|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
08.01.2014 00:08 | #2061 |
Сообщений: 177
+ 129
243/106
– 2
2/2
|
Қалдирғоч
Қайрилма қошларинг, қаро қошларинг, Мени соғинтирган бало қошларинг, Раҳм-шафқат билмас дили тошларинг... Бир бора кел букун, кел , кўнглимни оч, Менинг айвонимда қўнгил қалдирғоч. Қишу - совуғимдан безибми - кетдинг Юрагим, юрагим эзибми кетдинг, Менда бахт йўқлигин сезибми кетдинг Бир бора кел букун, кел , кўнглимни оч, Менинг айвонимда қўнгил қалдирғоч. Жудолиқ жонимдан ўтди нарига, Сингиб адо бўлдим ҳижрон қаърига. Қандоқ чидаш мумкин заҳмларига!? Бир бора кел букун, кел , кўнглимни оч, Менинг айвонимда қўнгил қалдирғоч. Сўзлайин озгина меҳринг билан боқ, Озгина яқин тут, бўл дўсти-ўртоқ, Майли ундан кейин қанотингни қоқ... Бир бора кел букун, кел , кўнглимни оч, Менинг айвонимда қўнгил қалдирғоч. Чарҳ уриб осмонни кесиб учасан, Гоҳ пастлаб, гоҳида кўкни қучасан... Мен учун барибир ўша-ўшасан. Бир бора кел букун, кел , кўнглимни оч, Менинг айвонимда қўнгил қалдирғоч. Келишнинг ҳамиша савоби бордир, Келганга соғиниш тавоби бордир, Кўнгилни ёритар офтоби бордир, Бир бора кел букун, кел , кўнглимни оч, Менинг айвонимда қўнгил қалдирғоч. (C) |
|
Ответить |
08.01.2014 01:25 | #2062 |
Сообщений: 177
+ 129
243/106
– 2
2/2
|
ҚЎШИҚ
Тунда ёқдим шамчироқ, Ёнди шам , куйди юрак. Кўз ёшимдан нам чироқ, Оҳ, кимни суйди юрак?! Изларида зорлигим Ўша дилдор билмайди, Тунлари бедорлигим Ё назарга илмайди?! Тунда ёқдим шамчироқ, Ёнди шам , куйди юрак. Кўз ёшимдан нам чироқ, Оҳ, кимни суйди юрак?! Бепарвоми ё атай Биз тамонга қарамас, Айтинг, дўстим, мен нетай? Оғрийди дил – ярамас. Тунда ёқдим шамчироқ, Ёнди шам , куйди юрак. Кўз ёшимдан нам чироқ, Оҳ, кимни суйди юрак?! Неча кунки интизор Кўчасидан ўтаман, Дарвозасидан бўйлаб Қўйишини кутаман. Алам қилар , аламлар Ачиштирар юрагим, Балки, мутлоқ у қизга Йўқдир менинг керагим... Тунда ёқдим шамчироқ, Ёнди шам , куйди юрак. Кўз ёшимдан нам чироқ, Оҳ, кимни суйди юрак?! (C) |
|
Ответить |
"+" от:
|
12.01.2014 15:35 | #2064 |
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
|
Masud MahsudovШЕЪРИЯТ
..................................... Ҳалол луқма нима, билмас кўпчилик, Харомни номлашар - бу “тирикчилик” Раҳмонмас, шайтонни айлашар шерик, Мен бозорни жуда ёмон кўраман. Шарм йўқ, ҳаё йўқ пулнинг дастидан, Оқибат бир чақа емиш қасдидан, Ёлғон онт ичишар чақа устидан, Мен бозорни жуда ёмон кўраман. .................................................. ....... |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
24.01.2014 01:12 | #2065 |
Ҳа, ҳаётимиз кейинги пайтда ёлғондан иборат бўлиб бормоқда. Шунинг учун бўлса керак, мазкур мавзу ҳам тўҳтаб қолди. Чунки қаёққа қараманг ёлғон. Менинг онамлар уч кам саксонга кирдилар. Онамни маҳалламиздагилар баҳши дейди. Лекин онамлар ҳеч қачон баҳшилик қилмаганлар. Сабаби Оллоҳга ҳуш келмас эмиш. Бироқ бизни онда сонда кўриб айтиб турадилар. Бир гаплари бор, агар сенлар бировга яхши ният билдирсаларинг албатта ижобат бўлади, чунки мен ўз имкониятимни Оллоҳ йўлида сир сақлаяпман. Адҳамжон, сиз ёлғон ҳаётдан нолиб ушбу чиройли шеърни ёзибсиз, лекин билиб қўйинг, ундан ҳам пастроқ иш тутадиган одамлар ҳам бор. Мен янги йил билан қутлаб, барча форумдошларни дуо қилдим. Лекин ҳеч ким менга қўшилиб дуога қўл очмади. Кейин онамга бўлган воқеани скайп орқали айтсам, жуда соз болам, демак улар сенинг дуоингдан кўра "юқорироқ мартабадаги одамлар" эканлар дедилар. Улар "Ҳудодан ҳам кучли", сен улар билан тортишма дедилар.Мен онамни тўғри тушиндим. Адҳамжон, агар сизнинг шеърингизга биров фикр билдирмаган бўлса ҳурсанд бўлаверинг. Чунки чиройли шеър битибсиз. Агар бирор бир ҳато топишганида, ўзларини каламуш каби яширишиб, бошқа НИК билан сизни талашган бўлишарди. Шеърларингиз бизга ёқади, ёзаверинг.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
24.01.2014 11:58 | #2066 | |
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
|
Соц.сетлардан биридан топиб олдим. Муаллифини билмайман:
Цитата:
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
31.01.2014 12:15 | #2068 |
Сообщений: 177
+ 129
243/106
– 2
2/2
|
Йироқларни кўзлаб, ённи унутдик,
Асрлар сарҳисоб, онни унутдик, Минг бир заҳмат чекиб давронни кутдик, Сўроқлар қолдилар юпин-яланғоч... Тоғдек қадлар кетди, савлатлар кетди, Беш-тўрт чақа , молу давлатлар кетди, Ишқда Мажнунларни Лайло тарк этди, Сўроқлар қолдилар юпин-яланғоч... Шижоат пасайди, ғайрат ҳам қайтди, Дилни тўлқинлатган ҳайрат ҳам қайтди, Мардликка эҳтиёж тинч алла айтди, Сўроқлар қолдилар юпин-яланғоч... Бу даврон ўтади бир куни сўзсиз, Юлдузлар қулайди, йўқолар изсиз. Қайдадир бурчакда ночор, кўримсиз, Сўроқлар яшайди юпин-яланғоч... (C) |
|
Ответить |
"+" от:
|
|