|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар... |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
23.07.2012 01:40 | #191 |
Колорадо оғамиз тўғри фикр билдирибдилар.Кимни кимда адовати бўлса,рамазон ойида муроса қилгани яҳши эканлигини кўп масалаларда эшитганмиз.Бу Мirza биродаримизнинг гапларидан,шаҳсий адовати борга ўҳшайди.Домла ёқмаятган бўлса,кўчанинг бирор ерида ушлаб олиб,бир мушт туширгани яҳшироқмикин,форумда ҳаммани мавзудан четга чиқишга мажбур қилгандан кўра."Менинг қандай инсон эканлигимга баҳо берманг,сиз ҳали бу мақомга эришганингиз йўқ.Билдирган фикрларимга қаршимисиз?Мархамат чиройли эътирозингизни ёзинг,қўполлик қилмай".Айнан мана шу нуқтаи назар билан ёндашиб форумда иштирок этишимиз керак деб ўйлайман.Бир укамиз ёзганди:-Сизни мундай деб ўйласам,сиз ундай экансиз-деб.Бизни қаердан билақолдийкин қандайлигимизни?Икки уч форумда тўқнаш келиб.
Сўрадилар:-Сенга нима қилсагина дўст деб қабул қила оласан? Айтдилар:-Менга қилганлар кўп,лекин мен кимнинг юрагини ўрганган бўлсам,ўша менга дўст. Сўрадилар:-Юраги сенга нима ҳам дерди? Айтдилар:-Инсоннинг инсонга қилган ишининг замирида иккита нарса ётади,бири ҳасад,бири ҳавас.мен юрагига қулоқ солиб,шуни ажратишга ҳаракат қиламан,лекин бу бир кунда бўладиган иш эмас. Сўрадилар:-Мен сенга дўстманми? Айтдилар:-Сен ўзи кимсан? Жавоб бердилар:-Мен сенинг соянгман. Айтдилар:-Йўқ.Дўст эмассан.Орқамдан офтоб мени қиздирса,сен олдимга ўтиб мен билан беркинасан.Олдимдан кўзимни қамаштирса,сен орқамга беркинасан.Ён тарафимдаям шу аҳвол.Лекин сен ҳамиша мен билан биргасан. Жаннатда соя йўқ экан.Буни айтганимнинг сабаби,агар сизга ҳаётингизда кимдир сиздан фақат фойда олиб,сизга фойда бермаса,кўп қайғурманг.Жаннатда у сизни тинч қўяди.Домлагаям,Мirza гаям ақл бўлмоқчи эмасман,Сизлар танасизлар,бир бирингизнинг сояси уришгани билан,сизларга бирор фойда келтирмайди.Аршда соянгиз сиз билан бирга кирмайди.У дўзаҳга маҳкум.Лекин соянгиз қилган ишлар учун жавоб берасиз.Соя нима у?У сизнинг ҳаммадан беркитган томонингиз.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
Ответить |
23.07.2012 04:06 | #192 | |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Цитата:
Менга нисбатан ҳадеб шунақа гаплар ёзаётган Атакҳан буванинг авлодига панд-насиҳат қилиб қўйсангиз. Таҳқирлашини кўриб кўрмаганга оляпсиз, дея асло Сизларни айбламайман. Агар мен уни шундоқ ёзсам, дарҳол эътибор бериб, беаёв жазолайсизлар-ку? Унга нега индамаяпсиз? |
|
|
Ответить |
"–" от:
|
23.07.2012 07:05 | #194 | |
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
|
Цитата:
__________________
Мой ЖЖ |
|
|
Ответить |
6 "+" от:
|
23.07.2012 09:31 | #195 | |
AKA:3Dman
Сообщений: 1,556
+ 1,993
1,466/628
– 253
99/50
|
Цитата:
Домла узр кунглингизни огритган булсам, ман узи ахмоклик килдим. Хаммангизни мукаддас Рамазон ойи билан табриклайман! |
|
|
Ответить |
7 "+" от:
|
23.07.2012 10:54 | #196 |
Сообщений: 38
+ 2
72/21
– 0
5/5
|
Оффтоп: Менинг ҳеч кимдан ҳеч қандай адоватим йўқ. Шунчаки, ўта сохта фикрлар ғашимга текканда уларга жавоб ёзиб қўяман. Аммо ҳечам ҳақоратга ўтганим йўқ. Агар қоидалардан чиқаётган бўлсам, модераторлар бор. Жазосиз қолмасман. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
23.07.2012 11:01 | #197 |
Ассалом алайкум ахли форумдош,
Сизларни муборак Рамазон кунлари билан муборакбод этаман. Қалбингиз нурга ва хидоятга тўлсин. Ушбу мавзудаги ва бошқа мавзулардаги айтишувларни, ёзишувларни кўриб дилим ранжиди. Форум мен учун қадрдон сахифага айланган. Бир бора қаттиқ огохлантириш олганимга қанчалар афсусланганимни, нима хаёлларга борганимни, бошимни чангаллаб неча соат ўтирганимни, ичимдан қандай қиринди ўтганини ўзим биламан. Мақтаниш деб хисобламанглар, илтимос, лекин баъзида оффтоп қимаслик учун ёзмай қўя қоламан. Лекин хом сут эмган бандамиз, барибир билганимизни қиламиз. Бугун эса бир биримиз билан фикр алмашиш, гояларимизни ўртоқлашиш, фикримизга бошқа форумдошлар фикрини олиш ўрнига бир биримизга тухмат, араз, иғво, ачиниш тошларини отиб ўтирибмиз. Форумни нималигини унутиб қўйган кўринамиз. Администратор бўлсак хам, модератор бўлсак хам, эски фойдаланувчи бўлсак хам, аклли ёки доно, машхур ёки таниқли бўлсак хам хақикатни унутмаслигимиз керак: Форум бу халқники ва халқсиз сиз хеч кимсиз. Беш қўл баробар эмас деб ўйламанг, хаммасида эт тирноқ бор, хаммасида куч қудрат бор, хаммасида мехр ва кахр бор. Кимнидир фикри кимнидир жахлини чиқариши мумкин. Лекин жахлга жахл билан жавоб бериш нодоннинг ишидир. Жахлга терс қараш қўрқоқнинг амалидир, Жахлга юмшоқлик билан жавоб бериш айёрликдир балки. Лекин жахл қилган инсонга карши чиқиб эмас, қарши олиб фикр билдириш, фикрда унинг шахсини эмас, унинг карашларини тахлил қилиш, тахлилни танқид билан эмас, исбот келтириш билан, фикрда ўз фикрини устунлигини узгалар фикри хулосасига колдириб иш юритиш бу нафақат форумда, балки хаётда хам маъқул бўлади деб ўйлайман. Бир неча йиллик тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, форумларда, давра сухбатларида инсоннинг дунёқараши, сиёсий-ижтимоий қарашлари, қизиқишлари, қобилиятлари ва имкониятлари асос бўлиб хизмат қилмайди ва инсоннинг шахсий қадриятлари сифатида танқиддан холидир. Уларга нисбатан фақат фикр билдириш мумкин, лекин қарши чиқиш ва танқид қилиш нафақат ноўрин, балки фикр саёзлиги хамдир. Бир форумдошимиз айтганидек, "Ленин" исмини "учқун" сўзига хамоханг қилишни ўзи учун кайсидир маънода лаънат деб билган бўлса, ким учундир бу исм ўзининг қадриятини йўқотмаган бўлиши эхтимол. Агар мен Гитлерни қаттиқ хурмат қиламан десам бу сизнинг жахлингизни чиқариши табиийдек кўринади, лекин унинг ораторлик, саркардалик салохиятини жуда кўпчилик тан олиши шунчалик табиий. Шундай экан, фикр билдиришда инсоннинг фикрини ўзимиз фикримиз билан солиштиргандан кўра ўзимиз фикр билдиришимиз яхшироқ эмасми? Мен Гитлерни яхши кўраман деганим учун Фашист деган хақорат эшитишим шарт эмаску? Агар шунчалик менга қарши чиқмоқчи бўлсангиз, Гитлернинг ижобий ва салбий томонларини тахлили, тарихий манбалар, бахс мунозаралар келтирилган маълумотга эътиборимни жалб қилинг?! Агар мен сиз айтган маълумотдан сиз айтмоқчи бўлган хақиқатни топсам шуни ўзи сизнинг, форумнинг ютуғи эмасми? Ёки яна бир форумдошимиз айтганидек, замон бошқа эди дерсиз. Хозир хам ана шу замондамиз. Вақт ва инсонлар ўзгарди, тузум ўзгарди, фикр, дунёқараш ўзгарди. Лекин қачондир замон шунақа эди дейишдан сақлана оламизми? Ўйлайманки, замон бизга боқмаса биз замонга боқамиз. Шундай экан, имкониятларимизни ўзгалар имкониятлари билан солиштиришдан аввал, уларнинг билдирган фикрини тушунишни, улар яшаётган замонга, жамиятга, вақтга кириб кўриб тахлил қилишни ўрганайлик. Балки ана шунда биз форумдошимиз фикрини тушуна олармиз ва турли тушунмовчиликлардан узоқлашган холда холис фикр билдира олармиз? Узр сўрамоқчи эмасман. Лекин ўргатиш учун эмас, жахлим чиққанидан ёзганимни тан оламан. Форумдошларим орасида менга нисбатан ёши катта хам, ақли расо хам кўп. Мен бир нарсасани қайта ва қайта таъкидлайман: Форум бу халқнинг овози, халқнинг мунозара, фикр ва идрок жамланмаси, ва биз, форумдошлар мана шу халқнинг вакилимиз. Биз бир халқ бўлишимиз керак ва инсоният учун хизмат қилишимиз керак. Акс холда биз ўзимизни халқман деб аташга хаққимиз йўқ. Ахли Форумдош: мана энди узр сўрайман: қалбимдан ўтган аламни, форумга ачиниш хиссимни, форумдошлардан аразимни, билганларимни ва билмоқчи бўлганларимни хаммасини ёза олмаганим учун узр сўрайман. Форумдошингиз Алишер...
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
Ответить |
8 "+" от:
|
25.07.2012 05:48 | #198 | |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Цитата:
Мабодо бировга ёмонлик қилсам, қанақа рўйхатига киритиши унинг иши. (Ҳаётда ҳеч қачон бировга ёмонлик қилмаганман ва қилиш хаёлимга ҳам келмайди. Биров атай менга ёмонлик қилган тақдирда ҳам аввало муросаи мадора қилишга интиламан). Тинчгина қалам тебратаётган одамни юзинг-кўзинг демай чақиб олишса... алам қилади-да, иним. Илоҳим, ҳиммага яхши рўйхатлар тузиб юриш насиб қилсин! |
|
|
Ответить |
25.07.2012 05:54 | #199 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Бир ёш олим "Гитлернинг парвози ва инқирози" деган мавзуда (аслида мавзуси узунроқ: Геополитика... деб бошланар ва охири ўша сўзлар билан тугарди) докторлик диссертацияси устида иш бошлаган эди. У сиёсий фанлар доктори бўлиш орзусида...
|
|
Ответить |
"–" от:
|
25.07.2012 05:58 | #200 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Бу борада ўз вақтида таҳлилий мақола ёритганимни ва унга ўзим ҳам амал қилган ҳолда иш тутаётганимни эслатиб ўтгандим холос. (Ўша мақоламни топа олсам, форумда қайта эълон қилиш ниятидаман).
|
|
Ответить |
|