Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Умумий бўлим
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар...


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 17.07.2012 09:01   #171  
Аватар для Mirza
Оффлайн
Сообщений: 38
+ 2  72/21
– 0  5/5

Uzbekistan
Онлайн заковатга битта антиқа саволим бор эди.

Бугун эрта тонгда интернетда ўтирувдим, юфорум эсимга тушиб қолди. Форумга кирсам, не кўз билан қарайинки ўзбек тилидаги мавзуларнинг ҳаммаси Тўлқин аканинг ҳуснихатлари билан тугаган:



Одатдагидек, мавзуларнинг аксарида зўрма-зўраки равишда "нимадир" ёзилган. Эътибор берсангиз, бир бир мавзу ва бошқа мавзудаги ёзилган постларнинг оралиғи 1 дақиқани ташкил этади. Ёзувларнинг мавзуга алоқаси бўлмаганларини санаб ўтириш шарт эмас. Масалан, Online ZAKOVAT (узб) бўлимида қоидалар ҳаммага маълум. Савол айтилади ва унга жавоб қидирилади. Ёки шу савол ва жавоб атрофида фикрлар айланади. Энди Тўлқин аканинг юқоридаги ёзувига (#3962) бир қаранг. Бу гапнинг мавзуга нима алоқаси бор?
Ёки Ичкиликбозлик ва ушбу иллатга доир фикр-мулоҳазалар мавзусида Тўлқин домла "Тўйдаги томоша" воқеий ҳикоясини бошлабдилар. Одатдаги усул: ҳикоянинг икки қатори ёзилиб, "давоми бор..." деб тугатилган. Олдиндан огоҳлантириб қўяй: энди шу бир қоғозлик воқеий ҳикояни ҳар куни бир-икки абзацдан бир неча ҳафта давомида ўқишга мажбурсиз. Боғчадаям эртакни бунча қисқа айтмайдилар Демак, бу мавзуни яқин ҳафталарда ҳар куни "ёпадиган" постлар олдиндан тайёр.

Диққат, савол:
Нима учун Тўлқин домла ҳар куни эрталаб, ўзбек тилидаги мавзуларда зўрма-зўраки ёзувларни қолдиради?

Последний раз редактировалось Mirza; 17.07.2012 в 09:22.
Ответить 
"–" от:
Старый 17.07.2012 09:16   #172  
Аватар для Mirza
Оффлайн
Сообщений: 38
+ 2  72/21
– 0  5/5

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Mirza Посмотреть сообщение
Диққат, савол: Нима учун Тўлқин домла ҳар куни эрталаб, ўзбек тилидаги мавзуларда зўрма-зўраки ёзувларни қолдиради?
Бу саволнинг реал, аниқ жавоби бор. Ўйлай-ўйлай топганман. Агар сиз топа олмасангиз, ўзим аниқ жавобини келтираман. Унинг қанчалик тўғрилигини Тўлқин аканинг ўзлари ҳам тасдиқлаши мумкин бўлади.
Ответить 
"+" от:
"–" от:
Старый 17.07.2012 10:42   #173  
Аватар для Баходир кушаков
Оффлайн
AKA:sundarji
Сообщений: 889
+ 1,064  746/333
– 0  44/20

UzbekistanLiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Цитата:
Сообщение от Mirza Посмотреть сообщение
Нима учун Тўлқин домла ҳар куни эрталаб, ўзбек тилидаги мавзуларда зўрма-зўраки ёзувларни қолдиради?
Ҳозир мавзуларни бир бир текшираётиб,ҳаёлимдан айнан сиз айтган гаплар ўтганди.(Ҳизрни ўйламайманмия).Лекин мен учун бу нотўғридек туюлмади.Менга мавзуда ҳабар қолдирилди деган уведомление келса,кўпинча Тўлқин Эшбекдан бўлади.Нима дедилар экан деб,қизиқиб,бир қараб қўяман,ҳатто шу баҳона мавзуда ҳабар қолдирган кунларим ҳам бўлган.Домланинг бу ишидан бирор мақсадни кўзлаганликлари ҳақида ўйлаб кўрмаган эканман.Мен бу инсонни таниганимдан бери ўта ҳазилкаш экан деган фикрга келганман.Агар бу ҳазиллар ортида бирор жиддий мақсад яширинган бўлса билмадим.Бу менинг фикрим албатта,бошқалар нима дейишаркин?
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ.

Последний раз редактировалось Баходир кушаков; 17.07.2012 в 10:46.
Ответить 
"+" от:
Старый 17.07.2012 12:40   #174  
Аватар для pipicron
Оффлайн
"SDK Group And" FC LLC
Quality Manager
AKA:Ali Al Mehr
Сообщений: 455
+ 136  615/253
– 10  3/3

UzbekistanОтправить сообщение для pipicron с помощью Skype™Мой мирFacebook
Цитата:
Сообщение от Mirza Посмотреть сообщение
Нима учун Тўлқин домла ҳар куни эрталаб, ўзбек тилидаги мавзуларда зўрма-зўраки ёзувларни қолдиради?
Уларни маълум бир мавзуларда астойдил ёзган хабарларини ўқимасдан эътибордан четда қолдиришимиз учун. Агар бу мажбурият бўлмаса.
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак...
Ответить 
"+" от:
Старый 17.07.2012 13:54   #175  
Аватар для Mirza
Оффлайн
Сообщений: 38
+ 2  72/21
– 0  5/5

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Mirza Посмотреть сообщение
Диққат, савол: Нима учун Тўлқин домла ҳар куни эрталаб, ўзбек тилидаги мавзуларда зўрма-зўраки ёзувларни қолдиради?
МТС ўчгунига қадар жавобни ўзим айта қолай. Барибир ҳеч ким топа олмаса керак.

Таълим соҳасида фаолият юритадиганларнинг кўпчилиги билади: юфорумнинг Зиёнет бўлимидаги мавзуларнинг анонси ziyonet.uz порталида бериб борилади. Порталга кирган одам форумда ким ўта фаол эканини шу анонсга қараб билиб олади. Бу ҳам ўзига хос авторитет воситаси.

Демак, тўғри жавоб:
Тўлқин домла эрталабдан ziyonet.uz порталидаги анонс қуйидаги кўринишга келмагунча, форумдаги мавзуларга у-бу нарса ёзиб қўяверади.
Ответить 
"–" от:
Реклама и уведомления
Старый 17.07.2012 13:57   #176  
Аватар для Баходир кушаков
Оффлайн
AKA:sundarji
Сообщений: 889
+ 1,064  746/333
– 0  44/20

UzbekistanLiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Цитата:
Сообщение от Mirza Посмотреть сообщение
Тўлқин домла эрталабдан ziyonet.uz порталидаги анонс қуйидаги кўринишга келмагунча, форумдаги мавзуларга у-бу нарса ёзиб қўяверади.
Қойиле.Роса бопларканлару.У ёзганлари маъно касб этадими,йўқми фарқи йўқ демоқчисизда?
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ.
Ответить 
Старый 18.07.2012 02:01   #177  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Mirza Посмотреть сообщение
зўрма-зўраки
Бу сўзларидаги "ма" ва "аки" қўшимчаларини олиб ташласангиз анча ҳақиқатга яқин жавоб чиқса керак!
Ҳар қалай, ҳаётимда ҳеч қачон зўрама-зўраки гап айтмаганман ҳам, ёзмаганман ҳам!
Кўп ёзишимни бағрикенг устозлар, ҳамкасблар, мухлислар бу сермаҳсуллик деб баҳолайдилар.
Бу баҳо асло мени "талтайтириб" юбора олмайди!!
Булбул хониш қилмаса, ҳақиқий ҳофиз куйламаса тура олмагани каби қалам тебратиш умримнинг мазмунига айланганига келгуси йили қирқ йил тўлади! ("Текинхўрнинг жазоси" сарлавҳали кичкина ҳикоям 1973 йилда ҳозирги "Тонг юлдузи" газетасида ёритилган).
Шундан буён деворий газетадан тортиб, мана бугун жонажон форумимизгача нимадир ёзиб ёритиш ижодий фаолиятининг бир қисмига айланган.
Мақола, ҳикоя, шеърларим ҳақида турфа фикрлар эшитиб, хулоса чиқараман. Ўзим учун энг ёқимлиси: таҳлилий фикрлар, асосли танқидий мулоҳазалар бўлади.
Ижодимга ўта ғаламислик билан қарайдиган нусхалар ҳам пайдо бўлиб қолади баъзан.
Бир пайтлар роса илҳом келиб, ҳар хил мавзулар туғилаверарди. Уларни қоғозга туширгач, газеталарга олиб борардим. Мақтанчоқликка йўйманг-у, ҳар ҳафта икки-учта мақолам ёритилар, баъзилари шов-шув бўлиб кетарди. Шунда (аниқроғи, ўн уч йил илгари) бир тўғаноққа дуч келганман. Мақолаларимни пешма-пеш ёритаётган бағрикенг бош муҳаррирлардан бири ғалати гап айтиб қолди. Бош муҳаррирларга сўзи ўтадиган даражадаги масъул лавозимда ишлаётган бир амалдор унга шундай пичинг қилганмиш:
“Бу Тўлқин Эшбекнинг газетасими? Нега ҳар сонда унинг мақоласини ёритяпсилар?”
Бош муҳаррир ҳам бўш келмабди:
“Тўлқиндан ўн ёшча каттасиз, қаламингиз ҳам ўн марта пишиқроқ! Марҳамат, газетамизга сиз ҳам ёзинг, аввал сизникини ёритайлик. Кейин уникини…”
Худди шунақа гапни яна иккита бош муҳаррирдан эшитгач, ҳафсалам пир бўлган...
Жонкуяр устозларнинг боплаб жавоб қайтарганлари кўнглимга таскин берса-да, шунчалик ичиқоралик қилаётган зотнинг кимлигини суриштирдим. Афсус, бош муҳаррирлар сир тутишди. Ўша амалдорнинг “ҳар боб билан уриши”дан ҳушёр тортганлари ҳам чеҳраларидан кўриниб турарди.
Бири менга ғалати маслаҳат берди:
“Яхшиси, тахаллус билан ёзинг…”
Бу гапдан кўзим мошдек очилди. Тахаллус – номингни ўз қўлинг билан ўчиришнинг бир йўли экан, деган фикр пайдо бўлди. Демак, собиқ мустабид тузумнинг қурбони бўлган Абдулла Қодирий ҳам ўндан ортиқ тахаллусини шунчаки эрмакка қўймаган. Унинг номини ҳам газетада кўп кўриб, шунақа қитмирлик қилишганида шундоқ йўл тутган бўлса ажабмас...
Не бахтки, унақа тузумлару зуғумлар ўтган асрда қолиб кетган!
Яна бир ғалати воқеа. 1997 йилда “Юртни ардоқласанг, ардоқлайди юрт” деб номланган туркум мақолаларим қайсидир танловга (“Йилнинг энг фаол журналисти” танловига бўлса керак) қўйилганидан хабар топган ўша амалдор рўйхатдан менинг номимни ўчиртирганини кейинчалик эшитганман...
Ҳақиқат минг эгилиб-букилмасин, барибир синмаслигини ҳаётнинг ўзи исботлади. Камтар ижодимга “Олтин қалам” Миллий мукофоти берилганида кўнглимдан нима ўй кечди, денг? Қандайдир сунъий “тўсиқ”қа дуч келганда ортиқча ҳаяжонга тушиш, сиқилиш ноўрин эканлигини англадим. Ҳақиқат барибир қарор топар экан!
Қинғирликнинг умри қисқа экан. Ўша амалдор кўп ўтмай ишдан кетиб, пастга тушиб қолганидан кейин сир очилди. Буни қарангки, доим қучоқлашиб кўришганда, “Тўлқинбек, зўр йигитсиз-да, қаламингизга гап йўқ!” деб юрган “окахон”ларимдан бири экан. Унга бирор марта ёмонлик қилганмидим, деб кўп ўйладим, йўқ, ҳечам мушугини пишт демаганман, арпасини хом ўрмаганман. У билан ҳамон қучоқлашиб кўришамиз. Унга ижоду илмда омад тилайман, фақат шунақа амал отига бошқа ўтириб қолмаса бас...
Худога шукр, тили бошқа, дили бошқа “окахон”ларим амал отидан тушгач, кўп бош муҳаррирлар қучоқ очиб кутиб олишмоқда!

Цитата:
Сообщение от Mirza Посмотреть сообщение
ўқишга мажбурсиз
Мажбурлаганга жазо бор, деган гапни эшитмаганмисиз? Сизни ҳечам мажбурламайман!
Ёқса ўқинг, ёқмаса, бунақа мантиқсиз, бетайин гаплар билан бошқаларнинг бошини оғритманг.

Цитата:
Сообщение от Mirza Посмотреть сообщение
Эътибор берсангиз, бир бир мавзу ва бошқа мавзудаги ёзилган постларнинг оралиғи 1 дақиқани ташкил этади.
Озгина ақли-фаросати бўлган, ижод қилишга интилган қаламкаш 1 дақиқада шунча фикрни жамлаб ёзиш қобилиятига эга бўлган ижодкордан ниманидир ўрганар, ўзига сабоқ олармиди? (Ҳамма ёзганларим бир-биридан сермазмун, зўр, демоқчи эмасман. Бироқ, теша тегмаган мавзулар устида изланишнинг самарали усулларидан бири - тинмай машқ қилиш эканини устоз адиблардан ўрганганман).

Цитата:
Сообщение от Mirza Посмотреть сообщение
Тўлқин домла ҳар куни эрталаб
Энди-и, иним, ҳар ким феъли-атвори, оқкўнгиллиги ё ичиқоралиги, нияти яхши-ёмонлигига кўра фаолиятини нимадандир бошлайди. (Эрталабдан ғийбат, ғурбат, бузғунчилик, ифлослик қиладиганлар қанча...)
Ҳар куни эрталаб фаолиятини қалам тебратишдан бошлаган домладан ўрнак олайлик, қабилида фикр юритганингизда маънавий ютуклигингизга шубҳа қилмасдим.
Янаям билмадим...

Цитата:
Сообщение от Баходир кушаков Посмотреть сообщение
бу ҳазиллар ортида бирор жиддий мақсад яширинган бўлса билмадим.
Ягона мақсадим: эзгулик, маънавий юксакликка интилиш, баркамол авлодни шунга даъват қилишдир!
Ответить 
Старый 18.07.2012 03:13   #178  
Аватар для Баходир кушаков
Оффлайн
AKA:sundarji
Сообщений: 889
+ 1,064  746/333
– 0  44/20

UzbekistanLiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Ягона мақсадим: эзгулик, маънавий юксакликка интилиш, баркамол авлодни шунга даъват қилишдир!
Ҳааа,мен кутган жавобни берибсиз.Агар биродаримиз Mirzaнинг айтганларини тасдиқлаганингиздаям,сизни тўғри тушинган бўлардим.Яшаш учун курашнинг миллион ҳил усули бўлса,шуларнинг бирини қўллашнинг нимаси ёмон?Аҳир бундан ўзгаларга зарар йўғу.Бу гапларни сизга "паҳта" қўйиш учун айтаётганим йўқ."паҳта"қўйганимда менга нима қилиб берар эдингиз?(Агар менга биров"паҳта"қўйдинг деса,тепа сочим тикка бўлиб кетади)Мен бу ерда бировни мақтасам,ёки қандайдир мулозамат қилсам,қўрққанимдан,ёки бирор фойдани кўзлаб эмас,самимий фикримни билдираман.(қўрқиш,фойда кўзлаш ўта кулгили бўларди).Энди сиз ҳақингизда давом этказсам,сизни юфорумнинг ашаддий фидоийларидан деб биламан.(тўғри сиз кабилар кўп,номларини айтсам яна "паҳта"ни эслатишвормасин.)Мен бу юфорумда жуда ақлли инсонларни учратдим.Дунё қараши жуда кенг,ўз касбининг устаси,теран фикр,кучли билим соҳиби ва соҳибалари.Бу мени жуда қувонтиради.Улар билан тортишиб маза қилган кунларим бўлган.Ҳатто сиз билан ҳам.Юфорум ҳудди бир оиладек туюладиган бўлиб қолган кейинги пайтда.Бир кириб чиқиб кетмасам кўнглим ўрнига тушмайди.Бу ер яна бир томондан жанг майдониниям эслатади.Фақат бу жангда мағлуб томон бўлмайди,ҳақиқат юзага чиқарилади баҳслар мобайнида.Биз қолдирган ҳабарларгаям эътирозлар билдирилган.Фақат бироз қўпол,масҳараомуз тарзда бўлгани учун андак ранжиган эдик.Лекин бари бир юфорумни тарк этганимиз йўқ.Биров бизни ёқтирмаса,биз қолдирган ҳабарларни ўқимай қўя қолсин деб юрибмиз.Сиз ҳам ҳудди шундай иш тутасиз деб ўйлайман.Бу юфорум ҳеч кимнинг отасидан қолган меърос эмаслигини барчамиз яҳши англаймизу.Асакада бировга таъриф берилса,-Ҳа у шалдир-шулдир,бир қоп ёнғоқ-деб ижобий баҳо беришади.Мен сизни шундай тушинаман.Сизни ўта танқид қилишсаям,юзингиз қизариб кетмаганини,буни ҳотиржам қабул қилишингизни сезаман,чунки юқорида айтганим таърифдаги кимсалар шундайдирлар.Ўзбекча қилиб айтганда:"БАҚИРОҚ ТУЯНИНГ БОРИ ЯҲШИ",БАҚИРИБ ЧАҚИРИБ,ҲИТОБЛАРИНГИЗНИ ҚИЛИБ ЮРАВЕРИНГ ДЎСТИМ.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ.

Последний раз редактировалось Баходир кушаков; 18.07.2012 в 03:21.
Ответить 
Старый 18.07.2012 10:46   #179  
Аватар для pipicron
Оффлайн
"SDK Group And" FC LLC
Quality Manager
AKA:Ali Al Mehr
Сообщений: 455
+ 136  615/253
– 10  3/3

UzbekistanОтправить сообщение для pipicron с помощью Skype™Мой мирFacebook
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Бироқ, теша тегмаган мавзулар устида изланишнинг самарали усулларидан бири - тинмай машқ қилиш эканини устоз адиблардан ўрганганман.
Мавзудан ўта четга чикмаслик учун савол билан мурожаат киламан:

Тинмай машқ қилиш оқибатида барча мавзуларга теша теказиб қўйиш мумкинми?
Форумда оффтоп фикр билдириш хам машқ килишга кирадими?

Оффтоп:
Минг бор узр, лекин фикр билдиришни лозим деб уйладим. Купгина мавзуларни кузатиб бораман. Хар бир фикрни диққат билан ўқиб чиқиш учун вақт ажратишга харакат қиламан. Сизнинг хам кўпгина хабарларингизни ўқиб мулохаза қилиш учун сабаб топаман.

Лекин баъзи холларда фойдаланувчилар, форумдошлар томонидан колдириладиган 1-2 сўзли, ошиб кетса 1-2 гапли изохлар, қистирма гаплар, эмоциялар форум иштирокчисини асосий мавзудан чилғитиши ва ғашини келтириши табиий. Негаки, форумдош фикр бритаётган бир қанча хабарларни қайта ва қайта ўқийди. Бу хабарлар орасидаги мавзудан ташқари гаплар ўқувчига бир оз ноқулайлик туғдириши табиий. Бу ўринда хар бир фойдаланувчи форумдошларини хурмат қилиши ва хар қанча ёзгиси келса хам фикрини тўлиқ баён қилиши учун сабр қилиши керак деб ўйлайман. Бунга мисол сифатида юзлаб, минглаб хабарларни кўрсатишим мумкин.
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Харидор сифатида камина кўпинча адашиб кетаман...
Албатта, сизнинг бу хабарингиз форумга зиён келтирмайди, лекин мавзудаги форумдош сифатида, бу хабар менга ортикчадек туюлади. Негаки сизнинг бу хабарингизни ўқиганимдан сўнг қачон адашган экан, саволга қандай жавоб берган эди деб аввалги сахифаларни қайта қидириб чиқдим. Лекин сиздан саволга жавоб бермаганнгизни кўриб бу хабар шунчаки хабар экан деган карорга келдим.

Аслида, бу каби хабарлар форумларни фаоллашишига, уларни диккат назардан қочмаслигига сабаб бўлади, эътиборни жалб қилади, форумдошларни мавзуга ундайди. Шундай экан, форум мавзуларини жонлантириш учун хар биримиз харакат қилишимиз керак. Албатт, ўзимиз таклиф қилаётган мавзуни, хабар қолдираётган мавзуларимизни ўзимиз англаб етган холда.

Тўлқин ака, мен сизни танқид қилишдан ёки маъкуллашдан узоқман. Мен холис фикр тарафдориман. Форумдошларимиз форумдошларига фикр билдирибдиларми, демак улар форумдошларига бефарқ эмаслар. Бир биримизни тушунсак, хатоларимизни кўрсатиб ниқташдан кўра, хатоларимизни тахлил қилиб тушунтиришга харакат қилсак хеч қачон бир биримиздан хафа булмаймиз.
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак...
Ответить 
Старый 18.07.2012 13:10   #180  
Аватар для myu
Оффлайн
Сообщений: 508
+ 634  332/169
– 42  12/9

UzbekistanОтправить сообщение для myu с помощью ICQ
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
("Текинхўрнинг жазоси" сарлавҳали кичкина ҳикоям 1973 йилда ҳозирги "Тонг юлдузи" газетасида ёритилган).
У даврда бундай номда газета борлигини эслайолмаман. Аввалги номи "Ленин учкуни" булмаганми?
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх