Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 26.03.2012 21:36   #1  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Инсон онги ва табиати

Кеча метрода нотаниш аёл билан суҳбатлашиб кетдим. Гапдан гап чиқиб, ғалати бир ҳодисани ҳаяжон-ла сўзлаб берди.
Ушбу аёл ишлайдиган корхона идораси кўп қаватли бинода жойлашган бўлиб, аянчли ҳолатга келиб қолган мавжуд ҳожатхоналар ниҳоят капитал таъмирдан чиқариладиган бўлибди. Тендер конкурсида ғолиб чиққан қурилиш ташкилотининг уста ишчилари ўз ҳунарларини юксак маҳорат-ла намоён этишибди. Бино қаватларидаги барча ҳожатхоналарнинг шифтидан тортиб, полига қадар замон талаблари ва стандартларига жавоб берадиган қурилиш ва пардозлаш материаллари ишлатилибди, канализация ва иситиш тизимининг металл қувурлари пластик қувурларга тўла-тўкис алмаштирилибди, бўлмалар ва ювиниш жойларига бири-биридан ажойиб янги санитария жиҳозлари, чиғаноқлар, иситиш батареялари, қўшимча анжом ва мосламалар ўрнатилиб, таъмир объектлари Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилибди.
Корхонанинг қиш бўйи ҳожат чиқариш учун ҳовлига чиқишга мажбур бўлган меҳнат жамоаси, катта-ю, кичик ходимлари қурувчилардан чексиз миннатдор бўлиб, таъмирлаш тадбирини ташкиллаштирган, молиялаштирган ва амалга оширган шахслар ҳақига роса дуолар қилишибди. Ҳатто улардан бири ҳожатхонанинг ҳаммага кўринадиган жойига: «Ғариб бўлмай, билмас элнинг қадрини, бел оғримай, билмас меҳнат қадрини. Инсон меҳнати ва халқ мулкини асранг ўртоқлар!» ёзуви битилган ёрлиқни маҳкамлаб ҳам қўйибди.
Бироқ... Орадан бир неча кун ўтар-ўтмас идорасининг биносига бегона одам кира олмайдиган ушбу меҳнат жамоаси эрталаб ишга келиб, хунук бир ҳолатга дуч келибди. Қисқаси, қайсидир инсон консервадан бўшаган банкани аёллар ҳожатхонасидаги унитаз ичига атайин куч-ла уриб, эзиб киритиб, устига қоғоз майдалаш машинкаси ҳосил қилган чиқиндини тоғдай уюб ташлабди.

Қадрли форумдош, одам қилган ўша ишни қандай тушуниш ёки изоҳлаш керак дейсиз? Наҳотки ўхшаш ҳолатлар инсон онги ва табиатига хос табиий ҳолатлар сирасига кирса?! Таассуфки, чиндан ҳам кирадиган кўринади. Зеро, бошқа турга мансуб йиртқич, ёввойи ёки хонаки бўлсин, бирон-бир жонзод бундай кирдикорликка табиатан мойил эмас!

Қоровуллик хизматида фойдаланиладиган қўриқчи итларга доир муваққат йўриқнома матнини таҳрир қилиб ўтирган жойимда хаёлимга тўсатдан келиб қолган, мазмунан яқин фикримни форумимизнинг «Ҳикматли сўзлар» мавзусида баён этган эдим. Маъзур санайсиз, уни яна бир бор таъкидлаб ўтаман: «Ҳайвон очиққандагина овқатланади, муайян ҳудуд ёки тўдада ҳукмрон бўлиш,уни қўриқлаш учунгина олишади ва фақат авлод қолдириш мақсадида қўшилади. Бинобарин, инсонни ҳайвон деб сўкиб, бегуноҳ ҳайвонни ҳақорат қилманг!»

Беихтиёр ёшлигим, мураббийлар томонидан биз ўқувчиларга берилган тарбия жараёнининг бир лавҳаси эсимга тушди.
- Инсон ҳайвондан нимаси билан фарқ қилади? - сўрашар эди, мен ўқиган мактаб ўқитувчилари айб иш қилиб қўйган ҳар бир ўқувчидан.
- Юксак онги ила, - ёд олинган жавобни такрорлашга мажбур бўлар эди айбдор ўқувчи.
Кўтарилган масала мазмунидан келиб чиққан ҳолда, ушбу саволни мазкур мавзуда ижозатингиз билан сал бошқачароқ қўяман:
- Ҳайвон инсондан нимаси билан фарқ қилади?
Ва ўзимга ўзим:
- Аблаҳлик, разиллик, қабиҳлик, ичи қоралик, пасткашлик ва разолат нима эканлигини билмаслиги билан, - дея, жавоб қайтараман.

Сиз-чи, Сиз қандай фикр билдирган бўлар эдингиз?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 27.03.2012 07:35   #2  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Сиз қандай фикр билдирган бўлар эдингиз?
Баъзилар қизишиб кетса, "ҳе, ит!" дея энг ажойиб, инсонга вафодор жониворнинг номини ҳақорат ўрнида ишлатадилар. Менга қолса, баъзи феъличатоқ итларга "ҳе, одам!" дея танбеҳ берса ўринлироқ бўларди...

Последний раз редактировалось Tulqin Eshbekov; 27.03.2012 в 07:49.
Ответить 
Старый 27.03.2012 16:57   #3  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Бино қаватларидаги барча ҳожатхоналарнинг шифтидан тортиб, полига қадар замон талаблари ва стандартларига жавоб берадиган қурилиш ва пардозлаш материаллари ишлатилибди, канализация ва иситиш тизимининг металл қувурлари пластик қувурларга тўла-тўкис алмаштирилибди...
Юқорида номи келтирилган ул жой - ШОҲЛАР ҲАМ ПИЁДА БОРАДИГАН ЗАРУРИЙ ЖОЙ ҳисобланади...инсонда физиологик ҳолатлар бор экан усиз ҳеч қачон мумкин ҳам эмас..
тўғри, этик-эстетик жиҳатдан кимлар учундир..озроқ ёқимсиз мавзу туюлиши мумкин..аммо "дўппилари тор келган маҳалда" кўзларига энг яхши жой бўлиб кўринади-ки..буни ҳамма бошидан ўн бора ўтказгандир..(узр?!)

Аммо муаллиф тасвирлаган ушбу воқеий масалага эътиборсиз ҳам қараб бўлмайди. Чунки кўриб кўрмасликка олиш..лоқайдлик..ҳаммамизда ҳам айрим ҳолларда учрайдиган ҳодиса.. (.менга нима..мени нарсамни бузишибдими, қабилида)

Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение

..Бироқ... қайсидир инсон консервадан бўшаган банкани аёллар ҳожатхонасидаги унитаз ичига атайин куч-ла уриб, эзиб киритиб, устига қоғоз майдалаш машинкаси ҳосил қилган чиқиндини тоғдай уюб ташлабди.

ШУ ИШНИ ҚИЛГАН ЎШАЛ НОКАС КАС ЎЗ УЙИДА ҲАМ ШУНДАЙ ИШЛАРНИ ҚИЛАРМИКАН?

Бу каби разиллика, қабихликка борган ўша кас ўта ичиқора, бахил, кўролмас касллигига йўлиққан, ЎЗИДА БОР БЎЛСА ЎЗГАЛАРГА БЕРОЛМАЙДИГАН, ЎЗГАЛАРДА БОР БЎЛСА УЛАРНИ КЎРОЛМАЙДИГАН аҳмоқ бўлса керак.

Хоп шу ишни қилиб, бузғунчилик қилиб, жамиятга, жамоага зарар келтирб у нима манфаат топдийкан?..

Ҳа "ЗАХАР СОЛМОҚ ЭМИШ КАСБИ ИЛОННИНГ", деганларидек..ундай кимсалар бировга ёмонлик қилиб ҳузурланадилар, бу каби расво ишлардан роҳатланадилар, кир диллари яйрайди.. Улар руҳан ва маънан соғлом одамлар эмас, касал, давоси йўқ касал! Уларни гўр тузатса керак. Ўрганган кўнгиллари бу ишни қилмасалар..ўртаниб кетади.
Бунақа ишларниг турли кўринишлари атрофимиздва ёнимизда деярли ҳар куни рўй беради. аммо биз бефарқмиз..Кимдир кўчада кетатуриб қўлидаги музқаймоқ ёки сигарет қутисини шундоқ тозаланган кўчага отвориб яна йўлида давом этаверади..сал нарига қўйилган махсус урналарни кўрсада атайин шундай қилишади..Юқори қаватда турадиган айримларимиз пастга кераксиз нарсаларни теппадан ташлаймиз.., автобус ёки трамвай ўриндиқларига чизамиз..ўтиргичларини йиртиб ҳам қўйишади камига. Хуллас таниш манзаралар..

"Аталар сўзлари"
да БАХИЛЛИК БАЛОСИ ҲАҚИДА ШУНДАЙ ДЕЙИЛАДИ:

Бахил яхшиликни ёмон кўради, ёмонликка эса қарсак уради.
Бахиллик бир тикон, агар у кимга ботса ўлдирмай қўймайди.
Бахил одам йўлдош бўлмайди, бордики йўлдош бўлиб қолса қорни шишиб ўлади.
Бахил одамга ҳамма одам ёмон бўлиб кўринади.
Бахил учун дунёда роҳат йўқ.
Бахилнинг ўз дарди ўзига етади.
Бахилнинг боғи кўкармас.
Яна дейдилар-ки, ҳар қандай оловни сўндириш мумкин. Аммо бахиллик оловини сўндириб бўлмайди.
Юзинг қора бўлса айб эмас юрагинг қора бўлмасин.

(давоми кейинги саҳифада)
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео

Последний раз редактировалось Gulchehra Ibragimova; 27.03.2012 в 17:08.
Ответить 
Старый 27.03.2012 17:02   #4  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Қадрли форумдош, одам қилган ўша ишни қандай тушуниш ёки изоҳлаш керак дейсиз? Наҳотки ўхшаш ҳолатлар инсон онги ва табиатига хос табиий ҳолатлар сирасига кирса?! Таассуфки, чиндан ҳам кирадиган кўринади. Зеро, бошқа турга мансуб йиртқич, ёввойи ёки хонаки бўлсин, бирон-бир жонзод бундай кирдикорликка табиатан мойил эмас

Одам борки, одамларнинг нақшидир,
Одам борки, ҳайвон андин яхшидир.
..бу сатрларни Ҳазрат Навоий бундан 6-7 аср аввл атиб кетганлар..демак ўша даврларда ҳам юқоридаги каби ҳолатларнинг бошқачароқ кўринишлари бўлган эканда?! Ҳозирги бахил, бузғунчилар ўша даврлардан қолган "хамиртуруш" (ачитқи)лар бўлса неажаб?!

Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение

Сиз-чи, Сиз қандай фикр билдирган бўлар эдингиз?

Бу ўрнида яна айрим манбаларга эҳтиёж туғилади:"Калила ва Димна"

"...уч киши бир-бирига ҳамроҳ бўлиб сафарга чиққан эди. Ёши улуғи қолган иккисига деди:
— Сиз нима сабабли ўз ватанларингиз роҳатидан кечиб, сафар қийинчиликларини ихтиёр этдингиз?
Бири деди:
— Мен бир жойда яшар эдим. Иши юришган одамларга хасад қилиб, уларни хеч кўра олмас эдим. Ўйлаб-ўйлаб бир кун, оз вақтга бўлса хам ватандан чиқиб кетсам, кўра олмайдиган нарсаларни кўрмай қўя қолсам, деган қарорга келдим.
Бошқаси деди:
— Мен хам шу сабабдан мусофирликни ихтиёр этдим.
Еши улуғ сайёх хам шу сабабдан даштга чиқиб кетганини айтиб берди.

Учала хасадчи топишганларидан хурсанд бўлиб йўлга равона бўлдилар. Бир куни биёбонда йўлдан бир хамён олтин топиб олдилар. Ҳамжихатлик билан олтинни бўлиб олишга қарор қилдилар. Лекин хар бирининг хасад олови ёниб, бошқасининг оладиган улушига кўз олайтира бошлади. Шундай қилиб, бир кеча-ю бир кундуз жазирама биёбонда оч, ташна ва уйқусиз холда жанжал қилдилар. Эртаси кун шу ернинг подшохи овга чиққан эди, махрамлари билан ўша ердан ўтиб қолди. Подшо уч хасадчини кўриб аҳвол сўради. Улар бор гапни айтиб бердилар:

— Биз учовимиз хам хасад ўтида куйиб-ёнамиз, шу сабабдан ватандан жудо бўлиб эдик. Мана энди топиб олган олтинларни тақсимлашда ўртамизда низо чиқди. Бу олтинни тақсимлаб беришга қодир бир одамга мухтож бўлиб турганимизда, мана шохнинг ўзлари ғойибдан келиб қолдилар.

Подшо деди:
— Ҳар бирингиз ўзларингизнинг қай даражада хасадчи эканлигингизни сўзлаб беринг, хасадингиз даражасига қараб олтинни тақсимлаб бераман.
Бири деди:

— Менинг хасадим шу даражада кучлики, хеч вақт эҳсон ва шафқат қилишни ва бирон кишининг хушвақт бўлишини хохламайман.
Иккинчиси деди:

— Сенда хасаднинг ўзи йўқ экан. Мен эса биров-бировга ўз молидан эҳсон қилса, жоним чиқиб кетади.
Учинчиси деди:

— Сиз икковингиз хам хасаддан ва хавасдан бебахра экансиз. Мен бировга яхшилик қилса, ўзгаларга хам яхшилик қилар экан, деб куйиб кетаман.
Подшо буларнинг ичи қоралигига хайрон қолиб деди:

— Сўзларингизга қараганда, бу олтин сизларга харом. Сизларнинг хар бирингизга лойиқ азоб-уқубат лозимдир. Бировга бир нарса эхсон қилишни хохламаганнинг жазоси шуки, уни бадном қилиб, дунё неъматларидан махрум этиш керак. Бировга биров эхсон қилганини кўра олмаган одамни ўлдириб, ундан қутулган яхши. Ўзгага хам, ўзига хам хасад қилувчи одамни дунёдаги барча азоб турлари билан қийнаб ўлдириш керак.

Шох буйруғига биноан биринчи хасадчининг бошини ерга қилиб осдилар. Иккинчисининг бошини кесдилар. Учинчисининг эса баданига захар суртиб офтобга қўйдилар. Шундай қилиб, хасад уч кишини жазога гирифтор қилди. Ҳасад давосиз дарддир. Ҳасадчи хамиша бировнинг шодлигидан ғамнок, рохатидан аламнок бўлади.
Ҳасад шундай ёмон хусусиятки, унинг касридан одам ўзига хам яхшиликни раво кўра олмай қолади. Шохлар саройига яқин одамларнинг иши иғво, хасад, адоват, чақимчилик ва бир-бирини ёмонлашдан иборатдир. Кеча-кундуз улар бир-бирларининг пайига тушиб, бир-бирларини ғийбат қилади. Ким истеъдодли бўлса, унинг хақида шунча кўп миш-мишлар тўқийдилар..."

батафсил бу ерда ўқиш мумкин.

Яна бир манбада мана бу каби ибратли воқеалар келтирилади:

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатга бузғунчи ҳам, миннатчи ҳам, бахил ҳам кирмайди», дедилар».

Ушбу ҳадиси шарифда зикри келган учта ёмон хулқдан узоқда бўлиш зарур.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки хислат мўминда жам бўлмайди; бахиллик ва бадхулқлик», дедилар». Иккисини Термизий ривоят қилган.
Мўминлик улкан шарафдир. Мўмин киши ҳусни хулқ соҳиби бўлади. Унда бахиллик ва бадхулқлик каби ёмон хислатлар тамоман бўлмайди. Бунга ўхшаш ёмон ахлоқлар билан иймон бир шахсда жам бўла олмайди. Бахилликнинг зарарларидан: 1.

1.Бахиллик иймон билан жам бўлмайди.
2. Бахиллик кўпгина нуқсонларнинг аслидир.
3. Бахиллик кўплаб ёмон хислатларга сабаб бўлади.
4. Бахиллик Аллоҳ таолога ёмон гумонда бўлиш аломатидир.
5. Бахиллик ақлнинг озлиги ва тадбирнинг ёмонлиги далилидир.
6. Бахиллик инсоннинг ҳалокатга элтувчидир.
7. Бахиллик ахлоқни бузувчидир.
8. Бахиллик улуғнинг обрўсини тўкади.
9. Бахил бу дунёда маҳрумдир, охиратда малъундир.


Батафсил манба бу ерда
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Старый 17.04.2012 14:43   #5  
Аватар для pipicron
Оффлайн
"SDK Group And" FC LLC
Quality Manager
AKA:Ali Al Mehr
Сообщений: 455
+ 136  615/253
– 10  3/3

UzbekistanОтправить сообщение для pipicron с помощью Skype™Мой мирFacebook
Мағрурлик ва орзулар олдидаги ночорлик инсонни тубанликка етаклайди. Ўша корхона рахбарига фаррошларга навбатдан ташқари татил бериб, фаррошлик ишлари учун навбатчилик ташкил килишни маслахат берардим....
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак...
Ответить 
Старый 18.04.2012 09:43   #6  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Қадрли форумдош, одам қилган ўша ишни қандай тушуниш ёки изоҳлаш керак дейсиз? Наҳотки ўхшаш ҳолатлар инсон онги ва табиатига хос табиий ҳолатлар сирасига кирса?!
Саволингизга жавобларни қалаштириб ташласа бўлади. Тарбияси йўқ экан, одобсиз экан, қуш уясида кўрганини қилади, ичи қора экан ва ҳоказо...

Назаримда, ҳамма гап ички эътиқодда! У хоҳ диний эътиқод, хоҳ Ватанга мухаббат, хоҳ табиатни севиш, хоҳ яхшиликка интилиш кўринишида бўладими, фарқи йўқ, эътиқоди бор одамдан ҳарқалай бу каби тубанликлар юзага келмайди. Бугун маънавият деб бонг ураётганимиз юқоридаги тушунчаларнинг умумий манзарасидир аслида!

Последний раз редактировалось Husen; 18.04.2012 в 09:46.
Ответить 
Старый 18.04.2012 12:54   #7  
Аватар для Informator
Оффлайн
Ангренский профессиональный колледж химической промышленности
Учитель спец предметов
Сообщений: 21
+ 2  7/6
– 0  0/0

Uzbekistan
Беш кул баробар эмас. Яхшилик-ёмонлик, зулм-шавкат, мехр ва кахр. Бу карама карши сузлар орасида инсон бор. У кандай йул танлаши эса узига боглик. Зеъро инсон яратувчанлик ва бузгунчилик хусусиятларини бир вактнинг узида намоён этиши мункин. Хайвондан фаркли уларок биз ИНСОНЛАРДА танлаш имкони БОР. Хайвонларни эса тугма инстинкт бошкаради. Энди уйлаб куринг, бир инсоннинг танлаган йули сизнинг танлаган йулингиздан фарк килса бунда уни айблаш тугрими?
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 18.04.2012 17:24   #8  
Аватар для pipicron
Оффлайн
"SDK Group And" FC LLC
Quality Manager
AKA:Ali Al Mehr
Сообщений: 455
+ 136  615/253
– 10  3/3

UzbekistanОтправить сообщение для pipicron с помощью Skype™Мой мирFacebook
Цитата:
Сообщение от Informator Посмотреть сообщение
уни айблаш тугрими?
Хақ гап. Кимнидир айблашга хаққимиз борми? Кимдир нотўғри йўлни танлаган бўлса бунда хар биримизни айбимиз бор.
Кимдир ахмоқона иш қилибди. Биз эса уни овооа қилиб, уни фахму фаросати хақида бонг уриб ётибмиз. Тўғриси, бу ишни курганимда балки мен хам хаммага овоза қилиб ахмоқни қидиришга тушардим. Лекин шу бузғунчиликни жимгина тузатиб қўйишга онгим етармикин? Қилган қилаверади. Қайта ва қайта қилаверади. Биз эса бонг ураверамиз.
Оффтоп:
Юқоридаги постларимизни яна бир бор ўқиб чиқдим. Хикоядан ўзга инсонни маънавиятга етакловчи таъсирли хабар кўрмадим. Агар ўша бузгунчиликни ким қандай бартараф қилганини ўқиганимда балки хулоса чиқарардим.
. Кани айтингчи, қайси биримиз олдимиздан ўтиб кетаётган ўспирин безбетларча олдимизга ирғитган сигарета қолдиғини индамай олиб ахлат қутисига ташлаганмиз? Йўқ. Биз бу қилғилиқдан ранжиб буни хаммага айтиб берамиз. Негаки биз шундай зиёлимиз, ақллимиз, идроклимиз!
Оффтоп:
Кечирасизлар, қизишиб кетдим.

Инсон илм эгаллашида, онгини усишида таълим тарбиянинг ўрнидан кўра тақлиднинг ўрни кучлироқ. Тақлид қилиш оқибатида инсон қайсидир яхши хислатга кириб боради. Лекин бу хислатнинг асл мақсадини кейинроқ англаб етади.
Оффтоп:
Шунинг учун ҳам уста кўрмаган шогирднинг уста кўрганидан фарқи бор.

Балки бонг уриб тўғри қилаётгандирмиз. Негаки бизни ўқиганлар ҳам бизга тақлид қиладилар ва келажакда улар ҳам бу каби бузғунчиликларга биз каби бонг уришар...
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак...
Ответить 
Старый 28.04.2012 02:25   #9  
Аватар для Fahrulla
Оффлайн
РНЦЭМП
нейрохирург
Сообщений: 80
+ 25  41/23
– 0  2/2

UzbekistanМой мир
Оффтоп:
Хайвонларни эса тугма инстинкт бошкаради. Энди уйлаб куринг, бир инсоннинг танлаган йули сизнинг танлаган йулингиздан фарк килса бунда уни айблаш тугрими?

Менимча, саволни сал бошкачарок бермокчи эдингиз, аник жавоб олиш учун аник савол куйиш керак, янаям билмадим- дустим.
Танлаган йули хар хил булиши мумкин, бунда максади ёки (максадини) билмаслиги эътиборга олинади. Шу максади тугри ёки нотугри булиши мумкин. Билмасликда хам хайр йук.
Ответить 
Старый 19.03.2013 23:27   #10  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
ҚИЛГАН САВОБИНГ ЎЗИНГГА ҚАЙТАР!

Йигирманчи аср бошида Шотландия фермерларидан бири уйига қайтаётиб, ботқоқлик ёнидан ўтиб борар экан, кутилмаганда қулоғига кимнингдир ёрдамга чақираётган овози чалинди. Фермер овоз эшитилаётган томон ошиқиб, ботқоқ аталаси ўзининг мудҳиш домига тортиб кетаётган ўспиринни кўрди. Бола даҳшатли бўтқадан қутулиб чиқишга уринмоқда-ю, бироқ ҳар бир ҳаракати ила ўзини муқаррар ўлимга маҳкум қилмоқда, умидсизлик ва ажал олдидаги даҳшатдан овози борича қичқирмоқда.
Фермер шу заҳоти йўғон хода синдирди-да, аста яқинлашиб, нажотбахш шохни чўкаётган ўспиринга узатди. Шу тариқа бола, хавфсиз жойга чиқиб олишга муваффақ бўлди. Унинг вужуди дағ-дағ қалтираб, кўзидан оқаётган шашқатор ёш ҳеч тинмади. Муҳими – у омон қолди!
- Юр уйимга, - таклиф қилди фермер, - Ўзингни бироз босиб, эгнингдаги кийимни қуритишинг, исиниб олишинг керак.
- Йўқ-йўқ, - бош силтади ўспирин, - Мени дадам кутяпти. Роса хавотирланаётган бўлса керак.
Халоскорининг кўзига миннатдорлик-ла қараб қўйган бола югурганча кетди...
Эртасига эрталаб, фермер, ажойиб чопқир отларга қўшилган аллақандай серҳашам арава ҳовлисига келиб тўхтаганини кўрди. Аравадан дабдабали кийинган жентльмен тушиб, фермерга яқинлашди.
- Кеча ўғлимнинг ҳаётини сиз сақлаб қолдингиз-ми?
- Ҳа, мен, - жавоб берди фермер.
- Қанча тўлашим керак, сизга?
- Мени хафа қилмасликни илтимос қилган бўлар эдим сиздан, жаноб. Мендан қарзингиз йўқ. Зеро мен, ақлан соғлом ҳар қандай инсон қилиши керак бўлган ишни қилдим холос.
- Бироқ бу ишингизни рағбатлантирмай, шундайлигича қолдира олмайман. Негаки, ўғлим менга жуда азиздир. Ҳеч тортинмасдан, оғзингизга келган маблағни айтаверинг, - туриб олди меҳмон.
- Ушбу мавзуда гапиришни ортиқ истамайман, омон бўлинг, - деди фермер, нари кетиш учун тескари ўгирилиб.
Шу пайт пиллапояга фермернинг ўғилчаси чиқиб қолди.
- Ўғлингизми?
- Ҳа, ўғлим, - ғурур-ла, боласининг бошини силабди фермер.
- Келинг, бундай қиламиз. Мен ўғлингизни ўзим билан Лондонга олиб кетиб, таълим олиши билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммамга оламан. Агар у ўз отасидек олижаноб бўлса, на сиз ва на мен бугунги қароримиздан афсус қилмаймиз.
Орадан вақт ўтибди. Фермернинг ўғли дастлаб мактаб, сўнг тиббиёт университетини тамомлабди. Кўп ўтмай, унинг номи жамики жаҳонга пенициллинни кашф этган инсон сифатида машҳур бўлиб кетибди. Унинг исми Александр Флеминг.
Уруш арафасида Лондоннинг нуфузли клиникаларидан бирига ўша жентльменнинг ўғли кучли зотилжам касаллиги билан тушиб қолибди. Нима деб ўйлайсиз, бу сафар унинг ҳаётини нима сақлаб қолди? Тўппа-тўғри, Александр Флеминг кашф этган пенициллин!
Александр Флемингни ўқитган бадавлат жентльменнинг исми Рандольф Черчилль, ўғлининг исми эса вақт ўтиб, Англиянинг Бош вазири даражасига қадар кўтарилган Уинстон Черчилль бўлган.
«Қилган савобинг ўзингга қайтар!», деган экан кунлардан бир кун Уинстон Черчилль.

Рус тилидан ўзбек тилига камина томонидан ўгирилди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх