шу қадар тубсиз жар бўлсанг? Қай йўлни тутмайин бари бекордир, Не бўлар лоақал бир бора тўлсанг? -Эҳ инсон, албатта бунинг йўли бор, Гар иймон, эътиқод бўлса мададкор, Сен фақат ибодат йўлин танласанг, Ҳақ Эгам нафсимни айламиш бекор.. (С)
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
11.03.2014 12:35 | #2078 |
Сообщений: 177
+ 129
243/106
– 2
2/2
|
Қўшиқ
Майсаларин сочиб, Гуллари билан Келди-ку Наврўз, Иқболини очиб, юртим бағрига Тўлди-ку Наврўз. Варраклар ҳавода, булбуллар навода, Илк баҳор базми бу, Жилғалар жарангги - минг турфа рангли Муҳаббат назми бу. Шафтоли шохида оқ , қизил чечак - Пардоз қилибди, Юртимга шодлик келганин, қаранг, У ҳам билибди. Бойчечак мўралаб , печакгул ўралиб Отмоқдадир тонг, Янги йил келди, деб, Янги кун келди , деб, Қушлар урар бонг! 11.03. 2014 йил (С) |
|
Ответить |
"+" от:
|
13.03.2014 12:36 | #2079 |
Мен йиғлай бошласам овутолмайсиз,
Менда ҳам сизлардек бир дунё ғам бор. Сиз топа олмаган даво менда йўқ, Менда сиз қолдирган дунё, бир кам бор. Мен кула бошласам тўхтатолмайсиз: Завқимнинг шоди бор, алами ҳам бор. Сиз эса кулишни эплай олмайсиз: Кулгу деб кимгадир берасиз озор. Йиғлаймиз, сиқтаймиз, кимга не фойда? Куламиз, қувнаймиз, кимга нима ғам? Мухими, йиғлатинг, дилдан йиғлатинг, Кулдиринг, кулгудан ўлиб қолса ҳам. (C)
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
Ответить |
7 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
19.03.2014 05:23 | #2080 |
ЭГАМНИНГ ЯРАТГАН ИНСОНИ!
Адолат боғининг боғбони, Ҳар гапда ростгўйлик посбони, Бажарсанг ваъдага вафони, Қўлингга оларсан дунёни, Эгамнинг яратган Инсони. Бировнинг бахтига куймасанг, Ғийбату туҳматни уймасанг, Ёмону, зулматни суймасанг, Дейдилар яхшилик ҳоқони, Эгамнинг яратган Инсони. Кўролмай бировни ковлама, Ҳеч кимни ҳеч қачон товлама, Осмондан қуённи овлама, Шармисор бўларсан шул они, Эгамнинг яратган Инсони. Дўст учун жонингни берсайдинг, Душманга тик қараб кулсайдинг, Ватан деб, элим деб ўлсайдинг, Барча дер, бут экан иймони, Эгамнинг яратган Инсони. Дўст билсанг йўлингда ҳамроҳни, Кўрмайсан сафарда оҳ-воҳни, Севолсанг сен Эгам Аллохни, Бўларсан муҳаббат султони, Эгамнинг яратган Инсони. Баҳодир насиҳат қилма кўп, Сенда ҳам гуноҳлар бисёр ҳўп, Аввало жойнамоз пойин ўп, Намоздан топарсан маънони, Эгамнинг яратган Инсони. (С)
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|