|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
По сайту cctld.uz Вопросы, предложения, обсуждения по работе www.cctld.uz. В том числе работа онлайн статистики, отчетности, whois |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
19.03.2009 17:46 | #26 |
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
|
Мaълумотлaр бўлимида:
Интернетдaги домен номлaри вa мaнзиллaрни бериш бўйичa ICANN (Internet Corporation for Assigned Names and Numbers) хaлқaро тaшкилоти билaн имзолaнгaн келишув Ўзбекистон aлоқa вa aхборотлaштириш aгентлиги вa UZINFOCOM Мaркaзи ўртасидaги Келишув (инглиз тилидa). ccTLD.uz ҳомийлиги ҳақидаги Келишув IANA «UZ» доменини UZINFOCOM Мaркaзигa ўткaзилишини қўллaб-қуввaтлaди «UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (PDF, 288 Kb) Положение о порядке регистрации и пользования доменными именами в домене «UZ» (Рус тилида) (PDF, 263 Kb) Домен номининг Маъмурлaри учун хaбaрномa |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
19.03.2009 18:54 | #27 |
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
|
Одaтий сaволлaр бўлимида:
Домен номи нима? Домен номи Интернет тармоғидаги веб-сайт ёки электрон почта манзилини аниқлашга ёрдам беради (мисол учун www.uzinfocom.uz, ёки www.cctld.uz) ва электрон почта манзили ёки сайт номининг асосини ташкил этади. Домен номи лотин алифбоси ҳарфларидан, сонлардан ва оралиқ белгиси - дефисдан иборат бўлиши мумкин. Домен номини қандай қилиб рўйхатдан ўтказиш мумкин? Домен номини рўйхатдан ўтказиш учун расмий рўйхатдан ўтказувчи томонидан (рўйхатдан ўтказувчининг офисида, Ким домен номини рўйхатдан ўтказиш ғуқуқига эга? Ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс миллати ва яшаш жойидан қатъи Домен номини аноним тарзда рўйхатдан ўтказиш мумкинми? Йўқ. «UZ доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан “Ариза берувчи ўз аризасида ўзи ҳақида тўлиқ ва ишончли ахборот беришга мажбурдир. Аризада келтирилган нотўғри маълумотлар рўйхатдан ўтказишда рад жавобини бериш учун асос бўла олади. Рўйхатдан ўтказувчи аризани текширишда ариза берувчидан тақдим этилган маълумотлар ҳаққонийлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сўрашга ҳақлидир». UZINFOCOM Марказида домен номини рўйхатдан ўтказиш мумкинми? Йўқ. UZINFOCOM компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш Маркази «UZ» домени маъмури ғисобланади ва домен номларини рўйхатга олмайди. ҳукумат топшириғига асосан ҳамда Марказ эҳтиёжи учун зарур бўладиган домен номлари Марказ томонидан рўйхатга олиниши мумкин. Рўйхатдан ўтказиш бўйича саволлар «UZ» домени ҳудудида домен номини рўйхатдан ўтказиш нархи қанча? Домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш нархлари расмий рўйхатдан ўтказувчилар томонидан мустақил равишда белгиланади. Рўйхатдан ўтказилган домен номининг амал қилиш муддати қанча Рўйхатдан ўтказилган домен номининг амал қилиш муддати - 1 йил. Рўйхатдан ўтказиш жараёни қанча вақт талаб этади? Расмий рўйхатдан ўтказувчининг ҳисоб рақамига тўлов маблағлари келиб тушгандан сўнг икки кундан ортиқ бўлмаган муддатда домен номи рўйхатдан ўтказилиши лозим. Мавжуд бўлмаган сайт учун домен номини рўйхатдан ўтказиш мумкинми? Ҳа. Ҳозир домен номини рўйхатдан ўтказиб, кейинроқ сайтни ишга туширишингиз мумкин. Битта расмий рўйхатдан ўтказувчидан домен номини рўйхатдан ўтказиб, бошқа бири Албатта. Негаки, ҳамма рўйхатдан ўтказувчилар ҳам бир вақтнинг ўзида ҳам интернет, ҳам хостинг провайдерлик хизматларини тақдим этмайдилар. Мен Самарқанд шаҳрида истиқомат қиламан. Қандай қилиб домен номини сотиб олишим мумкин? Сиз ўзингиз истаган расмий рўйхaтдaн ўткaзувчилaрнинг бирига мурожаат қилишингиз ва у билан тегишли шартнома тузишингиз лозим. ( Домен номини узайтириш учун тўлов амалга оширилмаганда уни қанча вақтдан сўнг бошқа шахс сотиб олиши мумкин? «UZ» доменлари учун домен номини узайтириш муддати бир ойни ташкил этади. Бу муддат давомида сайт рўйхатдан ўтказувчининг хоҳишига қараб фаолият олиб бориши ҳам мумкин. Ушбу бир ойлик муддат давомида доменнинг амалдаги эгаси домен номини узайтириш учун тўловни амалга ошириши ёки уни муддатидан аввал бўшатилишини талаб қилиши мумкин. Сотувга чиқарилмайдиган домен номлари рўйхати мавжудми? Ҳа. Бундай захираланган домен номлари «UZ» домени Маъмури томонидан рўйхатдан ўтказилади ва ушбу домен номларидан давлат эғтиёжлари учун, умумфойдали мақсадлар ва юқори даражали доменни барқарор фаолият юритишини таъминлаш мақсадида фойдаланилади. «UZ» ҳудудида захираланган домен номлари рўйхати «UZ доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом» да келтирилган. Домен рўйхатдан ўтказилган. Сайт ишлаши учун нима қилиш керак? Аввало сайтингиз учун хостинг майдончасидан жой сотиб олишингиз зарур. Сўнгра сиз томондан рўйхатдан ўтказилган домен сизнинг веб-серверингиз IP-манзилини кўрсатиши учун рўйхатдан ўтказувчига ns-сервер номи ва IP-манзили ҳақида маълумот беришингиз лозим. Киберсквоттинг нима ва қандай қилиб киберсквоттинг даражаси белгиланади? Киберсквоттингга берилган энг реал ва оммавий таърифларидан бири бу – учинчи шахсларнинг ҳуқуқларини бузган ҳолда домен номини рўйхатдан ўтказиш. Киберсквоттинг оқибатида одатда 20та домен номини рўйхатдан ўтказган шахс киберсквоттер ҳисобланадими? Агар барча 20 домен номи тегишли йўналиши бўйича (масалан, маълум бир лойиҳа учун) фаолият кўрсатаётган булса, унда бу киберсквоттинг ҳисобланмайди. (Саволга Самандар Атоев жавоб берди) Porno сўзининг ўзи беҳаё бўлмагани ва бу доменда беҳаё ахборот ресурси бўлмаслигини ҳисобга олган ҳолда, Porno доменини рўйхатга олиш мумкинми? Бу масалага эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак. “Порно” (porno) сўзи кенг ишлатиладиган сўздир. Бу сўз инсонийлик ва ахлоқий тамойилларга қанчалик қарама-қарши келиши унинг қаерда ишлатилишига боғлиқ. Шу каби сўзларни рўйхатга олиш жамиятнинг маънавий ва ахлоқий қадр-қимматларини бузмайди, лекин шуни назарда тутади. Бу ном фойдаланувчининг турли қизиқишлари асосида ҳам танланилади. Чунки доменни оммалаштиришда (шу билан бирга домендаги бизнесни ривожлантиришда) фойдаланувчининг қизиқишидан ушбу ном орқали фойдаланилади, аниқроғи ном орқали фойдаланувчининг эътибори доменга тортилади. Бизнеснинг бундай фаолиятини адолатсиз рақобат деб ҳисобласа бўлади. Бироқ бу далилнинг асоссизлиги Агарда янги тузилган корхонанинг номи домен номи билан тўғри келиб қолса, бу ҳолатда қайси ташкилот домен номини янги ташкилотга бериш муаммосини билан шуғулланади? Чет эл амалиётидан келиб чиққан ҳолда шу таъкидлаш жоизки, бундай баҳсли ҳолатларни одатда шу мамлакатдаги ваколатли ташкилотлар кўриб чиқишади ва улар бўйича қарор чиқаришади. Одатда бу суд орқали ҳал қилинади. Ҳуқуқ нуқтаи назаридан ҳам бу тўғридир. Ўзбекистонда бундай ҳолат хали учрамаганлиги сабабли, бу соҳада ҳуқуқий амалиёт ҳам бўлмаган. Агарда бирорта ташкилот домен номини бошқа номга ўтказиб бериш бўйича саволни ҳал қила олган тақдирда ҳам, бу ҳолат ҳам суд аралашувига чек қўймайди. Лекин ушбу домен номлари тўғрисидаги савол бўйича судья қанчалик ваколатли бўлиши бу алоҳида мавзудир. (Саволга Самандар Атоев жавоб берди) Домен номи олиб қўйилаётганда, уни ижтимоий аҳамияти, унга бўлган ҳаволалар сони, каталогларга кирганлиги ҳисобга олинадими? Агарда сиз домен номининг ҳаққоний фойдаланувчиси бўлсангиз ва домен номи сиздан кимнингдир ғуқуқлари бузилганлиги учун эмас, балки бошқа қонунбузарлик учун олиб қўйилаётган бўлса, сиз томонингиздан сарфланган маблағ қайтарилиши лозим. Бундай ҳуқуқ ҳали ҳеч бир ҳужжатда қайд этилмаган Сайтдаги маълумотлар “Интелектуал мулк” тушунчасига тенг бўладими ва “муаллифлик ҳуқуқи” ҳимоясига тушадими? Ким ушбу ҳолатни ҳал қилади? Сайтдаги маълумотларнинг ўзи муаллифлик ҳуқуқи объектидир. Ушбу муаммо муаллифнинг ўзи, муаллиф ҳуқуқи эгаси ёки бошқа манфаатдор шахслар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади. Юзага келган баҳсли ҳолат Мультимедиа маҳсулотларини (кинофильм, mp3, e-book ва бошқалар) тарқатишдан тушадиган қалам ҳақи тақсимланиши билан қайси ташкилот шуғулланади? Умуман олганда, жаҳон амалиётида қалам ҳақи йиғими ва тақсимланиши билан муаллифлик жамиятлари, муаллифлар нодавлат нотижорат бирлашмалари шуғулланадилар. Фақат айрим давлатларда ушбу масалалар давлат мутасадди муассасалари зиммасига юклатилади (масалан, Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги). Одатда қалам ҳақи муаллифларга берилиши керак. Агарда Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги қалам ҳақини барча муаллифларга (шу жумладан хорижий) тўғри тақсимлаётган бўлса Лицензияланмаган Mp3 файлларни тарқатиш учун ким рухсат беради? Ҳеч қандай келишув лицензияланмаган Mp3 файлларни тарқатиш учун рухсат бермайди. Агарда бевосита муаллиф (қандайдир учинчи ташкилот билан эмас) билан унинг асарларини тарқатиш (Интернет орқали тарқатиш) ҳуқуқини берувчи шартнома (лицензия) тузган бўлсангиз, унда сиз тарқатаётган асарлар лицензияланган ҳисобланади. Бу ҳолатда “Лицензияланмаган” сўзи муаллифдан “берухсат” фойдаланиш ҳисобланади. Агарда муаллиф рухсат берса, унда асарлар лицензияланган ҳисобланади. Шартнома оддий ёзма шаклда бўлиб, унда муаллиф кўрсатилган тартибда асарларини тарқатишга рухсат беради. (Саволга Самандар Атоев жавоб берди) Оммавий ахборот воситалари бу - газеталар, журналлар, хабарномалар, бюллетенлар, ахборот агентликлари, телевидения(кабель, эфир-кабель телевиденияси) ва радио, кинодокументалистка, электрон-ахборот алоқа, шунингдек давлат, мустақил ва бошқа доимий номига эга даврий нашриётлардир. Фақат “электрон-ахборот алоқа” тушунарсиз. “Электрон-ахборот алоқа” нимани англатади. Последний раз редактировалось Lutfillo Tursunov; 19.03.2009 в 18:58. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
19.03.2009 22:53 | #28 |
http://cctld.uz/whois/?domain=shou-biznes&zone=uz sahifasida chiqib keluvchi
Ахволи <=== so'zini "STATUSI" diyilsa, yoki "Holati" dib berilsa judayam yaxshi bo'lardi. Chunki axvol so'zi birmuncha qo'polroq shaklda kelmoqda... МИЖОЗ so'zi ham biroz noo'rin... Buyurtmachi disa chiroyliroq jarang sochsa kere... Yangiliklar bo'limini ruscha yangiliklardan holi qilgan holda, hech bo'lmaganda ruschadan o'zbekchaga tarjima joylashtirish lozim. Manimcha tarjima unchalik qiyinmas... 0 dan statya yozishdan ko'ra http://cctld.uz/stat/ns/ sahifasida ham hatoliklar mavjud Хостинг зарубежом <== Xorijda joylashgan hosting yoki Xorijdagi hosting Последний раз редактировалось JET; 19.03.2009 в 23:09. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
20.03.2009 09:52 | #30 |
CCTLD.UZ
|
Фаоллик учун сизларга чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман. Сизлар харакатларингиз билан www.cctld.uz сайтни ўзбек версиясини ривожланишига катта ҳисса қўшяпсизлар. Кейинчалик ҳам, хатоларимизни сизлар билан бирга аниқлашга ва бартараф этишга ният қиламан.
|
|
Ответить |
"+" от:
|
|