|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Янги технологиялар олами Янги информацион технологиялар, Интернет, HiTech - оламидаги янгиликлар, хабарлар ва бошқа қизиқарли дастурлар |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
04.08.2008 14:34 | #51 | ||
|
Цитата:
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 04.08.2008 в 14:55. |
||
|
Ответить |
04.08.2008 14:41 | #53 | |
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
|
Цитата:
Масалан, сиз ўзбек тили ҳақида кўп гапириб, бошқа тилларни камситмаслик керак дедингиз. Бу ерда бирорта бошқа тилни камситадиган гапни мен кўрганим йўқ. Аксинча факат ўзбек тилига бўлган муносабат, камчилик ва муаммолар хақида гапириляпти. Энди сиз ушбу форумдаги манабу http://www.uforum.uz/showthread.php?t=5959 мавзуни ўқиб кўринг. Танлов фақат ўзбек тилида ўтказилади дейилгани учун қанча эътирозлар. Хеч ким уларни бу фикрларни билдиргани учун айблагани йуқ. Чунки, улар ўз фикрларини билдиришди, халос. Нега биз ўз фикримизни билдира олмаймиз?! Бизнинг ҳам хеч кимдан кам жойимиз йўқ. |
|
|
Ответить |
04.08.2008 14:52 | #55 | |
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
|
Цитата:
Ўзини ўйламай халқни ўйлаши учун кўкракда "жиз" этадиган нимадир бўлиши керак. Бу "жиз" этадиган нарса миллатпарварлик, ватанпарварликда бўлади. Миллатпарвар бўлиши учун, шу миллатнинг дунёқараши қанақа бўлишидан қатъи назар уни ҳурмат қилиши ва унинг келажаги учун қайғуриши керак. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
04.08.2008 15:00 | #56 | ||
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
|
Форумга хос холат, асосий мавзу қолиб бошқа томонга қараб кетиб қоламиз. Бу - ушбу таклифга
"лаббай" деб жавоб беришимиз кийинлигидан, муаммо хакикатанам долзарблигидан далолат бўлса керак. |
||
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
04.08.2008 15:16 | #57 | |||
|
Цитата:
Тугри кутарилган муаммо жиддий. Оффтоп: Бир шоир "Саллалар келди-ю, калла йуколди" деб ёзган эди. |
|||
|
Ответить |
"+" от:
|
04.08.2008 16:33 | #58 |
Заблокирован(а)
|
"Яхши ният - ярим мол" эди қачонлардир. Фақат бугун бизда хали хам "Страна советов" (Таклиф ва таклиф берувчилар юрти).
Келинглар мавзуга хақиқатан жиддий ёндашиб кўрайлик. Нима бор: Ўзбек тилида мавзуга оид веб ресурслар: Шундайлар бўлса хамма урлларни шу ерга тўплайлик. Ўзбек тилида мавжуд фойдали дастурлар: Шундайлар бўлса уларни қаерда топиш мумкин, нархи қанча, ким фойдаланиб кўрган ва қандай фикрда шу ерда ёзамиз. Ўзбек тилида ахборот ва хисоблаш техникасига оид мақола, китоб ва бошқа нашрлар. Иложи бўлса Зиёнет кутубхонасига ташланиб бу ерда урлларни берайлик. Мақсадлар аниқ. Таклиф ва тўлдиришлар хар доим кутилади. |
|
Ответить |
04.08.2008 17:13 | #59 | |
ЦППМП
ЦППМП
Генеральный Директор
Сообщений: 321
+ 43
163/90
– 0
0/0
|
Цитата:
Мен кўп ўзбек программистларини танийман ва ўзингиз ушбу форум орқали хам кўриб турибсиз. Аммо ушбу программистларни аксарияти касбини бошқа тил билишлари асосида ўрганишган ва она тилида касбга тегишли мулоқотни олиб боролмайди, чунки бошқа касбдошлари тушуниши қийин (бу хаттоки баъзи рус программистларига нисбатан хос). Давомига касбида ўзга тилни қўллайдиганлар бора-бора хаётида хам ўша тилни ишлата бошлайди, чунки бу тил "ўйлаш тилига айланаолади". Бу мавзуда мендан яхшироқ олим-мутахассилар "тил интервенцияси" хақида айтиб ўтганлар. Қандай қилиб ўз ишини пухта билиб ўзининг халқининг содиқ ўғлони бўлиб қолиш мумкин? Масалани шундай тушундим. 1. миллий идентикликни сақлаб қолиш зарур. Бу эса таърих-маданиятни (ахботор технологияларни эмас) тил орқали халқимизнинг энг сўнги одамига етказиш лозим деганидир. 2. Тилимизни янги маъноларга эга сўзлар билан бойитишимиз керак. Энг замонавий фикру-ғояларни тафаккуримизда она тилида ифодалашимиз керак. 3. Хориж тилларни пухта билиш керак. Бу нафақат АТда ишлайдиганларга, балки бошқа сохаларда ижобий натижаларга олиб келади. 4. Хозирча техник адабиётдаги "чанқовни" босиш учун барча сунъий илмий ишларни олиб боргандан кўра бутун кучни таржимага йўналтириш керак. Бизнинг келажагимиз пойдевори айнан шу бўлади деб ўйлайман. Мана шу омилларга риоя қиладиган бўлсак келажакда (реалист бўлиш керак-вақтни анча бой бердик) бойлаштирилган тилимизда эркин фикр юритаоладиган, юқори маънавиятли ва маданиятли, етук программистлар (ва бошқалар) юртимизда жойини топиб дунёда ўзини кўрсатишади. Ўзбек тилида дастурлар тайёрлаш хозир хам муаммо эмас. Муаммо -ушбу дастурларда фойдаланиш у ёғда турсин, дастурга талабларни шакллантиришда фаросат-тафаккур заифлигини кўрсатаётган одамларимизда. |
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
05.08.2008 19:35 | #60 |
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
|
Бизда нима учун узбекча веб-ресурслардан, узбекча дастурлардан кўп фойдаланилмайди (хар холда купчилик шундай фикрда)?
1. Уларнинг таргиботи кам. Яхши сайтлар пайдо бўлса хамки, кўпинча ундан бехабар колиб кетамиз. Натижада сайт тор доирада ном козонади, холос. Бу масаланинг лекини хам бор. Куриб турибмизки, сайтлар фаол (бошка тиллардагилардан колишмаган холда) хизмат курсатаётган булса, уларга кизикиш хам ўз-ўзидан юкори бўлмокда. Масалан, uff.uz cайти ўзбекча булишига карамай унга ташриф буюрувчилар сони юфорумдан кура анча кўп. Демак, маълумотлари тез янгиланадиган, ишончли ва кизикарли сайт кайси тилда бўлишидан катъи назар ўз мухлисини топади. 2. Биз компютерда ишлашни бошлабмизки, асосан рус тилидаги дастурлардан фойдаланамиз. Шу сабабли ўзбекча дастур бизга бироз эриш туюлиши мумкин. Лекин бу ўткинчи холат, агар ўзбекча дастурлар хам бошка тиллардагисидан фарк килмаса. Шунинг учун мактабларда ўзбекча амалиёт тизимлари урнатилган компютерлардан фойдаланилса, тил муаммосидан кийналадиган(айникса, кишлоклардаги) болалар компютер сабокларини тез ва мукаммалрок ўрганади. Кейинчалик эса ўз-ўзидан ўзбекча дастурларга талаб ортади. 3. Вилоятларда хам ахборот-коммуникациялар технологиялари ривожланса ўзбек тилидаги дастурларга талаб ошади. Масалан, фермерлар ўртасида АКТ фойдаланила бошласа (ўзаро хамкорлик, солик туловларини интернет оркали тўлаш ва хок) шунга мос дастурларга хам эхтиёж ошади. Бу холатларга узок вакт колгани йук(хозирдаёк, минглаб фермерлар компютердан фойдаланишмокда), шундай экан харакатни (дастурчиларни назарда тутяпман) бугундан бошлаш керак. Булар бир-иккита мисоллар холос.... Последний раз редактировалось Lutfillo Tursunov; 05.08.2008 в 19:38. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
|