Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 15.06.2013 12:51   #1  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо




Авлиёлар, даҳоларнинг бешигисан,
Нақшбандлар топган жаннат эшигисан.
Тирикликнинг навоси ҳам қўшиғисан –
Сен азизсан, муқаддассан, эй саждагоҳ,
Ўзбекистон, ота макон, она тупроқ!

Дарёларнинг изларида дарё бўлгай,
Даҳоларнинг авлоди ҳам даҳо бўлгай!
Фидо бўлса, шу Ватанга фидо бўлгай,
Фидо бўлса, шу Ватанга фидо бўлгай:
Ўзбекистон, ота макон, она тупроқ! (И.М)


Иқбол Мирзо 1967 йилнинг 1 май куни Фарғона вилоятининг Бағдод туманидаги Қўштегирмон қишлоғида туғилган.
1984 йили ўрта мактабни тугатгач, Фарғона Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетига ўқишга кириб, уни 1991 йили муваффақиятли якунлаган. Талабалик йилларида ҳарбий ҳизматни ўтаб қайтган.

Иқбол Мирзо «Ўзбекистон табиати», «Ватан» каби газеталарда бўлим бошлиғи, масъул котиб вазифаларида ишлаган.
Бугунги кунда Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Иқбол Мирзо Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ассалом Ўзбекистон» студиясининг бош муҳаррири ва айни дамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари вазифасида ишламоқда.


Дастлабки шеърлари 1980 йилдан бошлаб пойтахт матбуотида чоп этила бошлаган. 1993 йили “Юракнинг шакли” тўплами “Кўнгил”, кейинчалик “Сени соғинаман” “Танланган шеърлар”, “Қўшиқларим”, “Сени бугун кўрмасам бўлмас”, “Сизни куйлайман”, “Агар жаннат кўкда бўлса” китоблари нашрдан чиққан.

Шоир шеърияти инсон руҳи, қалб ҳарорати силсилали туйғуларини ўзгача ифодалаши билан ажралиб туради.
Шоир Иқбол Мирзо ўз болалиги ҳақида шундай эслайди:
Болалигим пахтанинг қора меҳнатида кечган. Бугун ўйласам, нақадар шафқатсиз, адолатсиз кунлар бўлган экан. Ўша рангсиз кунларда ҳам шеър билан овуниб, китоб билан андармон бўлиб кулфатларни сезмаган эканман…

Илк машқларимни 7-8 ёшларда тоғам Ғулом Абдулла таъсирида ёза бошлаганман. Лекин улар шунчаки машқлар эди, холос. Ростакамига, кейинроқ, 20 ёшларимда шеър ёзадиган бўлдим. Бу жисмоний балоғат билан ҳам боғлиқ экан-да…

Менга муҳаббат қалам тутқазган. Кейинроқ бу туйғу юрт ишқига, Ватан севгисига айланди.
Тушундимки, шоир миллат тақдири учун энг масъул шахс экан. Шоир ўз халқисиз ҳеч ким эмас, ҳеч нарса эмас. Шоир ўз ихтиёри билан ўзига дард юқтирадиган табибга ўхшайди, дейди шоир.

Шоир Иқбол Мирзо ўзига Эркин Воҳидов, Абдулло Орипов, Шавкат Раҳмон, Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва ёшидан қатъи назар ҳамма яхши шоир-адибларни устоз деб билади.

Иқбол Мирзо замонавий ўзбек адабиётининг забардаст вакилидир. Унинг шеърлари ўзига хос нозик туйғулар, миллий бўёқлар, ўзбекона оҳанг ва фалсафа билан йўғрилган:
Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг шеърияти табиат билан уйғун, муҳаббатга лиммо-лим, юракда илдиз отиб, Ватан тупроғида кўкарган, юрт осмонига томон бўй чўзаётган мевали дарахт, эҳтимол ўрик: меваси баҳордаги довуччадай ёшларни тортади, зардолудай саратонда дилларга ором беради, данаги ақлимизни пешлайди.

Милён йилда мени яратди ҳаёт,
Мени сўраб, тоғлар қатор чўкди тиз.
Наҳот англамайсан, билмайсан наҳот,
Ахир, мен биттаман, ягона, ёлғиз?!


“Ёлғиз” шеъри – фалсафий шеър. Бир-икки банди инсон ҳақида. Шоирнинг “мен”и инсон билан бирлашиб, умуминсонийлик туйғуси ифодаси даражасига келган.

Иқбол Мирзо шеърларининг оҳанги равон, қофияси тўқ, сатрлар тўкилиб келадики, шоир бадиий тасвир воситаларини қўллай деб фикрламайди, балки қуйилиб келган мисралар қатидан бадиий санъатлар кўз очаверади:

Буғланиб, қайтадан тўкилади сув,
Қуёшдан ишорат – кўз ёрар илдиз.
Мен ахир уларга ўхшамайман-ку!
Ахир мен биттаман, ягона, ёлғиз...

Маълумки, яхши ва маънили қўшиқ шеърнинг улғайган кўриниши. “Лирика” сўзи лира чолғу асбоби номидан олинганини эсласак, ҳаммаси кундай равшан. Шеър оҳанги билан жозибали, агар шу оҳангни бирор хонанда илғаса, уни ривожлантиради. Гўзал оҳангга ширали овоз қўшилса, икки гўзаллик инсон қалбини тезроқ ром этади Иқбол Мирзонинг шеърлари билан куйланаётган қўшиқлар ҳам шу тахлит дунёга келган бўлса, ажабмас.

Иқбол Мирзо шеърларига басталанган қўшиқлар, айниқса, машҳур. Юздан ортиқ шеърлари таниқли хонандалар томонидан куйланади.
Шоир билан бўлган бир суҳбатда ижоддаги самимият ҳақида шундай дейди:
— Самимият атайин пайдо қилиб бўлмайдиган фазилат. Агар айрим бандаларининг зуваласига бу хислатни қўшмаган бўлса, наилож, чидашга мажбурмиз. Ижоддаги самимийлик эса, анчагина камёб ҳодиса. Шеър ёзиш олифтагарчилик қилиш дегани эмас, аксинча, кўнглингдаги дардингни бошқа бир дардмандга ботмайдиган, уни авайлаб ўзига келтирадиган ҳолда етказолсанг — мана шу шеър.

“Менга шу кўк азиз, шу тупроқ азиз”
номли ижодий кечамизнинг бугунги меҳмони:
“Шуҳрат” медали соҳиби, “Ўзбекистон халқ шоири”, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати аъзоси суюкли ва қадрли шоиримиз Иқбол Мирзодир.

Шу ойнинг нурида шеър битган бобом,
Шу куннинг қўрида эр етган бобом,
Кўкларга термулиб, ер кетган бобом,
Менга шу кўк азиз, шу тупроқ азиз.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Старый 15.06.2013 14:04   #2  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan

Ўзбекистон Халқ шоири ИҚБОЛ МИРЗО билан жорий йилнинг 14 июн куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида "МЕНГА ШУ КЎК АЗИЗ, ШУ ТУПРОҚ АЗИЗ" деб аталган ижодий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда устоз шоир Анвар Обиджон, уюшма қошидаги "Онажоним шеърият" номли тўгарак аъзолари, "Зулфия" мукофоти совриндорлари, Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари унверситети ҳамда Тошкент Давлат Архитектура институти талабалари ва тегишли ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Мазкур ижодий кеча Ёзувчилар уюшмаси ҳамда ZiyoNET ресурс маркази томонидан ташкил этилди.

Тадбирда шоир Иқбол Мирзо адабиётнинг бугунги долзарб вазифалари ва жамиятда тутган ўрни, ижодий жараён, устоз шоир ва ёзувчиларимиз ижодлари ҳақида, замонивий шеърият ва замонавий қаҳрамон қандай бўлиши, адабиётда холислик мезони, шоирлик маҳорати ва истеъдоди қандай бўлмоғи кераклиги, сўз сеҳри ва охори каби мавзуларда берилган саволларга ҳаётий мисоллар билан жавоб берди.

Шоир ўзи севган ва мухлислари ёқтирган шеърларидан наъмунлар ўқиди. Устоз шоир Муҳаммад Юсуф ижоди ва у билан боғлиқ хотиралари ҳақида батафсил тўталди.

Маълумки шоир Иқбол Мирзонинг бир қатор шеърлари машҳур санъаткорларимиз томонидан севиб ижро этилади. Мустақиллик байрамлари ҳам шоирнинг Ватан ҳақидаги шеърлари, қўшиқлари ижроси билан бошланади. Шунингдек, кечада санъаткор ШУҲРАТ ДАРЁ ҳам иштирок этиб шоирнинг шеъри билан айтиладиган ва бошқа қўшиқларни ижро этиб кўнгилларни хушнуд этди.

Айниқса, барчага севимли бўлган
"Энг гуллаган ёшлик чоғимда, Сен очилдинг кўнгил боғимда" деб айтиладиган қўшиқни айтганида бутун зал қўшилишиб айтди десак ҳам бўлади..

Учрашув сўнггида анъанавий тарзда эсталик суръатларга тушилди ва ZiyoNET совғалари шоирга берилган энг яхши савол эгаларига ва энг яхши шеър ўқиган ижодкор ёшларга тақдим этилди.

Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо билан ўтказилган бу ижодий кеча айтиш мумкин-ки, бошқа учрашувлардан кўра жудаям эсда қоладиган, алоҳида эътиборга лойиқ ва ноанъанавий руҳда бўлиб ўтди.

Юртимизда шундай шоиримиз борлигидан юраклар фаҳр ва ифтихорга тўлди.Шоирнинг кўнгилга яқин соф ўзбекона, халқона шеърлари мухлисларга катта завқ ва шавқ бағишлади.

Шоир ижодига равнақ ва ўзига омад ҳамиша ёр бўлиб, Яратганнинг паноҳида бўлишини тилаб қоламиз!

Қуйида сиз азиз Форумдошларга шеърият кечасидан айрим лавҳаларни тақдим этамиз:
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Старый 15.06.2013 14:19   #3  
Аватар для Quvonchbek Karimov
Оффлайн
Чуст туман ХТМФМТТЭ булими
АКТ мутахассиси
Сообщений: 71
+ 49  49/32
– 0  1/1

UzbekistanОтправить сообщение для Quvonchbek Karimov с помощью ICQОтправить сообщение для Quvonchbek Karimov с помощью MSNМой мир
Shunday tadbirlar viloyatlarda ham tashkil etilsa judayam yaxshi bo'lardi.
Ответить 
Старый 15.06.2013 14:36   #4  
Аватар для Quvonchbek Karimov
Оффлайн
Чуст туман ХТМФМТТЭ булими
АКТ мутахассиси
Сообщений: 71
+ 49  49/32
– 0  1/1

UzbekistanОтправить сообщение для Quvonchbek Karimov с помощью ICQОтправить сообщение для Quvonchbek Karimov с помощью MSNМой мир
Цитата:
Сообщение от Gulchehra Ibragimova Посмотреть сообщение
ШУҲРАТ ДАРЁ ҳам иштирок этиб шоирнинг шеъри билан айтиладиган ва бошқа қўшиқларни ижро этиб кўнгилларни хушнуд этди.
Тадбирнинг видеолавхаси YOUTUBE га ёки сайтга куйилса табдирда катнашмаганлар хам бахраманд булишарди.
Шухрат Дарё кушикларни жонли айтдимми расмда жонли ижролиги сезиляпти. Видеолавхани кутамиз!
Ответить 
Старый 15.06.2013 15:12   #5  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Quvonchbek Karimov Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Gulchehra Ibragimova Посмотреть сообщение
ШУҲРАТ ДАРЁ ҳам иштирок этиб шоирнинг шеъри билан айтиладиган ва бошқа қўшиқларни ижро этиб кўнгилларни хушнуд этди.
Тадбирнинг видеолавхаси YOUTUBE га ёки сайтга куйилса табдирда катнашмаганлар хам бахраманд булишарди.
Шухрат Дарё кушикларни жонли айтдимми расмда жонли ижролиги сезиляпти. Видеолавхани кутамиз!
Таклифингиз учун раҳмат. Видеоси албатта қўйилади йигитларимиз томонидан. Ҳа кўриб турганингиздек Шуҳрат Дарё жонли ижрода битта гитаранинг ўзида шунча маҳорат билан айтди-ки, бутун даврага кўтаринки руҳ ва завқ бағишлаворди.

__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Старый 15.06.2013 16:26   #6  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
БУНЧАЛАР…

Қуёшга интиққан каби ғунчалар,
Юрак сокин-сокин қўнғироқ чалар.
Нима деб куйлайди қўнғироқчалар?
Бунчалар севдирдинг мени, бунчалар?

Оҳу қарашлими, жоду қарашли,
Либоси ярашли, нози ярашли,
Бунча яхши бўлдинг, бунчалар яхши!
Бунчалар севдирдинг мени, бунчалар?

Ертаклар ҳақиқат эканими бу?
Юракка кўкрак тор келганими бу?
Ё висол ё ўлим деганими бу?
Бунчалар севдирдинг мени, бунчалар?

Ой – кўкка таваккал чертилган танга,
Ҳолбуки, ҳар икки олам бир менга.
Айт, нима ёмонлик қиловдим сенга?
Бунчалар севдирдинг мени, бунчалар?

Иқбол Мирзо
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Старый 15.06.2013 16:28   #7  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
ЯХШИ КЎРАМАН

Шоирлик ғирт бекорчига иш,
Юмушим шу – хаёл сураман.
Нима ҳақда? Ноқулай айтиш...
Сизни ҳамон яхши кўраман.

Иқроримдан заррача наф йўқ,
Ҳануз хомман, ҳануз ғўраман.
Нишонига бориб теккан ўқ,
Юрагим қон. Яхши кўраман.

Висолингиз энди – эҳтимол,
Лекин мудом излаб юраман.
Бахтимга бир хаёл бор, хаёл,
Мушкул – осон, яхши кўраман.

Бугунгача сир тутиб келдим,
Токай, жоним ўтга ураман.
Сизгача ва кейинги севгим
Бари ёлғон, яхши кўраман.

Билмайманми? Биламан – уят,
Андишани четга сураман.
Ишонинг, йўқ ҳеч ёмон ният,
Сизни ёмон яхши кўраман.

Иқбол Мирзо
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 15.06.2013 16:29   #8  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
АЗИЗ

Кимга саҳро азиз, кимга боғ азиз,
Кимга дарё азиз, кимга тоғ азиз.
Кимдир ҳайвонларни азиз тутмишдир,
Кимга муҳтож бўлсанг, шу кўпроқ азиз.

Азизам, дардларинг азиздир менга,
Гинали хатларинг азиздир менга.
Андуҳ, ҳасратларинг азиздир менга,
Мактуб қатидаги гул-япроқ азиз.

Худо, азиз қилгин ёлғиз боламни,
Дуоси тинмайди мунис онамнинг.
Қатим нур ёритиб турар оламни –
Онам сочидаги толим оқ азиз.

Юракда пок тутиб мудом ниятни,
Инсонликка чорлаб одамиятни,
Устозлар қучдилар абадиятни...
Муҳаммадлар ўтган йўл, сўқмоқ азиз.

Шу ойнинг нурида шеър битган бобом,
Шу куннинг қўрида эр етган бобом,
Кўкларга термулиб, ер кетган бобом,
Менга шу кўк азиз, шу тупроқ азиз.

2006
Иқбол Мирзо
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Старый 15.06.2013 16:30   #9  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Онажон
Гоҳо сизнинг борлигингиз унутдим,
Йўлларимда зорлигингиз унутдим.
Умидлари кесилган бу дунёда
Ёлғиз умидворлигингиз унутдим.
Ғаниматим, омонатим – онажон.

Ошно топдим, валекин дўст топмадим,
Оқкўнгилли бир қоракўз топмадим.
Шамолларга совурдим гул сўзларни,
Лекин Сизга бир ширин сўз топмадим.
Ғаниматим, омонатим – онажон.

Баъзан фалак менга бағритош келди,
Ишонганим ғанимга йўлдош келди.
Омад кетса, ҳамма кулди устимдан,
Фақат Сизнинг кўзингизга ёш келди.
Ғаниматим, омонатим – онажон.

Фурсат ўтиб, сочга қиров қўнаркан,
Севги оташлари аста сўнаркан.
Барча туйғу алдамчи ва ўткинчи,
Она меҳри ёлғиз собит қоларкан.
Ғаниматим, омонатим – онажон.

Хоки пойингизни кўзимга сурай,
Ўзим ярим кўнглингизни тўлдирай.
Бир чеккага суриб қўйиб дунёни,
Ўғил бўлиб, ёнингизда ўлтирай.
Ғаниматим, омонатим – онажон.


Иқбол Мирзо
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Старый 15.06.2013 16:33   #10  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Она тупроқ

Авлиёлар, даҳоларнинг бешигисан,
Нақшбандлар топган жаннат эшигисан.
Тирикликнинг навоси ҳам қўшиғисан –
Сен азизсан, муқаддассан, эй саждагоҳ,
Ўзбекистон, ота макон, она тупроқ!

Юрагимда тулпорларинг дукурлари,
Қайси юртнинг бордир буюк Темурлари?
Оловлардан омон чиққан Семурғлари,
Сен азизсан, муқаддассан, эй саждагоҳ,
Ўзбекистон, ота макон, она тупроқ!

Кимларнингдир кўкрагида тумор бўлдинг,
Кимларнингдир кипригида ғубор бўлдинг,
Гоҳида мард бир ўғлонга хумор бўлдинг,
Сен азизсан, муқаддассан, эй саждагоҳ,
Ўзбекистон, ота макон, она тупроқ!

Асл фарзанд меросига посбон бўлгай,
Озод элнинг орзулари осмон бўлгай,
Боболарим исмин айтсам достон бўлгай,
Сен азизсан, муқаддассан, эй саждагоҳ,
Ўзбекистон, ота макон, она тупроқ!

Ота уйин фароғатин билмаганлар –
Иккиси бир, бири икки бўлмаганлар,
Тупроқтеги бўлиб зор-зор йиғлаганлар...
Сен азизсан, муқаддассан, эй саждагоҳ,
Ўзбекистон, ота макон, она тупроқ!

Дарёларнинг изларида дарё бўлгай,
Даҳоларнинг авлоди ҳам даҳо бўлгай!
Фидо бўлса, шу Ватанга фидо бўлгай,
Фидо бўлса, шу Ватанга фидо бўлгай:
Ўзбекистон, ота макон, она тупроқ!


Иқбол Мирзо
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх