Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 13.06.2013 19:50   #231  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Шоир Муҳаммад Исмоил билан "Сўз бор-ки, шоир бор" деб номланган ижодий учрашув жуда чиройли ўтди. Бугунча эътиборингизга айрим лавҳаларни ҳавола этамиз.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 15.06.2013 19:19   #232  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Муҳаммад Исмоилнинг бугунгача бўлган ҳаётий фаолияти ҳақида


Гар кимда дард бўлса –дармондир шоир
Гар кимки мард бўлса –қалқондир шоир.
Ким маош тўлабди асаларига
Табиат яратган –даврондир шоир.

Элим айтиб юрса қўшиқларимни
Шеьрим сурур берса наҳорга ўхшаб.
Чечакдай гуллаган туйғуларимнинг
Баҳосин ҳеч қачон бўлмайди ўлчаб
.(М.И)


Муҳаммад ИСМОИЛ Сирдарё вилоятининг Ховос қўрғонида туғилиб вояга етди. Тумандаги 85 – ўрта мактабни тугаллагач ҳозирги ЎзМУ журналистика факультетида таҳсил олган.
Илк шеърий тўплами “Тазарру саодати” 1991 йил чоп этилган. Шундан сўнг “Тасаввур чизиқлари” (1998), “Кўнгил мулкига сафар” (2001), “Саҳройи гуллар” (2001), “Сиз ҳамон ўшасиз” (2003), “Сизни севмай бўладими” (2005), “Баҳорнинг энг сўнгги лоласи” (2006), “Чиройлисан, тенги йўқ” (2006), “Кўксимни куйдирган аланга” (2008), “Осмон тўла орзулар”, “Мени кучлироқ сев” (2011) китоблари чоп этилган. Адибнинг ҳикоялари асосида “Лучезарная” (2011) китоби рус тилидa нашрдан чиққан.
Адиб моҳир таржимон ҳамдир. Марина Цветаева, Борис Пастернак ижодидан намуналарни ўзбек тилига ўгирган.

Муҳаммад ИСМОИЛ асарлари асосида “Изғиринли кунларнинг бири”, “Қисмат”, “Ой чиқмаган оқшом”, “Янги ой чиққан кеча”, “Моҳинур”, “Атиргул”, “Балоғат бекати”, “Юлдузсиз осмон”, “Қалбим ардоғи” каби видеофилъмлар экранлаштирилган.
50дан ортиқ шеърлари Севара Назархон, Анвар Санаев, Сарвара, Ёдгор Мирзажонов, Илҳом Иброҳимов, Хуршид Расулов, Илҳом Жўраев, Улуғбек Отажонов, Отабек Муталхўжаев, Ирода Искандарова, Шароф Муқимов, Озодбек Назарбеков ва яна бошқа машҳур хонандалар томонидан қўшиқ қилинган.

Шоир Муҳаммад Исмоилнинг ҳаётий фаолияти қуйидагилардан иборат:
1987-1989 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиётни тарғиб қилиш бюросида бош муҳаррирликдан иш бошлади. Кейин эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабий консультанти (1989-1993), “Ёшлик” журнали бош муҳаррири ўринбосари (1993-1996), “Оила ва жамият” газетаси бош муҳаррири (1996-1998), Ўзбекистон Миллий телерадиокампанияси, “Ўзбекистон” телеканали бош директори ўринбосари (1998-2006), Ғафур Ғулом номидаги НМИУ директор ўринбосари – бош муҳаррир (2006-2009) лавозимларида ишлаб келган. Ҳозирда Тошкент Давлат Маданият Институтида фаолият юритмоқда.

Ёзувчи Эркин Усмонов севимли шоир ва адибимиз Муҳаммад Исмоил ҳақида “Ошуфта кўнгил” номли китобини ёзган.
Муҳаммад Исмоил Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Истиқлол тонгги” мукофоти совриндори.
Муҳаммад ИСМОИЛнинг шеърларида қалб бутунлигини, иймон эркинлигини, эътиқод софлигини кўриш мумкин. Энг муҳими, бу шеърлар, бу ҳикоялар, бу бадиалар ўзини ҳам, бировни ҳам алдамайди.

Сўз билан яралган олам азалдан.
Сўзидан қайтмаган одам аталган.
Қайдаки бор бўлса юксалган Ватан
Шоирга эҳтиром билан қаралган.


Дарҳақиқат шоирга эҳтиром билан қараш бизни юртчалик бўлар, бизни давлатчалик бўлар. Шоир Ўзбекистонга аталган шеърида шундай куйлайди:

Яшар ва курашар
ҳар ким аҳд билан
Бугун бор, эртага
бўлмасман, аммо
Энг гўзал у шеърни
жону–жаҳд билан
Шаънингга айтмасдан
ўлмасман, асло!


Муҳаммад Исмоилнинг илқ тўпламларидан бирига Одил Ёқубов сўзбоши ёзган.У ҳақда бир қатор буюк адиб ва шоирларимиз, олимларимиз ҳам илиқ фикрлар билдиришиб, шоирнинг ижодига ишонч ва умид билан қарашган. Шоир Маҳмуд Тоир, Мирпўлат Мирзо, Муҳаммад Али, Абдулла Орипов, Филология фанлари доктори, профессор Насимхон Раҳмонов ва бошқалар шулар жумласидандир.

“Муҳаммад Исмоилнинг ижодий йўналишида катта, кенг бир қулочли шоирнинг имиджини кўраман. Муҳаммаджон шеърларини эркин ёзади, эсселарида самимий. Ўзи севган лавҳаларни мароқ билан қаламга олади. Ва мана шу эркинлик унинг ижодига катта қанот ва юксаклик беради. Муҳаммаджон бугунги кунда жуда гуркираб баҳорги теракзордек шовуллаб турган шеъриятимизни сафида турган барваста дарахт-ки шеърлари ҳамиша юракка баҳорий завқ беради дейди у ҳақда шоир Мирпўлат Мирзо.

Шоир ижоди ҳақида сенатор ва шоир Маҳмуд Тоир шундай дейди: “Муҳаммад Исмоил улуғ ниятли, юксак мақсадли, забардаст шоир. Энг муҳими унинг шеърлари, ҳикоялари, бадиалари ўзини ҳам бировни ҳам алдамайдиган ростгўй туйғулар жамланмасидир”.

Муҳаммад Исмоил изланувчан, ўзига нисбатан талабчан ва асосийси сермаҳсул ижодкор. У тўхтамай ижод қилиш, ўз устида тинмай ишлаш билан бирга янгилик ва илм сари интилади, изланади. Устозлардан сабоқ олишга, кўпроқ улар ҳақида ёритишга ҳаракат қилади.

У мухлислари ва ўқувчилари томонидан “Сиз назмдан кўра насрда самаралироқ ва яхшироқ ижод қиласиз” каби холисона танқидларини ҳам ижобий деб қабул қилади. Ўзининг айтиши бўйича унга адибликдан кўра шоир деб қарашлари кўпроқ ёқади.

Яқинда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида таниқли шоир Муҳаммад Исмоилнинг “Мени кучлироқ сев” дея номланган китобининг ҳамда Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Орзуларга тўла бу осмон” номли китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган шоир, ёзувчи, адабиётшунослар ва талабалар китоб ҳақида ўзларининг қизғин фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Мазкур тадбирда шоир, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов Муҳаммад Исмоил ижоди ҳақида шундай деди:
Муҳаммаджон тенгиларни ёш ижодкор дейиш тўғри эмас.

Лекин улуғ ёшлилар кўзи билан қараганда ёш ва етук ижодкор деб айтилади. Муҳаммаджон ҳаётда суяги қотган, ижодда муайян тажрибага эга, маҳорат тажрибасига эга, ҳам яхши олим, ҳам яхши мураббий. Шеърларини доим ўқиб бораман. Муҳаммад Исмоил прозасини ўқиганимда ҳам ажойиб сатрларга дуч келдим.


Муҳаммад Исмоилнинг тенгдошлари сафида, шеъриятимизда ўз ўрни бор. Энг муҳими у меҳнат қилаётибди. Меҳнат қилаётган одамга ҳорманг дейиш керак. Қўлдан келгунча ишонч билдириш керак. Бундан ҳам баланд савияларга чиқишини тилашимиз керак.

Дарҳақиқат, биз ҳам севимли шоиримизга ижоднинг сермашаққат ва юксак чўққиларига чиқиб олишида ҳайрихоҳлик билдириб, омад тилаб турамиз!
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео

Последний раз редактировалось Gulchehra Ibragimova; 15.06.2013 в 19:33.
Ответить 
Старый 15.06.2013 21:13   #233  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
"Шеър ҳақида сўрма шоирдан.
Сукунатнинг тилсимин сўра.
Қаердадир унутиб қўйган
Шеърнинг сўнгги қисмини сўра…" (А.Р)

Дарҳақиқат, яхши шеърда ҳикмат бор дейишади. Аммо гап уни шоир қандай ёзишида ва уни қандай ифода эта олишидадир.
Асосийси – шеъриятдаги дард масаласи муҳим. "Дарди бор инсон энг гўзалдир", дейди улуғлар. "ДИЛДА ДАРДИНГ БЎЛМАСА САРДАФТАРИМНИ КОВЛАМА", дейди шоирлар пири Машраб ҳам.
Адабиётчи олимларимиз шоир ижоди ҳақида айтганларидек «Муҳаммад Исмоилнинг шеърларидаги самимият» киши кўнглига ёруғлик олиб киради. Ундаги кайфият, руҳоният, борлиқ ва йўқлик хусусидаги энг теран мушоҳадалар – шеърларида акс этган. Муҳаммад Исмоилдаги – инсонийлик ва истеъдодлилик, унинг тили ва дили бирлигида кўринади. Менимча, ана шундай шоирларни – ФАОЛ ижод қилаётганлар сафига қўйиш, адолатдан деб ўйлайман.(Отажон Норов)

Шундай қилиб юқорида эълон қилинганидек, шоир ва адиб Муҳаммад Исмоил билан навбатдаги ижодий учрашув жорий йилнинг 13 июнь кунида бўлиб ўтди.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Старый 15.06.2013 22:35   #234  
Real ID Group
Аватар для Muhammad Ismoil
Оффлайн
институт культуры им. Абдулла Кадырий
ст.преподаватель, писатель
Сообщений: 150
+ 81  320/117
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью YahooОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью Skype™LiveJournalМой мир
Узинфоком ижодкорларига узимнинг самимий миннатдорчилигимни билдираман! Барчангиздан миннатдорман! Таъзим ва ташаккуримни кабул килинг азизлар !
Ответить 
Старый 17.06.2013 16:02   #235  
Real ID Group
Аватар для Muhammad Ismoil
Оффлайн
институт культуры им. Абдулла Кадырий
ст.преподаватель, писатель
Сообщений: 150
+ 81  320/117
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью YahooОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью Skype™LiveJournalМой мир
Тангрим бир юрак бер, оташ бер қайноқ
Меҳру муҳаббатим билмасин поён.
Шу элни,шу юртни алқаб беадоқ,
Севиб яшай ҳар он,ҳар кун, ҳар қачон !
Ответить 
Старый 17.06.2013 16:07   #236  
Real ID Group
Аватар для Muhammad Ismoil
Оффлайн
институт культуры им. Абдулла Кадырий
ст.преподаватель, писатель
Сообщений: 150
+ 81  320/117
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью YahooОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью Skype™LiveJournalМой мир
Мен учун ягона аҳд
Севмоқ ҳамда севилмоқ.
Мен учун ягона тахт,
Севмоқ ҳамда севилмоқ.
Ишқ билан кўкка учдим,
Айро тушдим Ер билан.
Мен учун ягона бахт,
Севмоқ ҳамда севилмоқ!
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх