|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
20.11.2009 16:06 | #861 |
Яна шу мавзудамиз азизлар…
Ҳар сафар савод ҳақида гап кетганда, энг оғриқли нуқтамиз — лотин алифбосига тўхталмасдан иложимиз йўқ. Бошида ўзим ҳам тўлиқ лотин алифбоси тарафдори эдим, лекин вақт ўтиб, озгина типографикадан хабар топиб бу алифбо шошқалоқлик билан қилинганлиги, масъулиятсизлик билан ёндошилганлиги ва алифбони тузган одамлар етарли даражада билимсиз одамлар эканлигини англаб етдим. Одатда, янги алифбога ўтилишида эски алифбодаги камчиликлар тузатилади, иложи борича, мукаммал қилиниши, турли англашилмовчиликларга олиб келмаслиги, иложи борича сўзларнинг айтилиши билан ёзилишидаги фарқни қисқартириши лозим. Кирилл алифбосидаги «ь», «я», «ю», «е» ҳарфларининг йўқотилиши, «ц»нинг маълум маънода «ts»лаштирилиши лотин алифбосининг ютуғи. Шу ўзгартиришлар маълум маънода сўзларнинг ёзилишини айтилишига яқинлаштирган. Аммо, «цех», «цирк» сўзларини биров «сех», «сирк» деб айтадими? Майли, бирма-бир лотин алифбосининг ўзим билган камчиликларини санаб ўтсам: 1. Sh, ch: бир товушни икки белги билан бериш жуда ғалати. Лотин ёзувига асосланган алифболарнинг ҳеч қайсисида икки ҳарф(!) алифбодаги бир товуш сифатида келтирилмаган. Икки ҳарф бир товуш сифатида ўқилиши фонетикада истисно тариқасида қоидаларда келтирилади! Агар «ш» «sh» бўлса, нега «ғ» «gh» эмас? 2. O‘, g‘: кўпчилик бу ҳақда гапирган, лекин кўпчилик бизнинг «тескари вергулимизга» эътибор беришмайди. Алифбомизда диактрик белги сифатида ишлатилган бу «тескари вергул», аслида, қўштирноқ вазифасини ўтайди инглиз типографикасида. Масалан, кирилл алифбосида қўштирноқ ичида қўштирноқ келса, у қуйидагича ёзилади: «фалончининг лақаби „саводли“ эди». Инглиз(лотин) типографикасида шу бунақа ёзилади: “falonchining laqabi ‘savodli’ edi”. Таймз шрифтида: Эътибор қилинг, биз тиниш белгисини алифбомизда ишлатяпмиз! Наҳотки, алифбони тузувчилар диактрик белги сифатида тиниш белгисини ишлатиш ақлга тўғри келмаслигини ҳисобга олмаган бўлсалар? Энди лотин алифбосига ўтдик, қўштирноқ ичида бир тирноқ(single quot) келадиган ҳолатларда нима ишлатамиз? Лотин алифбосига ўтамизу, кириллчадаги қўштирноқларни ишлатамизми? Агар Ş, З, Ц, Ğ(бу ерда 1993 йилда қабул қилинган ҳарфларимиз, форум нотўғри сақлаяпти) лардан компьютер клавиатурасида йўқлиги учун воз кечган бўлсак, унда шу бир тирноқни клавиатурадан топиб кўрингчи?! Оффтоп: Ҳозир кўпчилик «х» ва «ҳ» ҳарфларини нотўғри ёзса, деярли ҳамма апостроф — ', акут — ` ва бир тирноқ — ‘ ларнинг фарқига боришмайди, демак, биз компьютерга «to'g'ri» деб киритсак, у «тоъгъри» деб тушунади, агар «to‘g‘ri» деб тўғри киритсак(!), «то»дан кейин бир тирноқ очилган, «г»дан кейин яна бир тирноқ очилган ва улар ёпилмаган деб тушунади!3. Товушлар муаммоси. Ҳеч биринчи синфга борган болани китоб ўқишини эшитганмисиз? «билим» сўзидаги ҳамма «и»ни «илм»даги «и» каби ўқийди. Иккаласи икки хил товуш. Кирилл алифбосида шу товушлар бирлаштирилган. Турк қардошларимиз лотин алифбосига ўтишганда шунақа товушларни икки ҳарф қилишган. Нега бизда эскилигича қолди? «ўроқ»даги «ў» билан «ўлка»даги «ў»га нега эътибор берилмади? 4. Нега «сиққунча»ни «sig‘guncha»(сиғгунча) каби ёзиш керак? 5. Нега «бюро» сўзини «buro» каби ёзиш зарур? Кейин-кейин ёшлар бу сўзни «буро» деб айтадими? Ёки ёдда сақлаш керакми, шунақа-шунақа сўзлар «у» ёзилса ҳам «ю» айтилади, деб? Ва ҳоказолар. Энг кўзга ғалати кўринадигани, o‘, g‘ ҳарфлари ҳадя қиладиган визуал бўшлиқ: Бизнинг қадрдон «тескари вергулимиз» тиниш белгиси бўлганлиги учун битта ҳарф энини эгаллайди, яъни, сўзни «бўлади». Хуллас, шунақа гаплар… Яна қўшимча «бош оғриқ»: аввал «ҳ»ни адашиб «х» ёзиб кетсангиз, тагига «дум» қўйиш кифоя эди, энди бунақа найранг ўтмайди! Последний раз редактировалось Farhodjon Chinberdiyev; 20.11.2009 в 16:24. |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
21.11.2009 22:18 | #862 | |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Цитата:
Энди уларни маломат қилмасдан бу борада равон йўлга чиқиш чораларини изламоғимиз мақсадга мувофиқ деб биламан. Янгиликка интилганда шунақа англашилмовчиликлар ҳам бўларкан-да. Энди ортга қайтишга ўрин йўқ! Ҳа деб янги "тузатиш" қилиш ҳам яна чаласаводликни кучайтиради. Сизнингча бу муаммоларни силлиқроқ, ҳеч кимни қийнамасдан ҳал этишнинг йўли қандай? |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
22.11.2009 18:36 | #863 | ||
Цитата:
Узр, ўзимни тўхтатиб қололмадим. Кўп ҳолларда Ал Хоразмий, Алишер Навоий, Ибн Сино каби буюк алломаларимиз билан фахрланамиз. Ғарб улардан ўрнак олган. Энди замонлар ўзгариб, биз ғарбдан нусха олишда ҳам хатоликларга йўл қўйсак? Наҳотки, шу аждодлар авлоди бўлиб биз… битта ТЎҒРИ алифбони ҳам қолдиролмасак келажакка?! Айтгандек, агар клавиатурада йўқ белгиларни алифбога киритишдан қўрқилса, энди бунга ҳожат йўқ — бемалол ностандарт белгилари бор раскладкалар(операцион тизимда киритиш тиллари), клавиатура бўлмаса ҳам наклейкалар(клавиатура учун ҳарфлар ёзилган) чиқариш имконияти бор ҳозир. Турли шрифтлар яратиш имкониятлари ҳам мавжуд. Юртнинг асл фарзандлари бу ишда жон куйдиришлари табиий. Ўйлайманки, улар сони мен ўйлагандан кўра кўп… |
|||
|
Ответить |
23.11.2009 23:15 | #864 | |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Цитата:
Ахир мавжуд алифбомизга яраша технологиямизни такомиллаштириш имкони бордир-ку! Менинг хавотирга тушганим, халқимиз, айниқса ёшларимиз энди ўрганган пайтда яна ҳадеб алифбога ўзгартириш киритаверсак оқибати қандоқ бўларкин, дейман-да. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
24.11.2009 09:32 | #865 | |
Сообщений: 1,253
+ 1,042
1,526/636
– 63
80/43
|
|
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
24.11.2009 20:55 | #866 |
Бу ерда биз муаммони қанча кавлаганимиз билан фақат камчиликлар, хатоликлар топамиз, ечим эмас! «Иллат излаганга иллатдир дунё…» деганларидек.
Балки, шунақа хатоликларни мақола қилиб оммавий ахборот воситаларида чоп этилгани афзалмиди… Шунда халқнинг саводига масъул шахслар эътиборини тортарди бу муаммо. Агар алифбо энди ислоҳ қилинса, анча мукаммал алифбо бўлар эди. Тўғри, турли норозилар, сарфланган шунча куч ва маблағни пеш қилувчилар топилади, лекин «„ҳеч“дан кўра кеч». Ушбу алифбо кундалик ҳаётимизга тўлиқ кириб келганидан сўнг бирор кескин қадам ташлаш оғир бўлиб қолади. Шахсан менга ўзбек тилини ифодаловчи алифбомиз лотин ёзувига асосларган алифболарнинг энг нотўғриси бўлиб қолиши, технологиялар ривожланиб, роботлар оммавийлашган замонда бирор R2-D2 андроид «тўғри» сўзини хато сўз сифатида инкор қилиши унчалик ёқимли эмас… |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
24.11.2009 23:10 | #867 | |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Цитата:
Ҳозирги лотин ёзувига асосланган алифбомизга шу технологиямизни мослаштиришнинг имкони йўқмикин? |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
25.11.2009 09:50 | #868 | |
Заблокирован(а)
Сообщений: 4,378
+ 779
692/496
– 112
111/78
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
25.11.2009 10:09 | #870 | |
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
|
Цитата:
Ўзи лотин алифбосига технологияларга мослашиш учун ўтган эдик.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|