|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
10.11.2012 11:31 | #561 | |
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
Цитата:
Бошида роса хурсанд бўлдим: “тандирдан эндигина узилган иссиққина” киноларни томоша қилиш, томоша қилганда ҳам ҳар ёндан бақириб, фильмга “изоҳ” бериб турадиган томошабинларнинг ғала-ғовурига тўла катта залда эмас, атиги ўн-ўн беш кишидан иборат ва энг муҳими тинчгина залда кўриш кимга ёқмайди? Боз устига фильмни кўргач, ўз фикр-мулоҳазаларингни, танқид-у эътирозларингни шахсан фильм ижодкорларининг ўзига бевосита билдириш имкониятини айтмайсизми? (Ижодкорлар ҳам шунчаки, эшитишмайди, қўлини кўксига қўйиб, “хўп бўлади!” деб эшитиб туриши-чи...) “Ана энди мендан кўрасанлар!!!” деб енг шимариб ишга киришдим. Билганимча, тушунганимча, танқид-у эътирозларни ўртага очиқчасига тўкиб ташлайвердим.... Аммо... аммо, мана орадан салкам бир йил ўтиб, комиссиянинг навбатдаги йиғилишларига таклиф қилишларидан юрагим безиллаб қолди! Бошида қувонганим ўша “роҳатлар” энди ҳақиқий азобга айлана бошлади! Мақсадсиз, маъно-мазмунсиз, мантиқсиз филмьларни кўришдан азбаройи чарчадим! Қўлига эндигина камерани олган дебютант ёш режиссёрларни тушуниш мумкин? Аммо, актёр, актриса сифатида эл ҳурматини қзоноаётган санъаткорларнинг режиссёр сифатида ўзини шарманда қилаётгани алам қилади. Саид Мухторов, Саида Раметова, Шухрат Нуралиев, Алишер Узоқов... Ҳа-я, Жаҳонгир Позилжонов, Жавлон Шодмонов, Отабек Мирзахолов, Жонрид Сагдиев ва бошқалар кино томошабинларининг диди ва савиясини ўлдираётганлар рўйхатида етакчилик қилади десам, муболаға бўлмас... Бошида тилга олганим танқиду эътирозлар хусусида! Хўш, улардан бирон наф бўлдими? Комиссия ҳар бир фильм намойишидан сўнг, уни қизғин муҳокама қилади. Кераксиз саҳналарни олиб ташлаш хусусида ўз тавсияларини, аниқроғи шартларини эълон қилади. Ўша саҳналар олиб ташлангач, кенг намойишга рухсат этилади. Ижодкорлар ҳам қўли қўксида – дарро рози бўлишади! Осонгина рози бўлишнинг сири бошқа ёқда экан! Яқинда Ж.Позилжонов иштирокидаги “Севаман дедим-ми, севаман” фильмини экран орқали томоша қилаётиб, сезиб қолдим: комиссия йиғилишида олиб ташлаш талаб қилинган саҳналар шундоққина турибди!!! Тасаввур қиляпсизми, комиссияга тузатилган версия тақдим этиляпти-ю, катта экранда “ўз билганларидан қолишмаяпти!”. Фильм ижодкорларининг “ўзгариб” қолишини айтмайсизми? “Мажруҳ” фильми аллақайси рус аёл режиссёр номи билан тақдим этилган, “Ёшлар”да эса режиссёр сифатида Баҳром Ёқубов исми қайд этилган ҳолда намойиш қилинди. “Ўзбеккино”да эса рухсат этилган ҳар бир фильмнинг тузатилган версияси билан кенг намойишдаги версиясини эринмасдан солиштириб чиқиш учун мавжуд штатлар етарли эмас! Тан олиш керак, комиссия аксарият ҳолларда кечиримлилик позициясига таяниб келди. Хомий излаб топиб, миллион-миллион пуллар эвазига машҳур санъаткорларни жамлаб илк фильмини суратга олган ёшларни нафақат, руҳан балки моддий томондан ҳам синдириб қўйиш ҳеч кимга ҳам осон эмас! Шу боис кенгаш аъзолари режиссёрни бошқа бунақа фильмлар олмаслик ҳақида, нималарга эътибор бериш хусусида қайта-қайта огоҳлантиришади. Аммо, орадан бир неча ой ўтиб, худди шу режиссёр аввалгисидан ҳам беш баттар фильмни келтириб турса, бунисига чидаш қийин? Сўнгги йилларда урф бўлаётган яна бир йўналиш хусусида. “Темир хотин”, “Келинлар қўзғолони”, “Олтин девор”, “Чимилдиқ”нинг йўлини беради деб тахмин қилишса керак-ки, ортиқча изланиб ўтирмасдан, узоқ йиллар муваффақиятли саҳналаштириб келинаётган спектаклларни экранлаштиришга ҳаракат кучайди. Жорий йилда намойиш қилинган “Бевалар”, “Супер қайнона” каби фильмлар фикримиз тасдиғидир. Аммо, яқинда кенгаш шу йўналишдаги бошқа бир фильмнинг намойишини рад қилди. “Биргаликда севамиз” деб номланган фильмнинг номидаёқ шундоққина “оммавий маданият”нинг ҳиди уфуриб турибди. Адашмасам, ижодкорлар “Муқимий” театрида узоқ йиллар саҳналаштириб келинаётган “Сойибхўжа операцияси” спектаклини экранлаштиришган, холос. Аммо, бунинг етарлича уддасидан чиқа олишмаган. Салкам бир йил давомида хусусий студиялар томонидан тақдим этилган фильмларнинг шахсан ўзим қатнашган муҳокамаларида фақатгина иккитаси Экспертлар комиссиясида мақтовга сазовор бўлди – Ёлқин Тўйчиевнинг “Дунё”си ва Акбар Бектурдиевнинг “Салом севги, хайр севги” филмьларида мазмун ва операторлик ишлари кўпчилик аъзоларга манзур бўлди. Оғриқли нуқталардан яна бири! Муҳокамалар бошида Кенгаш аъзоларига ижодкорларнинг ўзлари томонидан тайёрланган фильм ижодкорлари ҳақида қисқа маълумотлар ва фильм учун ёзилган қисқа тақризлар тақдим этилади. Тўғриси, улардаги услубий нарида турсин, имловий хатоларни кўриб, фильмни кўргиси ҳам келмайди одамнинг! Тақриз шу зайлда ёзилган бўлса, сценарийнинг аҳволини тасаввур қилиб кўринг! Дарвоқе, сценарийларнинг ўзи қай тарзда тасдиқдан ўтиши алоҳида мавзу ва бу менга бироз қоронғу! Аммо, сценарийларни муҳокамадан ўтказадиганларга ҳам бемалол “шўринг кўрсин!” десак бўлади-ёв... Сўзим сўнггида, охирги муҳокамага қўйилган ва ҳозирча муҳокамадан ўтмаган “Ёлланган совчи” видеофильми хусусида. Негадир, кадрда “Хўрланган қиз” деб ёзишган. Аммо ҳар иккала ном ҳам фильм мазмунини тўла мос келмайди. Бу фильмга кирган ёш томошабин қайси қаҳрамонга ҳавас қилар экан деган савол туғилади. Боши боғлаган бўлса ҳам бошқа йигит билан бемалол учрашиб юрадиган қизгами? Ёқтирган қизи бир пайтнинг ўзида фотиҳа қилинган йигити билан учрашиб юришини билса ҳам севгисидан қайтмайдиган орсиз, ғурусиз йигитгами? Ўғлининг бахти учун фотиҳаси бузилган, ўғлини ташлаб кетган қизни сўраб бориб, “кўр” деган ҳақоратни эшитса-да, қудаси пойида тиз чўкадиган субутсиз кўзи ожиз отагами? Афсуски, бу ролни Ўзбекистон Халқ артисти Теша Мўминов ўйнаганига ишонгинг келмайди! Хуллас, миллий қадриятлар-у, маънавий оламимизга умуман мос тушмайдиган фильм ўтган асрнинг 50-60 йиллардаги ҳинд киноларидаги ўта сентементал саҳналарнинг “емаган” ёки “ёпишмаган” нухаси, холос! Ҳа-я, фильм режиссёри танқидларимни эшитаётиб, мени фильмни тушунмаганликда айблади ва нима демоқчи бўлганини тушунтиришга ҳаракат қилди. Аммо, катта экранда, кунига бир неча марта бўлиб ўтадиган сеанслар пайтида юзлаб, эҳтимол минглаб томошабинларга ҳам тушунтира олармикан? Бунинг имкони борми ўзи? Последний раз редактировалось Husen; 10.11.2012 в 11:57. |
|
|
Ответить |
10.11.2012 11:54 | #562 | |
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
|
Цитата:
__________________
Мой ЖЖ |
|
|
Ответить |
10.11.2012 12:11 | #563 | |
Сообщений: 583
+ 955
822/346
– 24
7/6
|
Цитата:
Хулосам шу бўлдики, ё томошабин талаби юқори ёхуд фильмлардаги "кечинмалар-у кўнгил изтироблари"ни биз тушунмаяпмиз...
__________________
Allohning bergan rizqi, har insonning martabasiga ko'ra hikmatdir. (Rumiy) |
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
10.11.2012 12:32 | #564 | |
|
Цитата:
Оффтоп: Husen, кўпдан бери мана шундай таҳлилий хабар ёзишингизни орзиқиб кутаётган эдим. Бўлар экан-ку...Сизни жуда ҳам яхши тушунаман. Таҳлилчи сифатида кино ёки театрни кўриш томошабин сифатмида кўришдан кўра анча қийинроқ ва масъулиятли вазифа. Фильмни турли тарафдан туриб таҳлил қилиш ҳам бир қанча оғирроқ. Баъзан фильмдаги ёки спектаклдаги бачкана саҳналарни кўриб, наҳотки ҳаётимизда шундай ҳолатлар ҳам бўлмоқда, деган хулосага келади киши. Тўғри, кино, театр-ҳаёт кўзгуси, бироқ унинг тарбиявий аҳамияти ҳам борлигини ёддан чиқармаслик керак. Ёзувчи Ўткир Ҳошимов айтганидек, "бир марта ўқишлик китоб", "бир марта кўришлик спектакль ёки кино" (одноразовый) санъат асари эмас, саноат асари ҳисобланади. Томошабин кулмаса, уни "мажбурлаб кулдириш", йиғламаса "уриб йиғлатиш" театр, кино санъатининг асосий мақсади эмас. |
|
|
Ответить |
12.11.2012 19:19 | #566 |
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
|
Бироз оффтоп:
Ҳар куни соат 9 да "Ёшлар" каналидан қўйиладиган ўзбекча мультфильмлар ёзилган дискни қаердан сотиб олса бўлади? Ўзимизнинг маҳсулот. Яхши мультфильмлар қўйяпти.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
|
Ответить |
"+" от:
|
12.11.2012 23:29 | #567 | |
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
|
Цитата:
лекин, лекин сиз профессионал кинорежиссер, сценарист, кинокритик эмассизку, қайдай қилиб киноижодга бахо беришингиз мумкин, эксперт - бу бошқа, рухсат берувчи - бу уже цензор. Ха майли. ВидеоАрт, Арт хаус фильмлар курикда учраб турадими, қандай муносабатдасиз бундай ижодга? Последний раз редактировалось Colorado; 12.11.2012 в 23:31. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
13.11.2012 08:34 | #568 | ||
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
|
Цитата:
__________________
Мой ЖЖ |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
13.11.2012 09:50 | #569 | ||
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Цитата:
Танқидчи бўлишда, танқиднинг туридан қатъий назар, менимча қайси олий юртни тугатгани, қайси корхонада (нашриёт/кинокомпания/бадиий совет ва ҳоказо) хизмат қилганига боғлиқ бўлмаса керак. Тўғри, танқидчини савияси билим, тажрибасиз бўлмайди. Лекин биринчи навбатда дид бўлиши лозим. Озод Шарафиддиновнинг охирги асарларидан бири ҳам шундай номланади - "Ижодни англаш бахти". Бадиий кенгаш сиёсий цензура эмас, маънавий-маданий тавсия вазифасини бажариши лозим, бунинг учун кенгаш аъзоларининг савияси ҳам юқори бўлиши керак, деб ўйлайман. |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
13.11.2012 10:09 | #570 | |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Бозор иқтисодиёти шароитида цензор бу маблағ ажратувчи, бўлса керак.
Цитата:
|
|
|
Ответить |
"+" от:
|
|