Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 13.03.2016 09:54   #211  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Қош-кўзлари қоп-қора қўғирчоқдек Комила исмли жияним бор. Рус тилига ихтисослашган боғчага борарди. Баъзида ёқимли овози билан русча гапириб, шеър айтиб, ҳаммамизни лол қолдиргани ҳам бор гап. Ўтган йили ўша жияним боғчани томомлаб, мактабга борадиган бўлди. Онаси уни рус тилига ихтисослашган мактабга беришга қарор қилди. Лекин бироз вақт ўтиб жияним онаси айтган мактабга эмас, ўзбек мактабига бораётганини билдим. Режанинг бундай ўзгариб кетганига тушунмай бунга опамдан изоҳ сўрадим:
— Шу десанг эртага мактабга чиқадиган куни жиянингга атласдан кўйлак-лозим тиктириб бердим. Уни кийиб, Комила жуда чиройли бўлиб кетди. Кўз тегмасин «туф-туф» деб турсак бир пайт ўзини ойнага солаётган жиянинг русчалаб «Ие, энди ўзбекларга ўхшаб атлас кўйлак кияманми?» дейди менга қараб. Жойимда тош бўлиб қотиб қолдим. Эндигина етти ёшга тўлган боланинг русча бийрон гапиришидан хурсанд бўлиб юраверибмиз-у, унинг ўз тилини, ўзлигини унутаёзганини англамабмиз. Комиланинг ана шу бир оғиз гапи менга жуда ёмон таъсир қилди, кўзимни очди. Вой-войига, қаршилигига қарамай уни ўзбек мактабига топширдим…
Келинг, шу ерда бир мулоҳаза юритиб кўрайдик. Нега кўпчилик ўзбек, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ милллатидагилар фарзандлари рус ёки инглиз тилини ўрганишини хоҳлашади. Шу тилларга ихтисослашган мактабларга беришади, репетиторларга пул тўлаб ўқитишади. Балки сиз журналист бунга қарши экан деб ўйлаётгандирсиз. Йўқ, асло. Бунга менинг заррача эътирозим йўқ. Ахир киши қанча кўп тил билса шунча яхши-ку! Тил билган жаҳон кезади дейишади. Лекин кузатишларим мобайнида ўзбек тилини ўрганаман, фарзандимни ўзбек мактабига бераман, деган бошқа миллат вакилларини деярли учратмадим. Бир-иккита учраганлари ҳам ё бизнинг урф-одатларимини ўрганишга киришган туристлар ёки тилшунослар бўлиб чиқади. Нимага бундай? Наҳотки бизнинг она тилимиз — ўзбек тили ўрганишга арзимаса? Балки бошқа миллат вакилларининг уни ўрганмаслигига биз ўзимиз сабабчидирмиз. Қандай қилиб дейсизми? Жуда оддий. Бу ҳолга сиз жуда кўп дуч келгансиз. Келинг, ўша вазиятни яна бир бор кўз олдимизга кетирамиз. Сиз бир ташкилотга иш билан бордингиз. Зарур хонага кирганингизда у ерда уч нафар ўзбек бўлмаган бошқа миллат вакиллари ўтирган бўлади. Сиз уларга қандай мурожаат қиласиз? Турган гапги «Здравствуйте» дейсиз. Рус тилини унчалик яхши билмасангизда у тилда гапириб, бу ерга келишдан мақсадингизни, муддаонгизни тушунтиришга уринасиз. Кўча-кўйда ҳам шу аҳвол. Кўчада бирор манзилни тополмай қолган вақтингизда биринчи учраган йўловчи ўзбек бўлмаса унга ҳам билсак-билмасак ҳам русча мурожаат қилишга одатланганмиз. Энг эътиборлиси, бундай ҳолатда бошқа миллат вакиллари бутунлай бошқача йўл тутишади. Учта ўзбек ўтирган хонага кириб келганда рус миллатига мансуб киши «Ассалому алайкум» деб эмас, ўз она тилида «Здравствуйте» деб мурожаат қилади. Ўз ташрифидан мақсадни ҳам ўз она тилида давом эттиради. Уларни айблашдан йироқмиз. У ўз она тилида гапириб, уни улуғлаяпти, ҳурмат қилаяпти. Биз-чи!?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 13.03.2016 09:54   #212  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Касб тақазоси билан кўплаб тадбирларда иштирок этамиз. Унча кўп бўлмади, яқинда пойтахтимиздаги катта бир меҳмонхонада матбуот анжумани бўлиб ўтди. Турли газета ва журналлардан, телевидение ва радиодан журналистлар таклиф этилди. Матбуот анжуманини ўтказаётган катта бир ташкилот раҳбари тадбирни очишидан олдин йиғилганларга бир қур назар солиб, кейин деди:
— Орамизда русийзабон журналистлар ҳам бор экан. Ҳамма тушунади-ку, русча гапирсам ҳам бўлар!
Раҳбарнинг гапига ҳеч ким эътироз билдирмади. Ростдан ҳам русчани тушунамиз-ку! Шу ерда давлат тилимизнинг мавқеини ошириш, уни кўкларга кўтариш, талашиб-тортиш ўрнига кўпчиликнинг миясидан бир лаҳзада ўтган битта ана шу иқрорга рози бўламиз-қўямиз. Бунга қарши чиқиб гапирган битта-яримта эса ё «қора мушукка» айланади ёки бир-икки кишининг наздида миллатчи бўлиб қолади. Ваҳоланки, тадбирга ташриф буюрган йигирмадан зиёд ОАВ ходимларидан икки нафаригина рус миллатига мансуб эди.
Одатда 21 октябрь куни мамлакатимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куни сифатида катта байрам қилинади. Ўша кун арафасида сана муносабати билан ташкилотларда, муассаласаларда кўплаб тадбирлар уюштиради, журналистларимиз кўнглининг туб-тубида йиғилиб қолган баъзида аччиқ, баъзида муаммоли мулоҳазаларини кўтариб чиқади, тўкиб солади. Ўтган йили шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Миллий Авикомпанияси тизимига қарашли учувчилар мажмуасида бўлиб ўтганди. Энг ажабланарлиси, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан ташкил этилган тадбир бошидан охиригача рус тилида олиб борилди. Ақали давлат тилига ҳурмат юзасидан бир оғиз ўзбек тилида гапирилмади. Кўзбўямачиликка, хўжакўрсинга, ҳисобот учун ўтказиладиган шундай тадбирни ўтказишдан мақсад нима? Бундан ким манфаатдор, кимга кераги бор? Бунинг ўрнига қайсидир бошқа миллат вакили давлат тилига ҳурмат юзасидан соф ўзбек тилида икки қатор шеър айтиб берса ёки ўзбекча саҳна кўриниши уюштирса тадбирнинг аҳамияти анчайин ошмасмиди? Ана шунда давлат тилига ҳурматни намойиш этган бўлмасмиди.
Болливуд киноижодкорлари суратга олган «Боғбон» бадиий фильмини кўпчилигингиз кўргансиз. Ундаги бир ҳолат мени кўп ажаблантиради. Агар эътибор берган бўлсангиз, Амитабах Баччан ўйнаган асосий қаҳрамон узоқ вақтдан буён кўришмаган турмуш ўртоғидан мактуб олади. Лекин кўзойнаги синиб қолганлиги учун уни ўқишга қийналиб, шу ерда танишган тамаддихона эгасидан уни ўқиб беришни илтимос қилади. У эса мактубга бир қур кўз ташлаб, «ие, ҳиндийда ёзилган экан-ку», деб ўқий олмаслигини билдириб қўяди. Кейин ҳиндийни биладиган турмуш ўртоғини чақириб унга ўқиттиради. Шу ерда менда бир савол туғилганди: «Наҳот ўзи ҳинд бўла туриб ҳиндийни билмаса». Балки ўқувчиларимиз орасида «Ҳиндистонда ҳинд ва инглиз тили давлат тили ҳисобланади, бундан ташқари мазкур давлат ҳудудида аҳоли 30 тил, 1600 лаҳжада сўзлашади, шунинг учун ҳиндийни билмаслиги мумкин-ку», дегувчилар ҳам топилар. Лекин инсон қайси тил, қандай лаҳжада сўзламасин, ўз давлат тилини билиш керак эмасми?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 13.03.2016 09:55   #213  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Ҳар хил масасалар юзасидан турли ташкилот, муассасаларда бўламиз. Афсуски, давлат тилига нисбатан ҳурматсизликни борган жойларимизда ҳам кўришимиз мумкин. У банк, тўлов идоралари, кўнгилочар жойлар бўлиши мумкин, барчасида шундай вазиятга дуч келиш мумкин. Одатда мурожаат қилиб келувчиларга маълумот бериш учун кўриниб турадиган жойларга эълонлар, нархлар кўрсаткичи, ҳар хил норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар осилган бўлади. Лекин баъзида улар орасидан ўзбек тилида ёзилган биронта мантни тополмай кўнгимиз хижил бўлади. Унча кўп бўлмади, пойтахтимизнинг муҳташам Юнусобод спорт комплексига ўғлимни сузиш тўгарагига бериш учун боргандим. Сузиш хавзасига кирадиган жойда икки ўзбек миллатига мансуб киши кириб-чиқаётганларни назроат қилиб турган экан. Мен маълумот олиш учун шу атрофга ёпиштириб, қистириб ташланган матнларга бир қур кўз югуртирдим. Ўзим учун керакли маълумотни топгендек бўлдим: сузишга бир ойда қанча пул сарфланади, нималар керак бўлади, нечи ёшдан қабул қилади… Лекин мени ажаблантирган нарса мантлар орасида биронта давлат тилида ёзилганини тополмадим. Зора битта бўлса ҳам топилиб қолар деган умидда ҳарқанча изламай фойдаси бўлмади.
— Ака, мана бу матналарни ўзбек тилида ҳам ёзиб қўйсаларингиз бўлмайдими? — дедим пул санаётган кишига.
— Ҳа, нима, тушунмаяпсизми? — саволга савол билан жавоб берди «эшикбон».
— Тушунишга-ку тушундим, лекин бизда давлат тили қайси тил? Мен тушунарман, аммо рус тилини билмайдиганлар нима қилади? Ҳамма тушунади деб, рус тилида ёзиб қўйиш сизнигча тўғрими?
У «э, ўзи сен етмай турвдинг ўзи», дегандек мендан нари кетди. Ана сизга давлат тилига бўлган беписандлик, ҳурматсизликнинг яна бир кўриниши.
Бир ҳақиқатни ҳеч ким инкор этолмайди. Мамлакатимизда турли миллат вакиллари тинч-тотув, эмин-эркин яшайди, умргузаронлик қилади. Бошқа миллат вакилларини камситишга, тилини оёқости қилишга йўл қўйилмайди. Бу Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасида ҳам ўз аксини топган: «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади».
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 13.03.2016 09:55   #214  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Тўғри, ўзга миллат вакилларини, уларнинг тилини ҳурмат қилиш яхши. Лекин уларни кўкка кўтариб, ҳурматлаб, ўз она тилимизни ер ости қилиш, унга ҳурматсизлик қилиш тўғримикин? Қирғиз халқининг буюк адиби Чингиз Айтматов тил ҳақида шундай бир гап айтганди: «Миллатнинг умрбоқийлиги унинг тили биландир». Шундай экан, миллатимиз яшаши учун тилимиз ҳам ривож топиши, соф ҳолда сақланиши, янада сайқалланиши лозимдир. Она тили — умуммиллат мулки. Ўзини ўзбекман деган ҳар бир инсон ўзбек тили учун қайғурмоғи керак. Ўзимизни маданиятли, билимли қилиб кўрсатиш учун кўча-кўй, ижтимоий тармоқ бўладими хорижий тилда «биди-биди» қилмай соф ўзбек тилида гаплашайлик, ёзишайлик. Ўзбек тилини янада бойитиш, уни ҳамма ўрганишни хоҳлайдиган оммабоб тил бўлишига интилайлик.
Лекин бу ерда бир ҳақиқатни ҳеч ёдимиздан чиқармаслигимиз лозим. Ўз тилимиз — ўзбек тилининг мавқеини бошқа миллат вакиллари ёки чет элдан юртимизга ташриф буюраётган меҳмонлар келиб ошириб кетмайди, уни кўкка кўтармайди. Ўзбек тилининг янада мавқеи ошиши, худди инглиз ва рус тиллари каби оммабоб бўлиши фақат ва фақат ўзимизга боғлиқ.
Азиз ўқувчи! Сиз шуни истайсизми? Унда ўзбекча гапиришдан уялмайлик. Катта-кичик мажлис бўладими, кўча-кўй ёки ишхона бўладими, ижтимоий тармоқлар бўладими, ўзбекча гапиришдан, ёзишдан уялмайлик, орланмайлик. Ўзимизни ҳурмат қилагандек, давлат тилимизни ҳам ҳурмат қилайлик. Ахир бу бизнинг она тилимиз, давлатимизнинг ягона тилидир!

Фозил Муҳаммад Шариф

http://tafsilot.uz/endi-ozbeklarga-oxshab-kiyinamanmi/
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Старый 21.11.2016 16:25   #215  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
ЎЗБЕК ТИЛИ МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ

«Она тилига лоқайд қарайдиган инсон, – ёввойидир. Унинг бундай бепарволиги ўз миллатининг ўтмиши, бугуни ва келажагига нисбатан мутлақо бепарволиги билан изоҳланади»
К. Г. Паустовский, рус адиби.

«Ер куррасида жами нечта тил бор?» деган саволга аниқ жавоб топишнинг иложи йўқ. Дунёда мавжуд тиллар сонини на бугунги тилшунослик ва на бошқа бир идора аниқ айта олади. Турли манбаларга кўра, улкан сайёрамизда уч мингдан олти мингтагача тил бўлиб, улардан 95 таси расмий тил, яъни тегишли мамлакатларда давлат тили мақомига эгадир.

Тилларнинг дунё бўйича тақсимоти жаҳон аҳлининг бир минтақадан бошқасига кўчиб ўтиши, юртлар забт этилиб, мустамлакага айлантирилиши ва уларда яшаган туб аҳолига диний таъсир ўтказилиши билан боғлиқ.
Чунончи, римликлар ўз империясининг ҳудудини кенгайтириш билан бир вақтда лотин тилини бутун Европа ва Ўрта денгиз ҳавзасида жорий этишди. Ўша тил энди ўлик тиллар сирасига кирса-да, кўплаб бугунги тилларнинг таркибий қисмига кирди.
Испаниянинг Лотин Америкасини мустамлака қилгани ҳам тилшунослик жиҳатидан чуқур из қолдирган. Испан тили 35 та давлатда яшайдиган одамларнинг она тили бўлиб, унда 399 миллион киши сўзлашади.
Араб тили одамларга она тили, иккинчи ва учинчи тил сифатида бутун сайёрага ёйилган. Ушбу тилда 60 та давлатда 242 миллион киши сўзлашади. Унинг оммалашишига Исломнинг дунё бўйлаб кенг тарқалиши сабаб бўлган.
XIX асрнинг биринчи ярмида дунёда иккита империя, хусусан, Буюк Британия ва Россия империялари ўз ҳукмини ўтказган. Империя яратишни Россия Буюк Британиядан ўрганиб борган. Иккиси ҳам Осиёни астойдил забт этиб, қитъа юртларини мустамлака қилиш сиёсатини жадал амалга оширган. Россия империяси Кавказ, Узоқ Шарқ ва Марказий Осиёни қонга ботирган бўлса, Буюк Британиянинг экспедицион қўшинлари Хитой, Ҳиндистон каби юртларга бостириб кирган. Истило натижасида Британия империяси ўз инглиз тилини бугунги куннинг глобал тилига айлантириб юборишга муваффақ бўлди. Бугун инглиз тилида 110 да давлат аҳолиси сўзлашади, 335 миллиондан ортиқ киши уни ўз она тили деб билади.
Россия Туркистон заминини бир четдан, майда бўлакларга бўлиб ютиб борди, забт этилган ҳар бир бўлак, ушбу бўлакда яшаб, қақшатқич қирпичоқдан омон қолган маҳаллий аҳоли ва унинг лаҳжасига ўзича ном берди, аҳолининг ҳақ-ҳуқуқини чеклаш сиёсатини олиб бориб, ўз империясининг ниҳоятда жирканч қиёфасини ваҳшиёна йўл билан моҳирона шакллантира билди. Шу тариқа рус тили, дастлаб Чор Россияси, сўнг совет Россияси томонидан қарам қилинган Марказий Осиё, Кавказ ва Болтиқ бўйи минтақаларида мажбурий мулоқот тилига айланди.

Жаҳон тиллари кўп жиҳатдан бир-бирига ўхшаш бўлгани боис, улар тил оилалари, кенжа тил оилалари, катта-кичик лаҳжалар ва шу кабиларга бўлинади. Тилнинг дунё миқёсидаги ўрнини белгилашда эса олимлар томонидан қуйидаги икки хусусият инобатга олинади.
Биринчи хусусият – тегишли тилнинг, унда сўзлашадиган аҳоли сонига кўра эгаллаган ўрни.
1995 йили АҚШдаги Сиэтл университетининг тадқиқот маркази жаҳон аҳолисининг йирик қисми сўзлашадиган тиллар рўйхатини эълон қилган. Ўша рўйхатга жами 25 та тил киритилган.
2015 йили таниқли ўзбек тилшунос олими Абдузуҳур Абдуазизов эса олинган маълумотларга асосланган ҳолда янги рўйхат тузиб, унга киритилган тиллар сонини 40 тага етказди.
Қарийб 975 миллион киши сўзлашадиган хитой тили ушбу рўйхатда биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринда инглиз тили, учинчи ўринда эса ҳинду тили қайд этилди. Профессорнинг рўйхатидаги охирги ўринларни румин (39- ўрин) ва йоруба тиллари банд этди. Она тилимиз эса, рўйхатнинг 34- сатрини эгаллаган.
1989 йили республикамизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши, ҳеч қанча вақт ўтмай, бетакрор юртимиз миллий мустақилликка эришиши туфайли она тилимиз жаҳон тиллари орасида эгаллаган ўз ўрнини мустаҳкамлади, унда сўзлашадиган одамлар сони йилдан йилга кўпайиб борди.
Статистик маълумотларга кўра, ўзбек тилида сўзлашувчилар сони давлат мустақиллиги қўлга киритилгунга қадар анча кам бўлган, хусусан: 1971 йили 11 млн., 1979 йили 14 млн., 1989 йили 16 млн. киши ўзбекча гаплашган.
Жаҳон аҳолисининг йирик қисми сўзлашадиган тиллар рўйхатига кўра, ўзбек тили туркий тиллар орасида турк тилидан кейин иккинчи ўринни, МДҲга аъзо давлатлар орасида эса рус ва украин тилларидан сўнг, учинчи ўринни эгаллайди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 21.11.2016 16:26   #216  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Иккинчи хусусият – тегишли тилнинг, ундаги сўзлар сони ва луғат бойлигига кўра эгаллаган ўрни.
Дунёда тилининг луғат бойлиги мингта сўзга етмайдиган қабила ҳам, сўз бойлиги миллионга яқинлашган миллат ҳам бор. Тил миллатнинг умумий маданиятидаги муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Мингта сўз қабила учун эҳтимол етиб ортар, лекин юксак маданиятли халқ учун миллион сўз камлик қилиб, бошқа тилдан сўз олишига эҳтиёж туғилади.
Тилнинг луғат бойлигини қуйида баён этилган икки усулда аниқлаш мумкин.
а) тегишли тилда ижод қилган шоир ва ёзувчилар томонидан қўлланилган сўзларнинг умумий сони орқали.
Бундай усул нуқтаи назаридан қараладиган бўлса, ўзбек тили дунёнинг энг бой тили бўлиб чиқади. Зеро, донги оламга кетган буюк бобомиз А. Навоий ўз асарларида 28 мингдан ортиқ сўз ишлатиб, бошқа ижодкорларни ортда қолдирган. Чунки рус шоири Пушкин ўз асарларида 25 мингта, инглиз адиби Шекспир 22 мингта, испан ёзувчиси Сервантес эса 18 мингта сўз ишлатган холос.
б) тегишли тилда яратилган изоҳли, тарихий, частотали, орфографик, орфоэпик луғатлардаги сўз мақолаларининг сонига кўра.
Муаммога бу жиҳатдан ёндашиладиган бўлса, ўзбек тилининг бойлигини намоён қилиши лозим бўлган луғатларимиз чала ва юзаки тузилганлигини танқидий оҳангда таъкидлаб ўтишга мажбурмиз. Зеро, 2006 – 2008 йилларда чоп этилган 5 жилдли Ўзбек тилининг изоҳли луғатига атиги 50 мингта сўз, 2013 йили нашрдан чиққан Ўзбек тилининг имло луғатига эса 75 мингта сўз киритилган холос. Ҳолбуки, 2008 йили жаҳон олимларининг туркий халқлар тили, адабиёти, фольклори, тарихига бағишланган анъанавий 5- қурултойида турклар ўзларининг 617 минг сўзли луғатини олимлар эътиборига ҳавола этишганини луғатшунос олим, академик Э. Фозилов қайд этган эди. Рус, инглиз, француз тилларининг муқаддам чоп этилган луғатларида 250 – 400 минг сўз мавжуд. Ўзбек тилининг луғат бойлиги жилла бўлмаса, 100 минг эканлигини исботлаган бирорта луғат бугунги кунга қадар нашр этилмаган. Аниқроғи, шу пайтгача, тарихий ёднома ва ҳужжатларимиз, миллат вакилларининг қаламига мансуб асарларда қўлланилган минг- минглаб сўзларни, турли ҳудудларимиздаги ўзбек шевалари лексикасига тегишли сон-саноқсиз сўзларни, ҳар хил соҳаларга тегишли ўзбекча сўз ва терминларни тўлалигича, режали равишда тўплаш, картотекасини яратиш ишлари бажарилмаган. Бошқача қилиб айтганда, ўзбек луғатчилигининг қолоқлиги, дунё луғатчилигидан анча ортда қолиб кетгани сабабли, чиндан ҳам бой тилимизнинг улкан хазинасини жаҳон жамиятига тўлиқ кўрсата олмаяпмиз.

Ўзбек тилида бугун миллионлаб одамлар сўзлашади, она тилимизда миллий классик адабиётимизга мансуб асарларнинг улкан миқдори яратилган. Мустақил юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби тилимизнинг қўлланилиши ва тараққиётида ҳам сезиларли ўзгаришлар юз берди. Ўзбек тилининг халқаро миқёсда обрўси ошиб, фаол мулоқот воситасига айланиб бормоқда. Энди гўзал тилимиз турли даражадаги расмий учрашув ва музокараларда кенг қўлланилмоқда. Хорижий давлатлардаги бир қатор таълим даргоҳлари ва илмий муассасаларда ўзбек тили марказлари ташкил этилиб, битирувчиларининг сони узлуксиз ошиб бормоқда.
Она тилимизнинг луғат бойлиги чиндан ҳам улкан бўлиб, уни бирон-бир усулда ўлчаб бўлмайди. Ўзбек тили мунтазам ривожланиб, янада бойиб бормоқда. Бироқ шу билан бирга у маълум бир муаммоларни бошдан кечирмоқда. Энг хавфли муаммолардан бири тилимизнинг бошқа тилга хос сўзлар билан булғанишидир. Бундай сингиш жараёни ёмон таъсирга эга бўлиб, оқибати бетакрор ўзбек тилининг йўқ бўлиб кетиши билан якун топади.
Маълумки, тилимиз қадимдан шаклланиб келган ўз сўзларимиз ва ибораларимиздан ҳамда бошқа тиллардан ўзлашган сўзлардан ташкил топган. Бошқа тилга хос сўзларнинг ўзлаштирилиши табиий жараён бўлиб, миллат ривожини ўзида акс эттиради, буюк аждодларимиздан қолган маданий меросни камситмаган ҳолда, тилимизни бойитиб боради. Аммо совет режими ҳукм сурган даврда тилимизга мажбуран сингдирилган хорижий, асосан рус тилига мансуб сўзлар ғайритабиий янграб, тилимизнинг гўзал жарангдорлигини бузган ҳолда, ўзбек нутқида ямоқдай кўринади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Старый 21.11.2016 16:27   #217  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Қарамлик даврининг сўнгги 70 йили ичида ўзбек тилига бошқа тилларга хос сўзларнинг улкан сони мажбурий равишда киритилган. Коммунистик партия доҳийлари ва уларнинг жойлардаги малайлари ўзбек миллатининг азалий маънавий-ахлоқий турмуш тарзини ўзларининг коммунистик қолипларига солиб борар, асрлар оша амал қилиб, муқаддас билган кўплаб миллий-диний урф одатларини эскилик сарқитига чиқарар экан, бой ва гўзал тилининг қўлланилиш кўламини ҳам аста-секин чеклаш ва охир-пировардида ўзбек халқининг миллий ўзлигига режали равишда барҳам беришдек, енг ичида қабиҳ сиёсат олиб боришган. Шунингдек улар ўзбекларнинг исми, ота исми ва фамилиясини ҳам атайин бузиб ёздиришган. Оқибатда, миллат вакилларининг қандайдир ғалати, гўё талаффуз этиш совет халқининг бошқа вакиллари учун «осон кечадиган» исмлари юзага келган. Жумладан, ўзбекларнинг бир чиройли Шокир, Зокир, Қобил, Ислом каби исмлари энди Шакир, Закир, Кабул, Ислам каби шаклларни касб этган.
Азалий сўзларимизнинг қўлланилишини чеклаб боришар экан, Кремль комиссарлари миллий луғатларимиз, халқимизнинг ёзма ва оғзаки нутқига «умумий совет терминлари» номини олган ёт сўзларни, чунончи, аҳамияти тенг бўлган: «Вазирлик», «Кенгаш», «Режа», «Тизим», «Тамойил», «Меъёр» каби сўзлар ўрнига, тегишинча «Министрлик», «Совет», «План», «Система», «Принцип», «Норма» каби кўплаб терминларни мажбур киритишган.
Рус тилининг софлигини сақлаш борасида Виссарион Григорьевич Белинский қуйидагича фикр билдирган экан: «Аҳамияти тенг бўлган рус сўзи бўла туриб хорижий сўзнинг қўлланилиши – соғлом мазмунни ҳам, соғлом услубни ҳам таҳқир этиш демакдир». Унинг ушбу пурмаъно сўзларини ҳар қандай бошқа тилга, шу жумладан, ўзбек тилига нисбатан ҳам қўлласа бўлади.
Зотан, ўша малъун совет сиёсатининг оқибати миллат руҳияти, ўзбек халқининг маънавий-ахлоқий, илмий, қолаверса, ижтимоий ҳаётига ҳамон салбий таъсир ўтказиб келмоқда. Мустамлака режими даврида республикамиз вазирликлари, идоралари, ташкилот ва муассасаларида ўзбек тилида атайин иш юритилмаган, аксарият соҳаларнинг терминологияси умуман шакллантирилмаган, оқибатда, ушбу соҳалар давлат тилини самарали қўллаш масаласида ҳамон оқсаб келмоқда.

Ўзини ўзбек халқининг қолган қисмига нисбатан маданийроқ, зиёлироқ деб биладиган шахслар тоифаси она тилимизга ўзлаштирилмаган, яъни ўзбек тилининг луғавий таркибига киритилмаган сон-саноқсиз рус сўзларини кенг қўллашади ёки ўзбекча гапиришар экан, дабдурустдан русчага ўтиб қолишади. Қарамлик йилларида шаклланган бундай носоғлом одат уларнинг табиатига айланиб қолгани сабабли, ўзбек тилида янграётган нутққа аралаштирилаётган бундай сўзлар тилимизни бузаётгани, унинг жарангдорлигига путур етказаётганини тушуниб етишмайди. Бундай ҳолатларда беихтиёр Озарбайжон давлат ва жамоат арбоби Мамед Эмин Ахунд Гаджи Молла Алекпер ўғли Расулзаденинг қуйидаги сўзлари ёдга тушади: «Она тилини билмай, бошқа тилда гапириб, зиёли бўлиб қолган инсоннинг аҳволи бироз кулгили кўринади. Бундай кишининг қалбида ўзининг миллий муҳитига нисбатан муҳаббат деярли бўлмайди, аксинча, ундай муҳитдан нари юришга ҳаракат қилади. Айни вақтда у, ёт миллат муҳити учун бегона саналиб, ўша жамиятга тўлиқ кириша олмайди», яъни аросатда қолиб кетади.

Ўзбек нутқида рус тилига мансуб беадаб сўзларнинг янграб бориши алоҳида муаммодир. Кўпчилик бундай «сўзлар»нинг қўлланишига қарши кураш олиб борса-да, кўзга ташланадиган натижадан дарак ҳамон йўқ.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 21.11.2016 16:27   #218  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Маълумки, адабий тилда бошқа тиллардан ўзлаштирилган сўзларга нисбатан талаб кучлидир. Биринчидан, муайян сўзнинг ўзлаштирилишига зарурат туғилган, яъни ўша сўзнинг ўзини қўллашдан бошқа чора қолмаган бўлиши лозим. Одатда, бундай ҳолат бошқа тил ва ўзга маданиятга мансуб маълум бир буюм, жисм ёки тушунчага ном беришда юзага келади. Иккинчидан, бошқа тилдан олинган сўз тўғри, тегишли тилда қайси маънода қўлланилса, ўша маънода қўлланилиши лозим. Ва ниҳоят, бошқа тилдан олинган сўз, уни талаффуз этаётган, ёзаётган кишига мазмунан тушунарли бўлиши керак.
Инсон фаолиятининг муҳим воситаси бўлган тил фикр-мулоҳазани баён этиш воситаси сифатида хизмат қилади. У алоҳида инсоннинг ва тегишли жамиятнинг мулоҳазаларига боғлиқ равишда тараққий этади. Тилни сунъий равишда, мажбуран ўзгартириб бўлмайди. Жамият мунтазам ривожланиб, ўзини ўзи тарбиялаб борса, юз берган ўзгаришлар унинг тилида ўз аксини топади. Маънан соғлом жамият тили, одатда, ёт аралашмалардан халос бўлади.

Ўзбек ёзувини ҳам алоҳида муаммолар жумласига киритса бўлаверади. Атиги 66 йил ичида шўрпешана халқимизнинг имлоси 4 марта, хусусан:
- араб ёзуви лотин имлосига (1929 йили);
- лотин имлоси кирил имлосига (1940 йили);
- кирил имлоси яна лотин имлосига (1993 йили);
- лотин имлосининг бир кўриниши бошқа кўринишга (1995 йили) алмаштирилди. Буниси ҳам мукаммал ишлаб чиқилмагани боис, қаттиқ танқидларга дучор бўлмоқда.
Бундай ҳолатга ҳар қандай миллатда ҳам йўл қўйилавермаса керак. Имло алмаштирилар экан, ўзбек миллатининг саводхонлик даражаси ҳар сафар кескин пасайиб, авлодлар орасидаги алоқа узулиб бораверди. Ота-оналар ўз фарзандларининг хатини уқмас, ёш авлод эса ўз аждодлари қолдириб кетган асарларни ўрганиб боришда қийинчилик сезар эди. Бир жумлада ҳар хил ёзувларга мансуб ҳарфларнинг қўлланилиши билан боғлиқ ғалати ҳолатлар ҳаётий одатга айланиб қолди. Иш шу даражага етиб бордики, пештоққа маҳкамлаш учун рус тилида битилган жумлалар 1995 йили қабул қилинган лотин имлосида расмийлаштирилмоқда.
Давлат тилига кўп жойларда, айниқса Ватанимиз пойтахтида кўрсатилаётган ҳурматсизлик ҳам, таассуфки, ҳаётий одатга айланиб қолди. Пештоққа маҳкамланган матнлар, турли эълон ва рекламаларнинг матнлари, фирма ва муассасаларнинг номлари рус ёки бошқа хорижий тилларда битилган. Давлат тилида битилган ёзувлар камдан-кам учрайди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 21.11.2016 16:28   #219  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Ўзбек тилидан фойдаланиш муаммолари ва уларни ҳал этишга доир таклифлар:
1. Мактабгача тарбия муассасалари, мактаблар, коллеж ва лицейлар, олий таълим муассасаларида ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш сифатини ошириш.
2. Нашриётлар томонидан чоп этилаётган адабий асарлар сифати устидан қатъий назорат юритиш.
3. Ўз касбини яхши кўрадиган юқори малакали педагог кадрларни тайёрлаш. Қайта тайёргарликдан ўтиб, ўзбек тилини ўқитишнинг янги услубларини ўзлаштирган ўқитувчилар сонини ошириш.
4. Оммавий ахборот воситалари орқали ўзбекча нутқ маданиятини тарғиб этиш. Хусусан ОАВни эса ўзбек адабий тилининг қўлланилиши борасида намуна сифатида кўрсатиладиган манбаларга айлантириш. Миллий телевидение, радио ва театр саҳнасида фақат тўғри, ҳис-туйғуга бой адабий тил жаранглаши керак.
5. Журналистлар, сиёсатчилар, ҳукумат раҳбарлари, шоу-бизнес вакиллари, республика аҳолисига хизмат кўрсатаётган шахслар ўзбек адабий нутқини пухта ўзлаштириб олган бўлишлари шарт.
6. Жамиятимиз, айниқса, миллат ёшларини ўзбек тилининг булғаланишига қарши курашга даъват этиш.
7. Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси ўзбек тилида тўғри, тушунарли ва ифодали гапиришни исташи лозим. Ўзбек тилида тўғри ва чиройли гапириш, уларнинг ҳаётий одати, табиатига айланиши шарт.
8. Интернет тармоғининг миллий сегментига жойланган, ўзбек тилини ўрганиш, у ҳақда тегишли маълумотлар олиш имконини берадиган сифатли манбалар сонини ошириш.
9. Ўзбек тили ва халқимиз маданиятини тарғиб этиш билан боғлиқ маданий-маърифий тадбирлар сонини ошириш.
10. «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш, давлат тилининг нуфузини ошириш мақсадида, ушбу Қонун ва тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳририга ҳар бир мансабдор шахснинг масъулиятини ошириш, ўз меҳнат (хизмат) фаолиятида давлат тилини қўллашга мажбурлашга қаратилган қўшимча модда ва бандлар киритиш.
11. Давлат тилини мажбурий равишда тўғри қўллаш устидан умумий назорат олиб борадиган, «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари бузилган ҳолатларда юридик шахсларни жаримага тортиш ваколатига эга миллий орган яратиш.
12. Ўзбекистон Республикаси халқига қулайликлар яратиш мақсадида, аҳолига бевосита ва коммуникациянинг техник воситалари орқали хизмат кўрсатиладиган лавозимларга фақат давлат тилини яхши биладиган шахсларни тайинлаш.
13. Ўзбек тилига ва юртимизда қўлланиладиган бошқа тилларга нисбатан ҳурматни шакллантириш, аҳолининг сўз бойлигини ошириш, тилларнинг чиройидан тўғри ва тўла-тўкис фойдалана билиш мақсадида тил тарғиботига қаратилган маданий-маърифий тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш.

Ўзбек тили ҳақида гап борадиган мавзу ўта жиддий мавзудир. Зеро, бундай мавзуда халқимизнинг миллий ўзига хослигини сақлаб қолиш, ҳар бир ўзбек ўзбек бўлганча, ўзбеклар эса ўзбек халқи бўлганча, ўз феъл-атвори, удумлари, миллий-диний анъаналарига эга ягона ва кучли миллат бўлганча қолиши ҳақида сўз боради. Тил масаласи атрофида бирлашмаган халқ асрлар оша яшайдиган даражада юксала олмайди, аксинча у, вақт ютқазган сари, ўз яхлитлигини йўқотади, дастлаб бошқа халқларнинг ўлжаси, сўнг қулига айланган ҳолда ном-нишонсиз йўқолиб кетади. Шундай экан, ҳаммамиз ўз она тилимиз – ўзбек тили олдидаги бурчимизни бирор сонияга бўлсин, унутмаслигимиз, бунинг учун:
а) ҳар бир соҳада давлат тили ва ўзбекча сўзларнинг устувор бўлишига эришиб боришимиз;
б) тилимиздаги ўзбекча ёки асл туркийча сўзларнинг ўрнига бошқа тилдан олинган ноўрин сўзлардан фойдаланмаслигимиз, бу борада дадиллик ва фидойилик кўрсатишимиз, она тилимизни асраб авайлашимиз лозим.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 08.12.2016 19:54   #220  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
«Маънавият ва маърифат» каналида юртбошимиз Ш. Мирзиёевнинг қабулини кўрсатишди ҳозир. Давлат мукофотлари билан тақдирланганларнинг ҳар бирини алоҳида табриклаб ўтирар экан, бирорта бўлсин, ўрисча сўз аралаштирмай гапирди. «Худо», «Илоҳим», «Дуо фотиҳа» каби исломий каломлар оғзидан тушмади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқ жоизки, кайфияти яхши бўлса, Президентимиз ўзбек кишига хос равишда жуда қувноқ, хушчақчақ инсон экан
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Ответить

Метки
o'zbek tili, tarjima, til
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх