|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
28.07.2008 14:32 | #31 |
|
Gohida qizlarning ko’z yoshi bekor,
Yigit sevgisidan topgan dunyoda. Bulbul ham chamanni tashlab ketarmish, Barglari sarg’aygan gulni ko’rganda. Nada bu sevgidan arazim bordir, Nada tashlab ketgan o’sha yigitdan. Dunyo o’zi shundoq, qurigan gulni, Baribir qaygadir tashlab ketishgan. Eskirgan tuyg’uning qismati ham shu. Shart emas bu holga yoqa yirtmoqlik. Muhabbatning sharti- jim termulmoqdir. Muhabbatning sharti emas yetmoqlik. Guljamol Asqarova |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
29.07.2008 12:55 | #33 |
|
Мен кочмадим
(Тошкентдаги ўртокларимга) Мен кочмадим! Нега мени “Кочди” деб, Йўкка бунча шовкун-сурон килдингиз? Кучогини “ўзлиг”ига очди деб, Ок исмимга кора занжир илдингиз? Мен “ўзлик”дан кўпдан бери узилиб, “Кўплик” ичра ботиб кеткан танамен. У “кўплик”нинг кайгусида чўзилиб, Кулоч отиб, сузиб юрган - яна мен. Мен янгиликлар ўлкасидан синмаган Бир канотни такиб олиб, кўзгалдим; Шу йўлимда япроклари сўлмаган “Ёш ягоч”нинг соясида тўхталдим. Икки кўзим ялт-юлт этиб кўкимдан Тилагимнинг юлдузини карайдир. Чог-чог йиглаб, ўтиб кетиб ўнгимдан Кора булут, унинг юзин коплайдир. Бирок яна унинг юзи кўриниб, Кўзларимни камаштириб кўядир. Килич ботиб, ханжар дилга уруниб, Тунга яна кайси караш тўядир? Мен кочмадим! – мен тилакни излаймен, Канот кучлик, борган сари тезлаймен! Абдулхамид Чулпон |
|
Ответить |
29.07.2008 13:02 | #34 |
|
Гузал
Коронгу кечада кўкка кўз тикиб, Энг ёруг юлдуздан сени сўраймен. Ул юлдуз уялиб, бошини букиб, Айтадир: “Мен уни тушда кўрамен, Тушимда кўрамен – шунчалар гўзал, Биздан-да гўзалдир, ойдан-да гўзал!” Кўзимни оламен ой чиккан ёкка, Бошлаймен ойдан-да сени сўрмокка. Ул-да айтадир: “Бир кизил янокка Учрадим тушимда, кўмилган окка. Окка кўмилганда шунчалар гўзал, Мендан-да гўзалдир, кундан-да гўзал! Эрта тонг шамоли сочларин ёйиб, Ёнимдан ўтганда сўраб кўрамен. Айтадир: “Бир кўриб, йўлимдан озиб, Тог ва тошлар ичра истаб юрамен! Бир кўрдим мен уни – шунчалар гўзал, Ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал!” Ул кеткач, кун чикар ёруглик сочиб, Ундан-да сўраймен сенинг тўгрингда, Ул-да уятидан бекиниб, кочиб, Айтадир: “Бир кўрдим тушдамас, ўнгда, Мен ўнгда кўрганда шунчалар гўзал, Ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал!” Мен йўксил не бўлиб уни суйибмен?! Унинг-чун ёнибмен, ёниб куйибмен. Бошимни зўр ишга бериб кўйибмен. Мен суйиб… мен суйиб кимни суйибмен? “Мен суйган суюкли шунчалар гўзал, Ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал!” Абдулхамид Чулпон |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
29.07.2008 17:55 | #35 |
АРЗИМАС
Эй дило хойи хавас деб ютмағил қон арзимас, Икки кунлик умрингға бу боғу бўстон арзимас. Молу фарзандинг ҳақиқатда санга душман эрур, Бас алар чун чин сўзингни қилма ёлғон арзимас. Бу жаҳонда шоду ҳандонлик била умр ўткариб, Охират борганда эй дил йиғласанг қон арзимас. Илмда алломадек бўлсанг жаҳонда беназир, Наъмаи аъмол ўқу вақтингда армон арзимас Ҳар на берса ҳақ санга шукр этиб қаноат пеша қил, Қил ибодат тангриға бир кун кетар жон арзимас. Ҳар гуноҳе-ки қилибсан, тавба деб зор йиғлағин, Мунда тавба қилмасанг, анда пушаймон арзимас. Ҳақ жамолин кўрсатур, тонгла чин ошиқларғаким, Восил ўлсанг Ҳақға юз минг ҳуру, ғилмон арзимас. Мискино шому-саҳаро, ёди худони қўймағин, Бандага ёди худодин ўзға чандон арзимас. Мискин |
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
30.07.2008 10:32 | #36 |
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
|
Даво истар қалбима ҳеч малҳами жон топмадим,
Дил зоримни айтмоғимға битта инсон топмадим. Дард тажалли мезбон ўлан хонавайрон кўнглима, Бир тасалли беродирғон гул-гулистон топмадим Ғамзалардан басирликка маҳкум бўлган кўз учун, Лутф ила ҳамнур ўлувчи чашми гирён топмадим Чашмталаб, зиё талаб зим-зимистон кўкима, Шулаи нур тарқатувчи кавкабистон топмадим. Кунлар базўр ўтаётир, изтиробга аржуманд Шоду хуррам яшамоққа якка имкон топмадим. Ёр қидирдим, дашти ишқда бўзлаган Мажнун киби, Неча йиллар излаяпман ва лекин ҳамон топмадим Зоҳиримда нола-оҳ, ҳам имонимда иштибоҳ, Ботинимни уйғотишга соҳиби забон топмадим. Мағрибу Машриқ қолиб, жар солиб, тилдан қолиб Жон олиб, жоним бериб, жон тикиб жонон топмадим. ©
__________________
Мой ЖЖ |
|
Ответить |
"+" от:
|
30.07.2008 15:02 | #37 |
|
Бешак билинг бу дунё барча халкдин утаро,
Инонмагил молингга бир кун кулдан кетаро. Ахли аёл кариндош каён кетди фикр кил, Турт оёклик чубин от бир кун сенга етаро. Дунё учун гам ема, Хакдин узгани дема, Киши молини ема сирот узра тутаро. Ота-она, кариндош- хеч ким булмайдур йулдош, Мардона бул гариб бош умринг елдек утаро. Кул Хожа Ахмад тоат кил, умринг билмам неча йил, Аслинг билсанг обу гил, яна гилга кетаро. Ахмад Яссавий |
|
Ответить |
"+" от:
|
30.07.2008 18:07 | #38 |
МУРАББАЪ
Кўрдим хатингиз, зебо санамлар, Қатлимга эркан ёзган рақамлар. Бераҳм айлаб бизга ситамлар, Раҳм айламайсиз, қоши қаламлар. Қайдин бўлурсиз, ширин забонлар, Ҳеч бир манга фатво ўзга ниҳонлар. Бўлсин фидойингиз жону жаҳонлар, Раҳм айламайсиз, қоши қаламлар. Қош узра фарқни эгри қўярсиз, Ошиқларингиз бетиғ сўярсиз. Соқий бўлибон майлар қуярсиз, Раҳм айламайсиз, қоши қаламлар. Ошиқлар ичра дилпора, Мискин, Ғам доғи бирла ёлбора Мискин, На учун чекар фиғона Мискин. Раҳм айламайсиз, қоши қаламлар. Мискин |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
31.07.2008 11:13 | #39 |
|
Говур тинди. Сахнана чикдим,
Кесакига гамгин суяниб- Уйлаяпман рухлар нидосин Ва уз умрим сасин гувраниб. Рупарамга ястанган зулмат Тикилмокда минглаб дурбиндан. Ёлбораман, эй Олий Хилкат, Йирок тут ул кадахни мендан. Ужар феълинг макбулдир жуда, Ролингни-ку, уйнашга шайман. Лекин бу кун бошка фожеа Бормокдадир маъзур тутгайсен. Унда бари тукима лекин. Якуни хам олддан аён, бас! Ёлгиз колдим, кабохат енгди. Умр - дала сукмоги эмас. Борис Пастернак |
|
Ответить |
31.07.2008 12:15 | #40 |
Сообщений: 1,829
+ 814
1,598/765
– 60
19/16
|
Майли мени хароб айланг, жудо қилинг,
Лек севгилим бахтли бўлсин, дуо қилинг. Барча нарса ўткинчидир, ҳойи-ҳавасдир, Тўй-томоша ўйин-кулгу, орзу-ҳавасдир, Мен севгимга етолмадим, балки норостдир, Майли мени хароб айланг, жудо қилинг, Лек севгилим бахтли бўлсин, дуо қилинг. Бироқ сиз ҳам тушунарсиз, ўйларсиз шу дам, Аммо кейин кеч бўлмасин, ҳеч кўрмасин ғам, Мендан ортиқ бўлса бўлсин, ҳеч бўлмасин кам, Майли мени хароб айланг, жудо қилинг, Лек севгилим бахтли бўлсин, дуо қилинг. Мен ҳам бир кун ўз бахтимни топа оларман, Балки пулдор бўлганимда сотиб оларман, Балки шундай, шундайликча бўйдоқ қоларман, Майли мени хароб айланг, жудо қилинг, Лек севгилим бахтли бўлсин, дуо қилинг. Инсон бўлиб бу дунёда нима кўрдим, На зўр бўлиб, на пулдордек даврим сурдим, Ҳўп баридан, барчасидан юзим бурдим, Майли мени хароб айланг, жудо қилинг, Лек севгилим бахтли бўлсин, дуо қилинг. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
|