Цитата:
Сообщение от Oygul Rasulova
Устозимиз дарсларида Лутфулло Турсунов деган қаламидан ўт ёғилиб турадиган шогирдларим бор, деб фахрланиб айтардилар!
|
Мақтов мойдек ёқади деб шунақа ҳолатларга айтишса керак
Бу сўзларингизни ўқиб ҳаяжонланиб кетдим.
Цитата:
Сообщение от Oygul Rasulova
Форумга шунча яхши нарсалар ёзаётган сиздек ижодкор, чиндан ҳам, устоз айтганидек бир уриниб кўрсангиз яхши бўлармиди! Балки устознинг шу "туртки"си сабаб бўлиб машҳур драматург бўлиб кетарсиз!
|
Мен учун муаммо, тўғрироғи, ҳақиқат шундаки - журналистика ва адабиётни (турли жанрларда асарлар ёзишни) бир-бири билан боғлиқ ҳолда кўрмайман. Улар ўзаро яқин бўлса-да, бошқа-бошқа йўналишлар. Журналист шеър ёзиши, ҳикоя ва романлар ёзиши шарт эмас, журналист кўпроқ факт, далилларга таянади, ижодкор эса ҳиссиётга бўйсунади. Журналистикада ҳиссиёт кўпинча зиён келтиради, вазиятга холисона ёндошишга ҳалақит беради. Афсуски, бизда журналистика ва адабиёт қўшиб юборилган. Газета ва журналларда, ТВ ва радиоларда адабиёт вакиллари кўпроқ фаолият юритишлари боис журналистикамиз ноодатий тарзда шаклланган. Яъни, аниқ журналистик йўналишлар бироз четга чиқиб қолган...
Албатта, журналистлар ҳам яхши асарлар ёза олиши мумкин. Айниқса, детектив йўналишида. Ўша машҳур "12 стул"ни ҳам журналистлар ёзишган, Дэн Браун ("Да Винчи сири" асари муаллифи) ҳам журналист бўлган. Ўзимдан айтадиган бўлсам, аввалига касбим бўйича бирор натижага эришиб олишим керак, бадиий ижод бўлса - бир кун келиб менга ҳам қалбини очиб қолар
Бу менинг шахсий фикрларим.