Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 07.07.2012 17:38   #1  
Аватар для dili
Оффлайн
School
teacher
AKA:neposeda
Сообщений: 284
+ 498  215/111
– 9  7/6

UzbekistanМой КругМой мирFacebook
Ватан ҳақида эртак

Мавзуни очишдан аввал ўйланиб қолдим: қаерда очганим маъқулроқ. Кейин ҳар ҳолда ижодга ундайдику деб шу ерда очдим.
Мустақиллик байрамига ҳам саноқли кунлар қолди. Мактабларда ўтиладиган мустақиллик дарси қизиқарли ўтиши учун шу мавзу сабаб бўлса ажаб эмас. Айтингчи нима учун Ўзбекистон шундай жаннатмакон юрт!?!
Бу ҳақда икки хил ривоятни биламан.
Биринчиси: Оллоҳ ҳаммага ер улашибди, лекин меҳнатсевар болажон ўзбек ишларини тугатиб болаларидан хабар олиб келгунича ер қолмабди...
Шунда оллоҳ унга жаннатнинг бир парчасини берибди.
Бу ривоятни ҳамма билса керак деб ўйлардим. Афсуски билмайдиганлар ҳам бор экан.
Ривоятнинг тўлиқ матнини ёзмадим (форум аҳли албатта билади). Иккичиси қандай ривоят? Балки мен қаеридадир адашгандирман. Мустақиллик дарслари қизиқарли бўлиши учун ўқитувчиларга ёрдамга ижод аҳлини чорлаб қоламан.
__________________
Потолкуешь с одним-возликуешь, потолкуешь с другим- затоскуешь.
Ответить 
"+" от:
Старый 07.07.2012 17:41   #2  
Аватар для dili
Оффлайн
School
teacher
AKA:neposeda
Сообщений: 284
+ 498  215/111
– 9  7/6

UzbekistanМой КругМой мирFacebook
Иккинчиси ўзбекнинг инсонпарварлиги ҳақида...
Лекин ҳақиқий ижод аҳли ёрдамида тўлиқ матни эълон қилинса яхши бўларди. Ватан ҳақидаку, хато қилишга ҳаққим йўқ.
__________________
Потолкуешь с одним-возликуешь, потолкуешь с другим- затоскуешь.
Ответить 
Старый 08.07.2012 14:26   #3  
Аватар для AbdulAziz
Оффлайн
www.ziyouz.com
Главный редактор
AKA:AbdulAziz
Сообщений: 1,932
+ 273  2,100/980
– 3  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для AbdulAziz с помощью MSNОтправить сообщение для AbdulAziz с помощью YahooОтправить сообщение для AbdulAziz с помощью Skype™LiveJournalFacebook
Болаларни турли ривоятлар билан бўлса-да алдаш яхши эмас. Биринчи ривоят ҳам шунга ўхшаш ёлғон ривоят. Болаларни рост, бўлган воқеалар билан тарбиялаш кўп жиҳатдан маъқул.

Ана шундай реал воқеалардан бирини келтираман:

ТУПРОҚ ҲИДИ
Болалигимда дадам совға қилган, ўзим энг севиб мутолаа қиладиган «Ўзбек халқ мақоллари» номли китобим бўларди. Ундаги биринчи мақол:
«Булбул чаманни севар,
Одам – Ватанни», эди.
Болалик тасаввурларим ҳам болаларча эди. Катталар «давлат пул бермаяпти», «давлатда пул қолмабди» дейишса, Давлат деган киши аввал бой бўлган-у, кейин камбағаллашибди-да, деб ўйлардим. Худди шу каби Ватан қандайин гўзал масканки, уни ҳамма одамлар севса, дея таажжубланардим. Мен Водилни билардим, Шоҳимардонни билардим, лекин Ватан қаердалигини билмасдим. Шу саволлар билан андармон бўлиб юрган кунларим дадамдан Ватаннинг қаердалигини сўрадим. Отам кулиб қўйдилар-да, «Ватан ҳозир сен турган ер, манашу қумсувоқ уйимиз, сен чангитиб ўйнаган маҳалла» дедилар. Мен эса ҳар куни кўрадиган таниш манзаранинг нимаси чиройли экани, қайси жиҳати худди Шоҳимардон каби оҳанрабодек доим ўзига тортаверишини тушунмасдим…
Мактаб тугаб, мусофирлик ― талабалик ҳаёти бошланди. Ҳар бир қадамимизни назорат қиладиган инжиқ кампирнинг ижарадаги ҳовлисида 4-5 «вилоятлик»лар яшаган пайтларимиз баъзида битта нонга ҳам пул топа олмай, бир-биримизга термулиб чиққан тунларда отам айтган ўша Ватан кўз олдимдан кетмас эди…
Ўқиш ва малака ошириш сабаби ила хорижда юрган кезларим муомаласи-ю хуш феъли бошқаларга ўхшамайдиган, чўнтагида доллари бўлмаса ҳам сизга қўлидан келган барча ёрдамни беришга тайёр, самимийлиги юзидан билиниб турадиган камтарин миллатдошларимни соғиндим…
Навбатдаги сафардан қайтарканман, учоғимиз Тошкентга қўна бошлагандан сўнг барча қарсак чалиб олқишлаётган пайтда бир қариянинг йиғлай бошлагани эътиборимни тортди. Оппоқ соқоллари юзига зеб берган бу нуроний киши учоқдан тушгунгача йиғидан тинмади. Пичир-пичир гаплардан унинг яқинларидан биров вафот этган бўлса керак деган фикрга келгандим. У трапдан пастга тушиши билан холироқ жой қидира бошлади. Милиция ходими унинг ҳаракатларидан шубҳаланиб, қария томон юра бошлаган жойида тақа-тақ тўхтади. Нуроний ерга сажда қилганича ҳўнграб йиғлаб юборди. Унинг тилидан «Шукр, алҳамдулиллаҳ» сўзлари тушмасди.
Мен бу нуронийнинг кимлигини билолмадим. Қария билан роса суҳбатлашгим, дардлашгим келди. Лекин унинг бу ҳолатида Ватан тупроғи энг яхши дардкаш эди. Яқинда бир дўстим ана шундай ватансевар миллатдошимиз ҳақида гапириб қолди.
Абдусамад ота йигитлик пайтида шўролар зулмидан қочиб, Арабистон диёрига ҳижрат қилади. Ўша ерда уйланади, бола-чақали бўлади. Марғилонда ҳам давлатманд бўлган Абдусамад Арабистонда ҳам ҳалол тижорати ила бойлик ва мартабага эришади. «Мен барибир Марғилонга қайтаман» дер эди у ҳар доим. Мустақиллик бўлиб, йўллар очилган пайти Абдусамад ота қариб қолган, бир ўзи узоқ сафарга чиқа олмай қолганди. Танаси бошқа дард билмас, деганларидек катта-катта тижорат эгалари бўлган ўғиллари турли баҳоналар билан уни ўз юртига олиб боришмас эди. Анча «инжиқлашиб» қолган отадан ўғиллари сўрашибди:
― Ота, сизга нима етишмаяпти?
― Ўз уйимни соғиндим.
― Данғиллама ҳовлида турсангиз, атрофингизда хизматкорлар гирдикапалак бўлса. Алмисоқдан қолган ўша кулбани нима қиласиз?
― Менинг уйимда сўрилар бор эди. Сўри ёнидаги дарахт соясида дам олардим.
― Ота, ҳаммасини шу ерда қилиб берамиз.
Ўғиллар сўри ясатишибди. Сўри атрофига дарахтлар ўтқазишибди. Отага на мева, на соя берадиган бу дарахтлари ҳам ёқмабди. Ўғиллар Туркиядан мевали дарахтлар олиб келтириб ўтқазишибди. Ота:
― Сўри остидан анҳор оқарди. Сувлари шилдираб турарди. Тарвузни дуррага боғлаб анҳорга ташлаб қўяр, кечқурун сўйиб ердик…
Ўғиллар сўнгги технологияни ишга солиб суви доимо айланиб турадиган сунъий анҳор барпо этишибди. Оталари тасвирлагандек анҳорга тошларни солиб, шилдирайдиган қилишибди. Албатта маълум ҳажмдаги сув айланиб тургани билан анҳор бўлолмайди. Ота:
― Бизнинг анҳорнинг шабадаси бўларди, сув бўйида ўсган ялпизнинг ҳиди хонадонимизни тутарди. Шомдан кейин дарахтларни аста шитирлатган шабадани соғиндим.
Ўғиллар махсус кондиционер ва вентиляцион тизим барпо қилиб, шабадани йўлга қўйишибди. Ялпиз ҳидли ҳаво пуркагичлардан фойдаланишибди. Ота соғинганларини тополмай борига сабр қилар, лекин қалби таскин топмаётгани юзидан аён эди. Ўғиллари:
― Ота, ҳаммасини ўша уйингиздек қилиб бердик. Яна нега маъюссиз?
― Асрдан кейин ҳовлига анҳордан сув олиб сепардик. Сув сепилган тупроғимнинг ҳиди… Ўша ҳидни соғиндим…
Ўғиллар учун бошқа илож қолмабди. Отани олиб, ўз юрти томон йўл олишибди. Ота жойлари ўзгариб кетган, лекин ўша анҳорли хонадон, бир хоналик эски кулба сақланган экан. Ота кўз ёш тўкиб, соғинган жойларини кўзга суртибди. Тадбиркор ўғиллар уч кундаёқ зерикиб, «кетайлик»ка тушишибди. Ота эса ҳеч кетгиси келмас, ҳар куни зиёратига келган одамларнинг суҳбатларидан ҳузур оларди. Ўғиллар ўз юртларига қайтишибди. Ота эса Марғилонда қолибди. Бир ойдан сўнг катта ўғли келиб, олиб кетишга ҳаракат қилибди. Ота кўнмабди. Уч ойдан сўнг ота ўша анҳор устидаги сўрида жон таслим этибди…

Давронбек ТОЖИАЛИЕВ
__________________
www.ziyouz.com | www.ziyouz.uz - Зиё истаган қалблар учун!
Ответить 
Старый 10.07.2012 13:32   #4  
Аватар для Minglar
Оффлайн
Сообщений: 177
+ 129  243/106
– 2  2/2

Uzbekistan
Bu o'rinda Z. Musoqovning "Vatan" filmi ham juda ta'sirli. Umuman olganda esa har bir vatandoshning dunyo miqiyosidagi yutuqlari, insoniyat oldidagi buyuk hizmatlari yurt tuprog'ining madhi emasmi?! Ahir insonlargina Vatanni aziz , yurtni obod qilguvchilar. Bolalarga shular haqida ko'proq gaprish kerak, deb o'ylayman.
Ответить 
Старый 11.07.2012 07:55   #5  
Аватар для dili
Оффлайн
School
teacher
AKA:neposeda
Сообщений: 284
+ 498  215/111
– 9  7/6

UzbekistanМой КругМой мирFacebook
Давронбек ҳақиқатан гапингиз тўғри. "Ватан" фильми ҳақидаги фикрга ҳам қўшиламан.
Ватан қадрини мусофир бўлган қўпроқ билади. Бу ҳақда ўқувчиларимга ҳеч гапирмаган эканман. Ўзим Қирғизистонданман. Тошкентдан (СССР даврида) 4 соатлик йўл. Ҳозир у ерда келажак йўқ дейишади. Лекин қишлоғимни эсласам ўпкам тўлиб кетиб гапиролмай қоламан. Унинг ҳидини, тор кўчаларини соғиниб яшайман.
Ўтган йили борсам қўшни аёл ўзининг янги иморатини мақтаниб кўрсатди. Тўғри чиройли, дид билан солинган. Лекин мен олдинги кичкина уйингиз бундай чиройли эди деб юборибман. Кейин у онамга қизингиз Тошкентда яшаб анча мунча нарсани назарига илмай қўйибди деб айтибди. Гап назарда эмас, кичкина уйига қўшиб у менинг болалигимдаги ширин хотираларимни ва ВАТАНИМнинг бир бўлагини бузиб ташлабди.
__________________
Потолкуешь с одним-возликуешь, потолкуешь с другим- затоскуешь.
Ответить 
"+" от:
Старый 11.07.2012 14:40   #6  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Хурматли азизлар, ушбу мавзуни уртага ташлаб суз очган муаллифга ташаккур изхор киламан ва "болаларга шу хакида купрок гапириш керак" деган сузларнинг замирида жуда катта маънолар бор, баракалла шуни айтиб утганга хам.
Узбекистонимнинг ёруг келажак сари йули олис ва машаккатли булишига шубха йук. Шу ватан учун жон куйдираётганлар Узбекистон тарихининг буюк бурилиш нуктасида узлари танлаб олган ислохотлар йулидан бундан буён хам одимлаб боришлари учун уларга куч-кувват, ирода ва жасорат тилайман. Халкимизда, йиглаб-йиглаб арик казиган кулиб-кулиб сув ичади, деган доно макол бор.
Дунёдаги айрим байроклар - факат шонли утмиш рамзи, холос. Узбеккистон байроги - буюк келажак рамзи хамдир. У факат ота-боболар байроги эмас, балки яна хам купрок даражада - болалар байрогидир. Болалар байроги булганда хам хамма болаларнинг - хали тугилмаган келгуси наслнинг хам байрогидир. У келажакдаги яхши кунларнинг даракчисидир. Йиллар утади, шунда узбекларнинг янги авлодлари Мустакиллик кунида Узбекистоннинг хилпираб турган байрогига фахрланиб бокар экан, баъзан кузларига калкиб чиккан севинч ёшларини яширмайди.
"Ahir insonlargina Vatanni aziz , yurtni obod qilguvchilar. Bolalarga shular haqida ko'proq gaprish kerak, deb o'ylayman" деган сузларни айтган форумдош накадар хак эканлигини англаш кийин булмаса керак.
Ответить 
Старый 16.08.2012 07:30   #7  
Аватар для dili
Оффлайн
School
teacher
AKA:neposeda
Сообщений: 284
+ 498  215/111
– 9  7/6

UzbekistanМой КругМой мирFacebook
Ҳурматли форум аҳлига бир илтимосим бор. Козим Қаюмов ва Кумуш Раззоқова ижросидаги "Мен нечун севаман Ўзбекистонни" қўшиғининг MP3 форматидаги нусхасини топишга ёрдам берсангиз.Олдиндан раҳмат.
Яна Ватан ҳақидаги қўшиқлардан бўлса.
__________________
Потолкуешь с одним-возликуешь, потолкуешь с другим- затоскуешь.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 16.08.2012 07:31   #8  
Аватар для dili
Оффлайн
School
teacher
AKA:neposeda
Сообщений: 284
+ 498  215/111
– 9  7/6

UzbekistanМой КругМой мирFacebook
Қўшиқни топишда Нигорахондан умидим катта.
__________________
Потолкуешь с одним-возликуешь, потолкуешь с другим- затоскуешь.
Ответить 
Старый 16.08.2012 07:53   #9  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от dili Посмотреть сообщение
Ҳурматли форум аҳлига бир илтимосим бор. Козим Қаюмов ва Кумуш Раззоқова ижросидаги "Мен нечун севаман Ўзбекистонни" қўшиғининг MP3 форматидаги нусхасини топишга ёрдам берсангиз.Олдиндан раҳмат.
Яна Ватан ҳақидаги қўшиқлардан бўлса.
bu yerda

http://muzhits.com/N/nuriddin-haydar...ekistonni.html yuqoridagi qo'shiqning Nuriddin Haydarov ijrosi bor ekan...
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
3 "+" от:
Старый 16.08.2012 11:51   #10  
Known ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Colorado
Оффлайн
Сообщений: 2,785
+ 4,426  3,679/1,480
– 82  66/51

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от dili Посмотреть сообщение
Қўшиқни топишда Нигорахондан умидим катта.
Мухтарама Dili хоним, Shhodat опа и другие.
24 августа в 15:00 в зале УЗИНФОКОМ (ул. Навои, ориентир -Центральный телеграф) состоится встреча с группой "Байрам".
Настоятельно рекомендую принять участие.
Помимо встречи в офлайне с байрамовцами, будете иметь уникальную возможность познакомиться в реале с Лилией Николенко, которая кажется знает все об узбекской кухне, народном прикладном искусстве Узбекистана, если слышали про "едью нет", то это тоже она.
Увидите и, возможно, познакомитесь с легендой узнета - Евгением Семеновичем Скляревским, Алекс Далински....
Не упускайте уникальную возможность встречи с эти личностями.
Вот и будет вам не только "эртак", но и реальные ватандоши.

Последний раз редактировалось Colorado; 16.08.2012 в 11:55.
Ответить 
2 "+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх