Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 15.02.2014 22:19   #11  
Аватар для Тайгер
Оффлайн
Частный предпринематель
Нет должности
AKA:Tiger
Сообщений: 714
+ 663  330/148
– 116  134/75

Uzbekistan


Вчера Митрополит Ташкентский, посол РФ, и другие представители нашей Республики посетили Домбрабадское кладбище. Освятили и помолились над могилами Афганских солдат.
Ответить 
"+" от:
Старый 15.02.2014 23:52   #12  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Dj SHOD Посмотреть сообщение
Охирги саволим афгон халки уша пайтда хам жуда кийин ахволда хаёт кечиргани хеч кимга сир эмас, лекин уруш вактида афгонларни кимлар ёки кайси давлатлар асосан куроллар еткизиб турган ва нима учун?
Шунингдек, «Война Чарли Уилсона» фильмини кўриш тавсия этилади. Зеро, фильм айнан шу саволга жавоб беради.
Бош қаҳрамон афғон халқига ёрдам беришни ният қилган инсон сифатида тасвирланган бўлиб, АҚШ томонидан ушбу урушга ажратилган маблағ миқдорини, афғон халқи урушда ғолиб чиқиши учун кўпайтиришга эришади. Аввал бошида 5 млн долларни ташкил этган маблағ охир-пировардида 1млрд долларга етади. Лекин советлар Афғонистонни тарк этиши билан маблағ ажратилиши ҳам тўхтатилади. Фильм қаҳрамонининг уруш туфайли яксон қилинган Афғонистон инфратузулмасини тиклаш учун пул ажратишни давом эттириш керак деган фикри эътиборсиз қолдирилади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига

Последний раз редактировалось Shokir Dolimov; 15.02.2014 в 23:54.
Ответить 
"+" от:
Старый 16.02.2014 21:08   #13  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Dj SHOD Посмотреть сообщение
Лекин мени фикримча афгон диёрида битта самаркандлик эмас хозиргача тирик яшаётган жуда куплаб ватандошларимиз бор деб тахмин киламан. Сиз улар тугрисида нималар дея оласиз?
Мавлон Шукурзода

ТИРИК ҚУРБОНЛАР

Афғон урушида асирликка олинган ўзбек йигитларининг қисмати

Ватандошимиз Рўзи Назар билан суҳбат

Мен сизга юқорида Иккинчи жаҳон уруши йиллари тақдир тақозоси билан асирга тушганларнинг қисмати тўғрисида бироз гапириб бергандим. Ўша уруш тамом бўлиб, 40 йилча вақт ўтгандан кейин совет ҳарбий қўшинлари жабрдийда Афғонистон ерига бостириб киради. Улар кутганидек, осонгина Афғонистонни ўзларига қарам қила олмадилар ва 1989 йили шарманда бўлиб у ерлардан чиқиб кетдилар. Лекин машъум уруш 15 000 навқироннинг ҳаётига зомин бўлди..., уларнинг орасида бир неча минг ўзбек ўғлонлари ҳам бор. Буларни сизлар мендан ҳам кўпроқ биласизлар. Мен айтмоқчи бўлган нарса, ўша урушда асирга олинган совет аскарларининг қисмати тўғрисида. Бу энди урушнинг қоидалари, албатта, ҳам у томонда, ҳам бу томонда асирлар бўлади.
Лекин мен сизларнинг эътиборингизни бир нарсага қаратмоқчиман, Совет Иттифоқида Афғонистонда асирга олинган аскарларни озод қилишга 1988 йили расмий жиҳатдан киришилди. Ўша йилнинг 29 июнида Москвада Афғонистондаги урушда асирга тушган ҳарбий хизматчиларни озод қилишни мувофиқлаштириш бўйича Совет жамоатчилиги тузилди. Аҳамият беринг-а, бу қайғуришлар ва ҳаракатлар, афғон урушининг бошланганидан сўнг сал кам ўн йилдан кейин бошланди. Унгача уларнинг ҳолидан ҳеч ким хабар олган эмас. Комитетга “Надежда” (Умид) деб ном беришади, ва унга сизга энди жуда яхши таниш бўлган “Литературная газета”нинг ходими Иона Андронов раислик қилади...
Улар ўз ишларини энди бошлаган бўлсалар, ҳориждаги бир қанча жамоат ташкилотлари бу борада бонг уриб, уларни ўлим чангалидан қутқаришни норасимй ҳаракатларни илгари бошлаганлар. Масалан, 1984 йили Буюк Британия фуқароси, журналист Николас Бетелл Афғонистонга бориб бир қанча қизиқарли материалларни тайёрлайди. У ўшанда Г.Ҳикматёр қўриқлаб турган ҳудудга ҳам ташриф буюради. Покистон ва Афғонистон чегарасининг тоғли ҳудудида Г.Ҳикматёрнинг бир ҳарбий лагерида рус, украин, ўзбек, татар ва бошқа миллатга мансуб бир қанча ҳарбий асирлари борлиги ва уларнинг расмларини олиб Лондонда чоп этиладиган бир газетада бу ҳақда маълумот беради.
Хабарингиз бор, ўтган асрнинг 80-йилларида мен АҚШнинг ҳарбий органи бўлмиш Пентагонда фаолият юритганимни юқорида айтиб ўтган эдим. Бир куни эрталаб ишхонамда дунё хабарлари билан таниша туриб, Лондонда чиқидиган газета менинг эътиборимни ўзига тортди. Газетани синчиклаб ўқиб чиқсам, асирга олинганлар орасида икки ўзбек, бир қрим татар, уч кавказлик мусулмон йигитлари, икки украин ва бир рус миллатига мансуб аскарлар борлигини билиб олдим. Мақола остида турмада ориқлаб, соқолари ўсиб кетган ўзбек йигитлари, Акром Файзулло ва Ғайрат Ҳасан исмли йигитларнинг расмлари ҳам босилиб чиқаннди. Мақолани ўқиб бўлгач жуда таъсирландим... нима сабабдан тинч замонда менинг ёш ватандош ўзбекларим шўролар армиясига мажбуран чақиртирилиб, уларнинг қилмишлари учун жонларидан жудо бўлишлари керак? Нима учун? Бу қандай “муқаддас ғоя” эканки, шундай навқирон, кучга тўлган чиройли йигитларимиз ўз ҳаётларини бунга бағишласалар? Очиғи, менинг уларга жуда раҳмим келди…
Сўнгра уларга қандай қилиб ёрдам бериш кераклиги тўғрисида ўйлай бошладим. Биринчи навбатда мақолани чиқарган журналистни қидириб Лондондаги газета бош-муҳарририга телефон қилдим. Унинг гапи бўйича уларга бу мақолани бошқа жойда ишлайдиган журналист берганлигини ва бу масалада менга ёрдам беролмаслигини айтди. Покистонда уларни қаердан қидириб ўтираман деб ўйланиб қолдим. Юқорида айтиб ўтганимдек, дипломатиянинг олтин қонуни-бу дўст орттирмоқдир. Ҳаётимда бу нарса менга жуда кўп марта ёрдам берган. Очиғи, кам бўлмадим. Бу гал ҳам айнан мана шу дипломатия иш берди...
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 16.02.2014 21:10   #14  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Италия сари йўл

Римда яшайдиган бир уддабурон, қўлидан кўп иш келадиган, ҳамма ерда танишлари бор бир олий даражадиги покистонлик дипломат дўстим ёдимга тушди. У бундан бир неча йиллар олдин Покистоннинг Германиядаги элчихонасида элчи муовини лавозимида ишлаган, кейинчалик Италияда элчи лавозимида фаолият юргизаётган эди. Бизлар оилавий дўстона муносабатда бўлганлигимиз сабабли унга телефон қилдим. Телефон қилганимга жуда хурсанд бўлиб, кўпдан бери кўришмаганмиз, агар ҳар қандай муаммоларинг бўлса Римга келасан шу ерда ҳал этамиз, баҳонада сени ҳам кўриб оламан деб келишимни талаб қилиб оёғини тираб олди.
Мен вақтни ўтказмай ўз ҳисобимдан таътил олиб Вашингтондан Римга қараб учдим. У ерда мени жуда яхши кутиб олишди, Римнинг барча гўзал жойларини томоша қилдик, биргалашиб ҳордиқ чиқардик. Ташрифимни еттинчи куни дўстим Покистондан хабарнома олди ва мен қидираётган асирлар Афғонистоннинг Қандахор ҳудудига яқин, Покистоннинг Зобул деган тоғли зонасида жойлашган Гулбиддин Ҳикматёрнинг ҳарбий базасида сақланаётганликларини маълум қилди. Элчи менга қараб, сен у ерга ёлғиз бора олмайсан сенга Покистонда бригада ҳарбий генерали ва дўстларим ёрдам қиладилар, деб айтади ва Исломободга Лондондан кетишимни тавсия қилади.

Покистонга қилган норасмий ташрифим

Ҳақиқатдан ҳам Исломободда, самолёт трапи ёнида мени генерал ва бошқа расмийлар жуда яхши кутиб олишди. Бироз дам олишдан сўнг, менга вазиятни тушунтиришди. Уларнинг берган маълумоти бўйича Афғонистон билан Покистон орасида тоғли ер бор экан. У ерда Ҳикматёрнинг қандайдир ҳарбий лагери бўлиб, асирлар ана шу ерда сақланмоқда экан. Лекин, улар олдиндан айтиб қўйишдики, у ерга бориш осон иш эмас, йўл олис, ўнқир-чўнқир, кўпи тоғли ер. Мен ҳеч нарсага қарамасдан вақт камлигини ҳамда йўл қийинчиликларини ҳисобга олиб у ерга бугуноқ боришга тайёрлигимни айтдим. Улар мен учун иккита катта жип автомашиналарини ажратишди. Бирида тўла қуролланган сержантлар, иккинчисига биз чиқдик. Менга ўша ерларни яхши биладиган полковник ҳамрохлик қилди ва биз иккинчи куни азонда йўлга тушдик.
Покистон жанубида бир шаҳарчадан белгиланган йўл бўйича юра бошладик. Чамаси 50 км юрганимиздан кейин, асфальт йўл тамом бўлиб у ёғи тоғли йўлга уланиб кетди. Жуда катта қийинчиликлар билан бу торгина тоғли йўл орқали 8 соат йўл юрдик. Кейин тоғнинг тепароғида Покистон территориясида бошқа тоғли йўлга тушиб олдик, айнан мана шу йўл бизларни Ҳикматёрнинг ҳарбий лагерига олиб келди. Бизларни лагер комендати Зафариддинхон исмли командир кутиб олди.
Ўз навбатида ўша командир меҳмондорчилик қилиб бизларга ҳурматда бўлди, кейин биз лагер раҳбарига бу ерга келишимиз мақсадини айтдик. Улар бизларни жипга ўтказишиб лагер худуди билан таништирдилар. Бу ерда қўлга киритилган совет армияси қуроллари, автомобиллари ва бошқа анжомларини кўрсатишди. Уларни таъмирлашиб қайта фойдаланишга юборишар эканлар. Лагернинг чеккасида асирга олинганлар учун махсус қамоқхона ва зиндон мавжуд. Мени бошқа нарсалардан кўра айнан шу нарса кўпроқ қизиқтирарди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 16.02.2014 21:11   #15  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Асирдаги ўзбек йигитлари билан илк учрашувим.

У ерга олиб киришганда мен биринчи бор, анча ориқлаб соқоллари ўсиб кетган, кўриниши анча хомуш, кўзлари безовта Акром Файзулло ва Ғайрат Ҳасанларни кўрдим.
Акром Файзулло (Акром Файзуллаев): Акром Файзулло 1963 йили Ўзбекистоннинг Қарши шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни тамомлаганидан сўнг, бир йил ишлаган. 1981 йили Совет Армиясига хизматга чақиртирилган. Олти ой Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмда хизмат қилган. 1982 йили Афғонистонга юборилган. У ерда ҳам олти ой Қобул шаҳрида совет Армияси таркибида ҳарбий ҳизматини ўтаган. 1982 йилининг май ойида Афғонистон шимолида жойлашган Шақардара деган ҳудудда бўлиб ўтган жангларнинг бирида мужоҳидлар томонидан асирга олинган. 1985 йили асирликдан озод этилади ва шу йилдан бошлаб АҚШда истиқомат қилади. Ўзбекистонга келиб уйланган, оилали.
Ғайрат Ҳасан (Ғайрат Ҳасанов): Ғайрат Ҳасан 1963 йилда Ўзбекистоннинг Марғилон шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни битиргач ҳунар-техника билим юритида ўқиб пайвандчи касбини эгаллайди. 1981 йили совет армиясига хизматга чақирилади ва уч ойлик махсус тайёргарликдан сўнг, Афғонистонга совет армиясининг ҳарбий қисмига юборилади. 1982 йилнинг бошида Гулбиддин Ҳикматёр қўмондонлик қилаётган аскарлар томонидан асирга олинади. 1985 йили асирликдан озод этилди ва шу йилдан бери АҚШда истиқомат қилади. Ўзбекистонга уйланган, оилали.
Уларга сўз берилганда, нимадандир қаттиқ чўчиб, атрофга аланглаб қараб пала-партиш сўзлашди. Уларнинг шубҳаси мендан эмаслигини сезар эдим, лекин нимагадир улар безовта эдилар...Уларнинг нозик ҳолатини англаб кўп савол бермасликка ҳаракат қилдим. Улар билан қисқача сўзлаша бошладим, ҳол-аҳволини сўрадим, ҳали уларга сизларни олиб кетаман деб, айтмаган эдим.
Суҳбатимиз сўнггида, сизларни бу ердан олиб Америкага олиб кетишимни истайсизларми десам, уларнинг кўзлари ола-кула бўлиб, бизларни бу ердан олиб чиқиб кетсангиз шунинг ўзи бизга катта бахт дейишиб, ёлборган кўзлари билан мен томон термулишарди, сездимки, улар ўзларини жаҳаннамда ўтиргандай ҳис қилишаяпти… Уларнинг аянчли ҳолатини кўриб менинг юрагим ачишди ва уларни бу жаҳаннамдан албатта олиб чиқиш кераклигини ўз олдимга вазифа қилиб қўйдим. Улар озодликка чиқишганидан сўнг, менга бошидан ўтган қисматларини гапириб беришди.

Бемаъни урушнинг тирик қурбонлари

Уларни аввал Гулбиддин Ҳикматёрнинг тўдалари назоратида бўлган Қобулнинг шимолида жойлашган Шақардара улус водийсига бирин-кетин олиб келишади. Акром Файзуллони Ғайрат Ҳасандан бир ой кейин олиб келишади. Иккаласи ўша ерда танишадилар. Тўрт ой мужоҳидлар командирининг уйида яшашади. Бу очиқ турмахона эди, мужоҳидлар чизиб берган чизиғидан нарига чиқишларига ҳақлари бўлмаган, қоидани бузсалар калтак остида қолардилар. Кейин уларни Покистонга кўчиришади. Эгри-бугри йўллар орқали олти кун пиёда юриб Покистоннинг Тери Мангал деган жойга келишади. У ердан Пешовар шаҳрига Ҳикматёр ҳузурига келишади. Ҳикматёр улар билан кўп гаплашмади, фақат хизмат қилган жойлари ва бошқа нарсалар билан қизиқади холос.
Сўнгра улар меҳмонхонага жойлаштирилади. Меҳмонхонада анча вақт турадилар, бу давр ичида АҚШ, Англия, Франция, Германия, Италия, Испания, Япония, Саудия Арабистони, Покистон, Туркия, Эрон ва бошқа мамлакатлардан журналистлар келишиб улар билан суҳбатлар ўтказадилар. Йигитларимиз совет ҳукуматининг Афғонистонга қилган қонли хуружини қаттиқ қоралайдилар, чунки улар бу бемаъни урушнинг тирик қурбонларига айланганликларини энди тўлиқ англаб етган эдилар. Ҳикматёрнинг пиар компанияси тугаб бўлганидан сўнг унинг буйруғига биноан Акромжон ва Ғайрат меҳмонхонани тарк этишди, лекин ўшанда уларни ҳали олдинда жаҳаннамнинг қора кунлари кутиб турганини билишмасди. Икки ўзбек йигитини Афғонистон билан Покистон чегарасининг Қандаҳор вилоятига яқин Ҳикматёрнинг қуролли тўдалари ўраб олган Покистоннинг Зобул деган зонасида жойлашган, ҳаттоки пашша ҳам учиб кета олмайдиган ҳарбий лагерга жўнатишади.
Мужоҳидлар ўзбек йигитларига жуда қўпол муомалада бўлишади. Ҳар куни эрталабдан кечгача 10-12 соатлаб қул каби ишлатишарди. Ҳавонинг иссиқ ёки совуғига қарамай тоғлардан тошлар жамлаб, уларни елкаларида ташиб мужоҳидлар учун қурол-аслаҳа омборлари қуришга мажбур этишган. Йигитларнинг гапига қараганда, улар мева, сабзавотларни икки йил ҳидини ҳам сезмаган, мужоҳидларнинг бераётган овқати еб бўлмайдиган ҳолатда бемаза бўлган. У ерда сақланаётган барча асирлар мадорсиз ва куч-қувватсиз бўлиб қолганлар. Лагерга хориж газеталарининг мухбирлари келадиган куни уларни ишлатмасдан, аксинча ювинтириб, яхши кийимлардан кийинтириб, тузукроқ овқат беришарди. Мухбирлар кетишлари билан, ҳамма нарса яна эскича тус оларди. Одам боласи чидаб тура олмайдиган хўрликлардан кўра ўлганимиз яхши деб улар бир кун очлик эълон қиладилар...Уларнинг бахтига, сал ўтмай мен ҳам Америкадан етиб бордим ва Ҳикматёрнинг ёрдамчиларидан уларга инсон яшайдиган шароитларни яратишни талаб қилдим. Бир оз вақт ўтгандан сўнг эса у ердан олиб кетдим...

Кутилмаган расмий хабар...

Ишим битгач, мен Америкага қайтиб келдим. Чунки, уларни Америкага олиб кириш учун расмий ҳукуматнинг рухсати бўлиши керак эди. Расмийлар рухсат беришди, лекин албатта Германия орқали киришлари кераклигини таъкидлашди. Улар у ерда барча давлатлардаги каби белгиланган тартибда махсус ва тиббий текширувлардан ўтишлари лозим эди. Ҳаммасига тайёргарлик кўрдик, мен яна Германияга учиб келдим, лекин, шу пайт Вашингтондан менга телеграмма келади, менга расмий равишда совет асирлари, ўзбекларини Вашингтонга олиб келмаслик тўғрисида кўрсатма берилганди… Ўша пайтлар жаҳонда сиёсий вазият ниҳоятда мураккаб эди, ҳар бир қадамни ўйлаб босишга тўғри келарди. Энди нима қилиш керак? Тезда яна Вашингтонга қайтдим, бироз сабр қилишга тўғри келди… Хайриятки ҳаракатларим зое кетмади, орадан чамаси икки-уч ой ўтгач мен ўз ниятимга эришдим ва уларни асирликдан халос қилишликка рухсат олдим. Аммо, айни мен Покистонга борадиган пайтимда тоғга қор ёғиб ҳамма йўллар берк бўлиб қолади… қор эриши олти ойгача чўзилди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Старый 16.02.2014 21:12   #16  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Гулбиддин Ҳикматёр билан орамизда бўлиб ўтган келишмовчиликлар

Ўзбек йигитларини турмадан халос қилиш силлиққина ўтди дейиш хато бўлади… Шу масала хусусида Ҳикматёр билан орамизда бир оз жанжал ҳам бўлиб ўтди. Турмахонада бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, бизга ҳамроҳлик қилган Ҳикматёрнинг полковниги менга мурожжат қилиб, агар иложи бўлса, Ҳикматёр билан учрашиб уларга ҳурмат бажо келтирсангиз ёмон бўлмас эди, деб илтимос қилди. Рози бўлдим. Мени Ҳикматёрнинг қароргоҳига олиб боришди, у киши мени жуда катта ҳурмат ва илтифот билан қабул қилдилар. Суҳбат давомида, мен ҳурмат юзасидан асирга олинган ўзбек йигитларига жавоб беришини сўрадим. Шунисини ҳам айтай, аслида мен у билан учрашмасдан ҳам уларни олиб кетишим мумкин эди, чунки бу ерлар худудий Покистонга қарар эди. Бунгача мен билан илиқ ва самимий муносабатда бўлиб турган Ҳикматёрнинг бирданига авзойи бузилиб шундай деди: Бир марта шўролар ҳарбий кийимини кийган инсон менинг абадий душманимдир, мен буларга ишонмайман… Буларни ҳаммасини осиш керак, деб дўқ уриб тутоқиб кетди.
Мен бунга чидай олмадим, шу аснода менинг ҳам жаҳлим чиқди. У пайтлар ҳали ёшроқман, тезлигим бор, мен ҳам олов бўлиб ёндим, шунда столга бир мушт тушириб, –мен ҳам бундан 40 йил олдин шўролар армиясининг кийимини кийганман, бундан чиқди, мен ҳам сенинг душманинг эканманда, лекин шуни билиб қўй, мен уларни бу ердан барибир олиб кетаман, энди буларнинг бошидан бирорта ҳам сочи тўкилмайди! Уларга жавобгар бўласан! -дедиму эшигини қарсиллатиб ёпиб, унинг қароргоҳидан чиқиб кетдим… Ҳикматёр ўтирган жойида қизариб-бўзариб, лом-лим дея олмай орқамдан қараб қолди. Асабим бузилди, Исломободга қайтдим, у ердан Вашингтонга учдим, тўппа-тўғри Пентагонга бордим Ҳикматёрга аскар ёрдамини тўхтатишга эришдим. Бу пайт советлар катта қўшин билан Ҳикматёрга қарши ҳужумга ўта бошлади. Бир зум ҳам ўтмай Ҳикматёрнинг ўзи кечирим сўраб, асирларни қаерга олиб бориб берайлик деб ёлборишга тушди…

Тўққиз совет фуқаросининг асирликдан халос этилиши

Хуллас уларни жаҳаннам эшигидан олиб чиқиш учун уч марта Покистонга боришга тўғри келди, охири ниятимга эришдим. Барча қийинчиликлардан сўнг уларни Германияга келтирдик. Германияда улар уч-тўрт ҳафта шифокорлар кўригидан ўтказилиб санитар-медицина ёрдами кўрсатилди, усти-бош олиб кийинтирдик, хуллас-калом инсон қиёфасига киритдик. Улар мен билан нима сабабдан ўшанда турмахонада пала-партиш сўзлар ва қўркувлар билан гаплашишганини сабабларини айтиб бердилар. Улар ҳамма гапларни турмахона бошлиқларига етказувчи чақимчилар бор эканлиги ва бу улар учун қимматга тушиши мумкинлигини ҳисобга олиб шундай йўл тутишганини айтишди. Германияга келганимизда ўзбек йигитларимиз, у ерда уларнинг дўстлари яъни уч мусулмон кавказликлар ва татарлар, икки украиналик борлигини айтишиб иложи бўлса уларни ҳам қуткариш кераклигини илтимос қилишди. Бир оз ўйланиб, мен уларни ҳам қутқаришга киришдим. Яна уларга қўшиб бир рус йигитини ҳам қутқардим…Хуллас, тутқинликда сақланаётган барча совет фуқароларини ўлим чангалидан чиқариб олдим...
Германияда уларни ҳам инсон қиёфасига келтириб, ана энди сизлар озодсизлар, авваламбор ота-оналарингиз билан боғланинглар, хоҳласангиз ватанингизга қайтиб кетинг, хоҳласангиз Европада қолинглар ёки Америка боринглар деб уларга юзландим. Булар ичидаги рус йигити бор эди, форсчани жуда яхши билар экан. Мен кейинчалик эшитишимча айнан мана шу йигит бизнинг йигитларимизга анча-мунча азият берган экан. Унинг ахбороти ва чақимчилиги учун Ғайрат билан бир кавказлик йигитни эски замондан қолган зиндонда сақлаганлар, уришган, қийноқларга солишиб азоблашган экан. Булардан фақат ўша рус йигити СССРга қайтиб кетди. Биз барча ишларимизни очиқ ва ошкора қилдик. Москвада чиқадиган бир неча марказий газеталарнинг мухбирлари, элчихона вакиллари, Германияда барча йигитларимиз билан учрашиб суҳбатлашдилар, уларни СССРга қайтишга даъват этишди, уларнинг даъватига фақат рус йигити ижобий жавоб бериб СССРга қайтиб кетди, қолганлари биз бормаймиз деб мен билан қолдилар.
Мана шу тадбирни кўриб турган совет газетаси вакиллари асирликдан халос бўлган собиқ аскарларнинг оғир қисматию, уларнинг бу ерга қандай келиб қолганликлари тўғрисида юртларига қайтишиб, лом-лим демай бирорта мақола ҳам чиқаришмаган. Мана сизга Горбачев замонидаги асл “ошкоралик”, “демократия” ва “перестройка”.
1985 йилнинг 24 апрелида улар мен билан Америкага кириб келишди. Уларнинг ҳаммаси кейинчалик Америка фуқароси бўлдилар, булардан фақат бир кавказлик йигит автомобил ҳалокатига учраб ўлди. Икки украиналик йигитларга Украинадан чиққан муҳожирлар ёрдам беришиб уларни оёққа турғазишди. Акром Файзулло ҳозир Нью-Йоркда яшайди, Ўзбекистонга бориб ўша ердан бир қариндошига уйланиб келади. Ғайрат Ҳасан ҳам Ўзбекистонга бориб Марғилонда катта тўй қилиб уйланиб келган. Барчаси ўз ишлари билан машғул, яхши ҳаёт кечиришмоқда. Она ватанидан айирилмасдан вақти-вақти билан Ўзбекистонга бориб у ердаги яқинларига қўлларидан келганича кўмак беришмоқда.

Кечиккан ошкоралик

Бу масалага нуқта қўйишдан аввал, мен сизларнинг эътиборларингизни бир нарсага қаратмоқчиман. Гап шундаки, Москвада чоп этиладиган “Новое время” деб аталувчи журналда 1989 йили худди ўша британиялик Николас Бетелл билан мазкур журнал мухбирининг суҳбати босилиб чиқади. У 1984 йили ўзи шоҳид бўлган воқеаларни гапириб беради ва бу яна шов-шувга сабаб бўлади. 1991 йили 15-февралда “Халқ сўзи” газетасида чоп этилган журналист Хондамир Тоҳирнинг “Тирик қурбонлар” мақоласида ҳам айнан мана шу мавзу кўтарилиб, айниқса афғон урушига бориб асирда қолган ўзбек йигитларининг аччиқ қисмати уни беҳад ташвишга солаётганлиги тўғрисида жуда таъсирчан қилиб қуйидаги гапларни ёзади: “Қани энди, бирор мард топилса-ю уларнинг барчасини тутқунликдан қутқариб ватанига, тиқ этса эшикка қараб мўлтираб ўтирган, армон ва аламдан адои тамом бўлган ота-онаси, жигарбандларининг иссиқ бағрига қайтарса, мажруҳ ва хаста кўнгилларига нур олиб кирса... Аммо қани ўша мард?”.
Афсуски, Горбачевнинг “ошкоралик” деб аталувчи ҳукумрон мафкуранинг зўравонлиги дастидан мазкур мақола муаллифи-ўзбекистонлик журналист Гулбиддин Ҳикматёрнинг Зобул ҳарбий базасида сақланган барча асирлар бундан олти йил муқаддам, 1985 йили америкалик бир камтарин ўзбек томонидан асирликдан озод қилинганликларидан бехабар эди. Албатта бунда биз журналист укамизни айблашга ҳаққимиз йўқ, бу ўша даврда ҳукм суриб турган советлар мафкурасининг икки юзламачи сиёсатини кўрсатувчи бир мисол десак бўлади. Шунда мен Марғилондаги жияним Дилбархонга Америкадан мактуб йўллаб Акрамжон ва Ғайратжонларнинг ота-онасига уларнинг тириклиги ва эсон-омон юрганликлари тўғрисида хабар беришларини илтимос қилдим...
Шукурлар бўлсинким, 1991 йилнинг апрелида чиққан “Халқ сўзи” газетасида Набижон Собир қаламига мансуб “Йироқдаги ўзбек ҳиммати” деган мақоласида бир неча саволларга аниқлик киритилади ва шу аснода бу масалага нуқта қўйилади...

Mavlon Shukurzoda. “Amerikalik o’zbeklar. I kitob. Ro'zi Nazar”, 101 bet.
Washington DC, 2007 yil.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 16.02.2014 23:38   #17  
Known ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Colorado
Оффлайн
Сообщений: 2,785
+ 4,426  3,679/1,480
– 82  66/51

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
I kitob. Ro'zi Nazar”,
Барон Рузи Назар.

" ....милый старикашка немножко в детстве поубивал своих соотечественников, ("призыв, окружение, плен, туркестанский легион") евреев, русских в концентрационных лагерях (хороший послужной список).

... теперь же живет в тихом респектабельном пригороде Вашингтона ,в прошлом офицер вермахта, сотрудник ЦРУ" (с)

Последний раз редактировалось Colorado; 16.02.2014 в 23:44.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 16.02.2014 23:54   #18  
Аватар для Anvar Atakhanov
Оффлайн
AKA:3Dman
Сообщений: 1,556
+ 1,993  1,466/628
– 253  99/50

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Colorado Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
I kitob. Ro'zi Nazar”,
Барон Рузи Назар.

" ....милый старикашка немножко в детстве поубивал своих соотечественников, ("призыв, окружение, плен, туркестанский легион") евреев, русских в концентрационных лагерях (хороший послужной список).

... теперь же живет в тихом респектабельном пригороде Вашингтона ,в прошлом офицер вермахта, сотрудник ЦРУ" (с)
Эээ бу киши фашистниям кир киладиганлардан эканларку. Хозир youtubeда курдим. Килган ишига афсус хам килмади. Эх эссиз умр...
Ответить 
Старый 12.04.2014 22:35   #19  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Hamroqul Asqar

Афғон урушида шаҳид кетган дўстим
Эгамқул Исроилов хотирасига.

ТЕМИР ТОБУТ

Сенинг ичингдаги Дилшоджонмиди,
Ёки Эгамқулми, Сардорми, Собит...
Ичимдан нимадир ўприлиб кетди –
Сенинг меъморинг ким эй, темир тобут?!

Сени очмоқликка рухсат бермади,
Киприклари қиров, кўк кўзли зобит.
Тирик юрганимдан уялиб кетдим –
Сенинг меъморинг ким эй, темир тобут?!

Оналар қучоқлаб зор-зор йиғлади,
Ота човут солди бамисли бургут.
Отаси-онаси борми баттолнинг –
Сенинг меъморинг ким, эй, темир тобут?!

Омон қайтсин дея дуо қилгандик,
Номаълум хатардан бўлибсан нобуд...
Ҳар икки дунёси бўлсин жаҳаннам –
Сенинг меъморинг ким, эй темир тобут?!

Халқим!
Дуонгнинг ҳам кучи қолмапти,
Энди йиғла, йиғлаб ўзингни овут.
Бутун бошли халқдан обрўнг зўр экан –
Сенинг меъморинг ким, эй, темир тобут?!

Биз ҳеч ким эмасмиз, қулдай беқадр,
Биз учун турмадир отамерос юрт!
Эй, менинг кўксимни пармаловчи қурт –
Сенинг меъморинг ким, эй, темир тобут?!

Тангри жазоси бор, унутманг зинҳор,
Иймон келтирингиз сиз ҳам, зобитлар.
Учар ликоблармас юртим кўкида –
Учиб бораётир темир тобутлар.

1989 йил

dunyo.uz2014@yahoo.com
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 15.02.2018 10:41   #20  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Хотирлаб ўтиладиган кун бугун.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх