Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova
Бирок мактабларда якин 10 йилда она дарслик икки марта узгарди. Дарсликнинг тез-тез узгариши она тили дарсининг сифат самарадорлигини оширмайди. Узгарган дарсликлардаги грамматик коидалар хам бир-биридан фарк килади. Шундай экан укувчи, булажак талаба ёки келажакдаги бирор бир касбнинг мутахассиси уз она тилини мукаммал билмоги мумкинми, сизнингча?!.. Укув юртларига кириш учун 2007 йилда тушган она тили ва адабиётдан тест саволлари билан кизикишим юзасидан танишиб чикдим. Саволлар шунчалик чалкаш тузилганки, тил мутахассиси сифатида мантикан уйлаб жавоб топишга тугри келди. Мактаб дарслигини укиган укувчи буни еча олмайди. Бола шахси шундайки, билмаган нарсаси зерикарли туюлади ва урганишга кизикмайди. Шундай экан авваламбор дарсликларни кизикарли, соддадан мураккабга, осондан кийинга караб тузилиши даркор. Шунда она тилимизнинг кадри киймати ошади деб уйлайман.
|
Ҳамма гап шундада! Агар давлат тилига
эътибор ва
ҳурмат (шаҳар кўчаларидаги бузиб ёзилган, маршрут таксилардаги "Беш Агач" деганга ўхшаш ва ҳоказо хато жумлаларга беэътибор бўлмасак) кучли бўлса, биз юқорида келтириб ўтган муаммоларнинг асосий қисми ўз-ўзидан барҳам топади...
Лекин, минг афсуски,
эътибор ва
ҳурмат пасайса-пасаймоқдаки, кучаяётгани йўқ...