Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 15.09.2008 15:23   #1  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Ижодхона

Форумда шеърият ихлосмандлари учун бир эмас, иккита мавзу фаолият юритиб турибди. Улар орқали шеъриятимизнинг ажойиб дурдоналаридан воқиф бўлдик, янги истеъдод эгаларини кашф этдик.
Нигорахонимнинг ташшаббуслари ила мана анчадан бери атоқли ижодкорларимиз билан суҳбатларни хам мутолаа қилиб бормокдамиз. Шулардан илхомланган ҳолда форумда "Ижодхона" номли мазкур мавзуни ташкил этдик.

Гап шунда-ки, биз адабиётнинг яна бир оммабоп йўналиши - насрни бироз унутиб қўйдик. Эҳтимол, орамизда насрда ҳам қалам тебратиб турадиган форумдошларимиз бордир. Ушбу мавзу айнан улар учун минбар бўлишини истардик. Шу ердан туриб, ўз қаламларига мансуб насрий асарларни форумдошларимзига тақдим килишса, ўқисак, мулоҳазалар билдирсак... Эҳтимол, бу ердаги баҳс-мунозоралар, фикрлар, тавсиялар инобатга олиниб тузуккина адабий асарлар дунё юзини кўрар...

Яхши умидлар билан мазкур мавзуга хуш келибсиз деймиз!!!

Последний раз редактировалось Husen; 15.09.2008 в 15:43.
Ответить 
Старый 15.09.2008 15:42   #2  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Ижозат берсанггиз, ўзим бошлаб берсам.

Цитата:
Қишлоқ

Оз эмас, кўп эмас нақд уч йил деганда у ўзига қадрдон қишлоққа қайтганди. Ўзга юртнинг тўрт тарафидан тараққиёт сиқиб ташлаган, ипидан игнасига кадар техниканинг иси уфурадиган кунларидан топмаган файзни қишлоғига қадам босган илк дакикаларданоқ ҳис қила бошлади. Йўқ-йўқ, ҳали қишлоғига қадам босмаган эди ўшанда. Юз қадамлар-ча қолганди-ёв. Шунчаки, “Қоровул қишлоғи” ёзуви илинган симёғочни кўрганди у юраги гупиллаб ура бошлаган кезда. Симёғоч ҳам бундан ўттиз йиллар аввал колхоз идорасига тортилган қишлоқдаги ягона телефон сими учун кокилганди. Уч йиллар аввал миснинг нархи осмон булиб колган ғалати кезларда кайсидир қўли эгрилар томонидан шу сим ҳам ўғирланди-ю, симёғоч пати юлинган товукдек мунгайиб колаверди. Ўғрини топишга участкавой деганлари бир-икки уринди-ю шу билан “қўй, бўлди” қилишди. Қаердан ҳам топишарди. Янги сим тортишга эса ҳеч кимнинг хафсаласи булмади. Аввалгидек, колхоз булса-ку, майли эди. Раис бир чиранарди, икки кунда янги сим тортиларди. Хозир-чи, бир колхознинг ўрнида ўнта фермер. Идора ўрнида эса қишлоқ фуқаролар йиғини. Оқсоқол сим торттир деб у фермерга айтди, бу фермерга айтди – ҳаммаёқ сонсалорчилик. Бир ҳисобда энди шу телефон деганлари ҳам керакмасдек. Ҳамманинг қўлида сотка. Фермерларда ўзлари айтгаларидек, “эмпетри” ўқийдиганидан. Қолганларда ҳам камида “бизга шунакаси булаверади” хили – “китайскиси”дан бор эди. Ҳатто, аёлларда ҳам. Эри Россияга кетган Сорагулнинг қўлида ҳам қайсидир куни сотка. Йиғлаб оқсоқолнинг олдига келибди:
-Ражаб бува, эримни Россиядан келтириб беринг....
-Нима гап, пул жунатмаяптими?
-Йук, ойни бошида 200 жунатувди... Телефон ол, гаплашиб турайлик деганларига телефон олувдим... Энди эса.... – Сорагул пикиллаб юборди.
-Ха, нима булди, гапирсанг-чи, - деди оқсоқол носини хона бурчагига туфлаб.
-Билмасам, телефон килсам, бир киз оляпти. Хизмат доирасидан ташкарида эканлар.
-Оббо, зангарей, хизматни куйиб кизлар билан юрибди дегин? Эринг унака эмасди-ёв... Маматни хотинимисан узи? Кани телефон кил-чи, узим бир гаплашай...
Махалладан справка керак булгани учун Ражаб фермернинг институтга тайёрланаётган ўғли келиб қолмаганида аҳвол бундан-да кулгили давом этармиди, буниси энди номаълум?! Нима ҳақида гапираёгандик.... Ҳа, симёғоч, тўғрироғи, симсизёғоч ҳақида. Хуллас, у кераксиз бўлиб қолгани йўқ. Энди у бағрига қокилган шу – қишлоқ номи битилган тунука учун тураверарди.
“Qorovul qishlog’i”..... Шу бир жуфт сўз кўзларини чақнатди йигитнинг. Занглаб кетган тунукага яқиндагина қайсидир савобни тагида қолгур аввалги саргайиб кетган криллчасининг урнидан оҳак билан эгри-бугри қилиб лотинчада ёзиб қўйибди.
Йигитнинг кўз олдига ўзга юрт шаҳару шаҳарчаларнинг номи бахайбат килиб битилган, рангоранг чирокчалар билан безатилган, санъат даражасига етган “широкоформатний” баннерлари келди. Аммо, ҳозир шу саргайган тунука дунёдаги энг катта санъат асари эди у учун....
Ахир, тушларига кириб чикмадими шу қишлоқ. Аллақачон бузилиб, урнидан янгиси бунёд этилган бўлса-да, лойсувок мактабида неча бор хаёлан кезди. Ҳатто, ўтган-қайтганга ҳам тош отаверадиган Машраб тракторчининг девона углини ҳам бир гал роса кўргиси келганди... Майсасидан осмонига қадар соғинганди қишлоғини у. Ёзувнинг олдида тўхтади. Барисини ҳамқишлоқларига айтиб беради... Барчасини согинганини, барчасини яхши кўришини.....
-Илхомбой, хой, Илхомбой ўзингмисан? – симёғочдан сал нарироқда, йўл четидаги бутканинг бир кўзли деразасидан сартарош Рашид амакининг боши кўринди. – И-е, ростдан ҳам Илхомбой. Каранглар, Илхомбой кепти... Ўзимизнинг Олим малимнинг ўгли-ку!!!
Ичкаридан кимдир қайси Илхомлигини суради шекилли, сартарош жавоб берган-ча ташкарига чикди.. Қучоклашиб кўришишди... Қўярда қўймай йигитни хонасига олиб кирди.
-Оббо, Илхомбой, кеп копсан-да.... Нима қилардинг, келиб-а?!
Йигит хайрон тикилди. Шу қишлоғига келишни сониялаб кутганди-ку. Сартарош мижозини ҳам унутиб, деразадан ташқарига тикилганча, йигитга ҳасрат қила бошлади...
-Яна кетасанми, ишкилиб? Калланг бўлса, бу ерларга келма... Бу ерда нима бор?
Мол-хол, чанг-тузон, дала – бошқа ҳеч нарса йўқ!!! Хайронман, неча йил бўлди кетганингга? Уч йил? Энди уч йил бўлибди-ку, дарров соғиндингми-а? Ана, Маматни Маскопга кетганига уже 6 йил бўляпти. Келай демайди... Юрибти-ку ўшалар ҳам чидаб, тем болэ, сен уларникидан яхши жойга кетувдинг. Кареямиди? О, Тангем! Жанг Бого! Хоним-хоним!!! Юн Хи, Қиш сонатаси.... Ахмок экансан, шу ёкларни ташлаб келиб ўтирибсан-а....
-Ака, сочимни тезрок оласизми? – мижознинг ялинганнамо овози сартарошнинг гапини бўлди.
- И-е, Илхомбой кетиб қолдими? –сартарош хонада йигитнинг кетиб қолганини кўриб хайрон сўради. Будка деразасидан ташқарига синчков тикилди. Будкадан узоқлашиб бораётган йигитга қараб овозини баландлатди:
- Ҳов, Илхомбой, қаёкка кетяпсан... Канча пул ишлаб келганингни айтмадинг-ку?!! Бизага бирон нарса обкелмадингми? Ҳеч бўлмаса, карисларни овкат ейдиган таёқчасидан бордир....
Йигит индамасдан кетиб борарди. У сартарошга бошида ўзга юртда бир-икки сартарошга кирганини, қуртдек долларларни санаб берганини айтмокчи эди. Уч-турт сўм тежай деб баъзан ойнага караб сочини ўзи қирқанини, орқа тарафини эса хамхоналарига ялиниб, қирқтириб юрганларини айтмоқчи эди. Шундай кезлар қадрдон сартарошининг қадри билинганини айтмоқчи эди - бари ичида қолиб кетди.
Қишлоқ асли йигитнинг холаси – рус тили ўқитувчиси Санамгулнинг ховлисидан бошланади деса ҳам бўлаверади. Қишлоққа кираверишда илк шуларнинг ховлиси кўзга ташланарди. Санамгул бирозгина тажангроқ аёл бўлса-да, ҳарна маданиятли эди. Уйининг атрофини ҳар доим синка қўшиб охаклатарди. Эри билан неча йилдир-ки, қишлоқ мактабида ишларди. Илхомбойни кўрган хола бирдан шошиб колди. Аммо, бу шошиш овозидаги ўктамликка таъсир қилмади:
-И-е, Илхомбой, ўзингмисан. Келаман деб огохлантирмабсан-да... – хола йигитнинг пешвозига чикди, пешонасидан ўпди. –Сурприз қилай дебсан-да. Ёмонсан, ёмон.
Йигит хол-ахвол сўради. Холасининг дастурхон ёзишига унамади. Кейинрок келишга ваъда берди.
-И-е, шунаками, кечкурунга кел бўлмасам, поччанг билан кутамиз-а... Мен ҳам катта танаффусда сигирдан хабар олай деб чиқувдим ўзи. Ўлсин, бўғоз, бир ҳафта олдин туғиши керак эди, ҳеч шошай демайди, жонивор. Майли, сеникилар ҳам сигирсиз қолишганди. Кана чақибми яқинда ўлиб қолди. Энди сен келдинг, олишар. Лекин, бекор келибсан, мен сенга айтсам, юравермайсанми, яна уч-тўрт йил. Одамлар кетолмай юрибди-ю, сен бўлсанг.
Йигит индамай хайрлашди. Дарвозасини ичкаридан тамбалар экан хола бирдан муҳим нарсани сўрамагани эсига тушди. Дарвозани яна очди-ю, йигитнинг узоққа кетганини кўриб, сўрашга улгурмай қолганидан лабини тишлади. Ўзига-ўзи деди:
-Қанча ишлаб келганини сўрамабман-ку.... Менга нима олиб келган экан-а? Уни десам, ёнида биттагина сумка. Унда кийимидан бошка нима ҳам бўларди?!!
Йигит алланечук ғаш бўлди. Холасининг энтикиб-энтикиб кутиб олишини тасаввур қилганди. Бўйларидан силаб, бағрига босишини кутганди. Турмуш ташвишлари шунчалар бефарқ қилиб қўйибдими-а. Согинганини айтолмади. Ўзга юртдаги элчихонада хужжатларини русчада тўғри тўлдиролмагани учун котиба қизга соатлаб ялинганларини айтолмади. Рус тили ўқитувчисининг қадрига етмаганини, вақтида ўрганмаганидан пушаймонлигини айтолмади.
Хуллас, айтолмаслик бошланди. У ҳаммага нимадир дейишни ният қилганди. Хатто, уч ёшли жиянчасига ҳам атаган гаплари бор эди.Корея кўчаларида бир жиннининг бир кечада ўн икки нафар одамни ўлдирганини Машраб тракторчига айта олмади. Аслида, унинг девона угли дунёдаги жинниларнинг энг мехрибони эканлигини айтмокчи эди. Гап бошлай деганида тракторчи илиб кетди.
-У ёкларда ҳам тракторчилар бор эканми-а? Канча ойлик олар экан? Танишларинг бўлса, мени ҳам олиб кетасанми-а... Ўзи қанча ойлигинг? Бу дейман, уч йилдан буён уйингдагилар бирон каттарок харид ҳам килмади. Уй-жой, мошин-пошин деганларидаек... ё ишнинг мазаси бўлмадими, яширма айтавер?
Йигит энсаси котганча, ҳайрни ҳам насия килиб жўнаб колди. Гаплари ичида қолиб кетди.
Ниҳоят қадрдон уйига кириб келди. Ҳеч нарса ўзгармаган. Фақатгина эшик-дераза ромларини энди оққа бўяшибди. Акаси пулни аяган шекилли, ромларнинг эски кўк рангги ҳамон билиниб турарди. Томга шифер ёпишибди. Йигит кўз олдида қотиб қолган уйининг эски қиёфасини жонлантиришга ҳаракат қилди. Уй ҳам назарида сал жиддий тортгандек эди.
Пешвозига акаси чиқди. Кейин, янгалар... Қаердандир қўлида ток қайчи билан отаси пайдо бўлди. Қайчисини қўймасдан туриб, ўғли билан қучоқлашди. Тик оёқ устида сўрашди-да:
-Уйга кираверинглар-чи, ҳозир, бир-икки минутлик ишим қолганди – деганча токзор томон юриб кетди.
Далада куймаланиб юрган онаси хансираб югуриб келди. Йиғлаган-ча, ўғлининг бағрига отилди. Шундагина, йигит қишлоғига кирганида бошланган кўнгил ғашликларидан бирровга қутулгандек бўлди. Яна-да чўкиб қолган онасини маҳкам қучоқлар экан, кўзларига ёш келди. Қанчалар соғинганини ҳис қилди.
Хонтахта атрофида жамулжам ўтиришди. Отанинг қиёфаси тунд эди.
-Ўғлим, ҳа бу кутилмаганда келиш? Ҳайдашдими?
Онаси шартта гапини бўлди.
- Вой, бу нима деганингиз? Келади-да, келса ўз уйи-ку...
Сал сабр қилса, ўғил ўзи тилга кирарди. Нақадар соғинганини, кечалар кўп бора тушларига кириб чикишганини, шунга ота-онасини бир қувонтирай деб кутилмаганда кириб келишни кўзлаганини айтар эди. Аммо, бу тахлит мурожаатдан сўнг алланечук илхоми қайтди. Қуруққина қилиб, меҳнат шартномаси муддати тугаганини айтди. Ака кўз таги билан қараб, тилга кирди:
-Шартнома тугаганидан кейин ҳам қолмабсан-да, одамлар то қўлга тушганча нелегалний чикиб, ишлар экан-ку. Йўқ, сан шу қонунда нима бўлса, шунака қилишинг керакда-а. Энди-энди уч-тўрт сўм орттиришни бошлагандинг ўзи.
Йигит чарчаганини айтиб, хонасига кирди. Ухлашга харакат килди. У бошқача тасаввур қилганди. Ундан ўзга юртдаги ҳаётини сўрашларини кутганди. Ўзга юртдаги гўзал ҳаётдан қишлоғидаги одми ҳаёт минг чандон гўзаллигини айтмоқчи эди. Нега сўрашмади? Хадемай, тумонат одам йиғилади. Ҳамманинг ичию сиртида бир савол: Ойлигинг қанча эди? Қанча ишлаб келдинг? Уч йиллик айрилиқдан сўнг сўрашга арзирлик савол фақат шумикан? Йигитни хона деворлари тўрт тарафдан қиса бошлади. Беихтиёр ишхонасини, хамхоналарини эслай бошлади.
Нариги хонадан янгасининг акасига пичирлаган овози эшитилди.
-Канча ишлаб келганларини сўрадингизми? Келганларига худойи-пудойи қилармиз ҳали... кичкинангизни суннатини шунга қўшворсак-чи?
* * *
Кишлоқда Илхомнинг келганидан бир хафта- ўн кун ўтмай яна Кореяга кетгани ҳақида миш-миш тарқалди.
Ҳусен ТАНГРИЕВ
Ответить 
Старый 30.09.2008 16:25   #3  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Нахотки, орамизда насрий ёки публицистик ижодга қўл уриб турадиганлар топилмаса...
Ответить 
"+" от:
Старый 30.09.2008 17:56   #4  
Аватар для Lazizkhon
Оффлайн
Проект 911.uz
Руководитель
Сообщений: 113
+ 18  10/10
– 0  5/4

UzbekistanLiveJournal
Афсуски шерият, маънавият икки огизли суз эмас. Форумда у хакида сухбатлашиш манимча воктни бекор кетказиш билан баробар.
__________________
Проект 911.uz - МТС подключение более 12500 номеров ВЫБОР!!!

Последний раз редактировалось Ozoda Umarova; 03.10.2008 в 14:00.
Ответить 
Старый 02.10.2008 11:41   #5  
Known ID Group
Аватар для JUS
Оффлайн
Сообщений: 1,829
+ 814  1,598/765
– 60  19/16

Saudi Arabia
Цитата:
Сообщение от Lazizkhon Посмотреть сообщение
Форумда у хакида сухбатлашиш манимча воктни бекор кетказиш билан баробар.
Оффтоп:
Бундай нарсалардан бехабарлигингизни олдинги бир-иккита постларингиздан сезгандим.
Сизни баъзан вактингизни бекор кетказмаганлигингизга ачинаман.
Ответить 
Старый 24.10.2008 16:09   #6  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
"Инсон фаолиятида мукофотлар керакми" мавзусидаги қолдирилаётган фикрларга жавобан ушбу ҳикояни хукмингизга хавола этишга жазм этдим. Хатолар, камчиликлар учун олдиндан узр сўрайман.

Цитата:
КЕЧИККАН УНВОН

Ҳамиша оппоқ қор ёққанда ўтмишимга қайтгандек бўламан. Еру осмон оқликка бурканган кезлар ўзим билан ўзим бўлиб, ишхонамдаги котиба Дилрабо таъбири билан атйганда, сал “анақароқ” деган таъриф дарров бўйнимга илинади.
Бугун ҳам қор ёғди – лайлак қор. Яна ўша ёқимли қорнинг саси - ғирч-ғирч, ғирч-ғирч. Аммо, бугун қор ёғмаган тақдирда ҳам ўтмишни эсга олишим тайин экан, сабаби қарийб ўн йилдан ошиқ фурсат давомида кўришмаган бир танишимни учратдим. Тағин ҳам кўча-кўйда, метро ёинки автобусда эмас, ишхонамда, нақд ўнг томонида камина, чап томонида бошлиғимиз хонасига олиб киргувчи коридордаги котиба хонасида - Дилрабохон билан гурунглашганча ўтирибди. “Э, Оллоҳ!!!” деб юбордим ичимда.... Бу қандайин туҳфа? Ҳар бир кунинг, ҳар бир тунингда ажиб бир ҳикматлар яширин-а? Ўн йил ўтиб қадрдонингни учратсанг-у, яна лайлак қор ёғиб турган бир кезда? Нима бўпти дейишга чоғланманг, ахир, ҳамиша шу инсон ҳақида хаёл сурганимда беихтиёр кўнгли оқлигини қорга қиёс этардим. Демакки, ёққан қор унинг келишидан дарак экан-да... Эшикдан кира сола, қувончу шодлигимни беркитмай у томон қучоқ очдим.
- Қодир ака, ўзингизмисиз? Кўзларимга ишонмайман?
Аммо, Қодир ака эринибгина ўрнидан турди-да, қучоқлашиб кўришса керак деб турган маҳалимда шунчаки қўлини чўзди-да,
- Яхшимисиз . –дейишдан нарига ўтмади.
Ҳайрон қолганча мен ҳам қучоқлашга шай турган қўлларимни пастга туширдим-да, дарров қўл чўздим.
-Бормисиз? – бу гал сўзим бир лаҳза аввалгидек қувончли эмас, тарвузи қўлтиғидан тушган абгор бир оҳангда эди.
-Раҳмат, ука, ўзингиз яхши юрибсизми? – Қодир ака кўзини олиб қочган-ча, базўр пичирлади. Ёлғондакам жилмайди. Танимади, назаримда. Аммо, буни сўрашга улгура олмадим, котибамизнинг жарангли овози эшитилди.
-Қодир Мўминов, киришингиз мумкин.
Қодир ака “йўғ-э, ростданми” деганча қўлидаги қоғозларга лиқ тўла папкасини қўлтиқлагнича бошлиғимизнинг хонасига шошиб кириб кетди.
Анграйиб қолганимни кўрган, Дилрабохон
- Ҳа. танишингиз танимади, шекилли? –деди.
-Менимча ҳам шунақа, узр сўрашмабман ҳам, яхшимисиз? – котиба билан сўрашгач, жимгина хонамга кирдим. Эшикни ёпмасдан туриб, Дилрабога бояги киши чиққанида менга ҳам учрашиб кетишини тайинлашни унутмадим.
Наҳотки, у танимади? Йўқ, у мени таниди, шундоққина кўзлари айтиб турарди. Танимаса, кўзларини олиб қочмасди? Аммо, нега олиб қочди? Не гуноҳи бор, мендан уялишга арзирлик қандайин қусури бор эди-ки, умр бўйи ҳавас қилганим, ҳурмат қилганим ўзини танимганга олди? Ўн йил фурсат давомида кўрмаган бўлсам-да, хаёлан буюк дея ҳамиша қадрлаб, эъзозлаб келганим бугун қаршимда ўзини айбдордайин тутмоқда? Лекин, сал қарибди. Сочларига оқ оралабди. Пешонасидаги ажинлар яна ҳам бўртиб турибди. Аммо, кийиниши ҳали ҳам ўша-ўша - ораста.

* * *
Институт томонидан чекка бир туманга амалиётга жўнатилмаганимда Қодир акадек фаришта мисол инсон билан танишмаган бўлармидим? Ўшанда озғин, ияклари ичига тортилган, тағин сочини ўстириб олган йигитча эдим. Туманнинг энг чекка мактабига келиб ўзимни таништирганимда эшитган биринчи гапим, семиз котиба аёлнинг шанғиллаб “Уф-ф, бу студентлар, студентлар!!! Бемаза қовуннинг уруғидан ҳам кўп-а!!! Институтдагилар ҳам шаҳарда олиб қолмай, бизга жўнатаверар экан-да буларни? Гўё булардан бошқа ишимиз йўқ?” деган гапи бўлган эди. Не-не орзу-ҳавас-ла келган жойимдаги муомаладан шаштим ҳам тушиб кетди. Мактабларга бориб, ўқитувчиларнинг ёнида амалиёт ўташ иштиёқи ўрнини дарров, тезроқ амал-тақал қилиб, ҳужжатларни тўлдириб, ортимга қайтиш илинжи эгаллаб олди. Шу пайт узун бўйли, қотмадан келган, ранглари қорайган, эгнидаги малла ранг костюм-шими униқиб кетган, оқ кўйлагининг ёқаси эса дазмоллана-дазмоллана ялтираб кетган киши кириб келди. Эски бўлишига қарамай кийимларида орасталик бор эди. Сочлари силлиқ таралган бу инсон ёнимга келди-ю,
-Салом. укажон. Амалиётчисиз, шекилли? –деганча қўлини чўзди. Кутилмаган эътибордан эсанкириб, қўлимни чўздим.
-Ассалому алайкум, ҳа, талабаман. – худди талаба бўлиш айб иш экандек ерга қарадим. Яна котиба аёлнинг шанғиллаган товуши эшитилди:
-Яқинда иккитасидан қутулувдим, энди яна кепти? Бирон фойдаси йўқ. қайтангга ташвиш! Энди яна ўқитувчиларга ялинишим керак, ким ҳам ҳозирги замонда изида дум судраб юришга рози бўларди?
Шу пайт ҳалиги киши ширингина тилга кирди:
—Хавотирланманг, бу талабани менга бириктириб қўяверинг, ўзим ёнимда олиб юриб ҳамма нарсани билганимча ўргатаман. – кейин менга юзланганча -. Қани, йигитча. юринг-чи, мен билан! –деди.
Секингина унинг ортидан коридорга, ундан домланинг ҳужра мисол ғарибгина хонасига кириб бордик. Олдимда кетар экан, йўл-йўлакай шу дамда Хизрдек туюлган одам ўзини таништира кетди.
—Исмим Қодиржон, фамилиям - Мўминов. Тил ва адабиёт фанидан дарс бераман. Талаба эканлигингни бир қарашда билдим. Чунки, бизни мактабга чеккадан фақат ва фақат талаба келади. Ҳаттоки, текширишга комиссия ҳам туман марказидан 20 чақирим йўл босиб, бу ерларга келишга эринади. Қолаверса, камчилик тополмайди ҳам. Камчилик топиш учун ҳам аввал ниманидир эплаб қўйиш керак-да. На тоза сув, на газ бор. Электрни ҳам узиб-юлиб, ўликнинг оғзига сув томизгандек бир алфозда беришади. Энди, ука, 30 кун давомида ана шунақа вайсақилигимга кўникишингга тўғри келади?
Биз шу тариқа танишиб қолган эдик. Ўшанда оддийина мактаб ҳаётида ҳам қанчадан-қанча ўйинлар-у ичиқораликлар бўлиши мумкинлигини хаёлимга ҳам келтирмагандим.
Амалиёт ҳам бошланди. Аввалига ўқувчиларнинг “Устоз” деб мурожаат қилишларига кўника олмадим. Мен ўқитувчи эмасман, оддий талабаман, дейишга чоғланардим. Аммо, бир куни буни сезиб қолган Қодир ака шаштимдан қайтарди.
—Улар сенга ишониб, “Устоз” дейишмоқда. Сен бу номга арзийсанми-йўқми, буни ҳали билишмайди, лекин, ҳавас қилишади. Ёш бўлишса-да, қачонлардир сендек шаҳар кўриб, билимли бўлишни ич-ичларидан исташади. Ҳозир уларга, мен устоз эмасман, дейишинг мумкин, аммо бу билан уларнинг ўша мен атйган ҳавасларини, ишончларини синдиришинг мумкин. Кейин, қанчалик тиришма. бу ишонч ва ҳавасни гарчанд шунга лойиқ бўлсанг-да, тиклай олмайсан!
Бу гаплардан сўнг Қодир акани бошқатдан кашф қилдим, у ҳам бошқалар каби мактабда ўқитувчи, уйда оддий оила бошлиғи, ҳамма қатори мол боқади, ўт ўради, аслида ҳаттоки, мендан ҳам ортиқ жойи бўлмаса керак дея худбинларча қилган хаёлларим остин-устун бўлиб кетди. Наҳотки, мана шу чанг-тўзон қишлоқда, бир томонида маъраб тинмайдиган қўй-эчкилар қўраси, иккинчи томондан сомону хашак билан тўлган ҳовлида яшаб туриб, парталари эскилигидан едирилиб кетган лойсувоқ мактабда ишлаб туриб, шундайин олийжаноб фикрлаш мумкин бўлса? Аёллари кимнинг сигири кўп сут бериши-ю, эркаклари кимнинг хўкизи яхши қочиришини муҳокома қилишдан нарига ўтмайдиган одамлар орасида ҳаёт кечира туриб, наҳотки, инсоний туйғулар ҳақида ўй суриш мумкин бўлса? Қодир ака мисолида буларнинг бари ўз исботини топаётгандек эди. Гул чаманда бўлгани каби, гўнгда ҳам бирдек кўкариши мумкин экан-да?!

* * *
—Бошлиқ чақиряптилар?
Хаёлимни Дилрабохоннинг жарангли овози бўлиб юборди.
—Тинчликми? –дея сўрадим.
—Билмасам... – котиба елкасини қисди.
Бошлиқ сигарета чекиб ўтирарди. Демак. кайфияти йўқ. Йўқ ҳам гапми, ноль!!!
Онда-сонда сигарета буруқситадиган Аброр Ҳасанович кафтини пешонасига тираганича,
—Келдингми, -деди.
Сўрашиб бўлгач, мақсадга кўчди.
— Орден олишга номзодлар рўйхатини ҳали топшириб юбормадингизми?
—Йўқ, бугун тушдан кейин топширишга келишганмиз.
—Шунақами, - бошини силкитганча сўради Аброр Ҳасанович.Кейин кутилмаганда,
— Тўхтатиб туринг. Эртага яна бир номзод ҳужжатларини олиб келади. Қўшиб биргаликда жўнатасиз, -деди.
—Майли, сиз нима десангиз шу.. Кейин, ...
Қодир аканинг ташрифи сабабини сўраб билишга чоғланган эдим ҳам-ки, бошлиқ
—Энди, бўшсиз, бораверинг... –дегач, гапим бўғзимда қолди. Чиқиб кетар эканман, бошлиқнинг ўзича “одамларга ҳам ҳайронсан, ҳурматни ҳам сотиб оладими ҳеч замонда?” деганча ғудранганини эшитиб қолдим.
Хонага қайтиб, ўзимнинг ташвишим устун келиб, ҳаттоки, орден учун янги номзоднинг номини ҳам сўрамаганимдан хуноб бўлдим. Айтганча Дилрабохонга Қодир акани мени олдимга киритиб юборишни тайинлаганим ёдимга тушди, аммо нега кирмади? Котибанинг жавоби эса ҳайратимни яна оширди.
—Биласизми, олдингизга кириши лозимлигини у кишига айтдим. Индамасдан чиқиб кетди. Аммо, ҳозирда нима иш қилишингиз, ким бўлиб ишлашингиз бариси ҳақида сўради. Вилоят маориф бўлимида кадрлар бўлими бошлиғи эканлигингизни, яқинда ишга келганингизни айтдим. Ё хато қилибманми? –Дилрабо мўлтираганча тикилди.
—Лекин, олдимга кирмади, шунақами? Яна келса, бу гал ўзимни чақиринг.
Қиз тасдиқ ишорасини қилган-ча, хонадан чиқиб кетди.
Аввалига сўрашгиси келмади, кейин эса учрашишни насия ҳам қилмасдан, жимгина кетиб қолди. Ахир, оз эмас, кўп эмас, ўн йил ўтиб учрашаётган бўлсак?!! Нима учун? Ё ўшанда мендан бир айб иш ўтган эдими? Яна ўн йил олисдаги хотираларни титкилашга тушдим.

* * *
Эртасига ишга бир соатлар кечикиб келдим. Дилрабо нимадандир асабийлашиб ўтирган экан.
—Одамларга ҳам ҳайронсан, шунақа ҳам безбет, шунақа ҳам пасткаш бўлиб кетишган-ки...
—Тинчликми, Дилрабохон.... - юпатиш оҳангида тилга кирдим.
—Тинчлик, тинчлик. Бошлиқ келган заҳоти сизни олдимга кирсин деган эди. Эрталабки жанжалдан сўнг аламини кимда олишни билмай ўтирибди. Кира қолинг, - деди котиба компютер экранидан кўз узмай.
—Биздан бирон айб ўтибдими? – саволимнинг жавобини кутмасдан, портфелимни хонамга қўйдим-у, дарров раҳбаримизнинг олдига кирдим.
—Келдингизми, - дея қўлини чўзди бошлиқ одатдагидек нимадандир чарчаган бир алфозда.
—Узр, сал кечикдим, - Бошлиқ ўтиришга таклиф қилмагани учун тик ҳолда туравердим.
—Мана мен сизга кеча айтган номзоднинг ҳужжатлари. Дарров киритинг-да. барчасини бугундан кечиктирмай вазирликкка топшириб юборинг, - кейин чуқур хўрсинди-да, ўтиришга имо қилди. — Қани, ука, айтинг-чи, тушунтириб беринг-чи, шу орден, медал ёинки унвонларни бериш мени қўлимдан келадими?
—Нималар деяпсиз, унда тепадагилар нима иш қоларди? - бошлиқнинг гапидан кулгимни яширмай жавоб бердим.
—Кўрдингизми? Бошқалар эса буни нега тушунмайди. Мана бир ҳафтадан бери биттаси келиб жонимдан тўйғизиб юборди. Қўйиб берсанг, тиз чўкиб ялинади, орден олиб берармишман. Туппа тузук домла, оз эмас, кўп эмас, ўттиз йилнинг нари берисида таълимга хизмат қилиб қўйган. Энди ишқи шу орденга тушибди. Олмаса бўлмасмиш, бутун мактаб жамоасидагиларнинг қанақадир унвонлари бор эмиш-у, бунда ҳеч вақо йўқ эмиш. Ўқувчиларнинг олдида уятга қолаётган эмиш. Топган баҳонасини қаранг. Шу орденга арзимайди десам ҳам бўлмайди. Хўп, кейинги йилги рўйхатга киритаман. Бу йил сал кечикдингиз, десам ҳам кўнмайди. Шу йил олмаса бўлмасмиш....
Қарасам, бошлиқнинг ҳали бери жағи ўчадиган эмас.
—Энди ҳар хил одам бор-да, гуруч курмаксиз бўлмайди дейдилар-ку... Майли, мен бора қолай. Кутишаётган эди.
Эшикдан чиқмасимдан туриб, Дилрабо ҳам жаврай кетди. Нима бало, бугун фақат одамларнинг дийдиёсини эшитаман, шекилли.
—Кечаги киши яна келган эди. Сизни кутиши лозимлигини айтсам ҳам без бўлиб чиқиб кетаверди.
Бу гал устозимнинг яна учрашишни истамай кетиб қолгани хайратда қолдирди. Қодир акага нисбатан котибанинг ҳурматсизликча айтган гапидан энсам қотди.
—Синглим, бирон юмуши бордир-да, билиб билмай без деяверасизми? Балки, мактабда ўқувчилари кутиб қолгандир. У инсонни яхши биламан...
Дилрабо кўзимга тик қаради, бир зум тўхтаб турди.
—Биз ҳам биламиз қанақалигини, бир ҳафтдадн бери бошлиққа орден олиб бер деб ялинаётган одам ўқувчиларини ўйлармиди? Уялмасдан эрталаб кела сола жанжал кўтарди-я.. Юзи бўлса, шунақа қилармиди?
Котибанинг гапларидан бутун танам музлаб қолгандек бўлди. Нима? Демак, кеча бошлиқ “одамларга ҳам хайрон қоласан, ҳурматни ҳам сотиб олишади” деганида Қодир акани назарда тутган экан-да... Эрталабки арзи ҳолининг сабабчиси ҳам, Дилрабо айтаётган саҳардан кела сола жанжал қилган ҳам менинг энг қадрли инсоним Қодир Мўминов?!! Бўлиши мумкин эмас!!! Ахир, уни ҳеч қачон бунақангги унвону орденлар қизиқтирмаган эди-ку!!! Дарров қўлимдаги хужжатларга тикилдим, ишқилиб бошқа Қодир Мўминов бўлсин-да.. Йўқ, ҳужжатларнинг бари ўша менга таниш Қодир Мўминовга тегишли эди.
Қодир аканинг нега мен билан учрашишни истамаётгани сабабини бироз англагандек бўлдим.

* * *

Қодир аканинг қистовлари билан мен ҳам ҳар жума ўқитувчилар мажлисида энг охирги қаторда - синиқ стулда ўтирганча иштирок этардим. Бирон кишининг мен билан иши йўқ.. Хатоки, баъзи ўқитувчилар саломимга алик олишга ҳам эринишарди. Директор энди ўттизни қоралаган, аслида шу қишлоқдан етишиб чиққан Ғолиб исмли ўқитувчи бўлиб, Қодир аканинг тўнғич ўғли билан тенгош эди. Директорнинг нафақат мен билан, балки бошқалар билан ҳам одамдайин сўрашганини эслай олмайман. Ҳамиша димоғи баланд юрадиган бу кимсанинг тўсатдан чекка мактабга директор бўлиб қолишига кимдир ўша пайтларда туман маориф бўлимида бошлиқ бўлиб ишлаётган амакисини сабабчи қилиб кўрсатарди. Аммо, Қодир ака ўргатганидек, бунақа нарсаларга қизиқмасликни лозим билардим. Ўша кунги мажлисда директор бирмунча виқор билан тилга кирди. Ёшига ярашмаса-да. гапларида сиёсатдонларча нотиқлик қилишга тақлид сезилиб турарди-ки, бу ташқаридан роса ҳам хунук кўринар экан. Ёши ўтган кишиларга хос тарзда чуқур нафас олиб, бўғзида гапиришга тиришарди.
— Ҳурматли ўртоқлар!!! Мана бугун жамоамиз учун яна бир қувончли кун! Азиз ҳамкасбимиз, ажойиб педагог, барчамиз учун қадрли Зебохон Нурматова таълимда эришга муваффақиятлари учун Халқ таълими Вазирлиги томонидан “Халқ таълими аълочиси” унвони билан тақдирланади!!!
Хонани қарсак саадоси тутиб кетди. Аммо, мен нима учун қарсак чалаётганимни билмасдим. Чунки, Зебо Нурматова деганларининг бирон ишни қойиллатганларини эслай олмасдим-да. Қачон қарама, директор қабулхонасидаги котиба билан соатлаб валақлашиб ўтирадиган, ғийбатдан чарчаган кезлари эса пардоз-андозни бошлайдиган бу жувоннинг педагогикада эришган ютуғи нима ҳам бўлиши мумкин?
Ўқитувчилар орасидан сочлари қирқилган, бугун тақдирланишни билади шекилли, ясан-тусан қилиб, юз-кўзига упани меъёридан ошиқ суртиб юборган тўлароқ жувон – Нурматова хоним директор қаршисига келди. Кўзлари сузилганча, маст кишидек иршайган директор эса нишонни жувоннинг кўкрагига тақар экан, атайлаб қўлини чуқуррроқ ботиришга ҳаракат қилганини ўшанда соддагина талаба бўлсам-да, сезгандим-ки, бошқаларнинг сезмаслиги мумкин эмас эди. Боз устига совриндорнинг директор билан курсдош эканлигни кейинчалик тасодифан билиб қолганимда. буларнинг бари бежизга эмас экан-да, деган фикрга келган эдим.
Аммо, мажлис тугаган кези мен ҳали буларни билмасдим. Оддий ўқитувчи аълочи унвонини олса, демак, Қодир Мўминовга ўхшаган узоқ йиллар ўқитувчи бўлиб ишлаган педагоглар камида медал олишгандиров деб тахмин қилдим.. Шу сабаб, тил ва адабиёт хонасида ёлғиз қолган кезим Қодир акага юзландим:
— Қодир ака, сир бўлмаса, сизда қанақа унвонларингиз бор!
Қодир ака журнал ёзишдан тўхтади-ю, менга чуқурроқ тикилди.
—Менда ҳеч қанақангги унвон йўқ, керак ҳам эмас.
—Нима? –аввалига сўраганимга ҳижолат чекдим. Кейин эса ич-ичимдан аламим келди,. —Нега сизга беришмайди? Улардан нимангиз кам? Сиз эришган ютуқларнинг ўндан бирини ҳам қўлга киритганмикан ўшалар? Директорнинг кўзи қаёққа қараяпти?
Мен бу гапларни жаҳл аралаш айтдимми, бақириб айтдимми, эслай олмайман. Лекин, бошдан оёқ танам қизиб, титроқ тургани рост эди. Қодир ака ўрнидан турди-ю, ёнимга келди. Елкамдан тутиб, партага ўтқизди.
—Менга мукофотнинг кераги йўқ. Қайтагга ёшларга мукофот бериш лозим, рағбатлангач, ишга яна меҳри ошади. Меҳри ошса, яна ҳам берилиб ишлайди. Чунки, улар ҳали кўп йиллар педагогикамизга керак. Биз-чи? Биз бўлсак, энди ишлаб бўлдик. Буёғига нафақага етиб олсак, бўлгани. Бизга мукофот бергани билан энди тоғни талқон қилиб берармидик. Директорга ўзим айтганман, мукофотлаш лозим бўлса ёшлардан бошланг, биздан тортиниб ўтирманг деганман. Сабабини билдингми, энди?
Қодир аканинг кўзларига тик боқдим. Нақадар олийжаноблик, нақадар бағрикенглик мавж урарди бу кўзларда. Ўшанда амалиётни тугатишимга икки кун қолган эди. Эртасига ўқитувчиларидан бири қизиқ гап айтиб қолди. Директорнинг маориф бўлими бошлиғига жиянлиги сабабми, мактабда ўн-ўн беш йил хизмати сингганлар-у, ҳаттоки, 3-4 йил хизмат қилганлар ҳам каттами-кичикми рағбат кўрган экан. Қайсисидир, медал, хизмат кўрсатган ёки халқ ўқитувчи каби унвон, орден олган бўлса, қай биридир биринчи ёки олий тоифали ўқитувчи номига сазовор бўлган. Олмадим дегани ҳам жилла қурса вилоятми ёинки туман ҳокимининг фахрий ёрлиғини қўлган киритган. Аммо, Қодир Мўминов бу рўйхатда йўқ эди! Ишонасизми-йўқми, устоз ўқитувчига бирон фахрий ёрлиқни ҳам раво кўришмаган экан. Қодир аканинг таъбири билан айтсам, ёшларга йўл очиш учун унинг ўзи ҳар гал бундайин мукофотларни рад этиб келган. Директорга ҳам мойдек ёққан бу ҳолдан сўнг ўзига яқин хамкасбларни сийлашни бошлаб юборган. Аёнки, қуруққа эмас.
Ниҳоят амалиёт тугаб, қайтадиган куним Қодир ака билан суҳбатда ўз-ўзидан яна шу мавзу очилиб қолди.
— Қодир ака, раҳмат сизга. Йиллар давомида институтда ўрганмаган билимларини бир ой ичида ўргатиб юбордингиз.
Қодир ака билан самимий қучоқлашдик. Кафтимни маҳкам қисган кўйи,
— Раҳмат айтиб, ҳижолатга қўйма. Мен нима ҳам қилибман. Ҳаммасини ўзинг ўргандинг-ку... –деди.
Ниҳоят ичимда ташқарига чиқишга пайт пойлаб ётган фикрларимни айтишга қарор қилдим.
—Одам ўз меҳнатини қадрлашни ҳам билиши керак. Қодир ака, нега ҳамиша ўзингизни хокисор тутасиз, Зебо Нурматова деганлари ё мактабдаги ярмидан ошиқ мукофотланган ўқитувчиларининг сиздан ортиқ жойи борми? Улар мағрур юрган кезда, сиз нега бош эгиб туришингиз керак. Билиб олдим, хаттоки, тоифангиз ҳам оддий ўқитувчи экан. Нега сизни ерга уришларига ўзингиз йўл очиб берасиз...
Қодир ака, кафтларимни сиқиб турган кўлларини бирдан бўшатиб юборди.
—Ўғлим, - ҳар доим “ука” деб чақиришга одатланган Қодир аканинг бундайин мурожаатидан яна ҳам меҳрим ийиб кетди. — Мен сени тарбиялай олмабман, шекилли, - шундай деди-ю устозим шарт бурилиб хонасига кириб кетди.
Кўнгилларини оғритиб қўйганимни билиб дарров ортларидан кириб, кечирим сўрадим.
—Агар гапларим оғир ботган бўлса, кечиринг. Ёшликка борибман-да...
Қодир ака бир муддат сукут сақлаб турди-да, деразадан ташқарига тикилганча сўзлай кетди.
— Агар ҳақиқий устоз номини қозонаман десанг, ҳеч қачон турли унвону медалларнинг, қанақадир ордену мансабларнинг кетидан қувма. Бу даҳмазаларга салгина қизиқиб қолдингми, тамом, ўша кундан бошлаб таназзулга учрай бошлаган бўласан. Модомики, ниятинг мансаб пиллапоялари сари тепага кўтарилиш бўлса, у ҳолда ҳали ҳам кеч эмас, бу касбдан воз кеч. Унутмагин-ки, чин дилдан ўқувчиларга сабоқ берсанг, ана шунда энг буюк унвонни қозонасан! Бу унвон нима биласанми, бу унвон – халқ ишончи! Халқнинг ҳурматидан,эъзозидан ортиқ унвон, илтифот йўқ, ўғлим. Кимдир шу унвондан, ордендан куч олса олар лекин, мен эмас. Ҳар гал дарс ўтар эканман, ўқувчиларнинг менга ҳавас билан боқиб турган кўзларидан куч оламан. Аслида ҳамма ҳавас қиладиган инсонга айланиш ҳам бир бахт! Сенга ягона насиҳатим шу. Энди эса, бор, ота-онанг, қишлоғинг бағрига қайт. Уларнинг ишончини оқла...
Яна қучоқлашиб хайрлашдик. Кўзларимдаги билинар-билинмас сизиб чиққан ёшни беркитишга тиришдим. Йиғлагим келди. Лекин, йигит кишиман, начора.

* * *

Мана ҳамон Қодир аканинг насиҳатлари қулоғим остида жаранглайди. Ҳамиша бу ўгитларга амал қилганим боис, кам бўлганим йўқ. Ҳамиша ўзимдан кўнглим тўқ. Аммо, Қодир ака?!! Унинг ўзи нега бу тамойилларидан воз кечди? Ишониш қийин? Унвоннинг ортидан қувма дея ақл ўргатган инсоннинг ўзи бугун орден олиш учун бировлар олдида ҳаттоки тиз чўкишга ҳам қодир. Ёки, орадан ўтган ўн йил уни шу қадар ўзгартириб юбордимикан... Наҳотки, йиллар Қодир акадек метин иродали инсонларни ҳам ўзгартиришга қодир даражада кучли бўлса?!!
Саволлар... саволлар.... аммо, жавоб йўқ.
Кун давомида сўнгги номзодга оид хужатларни ҳам номзодоар рўйхатига киритдим-да, вазирликка жўнатдим. Елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди, ўзи ҳам. Кейин эса ич-ичимда янги тилак болалади. Орден номзодлар орасидан фақатгина Қодир акага насиб этишини истардим. Чунки, у шунга лойиқ эди. Ўзига ярашмаган бир кўйда орден олишни нега астойидил истаб қолганини билмасам ҳам устозимнинг мукофотланишини Худодан ўтиниб сўрадим.
Эртасига ишга чиқмадим. Касалман деб баҳона қилдм-у, ўн йил аввал амалиёт ўтаган мактабим жойлашган қадрдон қишлоқ сари йўл одим. Вилоят марказидан олтмиш, туман марказидан йигирма чақирим олисдаги мактабга тушда етиб келдим. Лойсувоқ мактабдан асар ҳам йўқ. Ўрнида яп-янги икки қаватли бино қад ростлаган. Аввалгидек, тоза сув, газ хаттоки, электр билан ҳам ўлда-жўлда таъминланган мактаб эмас, барча шароитлар муҳайё қилинган замонавий кошона қаршимда бўй ростлаб турарди. Қодир ака дарс ўтаётган хонани дарров топдим. Бутун мактаб, жиҳозлар, ҳаттоки, ўқитувчи-ю ўқувчиларнинг кийимлари ҳам ўзгариб кетган. Лекин, эски мактабни ёдга солувчи фақатгина бир ёдгорлик қолгандек — у ҳам бўлса Қодир ака... Ҳали ҳам ўша-ўша.. Охори тўкилган костюм-шим-у, ўтмишни эслатгувчи малларанг ингичка галстук. Аммо, ҳамон ораста. У ўқувчиларга берилиб Навоийнинг машҳур рубоийсини мутолаа қилиб берарди:
Хақ йўлинда ким сенга ҳарф ўргатмиш ранж ила,
Айламак осон эмас, онинг ҳақин минг ганж ила...
Дарс тугагунча кутиб турдим. Ниҳоят Қодир ака чиқиб келди. У мени ҳеч нарса бўлмагандек осойишта ва албатта хурсанд бир алфозда кутиб олди.
—Мени унутиб юбордингизми деб ўйлагандим. Хайрият, адашибман. ОблОНОда котиба қиз мени сўраганингизни айтганидаёқ, буни билгандим. Бугун уйга қайтиш йўқ, сизни бир меҳмон қиламан.
Бир қўли билан елкамдан қучганча, Қодир ака мактаб яқинидаги уйи томон етаклаб кетди.
Демак, орден билан боғлиқ дардини уйига боргач, айтар экан-да. Майли, ўзлари гап бошламагунча, индамайман деб қарор қилдим. Аммо, Қодир ака на кечки меҳмондорчиликда, на биргаликда боғини кезганимизда, на эрталабки нонуштада бу мавзуда чурқ этди. Қайтангга, ишдан гапириш ўрнига, уёғдан буёғдан сўзлаб кетарди. Нуқул ўн йил давомида нималар билан машғул бўлганимни сўрарди. Лекин, унинг нимадандир безовталиги билиниб турарди.
Ниҳоят тонгда хайрлашдик. Автобус бекатига қадар кузатиб келган Қодир ака бирдан жиддий тортди:
—Ука, келишингизни билардим. Келмаганингизда сизни шогирдим деб атамасдим. Сизга тинчлик бермаётган саволингизга жавобсиз кетишингизни истамаганим учун ҳам, устозим ҳам орднеу медалларга барибир ишқибоз бўлибди-да, дея мендан кўнглингиз қолмаслиги учун ҳам айтаман, яшириб нима қилдим, орден олиш учун югуриб юрганим рост.
Ниҳоят Қодир аканинг мақсадга кўчгани, бу мавзуни ўзи очиб берганидан енгил тин олдим. Акс ҳолда ҳақиқатдан ҳам хуноб бўлиб ортимга қайтармидим.
—Қодир ака, ахир, ўзингиз унвонларнинг ортидан қувма деб ўргатган эдингиз-ку...
Устоз ерга қаради-да, мийиғида кулиб қўйди.
—Кеча янгангизни кўрдингизми, роса озиб кетган. Шўрликнинг қанд касали зўрайиб қолди. Даволатишга қийналяпман. Орден олганга эса тиббий хизмат текин эмиш деб эшитдим. Шунга ука, бошқа йўлини тополмадим. – айбдордайин бошини ерга эгди Қодир ака.
Қодир аканинг сўзларини ҳар икки соатда бир келадиган автобуснинг шовқини босиб кетди. Шоша-пиша хайрлашиб, автобусга ўтирдим. Чанг йўлда Қодир ака қўлини силкитганча кўринмай қолиб кетди. Бўш ўриндиққа ўтирар эканман, айбдордайин бошини эгиб турган Қодир ака кўз олдимдан кетмасди. Шону шуҳрат учун эмас, хаста хотинининг саломатлиги учун орден олишга талашаётган устозимга раҳмим келди. Абгор аҳволига ачиндим. Йиғлагим келди. Лекин, йигит кишиман.

* * *

Орадан уч ой ўтиб, ниҳоят совриндорлар рўйхати эълон қилинди. Адолат бор экан-ку, деб юбордим рўйхатни кўрган заҳоти. Чунки, устозим нуфузли орден соҳибига айланганди. Вилоят ҳокимлигидаги совриндорларнинг тақдирлаш маросимига эртароқ етиб бордим. Қодир акани ҳаммадан олдин табриклаш ниятим бор эди. Аммо, барча йиғилди ҳам-ки, хоким тақдирлаш маросимини бошлади ҳам-ки, Қодир акадан дарак йўқ эди. Бирин кетин мукофотланганларга ордену медаллар тақила бошланди. Карнайдан устозимнинг номи эшитилди.
— Қодир Мўминов!!! “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланади!
Шу пайт залга томошабинлар орасидан бир аёл чиқиб келди. Аввалига кўзимга иссиқ кўринган аёлни дарров танидим — Зебо Нурматова. Сал қариган эса-да, ҳамон сочлари калта, юзида ўша-ўша меъёридан ошиқча упа. Орденни хокимнинг қўлидан олар экан, микрофонга яқин келди.
— Узр, устозимиз кела олмадилар, — кейин эса унвонни худди ўзи олгандек ҳаяжонланиб давом эттирди. —Бу юксак унвон учун Қодир Мўминов ва мактабимиз жамоаси номидан миннатдорчилик билдираман. Биз ишончингизни яна ҳам оқлашга харакат қиламиз.
Қизиқ, нега Қодир ака келмади? Ё ўзига эп билмадимикан?!
Кутилмаганда хоким аёлнинг сўзини бўлди.
—Домланинг ўзлари нега келмадилар?
Бу саволга тайёр турган шекилли, жувон бироз секин аҳволда тилга кирди.
—Биласизми, бугун эрталаб домланинг аёллари ўтиб қолди. Шунга....
Ҳамма юзига фотиҳа тортди. Жимгина залдан чиқиб кетдим. Йигит киши бўлсам-да, йиғлагим келди. Аммо, бу гал йиғладим. Хонамга қамалиб олганча, йиғладим. Тўйиб-тўйиб йиғладим. Ерга бошини экканча турган Қодир ака кўз олдимга келди. Қулоғим остида эса овози жаранглагандек бўлди.
—Шўрликнинг қанд касали зўрайди. Даволатишга қийналяпман. Орден олганга эса тиббий хизмат текин эмиш.

Ҳусен ТАНГРИЕВ

Последний раз редактировалось Husen; 24.10.2008 в 16:20.
Ответить 
Старый 24.10.2008 16:53   #7  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev Посмотреть сообщение
"Инсон фаолиятида мукофотлар керакми" мавзусидаги қолдирилаётган фикрларга жавобан ушбу ҳикояни хукмингизга хавола этишга жазм этдим. Хатолар, камчиликлар учун олдиндан узр сўрайман.
Афсуски факат бир марта рахмат айтиш мумкин...
Янгиларидан булса курук колмайлик...
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 29.10.2008 12:07   #8  
Аватар для Vosil Xaydarov
Оффлайн
Toshfarmi
dotsent
Сообщений: 10
+ 9  8/7
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Афсуски факат бир марта рахмат айтиш мумкин...
Янгиларидан булса курук колмайлик...
Menga ham hikoyalar juda yoqdi. Forumda ana shunday shaxsiy ijod namunalari ko`paysa yana ham yaxshi bo`lar edi.
Ответить 
"+" от:
Старый 16.01.2009 12:48   #9  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
"Ижод ахли хусусида суз" булимида хам купдан бери ижод намуналарингизни укиймиз деб кутмокдамиз.
Куттирганим учун узр....

Цитата:
Пешонага ўйилган тақдир

Кимнидир қурбон қилиш учун шайлаб қўйилган бомбанинг вақти-соати келиб портлаши оддий ҳақиқат бўлгани каби сабр аталмиш коса ҳам қачондир ўз қирғоқларига хиёнат қилиб, тўлиб тошиши бор гап. Бомба-ку олдиндан белгилаб қўйилган муайян вақт келгани заҳотиёқ ишлаб кетиши мумкин, аммо сабр косасининг тўлиши кутилмаганда ўтга мой пуркайдиган жиндай баҳона туфайли ёндириб-куйдириб, жадал борадиган кимёвий реакция янглиғ содир бўладиган ҳодисадирки, алалхусус, бундан кимдир ёки нимадир каттами-кичикми даражада талофат кўриши аниқ. Айни шу хилдаги тақдир қаҳрамонимиз Шарофат момонинг пешонасига ҳам ёзилган экан, у бугун сабр чегарасини жаҳл ила тарк этган бир инсон камонининг нишонига айланди (энг ёмони, нишон бехато урилган эди). Чидаб бўлмайдиган томони шундаки, бу инсон Шарофат момо учун нотаниш, етти ёт бегона эмас, аксинча ўзининг жигарбанди, тўққиз ой қорнида кўтариб дунёга келтирган дилбанди — қизи эди. “Тавба!” деб ёқа ушлайсан киши. Кечани кеча, кундузни кундуз демай, фарзанд ўстирсанг-у, эвазига.... Энди бу гаплар беҳуда. Мабодо, шу хилда ёки ундан-да минг карра таъсирчан сўзларни топиб айтганда ҳам илон пўст ташласа ташлайдики, лекин нобакор қизнинг инсофга қайтиши тугул туки ҳам қилт этмаслиги аниқ. Мўъжиза рўй бериб, қизининг онгу шуурига ахлоқ, одоб каби фазилатлар меҳмон бўлган тақдирда ҳам Шарофат момонинг энди ортга қайтиши мумкинлиги эҳтимоли миллиондан бирга ҳам тўғри келмаса керак. Етмишга етган, қариб мункиллаб қолган, ҳарна ошқозонини алдаб туришга етадиган нафақа олиб яшаётган кампирнинг қандай зиёни бор эканки, кимнингдир жиғибийронини ўйнатишга сабаб бўлса? Аслида, ҳаммаси ана шунда! Биз кампирни мусичадай беозор десак, мухолифларимиз ўлгудай қайсар дея зарбани қайтаришади. Бирин-кетин рўкач қилинадиган “ҳамма ишга бурнини суқади”, “бўлар-бўлмасга вайсайверади”, “инжиқ, замондан орқада қолган” каби баҳоналарда бир қарашда ҳақиқат бордай туюлади-ю, яхшилаб тагини ковлаштирсангиз, дилларида яширинган асл сабаблар ошкор бўла бошлайди: “текинтомоқ”, “ишламай ётади”, “ҳаловатимизни бузгани-бузган”, “намунча кўп емаса?!”, “бурнининг тагидан шамол ўтса ҳам касал бўлаверади, пенсияси дори дармонидан ортмайди” ва ҳоказо...
Кампир атрофидагиларнинг муносабатиларида пинҳон ётган бу кайфиятни пайқамайди, дейсизми? Ҳечамда! Ўзига қолса-ку, бугунги воқеадан сўнггина эмас, аксинча, бундан ўн йиллар буруноқ, бир гал қизи эрига эркаланиб, “озгина сабр қилинг, боғлаб бермагандир” дея қилган жавобини тасодифан эшитгандаёқ бу диққинафас уч хонали каталакни тарк этган бўлар эди. Лекин, у ҳам ўзидан кўра обрўйини кўпроқ ўйлайдиган, маҳалла-кўй олдидаги шаънини, ҳурматини муқаддас биладиган ўзбеклардан бири-да! “Бор-э!” деб хоҳиш йўриғига юрсаю уйидан бош олиб чиқиб кетса одамлар нима дейди? Ахир, қизини “волидасини уйига олиб келиб, меҳр билан парваришлаётган фарзанд”, дея ҳамма мақтаб, оғзидан бол томиб гапириб турган шундай бир пайтда-я?
Ҳа! Мисқоллаб йиғилган обрўни ботмонлаб сочиш осон. Осон бўлганда ҳам гўёки хамирдан қил суғургандай. Шарофат момо шуларни ўйлади. У ҳам она-да! Гарчанд боласининг кўнгли далада бўлса ҳам уни ўйлагани-ўйлаган. Акс ҳолда, қишлоқдаги ҳайҳотдай ҳовлисидан кечиб, (меҳрибон қиз бир ой ўтмасдан ҳовлини сотиб юборди, ҳозир куёвнинг тойчоқдай “Нексия”си бор) эл-улус бир-бирини танимайдиган шаҳарга келиб яшамас эди. Лабини лабига босиб, тилини тишлаб яшаётган момо кўнглининг қайсидир бурчагида милтиллаб турган умид учқуни бор эди. “Қизимга ҳам инсоф кириб қолар. У ҳам она-ку, қадримга етар”, деб ўйларди. Қолаверса, энди борай деса тайин манзили ҳам йўқ.
Бир баджаҳл қайнонадан “Энг катта бахтсизлик нима?” деб сўрашса, “Куёвнинг қўлига қараб яшаш!” дея жавоб қайтарган экан. Йўқ, бу билан биз Шарофат момони бундай қайноналар сафига қўшмоқчи эмасмиз. Асло! Лекин шуни ишонч билан айтиш керак-ки, куёвиникидаги ҳаёт унинг қалбини ўкситаётгани аниқ эди. Балки, Ёдгори тирик бўлганида...
Одамлар нимадандир кўнгил узишса, билингки, бошқа нимагадир кўнгил боғлашган бўлишади. Шарофат момонинг эски умидлари ўрнини янгилари эгаллади. Икки-уч йил тағин бирга яшаб, у қизига инсоф кириши илоннинг оғзидан бол олиш билан баробар эканлигини англаганида ҳам дарбадарлик рутбасини кийишни ўйламади. Зеро, бу азоблардан қутулишнинг ягона йўли бор эдики, биз уни юқорида янги умид деб атаб қўйганмиз. Ўлим аталмиш бу янги умидга момо минг карра ҳаққим бор деб ўйларди. “Ёшим ҳам бир ерга бориб қолди. Энди қаридим, вақти соатим ҳам етгандир...” дея ўзини-ўзи ишонтирарди. Уни бу уй билан боғлаб турган ягона илинж ҳам ўлим билан боғлиқ эдики, момо “Ўлсам, ўлигим хор бўлмасин” деб ният қиларди. “Ҳеч бўлмаса, расм-русумимни қилиб дафн қилишар”, дея хаёл қиларди. Одамлар ҳам қизиқ, ўлганидан кейин ҳам ўзини ўйлайди. Ўласан, ҳеч нимани ҳис қилмайсан. Шундай экан, дабдаба билан дафн қилишди нимаю-қилишмади нима? Ҳар ҳолда, момони тушунишимиз учун сабаб бўладиган сўз бордирки, уни ҳар қадамда эшитсангиз керак: ҳаммамиз ҳам хом сут эмган бандамиз-да!
Мана, қалбда янги умиднинг ниш чиқариб, куртак ота бошлаганига ҳам етти-саккиз йил тўлди. Аммо, ҳали-вери кутилган дақиқалар яқинлашай демасди, ажал ўзининг тотли шароби (момомизнинг таърифи шунақа!) ила тўлган қадаҳини Шарофат момонинг лабига тутай демасди. Аммо бугун...
Бир амаллаб катта йўлга чиқиб олган кампир йўловчи машиналарга қўл кўтарайми-йўқми, дея ҳайронлик уммонига қанчалик ғарқ бўлса, уйда қолган қизи “Барибир келади, қаерга ҳам кетарди”, дея ўзини-ўзи шунчалик ишонтирарди.
Чиркин дунёнинг бачкана ташвишларидан чарчаб турганингда бошингни майин силаб, кўзингни оҳиста юмишга мажбур қиладиган, эркалаб ўз бағрига оладиган паноҳкор бордирки, уни хотира, хаёл ва яна шунга ўхшаш номлар билан атаб қўйишибди. Бекатдаги ўриндиққа чўкар экан, момо хаёл тулпорини қамчилади. Ва ўтган умр китобини варақлар экан, биронта ҳам зарҳал саҳифа битилмаганига энди гувоҳ бўла бошлади. Фақат иш, фақат елиб-югуриш! Бошқа ҳеч гап йўқ. Пардоз-андоз, ўйин-кулги, ясан-тусан... булар ҳақида ҳатто, ўйлаб ҳам кўрмаган экан.
Момо сулув эди. Сулув бўлганда ҳам ой билан ҳусн талашарди. Ширин табассумига, биргина кўз қоқишига илҳақлар сочидан ҳам кўп эди. Лекин, у тенгини топди, кўзини кўр, қулоғини кар қилган оташин севгиси соҳиби Содиқни топди. Шундагина атрофдагилар муҳаббат ҳар қандай ҳуркак оҳуни ҳам, бедов отни ҳам жиловлашга қодир эканлигига яна бир карра иқрор бўлишди. Атиги уч йилдан иборат бу севги тарихи Содиқ автоҳалокат туфайли ҳалок бўлмаганида балки, узоқ давом этган, оқибат, Шарофат қизи ва ҳали туғилмаган гўдаги билан ёлғиз қолмаган бўлармиди? Умр эса ўтаверди. Унга эр, қизи ва Содиқнинг ўлимидан уч ой ўтиб дунёга келган ўғли — Ёдгорга ота бўламан деганлар ҳам топилаверди. Севгига садоқат буюк эканми, фарзандларига бўлган меҳр ифодасими, ишқилиб, Шарофат қайта турмуш қургани йўқ.
Балки, орадан маълум давр ўтиб, ғам-аламлар ҳовури сал пасайгач, эр қилишга хоҳиш ҳам пайдо бўлгандир, лекин унда кечиккан эди. Негаки, орадан бир йил ўтмай содир бўлган мудҳиш ҳодиса Шарофатни келин қилмаслик учун яхшигина баҳона бўлишга арзирди. Ўшанда акалари бир кампирдан арзон-гаров сотиб олиб берган ҳовлига кўчиб келиб яшаётган Шарофат рўзғор юмушлари билан куймаланиб юрар экан, ногаҳонда қизининг чинқириғини эшитиб, кўчага отилди. Ҳовли рўпарасидаги каттагина қурилиш кетаётган, айни кезда эса қаровсиз қолдирилган майдонда ҳозиргина эритилган шекилли, ховури кўтарилиб турган сақич тўла қозон ёнида қизи турарди. Ҳаллослаб келган она қизининг мумдай эриган сақич ёпишиб, қоп-қора тусга кирган, сақич орасидан эса гўшти кўриниб турган товонини кўрдию даҳшатдан қотиб қолди. Бу ҳали холваси эканлигини Шарофат қизи қозон томонга юзланиб, “Ёдгор, Ёдгор” деганидан сўнг англади.
Англадию, эриб “билқ-билқ” товуш чиқараётган, энди оёқ чиқариб, эмаклаётган Ёдгорни ўз домига тортган қозонга фарзандини қутқариш учун қўлларини ботирди. Буёғини эса муштипар она эслолмайди. Шарофат кўзини очганида ёп-ёруғ палата, оппоқ бинт билан чандиб ташланган қўллари ва яна ёнгинасидаги каравотда оёғини осмонга кўтариб ётган қизини кўрди. Одамлар эса воқеа иштирокчилари ўзига келишини кутишга сабрлари чидамай, аллақачон содир бўлган фалокат хусусидаги тафсилотларни тўқишга улгуришган эди: болалар ўйнаб, қозон ёнига бориб қолишган, кейин эса... юқоридаги ҳодиса содир бўлган. Ниҳоятда қаттиқ куйган қўллар Ёдгорнинг ўлимидан икки ойча ўтиб ҳам ўз ҳолига қайтгани йўқ. Шафтоли қоқидай бужмайиб қолган билаклар, кафтларни кўрса-ку, тушунган одам ичи ачиб, “эҳ, аттанг” деб қўяр, лекин тушунмаган инсоннинг кўзи тушса-чи? Айни ўша одамлар Шарофатни ўзимники қилиб юраман дея аҳд қилганлар сирасидан бўлишса-чи? “Бор-э” – дейиши турган гап.
Хулласи калом, остонадан элчилар ариди. Шарофат эса қизи билан мунғайиб қолаверди.
Энди бугунги кун воқеаларига тўхталсак. Хўш, бугун нима содир бўлган эди ўзи? Шарофат момо юқоридаги ҳаётида содир бўлган фожеаларни бежизга эслагани йўқ. Бугун эрталаб момонинг уйдан бош олиб чиқиб кетишига сабаб бўлган, кампирнинг билмасдан биллур вазани синдириб қўйганидан сўнг бошланган қизи билан она ўртасидаги айтишувга айни шу даҳшатли ҳодиса ҳам устомонлик билан тиқиштирилган эдики, бу билан қиз онасининг нозик жойидан тутиб зарба берган эди:
— Бужмайиб кетган қўлингизни кўрсам, иштаҳам қайтади. Бефаҳмлигингиз, эътиборсизлигингиз боис, шу куйга тушганингиз етмагандек, бир гўдакнинг ҳам бошига етгансиз. Ёнимга олиб келиб қарамаганимда Худо билади, аллақачон ўз бошингизни ўзингиз еган бўлармидингиз? Ҳалиям менга раҳмат денг!
Қулоғининг остида қайта жаранг берган бу сўзлар Шарофат момони чуқур уҳ тортишга мажбур этди. Ўзига қолса ўшанда шундай бўлсин дебмиди? Орадан бир неча йил ўтиб, бу ҳодисани яна эслатишнинг нима кераги бор эди? Бегона бўлса ҳам майли, ўз фарзандингдан шу тахлитдаги сўзларни эшитишдан оғири бормикан? Нега? Шарофат момо ахир бутун умрини шу қизига бахшида қилган эди-ку? Ҳаётга келиб, шўрлик момо нима ҳам рўшнолик кўрди? Ёки вақтида боласига кераклича меҳр бера олмадими? Эҳтимол, керагидан ҳам ортиқ берилган меҳрдан кўра бозорда орттирилган пулларнинг, мол мулкнинг оҳанрабоси кучлилилк қлигандир?!!
Хаёлида ғужгон уриб айланаётган сон-саноқсиз аччиқ саволлар сабаб момонинг боши айлана бошлади. Айни шу кезда унинг узоқ кутган умиди рўёбга айланаётган эди. Бекатда ўтирган ўзгалар “нима бўлди, нима бўлди?” дея момонинг атрофида гирдикапалак бўла бошлаётган бир кезда Азроил аллақачон ўз вазифасини бажариб бўлган эди. Ниҳоят, тотли шаробга тўла қадаҳ ўз сохибасини топган эди.
Шарофат момо айни ўша файзсиз, қизининг нурсиз хонадонини тарк этганидан сўнггина, ўша кунинг ўзидаёқ бу дунёни тарк этди. Нега? Ким билади, балки Азроилнинг ҳам бераҳм қиз яшаётган хонадонга қадам босишга журъати етмагандир?!!

Ҳусен Тангриев
2004 йил

Последний раз редактировалось Husen; 16.01.2009 в 13:00.
Ответить 
Старый 16.01.2009 13:45   #10  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Ra`noxon Xo`jaeva
Оффлайн
UZINFOCOM Сотрудник ZiyoNET при МНО
Сообщений: 201
+ 1,055  393/128
– 2  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Ra`noxon Xo`jaeva с помощью Skype™Facebook
Ba'zida bu kabi insonlar nima uchun bu hayotda yashayotganiga hayron qolasan kishi.Balki bu har bir narsaning o'z vaqtida qadriga yetish uchun berilgan turtkidir. Ijodingiz hamisha gullab yashnasin, biz sizdan yangidan yangi hikoyalarini kutib qolamiz.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео

Последний раз редактировалось Ra`noxon Xo`jaeva; 16.01.2009 в 13:52.
Ответить 
2 "+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх