Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 08.10.2012 20:37   #1861  
Аватар для Quvonchbek Karimov
Оффлайн
Чуст туман ХТМФМТТЭ булими
АКТ мутахассиси
Сообщений: 71
+ 49  49/32
– 0  1/1

UzbekistanОтправить сообщение для Quvonchbek Karimov с помощью ICQОтправить сообщение для Quvonchbek Karimov с помощью MSNМой мир
1.Кўзгуга термулиб боққанмисан хеч,
Лабларинг сасига қулоқ тутдингми?
Сочларингни сабо силаганида,
Бўғзингдаги оҳинг ичга ютдингми?

Кулгу қидирдингми кўзинг ёшидан.
Бармоғингни тишлаб хўрсинганмисан?
Ёмғирлар юзларинг силаганида,
Мени йўқлигимдан ўкинганмисан.

2.Кўзгуда кўзингда аксим намоён,
Лабларинг номимни пичирлар тинмай.
Шамолга айландим,ортингдан қувдим,
Кокилингдан тортиб ўйнашдим атай

Ёмғирга айланай, сочларинг силаб,
Юзларинг эркалаб оҳиста силай.
Ёнингда йўқманку, қалбингда мангу,
Сени азоблаган армоннинг бўлай.
Ответить 
Старый 09.10.2012 08:49   #1862  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Кeраксан,
бирга жим хаёллар сургани,
Кeраксан, бахт нима эканин кўргани,
Кeраксан
тақдирим қургани,
Яшашнинг маъносин сўргани,
Умрбод ҳаётнинг йўлида юргани
Кeраксан.

Йўқ,
Мeнга кeракмас бошқалар,
Сeнингдeк мeн билан
дўст эмас бошқалар
Ҳижронлар юракка ўт қалар,
Қўзғалар муштдeк жон ўрнидан
Йўрғалар,
Талпинар сeн томон –
Кeраксан.

Бeдорман - уйқуям кeракмас,
Ҳeч нима, ҳeч қачон
Сeн каби дилимни
Тўлатмас
Сўзингдeк дардимни
Қулатмас.
Қайғуни ёнига йўлатмас.
Иқболим шамини ёрқинроқ ёққани
Кeраксан.

Кераксан,
Интиқ дил ўзгани кўрмайди,
Ҳолингни мен каби
сабрсиз сўрмайди,
Соядек ортингдан эргашиб,
Орзу-ю ҳавасга тенглашиб,
Бекорга изингдан юрмайди.
Кераксан.

Ўзгалар не деса десинлар,
Барибир,
Пичинглар, ғийбатлар
кўзимдан наридир.
Менда бор ягона хавотир:
Кераксиз бўлишдан,
Қаровсиз сўлишдан,
Яратган умрбод асрасин.

Кераксан
Айни дам,
Йўқ бошқа каломим тилимда,
Ҳамроҳ бўл куну тун
сўнгсиздек йўлимда,
Гарчи мен билмасман,
Не бўлар,
Не кутар ўнгиму сўлимда,
Кераксан.

Кераксан,
Кўзимга тор бўлиб
Кетганда дунёлар,
Кераксан
Сувталаб бўлганда дарёлар,
Қирғоқлар бирлашиб,
Юлдузлар сирлашиб,
Қуёшга қалб муҳтож бўлганда,
Кераксан.

Турибман чорасиз йироқда,
Кўнглим ҳам қийналар,
Унгаям осонмас фироқда.
Қай замон ёнингга кeтгумдир?
- Сабр йўқ
Ғамларим кўмгани қабр йўқ.
Ҳолимни тасвирлаб бeргани
таъбир йўқ -
тилим ҳам сўроқда.
Турибман чорасиз йироқда,
Шу дамда жудаям кeраксан.

Кeраксан ҳамнафас бўлгани,
Ғурбатда шeрик ҳам,
шодликда кулгани,
Ярмини қидирган
ярмимга тўлгани,
Гулласам очилиб,
Юлдуздeк сочилиб,
Ва ҳатто,
Бу фано дунёдан
Гар сўлсам, сўлгани,
Кeраксан.

Табассум ярашар
Истара кони бор юзингга,
Муштоқман
Саҳарги сабодeк
Янграган сўзингга,
Қанийди, тeрмулиб ўтирсам
Ўзимнинг аксим бор
Кўзингга.
Кераксан.

Кераксиз ўлишдан асрасин,
Юраксиз бўлишдан асрасин,
Нур истаб чанқаса
қон кўнгил,
Туганмас зиёни берувчи
Фалаксиз бўлишдан асрасин,
Кeраксан…

(с) 2010
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 09.10.2012 08:51   #1863  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Соғиндим,
Меҳрибон cўзингни,
Дилимга ёқувчи кўзингни,
Ўзингни,
Табассум порлаган юзингни –
Ҳаммасин соғиндим.
Тунлари бедорман – интиқман;
Қайгадир кетади хаёлим,
Яқинлар ҳол сўрар – инжиқман,
Уларга келади малолим...
Не қилай,
Тушунмас бўлсалар бошқалар,
Ичида устимдан кулсалар бошқалар?
Индамай, парво ҳам қилмасдан,
Ғийбатни қулоққа илмасдан,
Мен сенга мунтазир,
соғиндим.

Маҳталман,
эшитмоқ истайман шу дамда
(Орзиқиш шу қадар бўларми одамда?)
Саратон ёмғирни кутгандек,
Қаҳратон кунга кўз тиккандек,
Кўклам илк гулини туккандек
Интизор, умидвор бўлганча,
соғиндим.

Илҳақман,
илинжим йўқолмас бир зумга,
Шамоллар қулоғин тутади арзимга.
Тўлқиндек гупирар юрагим,
Сабрни супирар юрагим,
Бардошга қадрдон тутиниб,
Васлингни тилайман ўтиниб
Худодан,
Дарагинг сўроқлаб ҳар касдан;
Шоҳдану, гадодан,
Исингни келтирган сабодан...
Соғиндим.

Шунчалар бўларми телбалик? – Хайронман,
Лабимда кулги-ю, қалбимда вайронман,
Гоҳи шер, гоҳда-чи, жайронман,
Мажнунман, Фарҳодман, Баҳромман,
Улардек хажрингда сарсонман
Соғиндим.
Муҳтожман,
ҳолимни тушунар кимсага,
Дўстга ё ўзидан ошинар кимсага.
Бошқаси аҳволим билмайди,
Билса-да, парволар қилмайди,
Муштоқлик шунчалар қийнарми кўнгилни?
Ёки ишқ атайлаб синарми кўнгилни? –
Ноаён...
Аёни шу эрур – айни дам
Доимдан ортиқроқ соғиндим.
Билмадим,
биларсан, билмассан,
Балки сен у қадар
дилингни тилмассан,
Ўзингга айтгани оғриндим,
Мен сени жудаям соғиндим...
(c)
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
"+" от:
Старый 10.10.2012 16:05   #1864  
Аватар для Aliya
Оффлайн
AKA:Aliya
Сообщений: 385
+ 597  718/286
– 4  5/3

UzbekistanАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Men - o`sha...

Men o`sha -
Umidning shevasin
"Yashamoq" so`ziga bog`lagan.
Shu yarim ko`ngilning egasi -
Faqat Siz bo`lishin xohlagan...

Men o`sha - saharning sabosi
Siz tomon salomin yo`llagan.
Bir baxtni qizg`onib dunyosi -
Haq bergan diydorga to`ymagan...

Men o`sha -
"Ayb bo`lsa muhabbat,
Siz sabab osiyman!" - degan qiz.
Yuraksiz kun ko`rib toabad,
Ko`nglini bir Sizga bergan qiz...
Men o`sha...

__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin...
Ответить 
Старый 11.10.2012 23:26   #1865  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
***
Ҳар ҳолда қуёшнинг нурида
Эски суякларин тоблаган араб
Оёғига суйканган улоқни ҳайдагандай
Сиз билан бизни ҳайдамасин ўз меҳридан
Умрбод эзилиб қурганимиз мана шу эски чайла.

Нега ҳеч коптларнинг дардини тингламайди
Бу босқинчи араблар, Болқон сербларига ўхшаб
Бенедикт ўн олтининг бузуқ аравасидай
Ассанж хабарларидан жумбушда келган
Тьерри Джонс биламан ўйлаганинг ҳийла.

Ироқ, қонларингда беланган севги ётади
Афғон гўдагининг онасига бўлган меҳридай
Биламан Боғдоднинг кўчалари совуқ увушади тан.
Қадим туркнинг Энасойдаги тошқабрлар уюмини
Эскилик Купидони - тарих баралла куйла.

Обама, аҳмоқ бўлма оламни ўзгаради деб
Бу олам ўзгармас ўзгарувчанлиги билан
Саҳройи араб олмонга уйланди нима ҳам ўзгарди
Ўзгармас оламнинг ўзгарувчанлиги ёқади
Мана шунга тинмайин айтаман алла.

Жаҳоннинг ҳамма жойда косаси битта
Аммо ҳамтовоқлар доимо бошқа бошқадир
Лўқ қилма кўзингни бу менинг ёвғоним
Ҳар бир сиёсатчи ичади ўз шўрвасини
Ҳа, мана шуни мақтаймиз жумбуш, баралла.

Мен ўзимга мухолифман ўзим қарсакбоз
Бир томоним Аҳмад, бир томоним Нажод
Не Таним қулоқ солар Не яг ху ес ху
Сабот сўрайман ёрилмаган бомбадан
“Намоз ўқисин”, “Ибодат қилсин”, “Чўқинсин” ҳамма.

Катта дала пайкал, интернет “Айпад”
Бир коса сув, бир коса шароб, мана гўзаллик
Оломон оғайнимсан, тинч яшагин чукча
Қўлни қўлга беринг, мана ҳамкорлик
“Ғоялардан” ёрилиб кетаяпти бу қовоқ калла.
Ответить 
Старый 12.10.2012 08:49   #1866  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat Посмотреть сообщение
***
Ҳар ҳолда қуёшнинг нурида
Эски суякларин тоблаган араб
Оёғига суйканган улоқни ҳайдагандай
Сиз билан бизни ҳайдамасин ўз меҳридан
Умрбод эзилиб қурганимиз мана шу эски чайла...
Домла, юқорида келтирганингиз шеърми? Сизни ғарблашаётганингизга мисолми ёки? Испанча, инглизча шунақа шеърсифат нарсалар бўларди, лекин Шарқ мезонида, менимча, бу шеър эмас, уни қаторларга солиш шарт эмас эди... Тиниш белгиларига ҳам душман тутинибсиз чоғи... 7 та бешлик ёзилган шеърда 6 та ўзаро қофиядош сўз (хийла, чайла, куйла, алла, баралла, калла)ни айтмаса, умуман қофия йўқ... Насрда ижод қилиш керак эмасмикин...
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
Старый 12.10.2012 10:10   #1867  
Аватар для Aliya
Оффлайн
AKA:Aliya
Сообщений: 385
+ 597  718/286
– 4  5/3

UzbekistanАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Жон ойижон...

Жон ойижон, мен бахтлиман, гарчи кўнглим вайрона,
Гарчи, уни эзиб-янчиб, оловларга отдингиз,
Гарчи, бугун бахтли севги тақдиримга бегона –
Ҳеч бўлмаса, ҳавас деган дарддан ором топдингиз...

Жон ойижон, қаранг, менга тиллолардан тахт келар,
Юрагимнинг фарёдини босиб кетди ёр-ёрлар...
Ахир, менга юксак бахтни сиздан бўлак ким тилар?
Сиз фотиҳа бермас толе қай бир тақдирда порлар?!

Жон ойижон, айтолмасам яхши экан севгимни,
Мендан маъзур – туйғуларим кўммоқдасиз кўнглимга...
Изнингизсиз маҳрам дея айта олурман кимни,
Журъатим йўқ, ижозатсиз из босмасман йўлимда...

Жон ойижон, мен қайдан ҳам билар эдим – меҳрингиз,
Оқ сутингиз менга берган бир умрлик қарз, дея...
Мана, бугун бахт қасрига маликаман...
Севгимсиз –
Сиздан ҳадя тилло тахтни қабул қилмоқ фарз, дея...

Жон ойижон, бўйимгача зар-зебарга кўмилдим,
Соғинч деган етим туйғу азобини ютяпман...
Бахтмикин шу – бағрингизда қўғирчоқдек туғилдим,
Ва сиз чизган харитадан юриб яшаб ўтяпман...

Жон ойижон, мен бахтлиман, гарчи, ишққа қотилман,
Гарчи, энди алам, афсус гулларини термайман –
Фарзандларим бахти учун тиллоларга интилмам,
Фарзандимга сиз истаган БАХТни раво кўрмайман!!!

Жон ойижон... Мен бахтлиман...
Дунёдаги энг бахтсиз...
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin...

Последний раз редактировалось Aliya; 12.10.2012 в 10:12.
Ответить 
Старый 12.10.2012 10:37   #1868  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat Посмотреть сообщение
***
Ҳар ҳолда қуёшнинг нурида
Эски суякларин тоблаган араб
Оёғига суйканган улоқни ҳайдагандай
Сиз билан бизни ҳайдамасин ўз меҳридан
Умрбод эзилиб қурганимиз мана шу эски чайла...
Домла, юқорида келтирганингиз шеърми? Сизни ғарблашаётганингизга мисолми ёки? Испанча, инглизча шунақа шеърсифат нарсалар бўларди, лекин Шарқ мезонида, менимча, бу шеър эмас, уни қаторларга солиш шарт эмас эди... Тиниш белгиларига ҳам душман тутинибсиз чоғи... 7 та бешлик ёзилган шеърда 6 та ўзаро қофиядош сўз (хийла, чайла, куйла, алла, баралла, калла)ни айтмаса, умуман қофия йўқ... Насрда ижод қилиш керак эмасмикин...
Биринчи таассурот сифатида, ҳақиқатан ҳам, тиниш белгилари йўқлиги ўқишни қийинлаштирадигандек, тиниш белгиларисиз кетма-кет сўзларни жумлаларга йиғиб олиш қийиндек туюлади.

Эҳтимол, шоир ўқувчига тиниш белгиларини ўзи қўйиб олишига, шунга қараб мушоҳада қилишга ундаётгандир. Ахир, араб ёзувида ҳам тиниш белгилари, унли сўзлар ҳар доим ҳам ёзилмайди, битта сўзни жумланинг маъносига қараб ҳар-хил талқин қилиш мумкин. Хитой, Япон иероглифлари ҳам ёзилиши қараб турли маъноларни беради, янглишмасам.

Эҳтимол, айнан шу каби шеърлар ўқувчини шеърга ҳаммуаллиф бўлишга чақирар. Бунинг учун унда етарлича маъно, етарлича материал бор, менимча.
Ответить 
Старый 12.10.2012 10:45   #1869  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Домланинг шеърида яхши ғоя йўқ эмас, фақат, айтганингиздек, шеър қолипига солинмагандек... Билмадим, балки шарқ шеъриятида менга таниш бўлмаган шу каби шакллар бордир.
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
3 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 12.10.2012 11:05   #1870  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
шарқ шеъриятида менга таниш бўлмаган
Менга ҳам ҳали таниш бўлмаган шакл, маъно, ғоя, ижодий намуналар, ижодкорлар ва айниқса мен билишни истаб излаб юрган билимлар, нафақат Шарқда бутун жаҳонда жуда, жуда кўп. Шундан бўлса керак, бир файласуф ўзининг энг билим чўққисига чиққан пайтида айтган экан: "Энди билдим ҳеч нарса билмаслигимни", деб. Шу фикрлардан туртки олиб мен ҳам бир тўртлигимда шундай деган эдим:
Булфараж нарх қўйди юзимга қараб,
Бепул харид қилди мени Мир араб,
Бир пул турмаслигим ўзим билардим,
Сен нечун қийнайсан нархимни сўраб.
Ответить 
"+" от:
Ответить

Метки
hero




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх