|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1 | ||
![]() ![]() ![]() ![]() |
![]() Azizlarim! Barchamiz uchun qadrli bo'lgan Hayit ayyomingiz muborak bo'lsin! Yaratgan egam kyingi yil Ramazon oylariga o'ynab-kulib, qalb, iymon salomatligi ila yetkazishlikni nasibi ro'z aylasin. O'tganlarning oxiratlarini obod, tiriklarni salomat aylasin. Qilgan ibodatlarimizni dargohida qabul aylagan bo'lsin. Дорогие братья и сестры, сердечно поздравляю вас светлым праздником Ид аль-Фитр (“Ураза-байрам”), воплощением радости, великого мусульманского братства и дружбы. Пусть снизойдёт в сердца наши милость и благодать Всевышнего Создателя. Молим Всевышнего Творца, чтобы принял Он наш пост и воздал нам от Своей Милости в этом и вечном мирах. Пусть мир, согласие и взаимопонимание всегда будут благодатью Всемилостивого Создателя над нашей великой Отчизной и ее народами! Мир Вам, милость Всевышнего и Его благословение! Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 18.08.2012 в 13:06. |
||
|
Ответить |
![]() |
#2 |
Andijan JB
Tadbirkor
Сообщений: 31
+ 58
45/20
– 0
0/0
![]() |
Ассалому алайкум азиз, муҳтарам муслим ҳамда муслималар.
Муборак бўлсин Ҳайит байрамингиз. Осмонимизни мусаффо, ҳаётимизни тинч, қалбларимизни хотиржам қилсин. Барчанинг муборак хонадонларидан файз, бугунги ва кейинги кунларда ёзиладиган дастурхонидан қут-барака аримаслигини тилайман. Оталаримиз, ака-ука, биродари-азизларимизнинг қўлларини фотиҳага очиб қиладиган эртанги ўқиладиган намозларидаги дуоларини барчасини ижобат айласин. Аллоҳ таоло барчамизни нафақат мазкур муборак кунларда балки кейинги кунларда ҳам савоб умидида ибодатда бўлмоғимизни ва уларга ба қадри тоқат ва имкон қадар амал қилмоғимизни насиб айласин. |
|
Ответить |
9 "+" от:
|
![]() |
#3 |
Ассалому алайкум аҳли форум! Ҳаммангизни ҳайит байрами билан табриклайман! Юртимизда тинчлик бўлсин, халқимиз дастурхонидан хайру- барака аримасин. Шуларнинг қаторида ҳар биримизнинг оиламизда тичлик осойишталик бўлсин, дастурхонимиз тўкин сочин бўлсин. Қилган ибодатларимизни оллоҳ қабул айлаб кейинги йил шу кун шундай муборак ойларга ҳаммамизни етказсин.
__________________
Потолкуешь с одним-возликуешь, потолкуешь с другим- затоскуешь. |
|
|
Ответить |
![]() |
#4 |
Сообщений: 451
+ 1,525
573/266
– 3
7/6
![]() |
Худо хоҳласа келгуси савоб ойи ниҳоясида шундай тилакларни ўқиб ўтирган бўлайлик.
Ҳаммангизнинг дилигизни Яратган хотиржам қилсин, бу жуда катта неъмат. Мўмин мўминнинг кўзгусидир, мумин-мўминнинг биродаридир, ёддан чиққанини ёдга туширади, камчилигини қоплайди; моли, жони ва ор-номусини ҳимоя қилади (Ҳадис). Бир-биримизга шундай бўлишлигимизни тилайман. Омин. |
|
Ответить |
8 "+" от:
|
![]() |
#5 |
Сообщений: 583
+ 955
822/346
– 24
7/6
![]() |
"Ҳар бир яхшилик ўн баробар қилиб қайтарилади!", дейилади муқаддас қитобларимизда.
Бундан келиб чиқиб форумдошларимиз шу каби улуғ мақсад,эзгулик йўлида асло толмасдан боришларига ишонамиз. Азизлар, ҳамиша яхшилик қилишга одатланиг, бир бирингизга меҳр-оқибатли бўлинг. Рамазон айёми оилаларимизга мустаҳкамлик, юртимизга тинчлик ва бундан-да доруломон кунларни ато этаверсин. Яна бир бор ийд рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!
__________________
Allohning bergan rizqi, har insonning martabasiga ko'ra hikmatdir. (Rumiy) |
|
Ответить |
9 "+" от:
|
![]() |
#7 |
![]() |
Дунёда байрамлар кўп. Аммо мусулмонлар учун қутлуғи, Рамазон байрамидир.
Кечагина Рамазоннинг остонасида нафсларимизни-ю қалбларимизни унинг ташрифига чоғлаб, буюк бир ибодатга, файёз кунлару муборак кечаларни кутишга шайлаган эдик. Мана, кўз юмиб очишга ҳам улгурмай, бу ойни кузатмоқдамиз. Алвидо, Рамазон! Алвидо, бизга раҳмат эшикларини очган ой. Алвидо, бизни мағфиратга чорлаган ой. Сен туфайли руҳимиз тиниқлашди, танамиз енгиллашди. Гуноҳларимиз камайиб, савобларимиз зиёдалашгани ҳам рост бўлсин. Кўнглимизнинг бир чети сендан ажрашишни истамаса-да, бир чети байрам нишонламоқ тусайди. Сенинг байрамингни... Бугун сенинг байраминг. Бугун бизнинг байрам. Бугун Аллоҳдан мукофот умид қилиб, рўза тутганларнинг байрами. Яна шаръий узрлар туфайли рўза тутолмай, кўнгилларига ўкинч кирган бандаларнинг ҳам байрами. Бугун барча мусулмонларнинг байрами. Аллоҳ муборак қилсин! Ийдул фитр – Рамазон ҳайити билан барчангизни самимий қутлайман, табриклайман, байрамингиз муборак бўлсин, омийн! |
|
Ответить |
8 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#9 |
Ассаламу алайкум!
Қадрли форумдошлар! Ҳаммангизни муборак айём - Ийдул фитр билан муборакбод этаман.. Жаъми мўмин-мусулмонлар хонадони қаторида сиз-у бизнинг уйимиздан ҳам Моҳи шариф Рамазон шукуҳи йил бўйи қалбларимизни масрур қилаверсин! Ушбу йил Рамазон ойида Ўзининг розилиги учун қилинган барча ибодатлар, дуоларни Даргоҳи илоҳийда ҳусни мақбул қилган бўлсин! Кейинги йил Рамазонларига ҳам соғ тан, мустаҳкам иймон, хотиржам қалб ила етиш ҳаммамизга насиб этган бўлсин! Ҳайит муборак, азизларим!
__________________
Ният хайр - оқибат хайр... |
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
|