Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 08.07.2010 21:17   #1  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Тилимиз ҳақида фикрингиз?

ХХ аср хотимасида европалик тилшунос, психолог ва журналистлар, маданият ва санъат арбоблари билан биргаликда милодимизнинг иккинчи икки минг йиллигига якун ясаб, бир масалани, у ҳам бўлса, башарият фаолиятининг турли соҳаларида одамлар томонидан итальян, француз, инглиз ва немис тилларида талаффуз этилган қандай мавзулар инсон қулоғига хуш эшитилиб, шубҳасиз эътироф этилганлигини муҳокама қилишган экан. Айни вақтда, мулоҳаза юритилаётган масала, у ёки бу мавзуни эшитаётган инсон юқорида зикр этилган тиллар соҳиби бўлиш-бўлмаслиги, тил билиш-билмаслигидан қатъи назар ўртага ташланган.
Муҳокама жараёнида эришилган натижаларга эътибор қаратинг.
Итальян тили – опера тили деб эътироф этилган. Зеро, дунёнинг ҳар қандай бошқа тилида ижро этилган опера итальян тилида ижро этилгани каби тушунарли ва хуш эшитилмайди.
Француз тили – забони муҳаббат. Изоҳ беришга ҳожат бўлмаса керак, менимча.
Инглиз тили – драматургия ва рок-мусиқа тили. Ушбу хулосани ҳам мисол билан исботлаш ортиқчадир.
Немис тили – фалсафа тили. Немис миллатининг дунё халқлари томонидан тан олинган буюк файласуфларини ёдга олинг.

Рус тили борасида эса ўз фикримни билдириб ўтмоқчиман.
Дарҳақиқат, рус тили буюк ва бағоят қудратлидир. Унда муҳаббат ҳам, нафрат ҳам ниҳоятда чиройли ва таъсирчан тараннум этилади. Мазкур тилни ватанпарварлик тили деб ҳам аташ мумкин. Рус миллатининг ушбу мавзуда битилган бўлиб, нафақат Россия ҳудуди балки, дунёнинг ҳар қандай бошқа бурчагида ўтаётган расмий ва норасмий тантана-ю, маросимларнинг русзабон иштирокчилари (руслар ва рус тилидан бохабар бошқа халқ вакиллари) баралла ижро этадиган ўлмас қўшиқларини эшитган, ватанпарварлик руҳида ёзилган асарларини ўқиб ёки кинофильмларини кўриб, тўғри идрок этган холис инсон қалби тўлғаниб кетиши ва ҳар қандай душман кўзига тик қараб, жасорат сари қалқиб туриши муқаррар. Рус тили бойлигининг туби кўринмайди. Ярми ҳазил, ярми чин тариқасида тилнинг бойлигига доир ҳаётий бир мисол келтираман. Инсон организмининг айрим аъзолари ва улар билан боғлиқ баъзи «жараёнлар»нинг рус тилида талаффуз этилишидан хабардор киши, ушбу халқ ҳарбийларининг ўз фаолиятлари давомида қўллайдиган етти қаватли «ниҳоятда теран» нутқини эшитса, оғзи очилиб, ҳанг-манг бўлиб қолади. Ҳарбий-денгиз флотининг собиқ офицери сифатида шуни айтишим мумкинки, денгиз ва кема атамалари билан одам анатомиясига оид иборалар уйғунлашиб кетган «флот тили» нозик табиатли киши қулоғини дарахтда қолиб кетган қишки хазонга ўхшатиб буриштириб юборади.
Она тилимиз мусофирликда юрган ўзбек қалбига қудратли таъсир кўрсатишини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Қайсидир йили Атлантика океанида юрган эдим. Бир вақт жанговар кема карнайидан атайин мен учун эшиттириладиган бир жуфт қўшиқ эълон қилинди. Ўзбек халқига Парвардигор томонидан маданий неъмат сифатида ато этилган, дунё эшитса тебраниб ўтирадиган атоқли Шерали Жўраевнинг овози: «Андижоним қолди менинг» ва «Соч эмас бу, шаршара»си бутун вужудимни титратиб, ёриб, парчалаб юборгудай даражада янграб қолса бўладими! Ер куррасининг қарийб учдан бир қисмини эгаллаган Атлантика кўзларимга зиндон каби тор кўриниб кетди! Киндик қони гўзалликда тенги йўқ Андижонга тўкилган, кема кубригига бекиниб олиб, юрак бўшатган ёш ўзбекнинг ҳолатини кўриш керак эди, ўшанда.

Ҳурматли форумдошлар!
Гапирганим, эшитганим, ёзганим, ўқиганим сари томирларимдаги қонимни иссиқ тутадиган жонажон ўзбек тилимиз ҳақидаги фикр-мулоҳазаларингизни билмоқчи эдим. Нима деб ўйлайсиз, қайси мавзу ўзбек тилида талаффуз этилса, тилимиздан бохабар ёки бехабар инсон қулоғига хуш эшитилиб, халқимизнинг ўзига хос жиҳатлари эътироф этилади?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 04.08.2010 в 10:08. Причина: Ҳарф шрифтининг катталиги учун таҳрир қилинди.
Ответить 
 

Метки
o'zbek tili, tarjima, til




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх