|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
25.02.2013 08:56 | #2654 | |
Цитата:
Ок-корани куплаб курган узингизга. Карсак чалиб четда туриш ярашмасдур ... Ахир бу иш ибрат угил-кизингизга. Сал олдинрок яна бир зот "Шоу" га фотиха берди. Бундай сатр ва байтларни Укиганлар не хам дерди ... Яна бир зот утмиш очик хакоратга Билмадим, у борганмикан тахоратга. Унутмангиз,жахл оти узок чопмас. У йикилгай, койил колиб махоратга. Томошабин булишни биз бас килайлик. Хар жанжални имкон кадар пас килайлик. Модератор хоним, сиздан куп илтимос, Бу жанжални тезрок чупу-хас килайлик. Айтадурлар "Кузгасанг куп -учар олов." "Куп кайнатсанг -тагига оладур полов." Нахот уртада бир аклу-расо йукдир. Арзимас бу можарога тортгай жилов ...
__________________
Kuch-bilim va tafakkurda! |
||
|
Ответить |
"–" от:
|
25.02.2013 11:52 | #2655 | ||||
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
|
Цитата:
Кимни бир хафтага "ридонли" қилдингиз, аниқланишича, форумда бир юзер Ustoz, иккинчист ustoz. Қасилиси жазоланди, двухместный "зиндонд" бўш эмасми ))))) Последний раз редактировалось Colorado; 25.02.2013 в 12:00. |
||||
|
Ответить |
"+" от:
|
25.02.2013 12:24 | #2656 |
Валфажри айтганча ер бағри бўйлаб,
Хаёлан қалдирғоч учганин кўрдим. Баҳор ёмғиридан сирқиган уйда, Лойсувоқ ҳидига сармаст ўтирдим. Юрак дукуримга бўлиб ҳамоҳанг, Кигизга чаккалар томар беомон. О, сиз руҳимдаги чаккалар, тинманг, Юрагим тўхтагай сиз тинган ҳамон.. Олис юртимдаги баҳор шуури, Борлиғим тортқилар пастак уй сари.. Руҳим юлқиб олиб соғинчнинг зўри, Вужудим қолдириб, кетади нари..
__________________
Tilar bo'lsang jahon ichra imorat # Faqirlar ko'nglini qilg'il imorat. |
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
25.02.2013 13:24 | #2657 | |||||
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Цитата:
Ўзимиз - форумдошларга инсоф берса, улар ҳам керак эмас. P.S. Бу мавзуда битта постим қўпол чиқди, ҳаммадан узр сўрайман. |
|||||
|
Ответить |
3 "+" от:
|
25.02.2013 13:52 | #2658 | ||
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
|
Ичимда бир нима ғимирлар,
Гоҳ фарёд уради, гоҳи жим. Ҳар битта хужайрам шивирлар – “Мен Сизни жудаям соғиндим”. Майлига, дунёлар ўзгарса, Умр ҳам кузлардек сарғарса, Ўйимда бошқа йўқ ҳеч нарса – Мен Сизни жудаям соғиндим. Хаёлда гул юзингиз расми, Хайронман, ишқ кўзи кўрмасми? Бошқалар не деса дермасми – Мен Сизни жудаям соғиндим. Ғалати ҳислардан бошим ганг, Интиқиб, қақшаган дилим танг, Қалбим ё шунданми лоларанг? – Мен Сизни жудаям соғиндим. Ҳеч кимга айтилмас бу сирлар, Юрак ҳам ўзгача типирлар, Ҳар битта ҳужайрам шивирлар – “Мен Сизни жудаям соғиндим”. P.S.
__________________
Мой ЖЖ |
||
|
Ответить |
"–" от:
|
25.02.2013 14:58 | #2660 |
балки кимдур ёзгандур, аммо 266та бетни ўқиб чиқолмадим. олдиндан узр.
Дарсдан сўнг. Кимнидир койиди чеккани учун. Тортиб олиб қўйди гугуртини ҳам. Машқ дафтарларини йиғди-да, сўнгра Бир-бир санаб кўрди. Етти дафтар кам. «Ҳар гал шундай аҳвол. Уялмайсизми? Келасиз ўқишмас, қилиш учун сайр. Бу сафар ҳам икки қўймай тураман, Эртага қолганлар топширсинлар. Хайр». Қиш куни — бир тутам. Қорайганди қош. Иккиланди. Ўтмак керак, ахир, қирдан. Эри ҳам келмади олиб кетишга «Кўнгли совидими...» — ваҳм этди бирдан. Ҳамкасб дугонаси қистовга тутиб, «Тунаб кетинг, — деди . — Кеч бўлиб қолди» Кўнмади. Қўлтиқлаб машқ дафтарларни Уйга ёлғиз ўзи яёв йўл олди. Овул тугаб, энди қирга чиққанда Оқшом қуюқ эди, атроф сим-сиёҳ. Йўлдан қайтмоқчи ҳам бўлди бир ўйи. «Ўғлим хасталаниб қолдимикан ё...» Юрагини баттар ваҳима босди, Қамради тундан ҳам баттар бир қўрқув. Ўнқирми, чўнқирми, ўрми, қир демай Яна кетаверди, кетаверди у. Мудҳиш бир шарпани илғади ногоҳ, Разм солса қашқир. Қиларди таъқиб, Эслади йиртқичнинг қўрқишин ўтдан, Изига бир дафтар ташлади ёқиб. Қашқир тўхтаб қолди. Сўнг — яна, яна, Муаллима омон топган бу олов Йиртқичга берарди иложсиз сабр. Йўловчи — ёқарди, қашқир — тўхтарди, Тин оларди икков ҳар дафтарда бир. Йўл узоқ, тун қаро, қашқир эса оч, Оч йиртқич биларми надир садоқат. Уйга яқин қолган вақтда тугади Муаллимда дафтар, қашқирда — тоқат. Уввос фиғон тутди қишлоқни тонгда, Замин аза очди, замон йиғлади. Дафтар топширмаган етти ўқувчи Ҳаммадан ҳам ёмон йиғлади. Нўноқ назмим учун афв эт, халқим, На олим, на фозил, на сўз пириман. Ўз вақтида дафтар топшира олмай Қолган болаларнинг бириман. Мен яхши биламан, тумор қилмайди Ёзган шеърларимни ошиқлар. Мен яхши биламан, қўшиқларим жўн, Биламан, булар бир оддий машқлар. Лекин... кетмакдасан келажак сари Тап тортмай қисматнинг дашт, қирларидан. Ўзимча асрагим келади сени Ёвузлик, хиёнат қашқирларидан. Мен машқ бажараман, ёзаман ҳар кун Дараклар, сўроқлар, хитобларимни. ... Сен йўл бўйи ёқиб ташлаб кетавер Қашқирлар қўрққувчи китобларимни. © Матназар АБДУЛҲАКИМ |
|
|
Ответить |
9 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
|