|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
31.08.2011 20:08 | #21 |
Сообщений: 238
+ 165
65/40
– 11
5/5
|
Qanchalik achinarli, lekin hech qachon h bilan x farqiga bormaganman. Maktabdayam yomon oqimaganman, lekin o'zbek tilida h va x-ni, rus tilida esa a va o-ni farqiga bormaganman. Shuning uchun agar haqiqatan ham bu harflar orasida juda katta farq yoq bo'lsa ularni ajratib yozishni keragi yoq. Agarda farq katta bo'lsa, biladigan do'stlarimiz tushintirib berar degan umiddaman.
Последний раз редактировалось Jahongirman; 31.08.2011 в 20:11. |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
31.08.2011 23:00 | #22 |
Кўтарилган масалага юзаки қараб бўлмайди. Бунда олимлар, филологлар иштироки жуда зарур. Ҳеч кимга сир эмас инглиз тилида ёзилган ҳарфлар "ўзига жавоб бермайди". Менимча бунинг сабаби ҳарфларни камайтиришга бўлган уриниш натижаси (ростдан бу тил алифбосида ҳарфлар кўп эмас). Энди ўйлаб кўрайлик, ўзбек тилида "нг" товушини битта товуш сифатида айта оладиганлар кўпми, менимча йўқ. "Си'нг'ил" каби сўзларда у битта товушни ифодалайди (ўтган аср бошида бошида бу битта товуш бўлган ва уни ифодалашга битта ҳарф киритилган ҳам, лекин кейинчалик бекор қилинган). Шу сингари бошқа ҳарфларни ҳам қисқартиришга киришиб кетилса, бизда ҳам инглиз тилидаги каби ҳарфлар билан товушлар фарқланишига ва товушлар алифбосини яратилишига олиб келади, бу эса енгиллик эмас, аксинча, қийинчиликларни келтириб чиқаради. Тилимиз чиройли, товушлар хилма - хил. Яна бир масала, "жавон" ва "журнал" сўзларидаги "ж" ҳарфи турли товушлар ҳисобланади, тўғри, айрим сўзлар бошқа тиллардан кириб келган. Керак бўлса, товушларни ифодаловчи ҳарфларни кўпайтириш керак, албатта, бу менинг шахсий фикрим.
|
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
31.08.2011 23:51 | #23 |
AKA:Jazz
Сообщений: 4,528
+ 1,247
2,402/1,186
– 5
244/97
|
Прошу извинить за русский, но пишу с сотового в котором нет узбекской клавиатуры.
Я уже не раз писал на этом форуме что скорополительное введение латиницы не просто ошибка, но нужно прямо говорить, преступление той группы ученых которые ввели это в наше общество. Есть вещи которые нельзя форсировать насильно, это приводит к ужасным мутациям в языке. Тема требует всестороннего изучения и согласования на протяжении многих лет. То что сейчас творится с писменностью узбекского языка это Мутант из трех систем-латиницы, кирилицы и умозаключений псевдо - ученых которые это придумали. Уверен они сами понимают это, но никогда этого не признают потому что потеряют регалии которые успели получить. |
|
Ответить |
5 "+" от:
|
01.09.2011 00:40 | #24 |
Ассаламу алайкум. Дарҳақиқат, яхши мавзу ўртага ташланибди. Шу ўринда биз ҳам баъзи фикрларимизни баён қилсак.
Ҳ ва Х ҳарфларини бирлаштириш фикрига мен ҳам қўшилмайман. Жамшид ака тўғри таъкидлаганингиздек, мазкур икки ҳарфнинг талаффузи деярлик бир хиллашиб кетган. Лекин биз фақат ўзаро мулоқотда бўлмаймиз. Бизга маълум-ки, истеъмолимиздаги кўплаб сўзлар арабчадан кириб келган. Ҳамда биз ўзбеклар доимий равишда араб алифбоси билан ҳам алоқадор равишда яшаб борамиз. Бунга иккита асосий сабаб, бизнинг алҳамдулиллаҳ, мусулмонлигимиз ва Қуръоннинг араб тилида нозил бўлганидир. Шунга кўра, бизда мавжуд Ислом билим юртлари, умуман араб тилини ўқитиб ўргатиш жараёнларида Ҳ ва Х ҳарфларнинг аҳамияти жуда катта. Боиси, араб алифбосида 2 та ҳам эмас, нақд 3 та Х ҳарфи бор. Бири қаттиқ талаффуз қилинувчи бизнинг алифбодаги Х ҳарфига мос тушса, қолган иккитаси юмшоқ Ҳга тўғри келади. Фаразан, сизнинг таклифингиз амалга ошса, у ҳолда биргина алифбога янги ўзгариш киритилганини эълон қилиш или иш битмайди. Араб тили ўқитувчилари, муаллимларига ҳам янги бош оғриқ пайдо қиламиз. Энди, улар доимий равишда талабаларга араб алифбосидаги 3 та Х ҳарфини талаффузларини битта-битта ўргатиш билан бирга "авваллари бизда ҳ ва х ҳарфлари алоҳида бўларди, янги алифбода улар бирлаштириб юборилди" каби қўшимча гап, тушунтириш ҳам олиб боришади. Бу ҳам бир нави. Талаба бир амаллаб тушуниб олади. Лек, баайни ўша ҳарфлар иштирокида ифода этиладиган арабчадан ўзлаштирилган ўзбекча сўзларни ўқиб, талаффуз қилиш жараёнида яна муаммолар юзага келади. Агар масала кичик бўлганда ҳам гап йўқ эди. Аммо Ислом институти, Шарқшунослик олийгоҳи, Мир араб мадрасаси каби ўқув даргоҳларида араб тили билан нафақат Қуръон илмлари, балким Ҳадис, Фиқҳ, Ақоид каби ўта муҳим билимлар ҳам ўрганилади. Ўз навбатида айтиш керак-ки, юқорида саналган илмларни ўрганиш жараёнида дуч келадиган кўплаб атамаларни айни ўзидай ёзиб, талаффуз қилиш ўта муҳим саналади. Хусусан, мазкур икки ҳарф орасидаги тавофут хақида ҳам ўқитиш жараёнида муаллимлар алоҳида тўхталиб боришади. Балким, бизда кўпроқ араб тилига алоқадорлик бўлгани сабабидан криллга оид ўзбек алифбосини тузганлар жуда ўринли равишда Х ларни иккита бўлишини жорий қилишгандир. Шу ўринда яна бир ўта муҳим жиҳат хақида айтиб кетсак. Бизда Қуръондаги сура ва дуоларни тўғридан тўғри араб алифбосида ифода этилган матндан ўқиб кета олмайдиганларга ўзбек алифбосида вақтинчалик ўқиб-ўрганиш учун кичик сура ва дуоларни ўзида жамлаган манбалар мавжуд. Ана шу қўлланмаларда ҳам Х ларнинг икки хил бўлиши хатто лозим десак янглишмаган бўламиз. Бу биргина араб тили билан боғлиқ томони. Ундан кейин ҳозиргача чиққан бутун лотин алифбосидаги луғатларга ўзгартириш киритиш керак бўлади. Бу ҳам кичик иш эмас. Умуман бу икки ҳарф катта аҳамиятга эга. Бизнинг наздимизда талаффузларда бир хилдай туюлиш мумкиндир. Лек, ушбу фикр икки ҳарфни бирлаштиришга туртки бўлмайди. Ўрик, Ўт каби жойларда эса, алифбога янгилик киритиб ўтирмай, қоидага ўзгартириш киритиш керак. Яъни, сўзларни эшитилганидай қилиб ёзиш қоидасини. Шунда ўқитиш ҳам осонлашади. Лек бунда ҳам луғатларни янгилаш керак бўлади. Последний раз редактировалось Мухаммад Сохиб; 01.09.2011 в 00:57. |
|
|
Ответить |
6 "+" от:
|
03.09.2011 08:56 | #25 |
|
Ушбу мавзуни 2008 йил 29 август куни Озодахон Умарова томонидан очилган «Узбекский язык: кириллица или латиница? / Ўзбек тили: кириллча ёки лотинча?» мавзусига қўшиб юбориш таклифини киритаман.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
19.09.2011 12:54 | #26 |
Представитель компании
Сообщений: 198
+ 289
152/66
– 27
3/2
|
«Х»/ “X” ва «Ҳ»/ “H” ҳарфларини бирлаштириш ярамайди.
“Ch” ва “Sh” ларни ўзгаритириш керак. Бу тўғри! “Õ” ва “Ğ” ларда нима учун апостроф ишлатилишини, тўғриси, ҳеч тушунмайман! Уларда устига чизиқча қўйилиши мумкин-ку? Ёзилиши ҳам сал яхшироқ бўларди. Масалан, to’g’ri, qo’ng’irot, g’o’la, g’o’r каби сўзларнинг кўринишлари ҳам жиддиймасдек кўринади. Уларни ўзбек бўлмаган бирор бошқа миллатдагилар ўрганиши амри маҳол! Лотин ёзувида ёзиладиган туркий тиллардан бири бўлган турк тилидаги лотин ёзувида камчиликлар камроқ деб ўйлайман. Гарчан уларда “H” ҳарфи қаттиқ ва юмшоқларга ажратилмаган бўлса-да, бошқа товушлар учун ўз ҳарфи мавжуд. Бу тилда нимани эшитсангиз, ўшандай ёзилишини кўришингиз мумкин (чет тилларидан кирган замонавий сўзлардан ташқари). Яъни алоҳида İ ва I, Ö ва O, Ü ва U лар. Ҳа, ёзувимизнинг бугунги кундаги кўринишини кўриб чиқиш лозим. Ёки кирил алифбосига қайтиб иш кўрганимиз маъқулмикин? Чунки, лотин ёзувига ўтилганлигига неча йил бўлсада, бу ёзув барибир мактабларда ўргатилади холос. Идораларда эса ҳануз яна ўша кирилда (ҳатто баъзида русчада) ёзилади. Последний раз редактировалось Iymandar; 19.09.2011 в 12:58. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
20.09.2011 07:04 | #27 |
Men ham h va x ni farqiga bormayman umuman kiyin ko'p hato yozaman
__________________
JAVOBLAR.UZ |
|
|
Ответить |
|