Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Закрыто

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 01.12.2009 18:33   #1  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Қийин вазиятдан қандай чиқасиз?

Инсон ҳаёти давомида баъзан қийин вазиятларга тушиб туради.
Бироқ, унча-мунча одам шу қийинчилик гирдобида қолиб кетмайди. Ҳар бир инсоннинг шундай вазиятдан эсон-омон чиқиб кетиши ўзи қизиқ бир мавзу!
Азиз форумдошлар!
Ушбу саҳифада нафақат ўзимиз, балки, таниш-билишлар, дўст-биродарлар ва бошқаларнинг қийин вазиятдан қандай чиқиб кетгани ҳақида баҳслашсак.
Бадиий адабиётларда ҳам бу мавзуда ранг-баранг воқеалар ҳикоя қилинган.

Сизнингча қийин вазиятдан осонроқ чиқишда қайси усул қулайроқ:
1. Вазият тинчигунича (сув тингунича) олисроқ жойларга бориб келиш.
2. Босиқлик ва ақл билан иш тутиш.
3. Муросаи мадора ҳамда вазиятга қараб ҳаракат қилиш.
4. Имкон қадар вазиятни чигаллаштирмаслик.
5. Ҳақлигингизни исботлаш учун охиригача курашиш.

Жавоб йўллаганда мисоллар билан бўлса янада жонлироқ чиқарди.
2 "+" от:
Старый 01.12.2009 18:34   #2  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Атоқли шоиримиз Абдулла Ориповнинг “Тулки фалсафаси” шеъри ушбу баҳсга мос тушар экан. Марҳамат, ўқинг.

– Устоз,– деди бир кун тулки тулкига,
Нега биз нишонмиз доим кулкига?
Ўрмонда бўри ҳам, ҳатто жаноб шер,
Бир-бирин туртишиб: Тулкисан-а, дер!
Бошқалар устидан кулмаслар нечун,
Бу ҳол қоронғудир биз ёшлар учун.
– Ука,– деди шунда тулкига тулки,
Бундай ҳодисотнинг сабаби шулки.
Касбини эплолмай қолса аксари
Тулкилик қилади ҳайвонлар бари.
Кўпинча иложсиз қолган фурсатда
Тулкилик қилади шер ҳам, албатта!
Лекин бизнинг ишни эплолмас улар,
Шу сабаб ўрмонда масхара бўлар.
Сен-чи бундай ҳолдан сира ўкинма,
Бошқалар сингари четга бекинма.
Тулкисан, бундай чоғ тулкилик қилгин,
Тулки деб кулсалар, қўшилиб кулгин…
Старый 02.12.2009 14:47   #3  
Аватар для Fayzbek
Оффлайн
Сообщений: 574
+ 440  311/211
– 78  27/20

Uzbekistan
Arrow Javob

har birining o'z orni bor. MS:
1. yaqin kishingdan ajralganda.
2. ota-ona farzandi hato qilganda.
3. quda tushganda.
4. er-hotin janjalida.
5. sudda.

Последний раз редактировалось Fayzbek; 02.12.2009 в 14:50. Причина: Tuzatish
Старый 02.12.2009 16:06   #4  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Smile Holvaytar yoki vaziyatdan chiqib ketish odobi zikrida

Issiq suv muruvvatini burasangiz issiq suv, sovuq suv muruvvatini burasangiz sovuq suv chiqadi. Bu iborani oldingilardan qolgan "Arpa eksang arpa o'rasan, bug'doy eksang bug'doy" degan naqlning zamonaviysi, deb tushungaysiz. Ha, endi zamonlar xameleonga o'xshab o'zgarayotgandan keyin eski hikmatlar o'rnida yangilarini ishlatsak, ekkan arpamiz bug'doy bo'lib chiqarmidi?! Uning ustiga bug'doy bilan arpaning farqiga boradiganlar bor, bormaydiganlar bor deganday... Bu ham vaziyatdan chiqib ketishning bir turi...
AQSh prezidenti Avraam Linkolnning tashqi ko'rinishi juda xunuk bo'lib, bu holatni u shunday hazilomuz tarzda izohlagan ekan: Eh, siz bilmaysiz. Men ikki oyligimcha, Kentachi bo'yicha eng chiroyli bola bo'lganman. Hamma menga talpingan. Faqat anqov enagam meni ko'chmanchi oilalardan birining xunuk oilalardan birining chaqalog'i bilan almashtirib qo'ygan".
Ha, mana sizga taqdir-u, vaziyatdan chiqib ketishning super namunasi. Birov sizni sindirib tashlaydigan gap aytsa ham, sekin mot bo'lib qolmang, agar nohaq bo'lsangiz. O'ylasangiz gap ko'p.
Suvdan quruq chiqishni, boshqacha aytganda vaziyatdan eson-omon chiqib ketishni futbolchi ahli ancha qotiradi. masalan, bir misol. Agar qaysidir jamoamiz arab yoki Sharq mamlakatlarining birida yirik hisob bo'ladimi, mayda hisobda bo'ladimi, mag'lubiyatga uchrab qaytsa, buning sababini bilish ilinjida murabbiy yoki futbolchilarga savol bermay qo'ya qoling. Chunki chamasi shu kabi javobni eshitasiz: "Eh, biz zo'r edik. Maydon egalaridan bir necha o'n barobar kuchli edik. Yutardik. Shu ob-havo halaqit berib qo'ydi-da. Bilasizmi, shu kuni naq 40 daraja issiq bo'ldi. Havo sal salqin bo'lganda, garantiya berib aytaman, yutardik, 3:1 ga (hisobni ham aniq aytadi)".
Mana, sizga vaziyatdan sariyog'dek silliq chiqib ketishning ajoyib yo'li. Xuddi shu kuni raqiblar boshqacha ob-havoda o'ynaganbdek.
Старый 02.12.2009 19:50   #5  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Issiq suv muruvvatini burasangiz issiq suv, sovuq suv muruvvatini burasangiz sovuq suv chiqadi. Bu iborani oldingilardan qolgan "Arpa eksang arpa o'rasan, bug'doy eksang bug'doy" degan naqlning zamonaviysi, deb tushungaysiz.
Бу фикрингизни обдан ўрганиб, эртага жавоб ёзарман. шошмасдан ўқийдиган нарса экан шекилли...
"+" от:
Старый 03.12.2009 13:00   #6  
Pre Open ID Group
Аватар для Oygul Rasulova
Оффлайн
НУУз им. М. Улугбека
студентка
Сообщений: 121
+ 681  94/81
– 0  0/0

UzbekistanМой мир
Зур мавзу очилибди!
Баъзи талабалар шпаргалка билан кулга тушиб колишса, бу вазиятдан шундай усталик билан чикиб кетишадики, хатто домлалар уларни тутиб олишганига афсуслангани юзидан куриниб туради.
Кийин вазиятдан тадбиркорлик, ижобий маънодаги усталик билан чикиб кетиш хам яхши фазилат.
Старый 03.12.2009 13:02   #7  
Pre Open ID Group
Аватар для Oygul Rasulova
Оффлайн
НУУз им. М. Улугбека
студентка
Сообщений: 121
+ 681  94/81
– 0  0/0

UzbekistanМой мир
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Agar qaysidir jamoamiz arab yoki Sharq mamlakatlarining birida yirik hisob bo'ladimi, mayda hisobda bo'ladimi, mag'lubiyatga uchrab qaytsa, buning sababini bilish ilinjida murabbiy yoki futbolchilarga savol bermay qo'ya qoling. Chunki chamasi shu kabi javobni eshitasiz: "Eh, biz zo'r edik. Maydon egalaridan bir necha o'n barobar kuchli edik. Yutardik. Shu ob-havo halaqit berib qo'ydi-da. Bilasizmi, shu kuni naq 40 daraja issiq bo'ldi. Havo sal salqin bo'lganda, garantiya berib aytaman, yutardik, 3:1 ga (hisobni ham aniq aytadi)".
Нигора опа, узр, сиз футболчиларимизнинг бундан кейин хам шундай вазиятга тушиб колишса, ундан осон чикиш йулини ургатиб куймадингизми( (Хазил).
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 04.12.2009 12:16   #8  
uParty Member
Аватар для Umida Shodiyeva
Оффлайн
академический лицей
Сообщений: 305
+ 1,132  424/181
– 0  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
3. Муросаи мадора ҳамда вазиятга қараб ҳаракат қилиш.
Shunisi eng maqbul yo'l, menimcha. Negaki, har doim vaziyatga qarab yo'l tutish kerak, shunda yutkazmaysiz. Vaziyatdan chiqib ketishda esa Onam aytganlaridek(o'rgatganlaridek), o'zimga ishonch birinchi ko'makchi bo'ladi.
"+" от:
Старый 04.12.2009 18:48   #9  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Umida Shodiyeva Посмотреть сообщение
o'zimga ishonch birinchi ko'makchi bo'ladi.
Бу фикрингиз жуда кўпчиликка ибрат бўлишига ишонаман. Ўзига ишонмаган одам аслида ўзгаларни ҳам ишонтира олмайди-да.
Старый 06.12.2009 20:47   #10  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
МАДАНИЯТЛИ “ТАНБЕҲ”
Замбаракнинг ўқидек гумбирлаган товушдан капалагим учиб кетди. Қайси аблах ўйлаб топган экан ўша “хлопушка” деган матоҳни?! Қайсидир юртда атай биз учун, аниқроғи, болакайлар катта ёшдагиларнинг юрагини қинидан чиқариши учун ишлаб чиқараётгани аниқ.
Бир-бирингни бопла, дея сув текинга сотаётгани ҳам сир эмас. Айланма йўлларни шунақа “ўйинчоқ”лар карвони босиб кетган бўлса ажабмас. Алал-оқибат ҳар қадамда пайдо бўлган “муваққат савдо расталари” остида антиқа қутилар тўлиб кетган...
Болакайлар тушмагур ширинлик ўрнига шунақа “ўйинчо?”ларни жон-жон деб сотиб олмоқда. Ҳар портлаганда қанча қулоқ пардалари дарз кетаркан?
Бугун ҳам тинчгина ижод қилиб ўтиргандим... Еру кўкни ларзага келтириб гумбирлатганида камалагим учиб кетади. Падарингга лаънат, дедим ичимда. Бузғунчилар билан очиқча гаплашиш ниятида кўчага чиқдим. Башараларини бир кўрай-чи. Муросаи мадора қиламан. Гапга кўнмаса, муштлашаман! Милицияга арз қилишса, бош устига! Осойишталик кушандаларини фош қиламан! Аблахлар билан судлашишга ҳам тайёрман!
Кўпқаватли уйимиз атрофидаги қатор-қатор гаражлар орасида ивирсиб юрган болакайларга дуч келдим. Аввал ётиғи билан гапирдим. Йўқ, улар асло бузғунчига ўхшамасди.
– Амакижон, агар биз банғиллатсак, худо урсин,– деди бир бола кўзлари жавдираб.– Ота-онамиз бунақа тарбия бермаган!
– Унда қани ўша тарбиясизлар?– Сўрадим ўзимни босишга уриниб.– Бир дўстона гаплашмоқчиман...
Болакайлар елка қисишдан нарига ўтмади.
Уларга панд-насиҳат қилган бўлиб, ўн-ўн беш одимча узоқлашганимни биламан, темир гаражлар орасидан қулоқни қоматга келтириб гумбирлаган товуш чиқса, денг. Жон ғайбатида ўша ёққа югурдим. Болакайларнинг изи ҳам ўчиб кетибди. Сал ўтмасдан нариги ?атордаги гаражлар орасидан яна қарсиллаган товуш чиқди. Тағин ҳаллослаб югурганим қолди. Сичқон-мушук ўйини ҳам бунчалик “қизиқ” чиқмасди. Қулоқ пардаларим йиртилгудек, юрак эса қинидан чиққудек бўларди. Яхшиямки, биронтасини тутолмадим. Йўқса...
Бир алфозда уйимга кирдим. “Ғалаба қозонганлар” пақ-пуқларини баттар авж олдирарди. Энди бўралатиб сўкиш мақсадида деразамни очаётгандим, хотиним ҳай-ҳайлади:
– Деразадан бақирмоқчимисиз? Нима?! Сўкармиш-а? Кап-катта одамга ярашадими шу? Ким айтади сизни маданиятли, ўқимишли деб?..
– Ах-ах-ахир-р...
– Ахир-пахирни йиғиштиринг!– Билагимдан илкис тортганча деразани шартта ёпди хоним.– Бошқалар чидаб ўтирибди-ку...
Йўлакдан яна икки марта даҳшатли қарсиллаган товуш эшитилди.
Хайрият, мендан бошқа асаби таранг, йўғ-е, тинчликсеварлар бор экан! Қўшни деразалардан бири шарақлаб очилди-да, кимнингдир болохонадор қилиб сўккани эшитилди. Унча-мунча сўкмади! Онаси ҳам қолмади, отаси ҳам. Ошириворган бўлса-да ҳеч ким ранжимади. Билъакс, кимлардир отангга раҳмат, деди! Бироқ, ўша тирмизакларнинг қулоғига кирмаслигини биламан.
Навбатдаги гумбирлашдан сўнг чидаб туролмадим. Хотинимнинг ҳай-ҳайлашига қарамай учинчи қават деразасидан бошимни чиқардим-да, бор овоз-ла қичқирдим:
– Боя сўккан қўшнимизнинг гапларини юз фоиз қўллаб-қувватлайма-а-ан!..
Заифам мен ўйлаганчалик заиф эмаслигини ўшанда билдим. Буқанинг бўйнини қайирган паҳлавондек мени бир силташда ичкарига тортиб кетди. Гапим бўғзимда қолди...
– Одамнинг ҳар нарса бўлгани яхши!– Хезланиб танбеҳ берди у.– Энди ким бақирди – Толмас Тошбек (яъни, камина!) пақилдоқдан баттарроқ товуш чиқарибди, деган гап тарқайди. Бировнинг сўккани ҳам сизнинг бўйнингизга қолади…
– Ахир, бошқа биров…
– Ким экан ўша биров? Ўзингиз ҳам билмай қолдингиз-ку? Бироқ, сизни ҳамма отнинг қашқасидек билади… Деразадан бошингизни чиқарганингизни кўришдими, тамом! Тошбекнинг шармандали, уятсиз гапларидан кўра ўша пақилдоқнинг товуши тузикроқ эди, дейдиганлар ҳам топилади. Кўрасиз…
Хотинимнинг гапини акса уриб тасдиқлаётгандек пастда пақ-пуқ деган товушлар қулоқларни қоматга келтирарди. Шу онда қайсидир шоирнинг эсда қолган сатрларини такрорладим:
– Сен ёнмасанг, мен ёнмасам, ким ёнар, ахир...
Бунга жавобан хонимнинг гапи қизиқ бўлди:
– Сиз ёнмаяпсиз, бўлар-бўлмасга тутаб, мени куйдираяпсиз, холос...
Ташқаридаги қарс-қурслардан асабим таранглашганди, бу зарбадан эса “накаут” бўлаёздим. Чиндан ҳам тирноқлаб йиққан обрўйимни паншахалаб сочдимми? Ўрни келганида, кимдир, нега деразадан бўралатиб сўкдингиз, деса, ўша одам мен эмасдим, деб тонаманми? Қандоқ қовун тушурганимни англаган сари вужудим титрарди…
Тишни тишга қўйишдан ўзга чора қолмади.
Ижодхонага кириб, радионинг қулоғини бурадим. Ҳажвий эшиттириш берилаётган экан. А-ҳа, юракка таскин, дардимга малҳам гаплар айтилаяпти-ку! Яшавор, деб юбордим беихтиёр. Хайрият, осойишталигимизга росмана путур етказаётганларни радиодан дангал танқид қиладиганлар бор экан-ку!
Бошловчи худди мен кутган гапларни айтарди:
“Азиз тингловчилар! Байрам арафасида баъзи болакайларнинг қўлидаги қарсилдоқлар хурсандчиликка эмас, билъакс, асабларни ишдан чиқаришга сабаб бўлмоқда... Шу муносабат билан сўзни студиямизга ташриф буюрган ҳажвчи Насабийга берамиз. Хуш келибсиз!”
“Ташаккур”,– деган товуши чиқди Насабийнинг.
Қизиқ, худди боя қўшни деразадан бўралатиб сўккан кишининг овозига ўхшайди-я.
Бошловчи савол берди:
“Айтинг-чи, бугун радиотингловчиларни қайси ҳажвиянгиз билан хушнуд этмоқчисиз?”
“Янги ҳажвий шеъримиздан кимлардир лоақал таскин топса керак, деб ўйлайман. Чунки, у пақилдоқни қарсиллатадиганларга аталган. Сарлавҳаси – “Асабийнинг айтганлари”.
Бошловчи изоҳ берди:
“Азиз тингловчилар, энди Насабийнинг ўша шеърини тингланг”.
Радиода аввал Насабийнинг тамоғини қириб олгани эшитилди. Сўнг у шеърини бошлади:

“Ҳе, онангни ўзим...”

Бошловчи ҳай-ҳайлади:
“Шошманг, ахир, тингловчиларимиз орасида хотин-қизлар, болалар ва умуман, бунақа муомалага ўрганмаган кишилар ҳам жуда кўп. Қани, шеърни беринг-чи. Ҳм, ҳм. Мавзу жуда долзарб экан. Фақат, уни оммабопроқ қилиш учун мана бу сўзларни – “Най-най” деб ўқисангиз”.
Насабий яна тамоқ қирди-да, асаб кушандаларига қарши ёзган шеърини ўқий бошлади:

“Ҳе, онангни ўзим най-най,
Нанай-най-най,
Нанай-най-най,
Нанай-най-най.
Пақилдоқни ўйлаб топган,
Хумдек каллангга ҳам най-най,
Нанай-най-най,
Нанай-най-най.
Шундан топган пулингга ҳам,
Сотиб олган улингга ҳам,
Айтар сўзим:
Нанай-най-най,
Нанай-най-най,
Нанай-най-най...”

Бунчалик ҳаётий, дардга малҳам бўладиган шеърни эшитмагандим! Шу кунгача эшитган, ўқиган шеърларим орасида бунақаси учрамаган! Наздимда, тинчлигимизни бузаётган кушандаларнинг қилмишларига яраша бундан зўр шеър бўлмаса керак. Буни том маънода – “маданий кураш марши!” деб атаса бўлади. Барча танбеҳлар ўша ҳажвий шеърда бениҳоя тўғри ифода этилган!
Шу-шу пақилдоқнинг товушини эшитганим ҳамоно беихтиёр ўша шеърни куйга солиб, ҳиргойи қила бошлайман:
“Нанай-най-най,
Нанай-най-най,
Нанай-най-най,
Нанай-най-най...”
"+" от:
Закрыто
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх