|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Янги технологиялар олами Янги информацион технологиялар, Интернет, HiTech - оламидаги янгиликлар, хабарлар ва бошқа қизиқарли дастурлар |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
30.07.2008 18:01 | #11 | |
|
Цитата:
Албатта, макола ёзиш бу бирор бир манбадан кучириб олиш эмас, маколада ёритилаётган мавзуни хаётдан олиб, икки ёки ундан ортик манбада урганиб, кундалик турмушга таккослаб ижодий томондан ёритиб бериш демакдир. Макола ёзиш ижодий изланишдир. Бошка халкнинг менталитети узга халкнинг менталитетига тугри келмаганидек, бошка тилда, узга халкнинг турмуш тарзидан олиниб ёзилган макола яшаш шароитимизга мос келмайди. Таржима килиш оркали эса ижодкорнинг калами чархланади. Бунга нечта мохир ижодкорнинг хаёти ва ижодини урганган булсам, уларнинг хаммаси таржима билан шугулланганлигини мисол килиб келтиришим мумкин. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
30.07.2008 19:14 | #12 | ||
Цитата:
|
|||
|
Ответить |
31.07.2008 10:19 | #14 | |
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
|
Цитата:
Афсуски бизда тилга эътибор мақтанарли даражада эмас. Мактабларда тилнинг моҳияти ҳақида етарлича тушунча берилмайди. Болаларда "Агар мен келажакда медик бўлсам ёки муҳандис ёки бўлмаса бошқа техник йўналиш бўйича ўқишга кирсам, менга тил дарсида аъло баҳога ўқишим шарт эмас" деган тушунча пайдо бўлмоқда. Буни изоҳлаш ёки исботлашнинг ҳожати йуқ. Тил ва адабиётга тааллуқли бўлмаган бошқа йўналишларга ўқишга ҳужжат топшираётган абитуриентдан бир сўров ўтказиб кўрилса ҳаммаси беш қўлдек аён бўлади... Олийгоҳлардаги ҳолат эса умуман ачинарли аҳволда. Яқинда Шарқшунослик институтида дарс берадиган бир домла институтда ўзбек тили дарслари қисқартириб ташланганини ачиниш билан айтиб қолди. Буни қандай ижоҳлаш мумкин!!! Келусида шарқшунослик касбини эгаллаб чиқадиган мутахассислар ўз илмий ишларини, китобларини қандай ёзади, агар уларга она тили қоидалари мукаммал ўргатилмаётган бўлса?! Яна рус тилида ёзадими?! Бу - тилга чамбарчас боғлиқ бўлган институтдаги аҳвол. Энди техник йўналишдаги, аниқ фанларга ихтисослашган олий ўқув юртларидаги аҳволни тассаввур қилиш қийин эмас... Мана ўзбек тилидаги дарсликларнинг яратилмаслигининг асосий сабаби!!! Хуллас, масалани ижбий ҳал қилиш учун барча ўқув масканларида давлат тилини қатъий тартибда ўқитиш ва баҳолаш лозим. Айрим давлатларда паспорт бериш пайтида, яъни фуқароликка қабул қилишда давлат тилидан имтиҳон олишар экан. Балки бизда ҳам шунга ўхшаш тартибларни жорий қилиш керакдир. Ўшанда балки давлат тилига бўлган ҳурмат, эътибор ошган бўлармиди?! |
|
|
Ответить |
5 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
31.07.2008 10:52 | #16 | |
|
Цитата:
Оффтоп: Уз онасини хурмат килмаган одам, кушни кампирни хурмат киламан деса, ишонмайман. Уз она тилнинг кадрини билмаган одам бирор бир бошка тилни яхши биламан деса, ишонмайман.Уткир Хошимов Бирок мактабларда якин 10 йилда она дарслик икки марта узгарди. Дарсликнинг тез-тез узгариши она тили дарсининг сифат самарадорлигини оширмайди. Узгарган дарсликлардаги грамматик коидалар хам бир-биридан фарк килади. Шундай экан укувчи, булажак талаба ёки келажакдаги бирор бир касбнинг мутахассиси уз она тилини мукаммал билмоги мумкинми, сизнингча?!.. Укув юртларига кириш учун 2007 йилда тушган она тили ва адабиётдан тест саволлари билан кизикишим юзасидан танишиб чикдим. Саволлар шунчалик чалкаш тузилганки, тил мутахассиси сифатида мантикан уйлаб жавоб топишга тугри келди. Мактаб дарслигини укиган укувчи буни еча олмайди. Бола шахси шундайки, билмаган нарсаси зерикарли туюлади ва урганишга кизикмайди. Шундай экан авваламбор дарсликларни кизикарли, соддадан мураккабга, осондан кийинга караб тузилиши даркор. Шунда она тилимизнинг кадри киймати ошади деб уйлайман. |
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
31.07.2008 11:46 | #18 | ||
Заблокирован(а)
|
Цитата:
Шу тариқа масалан диплом ишлари чет тилларида хақиқатан илмий изланишлар натижасида яратилиб, чет тилларида ёқланса бу Ватанимиз учун фақат фойда. Бошқа масала бу даструрчилар, мухандислар ва бошқаларнинг она тилини билмаслиги. Кечирасизлар азизлар, бироқ телевидение, радио ва рўзномаларимизни мутоала қилган хар қандай олим одам ҳеч қачон ўзбек тилида бирон ишини ана шу ахлатхоналарда ёритлишини истамай қолиши мумкин. Умуман ўзбек тилида мумтоз адабиётдан бошқа пичоққа илинарли мутоала йўқлиги бугунги кундаги энг асосий муаммо деб биламан. Агар дастурчилар ўз дастурларини яратишса, уларнинг фойдаланувчи интерфейсларин ўзбек тилига ўгириш осон. Бироқ хеч ким C++ ёки РНР ни ўзбек тилига таржима қила олмайди, бунинг кераги хам йўқ. Последний раз редактировалось haoshen; 31.07.2008 в 11:53. |
||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
31.07.2008 12:00 | #19 | |||
|
Цитата:
Кечирасиз-ку, ана шу сизнинг таъбирингиз билан айтганда яратилган "ахлатхона"нинг асосий айбдори узимиз. Чунки ОАВ лари хам халкнинг эхтиёжига караб зарур ахборот ёки маълумотларни беришади. бугунги кунда мумтоз адабиётдан узга укишга арзигулик салмокли асарлар топилади, керак булса. Балким, сиз ахамият бермай укигандирсиз?!.. Оффтоп: Хазрат Навоийнинг узи Навоийни мутолаа килмай буюк шоир булган экан, бу- осон кечмаган ахир!Баъзи бир ИТ атамалари уз номида колгани маъкулрокмикан, деб уйлайман. Сабаби, янгича суз кашф киламан деб хатоликка йул куймайлик. Бундай холат ёдингизда булса Узбек тилига Давлат макоми берилганда кузатилган эди. Модомики, узбек дастурчилари уюшиб узбек тилида дастур яратмокчи эканлар, уларнинг бу ташаббусларини куллаб - кувватламок даркор. |
|||
|
Ответить |
31.07.2008 12:23 | #20 |
Заблокирован(а)
|
Қадрли Нигора,
Мен нафақат ўзбек, балки умуман телевидениедан воз кечганимга хеч хам афсусланмайман. Радио хам элас-элас тингланади. Булгаков таъбири билан айтганда: Ўзбек рўзномаларини овқатдан олдин Кечирасиз, балки ростдан хам мен замонавий ўзбек адабиётидан махрумдирман. Чунки бирон бир китоб дўконида (уларнинг ўзи деярли йўқ бу потйтахт шахардаги ахвол, агар вилоятларда умуман китоб дўконлари бўлса уларда нима сотилаётган экан?) ўзбек тилидаги замонавий ва ақлли китобларнинг мири хам йўк. Яна бир марта қайтрамаман, дастурчи хатто соқов ёки мохов бўлиши мумкин, лекин хар қандай дастур интерфейсини хар қандай тилга ўгириш мумкин. Бунинг учун дастурни яратаётган инсон ўзбек бўлиши ёки ўзбек тилини билиши шарт эмас. Дастурлаш тиллари таржима қилинмайди инсонлар галашадиган тилларга. Бироқ ана шу дастурларни фойдалана биладиган инсонлар нафақат она тилини, балки ана шу дастурлардан фойдаланиш эхтиёжини келтириб чиқарадиган билим даражасида фаолият юритиши лозим. Балки энди тушунарлироқдир фикр юритиш тарзим? |
|
Ответить |
|