Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 13.04.2016 21:32   #1  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Тахайюл рангини мутасвир этиб: Баҳодир Йўлдошев

Форумимиздаги "Ижод хусусида сўз" бўлимимизда рассомлар ҳақида 1-2 мавзу очилганлигини айтмаса, рассомлик хусусида мавзу йўқ экан. бўлимда муйқалам соҳиби ҳақида яна бир мавзу очишга аҳд қилдик.
Цитата:
Баҳодир Йўлдошев Низомий номидаги ТДПУнинг графика факультетини тугатган. “Усто” халқ ижоди ҳунармандлари бирлашмаси (1987-88 йиллар), Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида (1987-1991 йиллар), “Мусаввир” ижодий бирлашмасида (1991-1997 йиллар), 1997 йилда “Ҳунарманд”, “Устозода” ижодий бирлашмаларида фаолият олиб борган, айни пайтда эркин ижодкор. Брюссель (Бельгия,1991), Сиэтл (АҚШ, 1994), Вена (Австрия, 1996), Филадельфия (АҚШ, 2000), Қуддуси шариф (Исроил, 2010, Москва (2003), Париж (Франция, 2007) халқаро кўргазмаларида иштирок этган ҳамда Олма-Ота (Қозоғистон, 2012) ва пойтахтимизда (2014 йил) шахсий кўргазмалари ташкил қилинган.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 13.04.2016 в 21:43.
Ответить 
"+" от:
Старый 13.04.2016 21:38   #2  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Ижодкор ўз тафаккур ва тахайюл мақомини асарларида намоён этади. У хаёлнинг чексизлигига қанчалик ишонса, фикрнинг куч-қувватига ҳам шунчалик таянади; ботинан тўхтаб қолмаслик ва янгиланиб боришни нозик фаҳм этади. Қалб гўзаллиги ташқи гўзаликка нисбатан юқори ўринда туриши шарқ ижодкорларининг асарларида биринчи ўринда туриши бежиз эмас. Минниатюра санъати кўпроқ ботинга эмас, зоҳирга таянади.
Тасаввуфона асарларнинг бош мезони ишқни инсон ҳаётининг туб асоси ва руҳониятининг нури деб эътироф этилганлигидадир. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсангиз, Баҳодир Йўлдошев ишлаган суратларда карвон-у. ЎЗЛИКигини қидириш учун дарбадар кезаётган дарвешлар ҳамда улар хаёлидаги машъуқа тимсолини кўп учратасиз. Рангтасвирни томоша қила туриб (ҳа, томоша қила туриб, уларни кўриб бўлмайди) Хайёмона ва румиёна оламга ғарқ бўласиз; Саъдий, Ҳофиз, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий мисралари хаёлингиздан чарх уради. Миннитюра тасвирими ёки натюрмортдан тафаккур жавҳарингиз хазинасидан тагмаъно ҳамда ранглардан оҳанг қидиришга шошиб қоласиз.
Рассомнинг устахонаси пойтахтимизнинг ал-Хоразмий майдонидаги “Ал-Харобатий” жоме-масжидида жойлашган. Ушбу муқаддас даргоҳ XVII-XVIII асрларда яшаб ўтган, Мавлоно Румийнинг маънавий шогирди ҳисоблиб, нақшбандия тариқатига амал қилган ҳамда ўзининг харобатия тариқатига асос солган Абдулқаюм Ҳайработ эшон шарафига қурилган. Эшон Мавлоно Харобатий тахаллуси билан “Куллиёти”ни тузган, “Маснавия Харобатия”, “Рисолайи фақрия” асарларини ёзган. Баҳодир Йўлдошев муқаддас даргоҳда ижод қилаётганда хонақоҳдаги сукунат орасидан гўё асрлар қаъридан келаётган дарвешларнинг “Ё, ҳу, Оллоҳу..” деб зикр тушаётган оҳангларини-ю, ҳофизларнинг тиловатини, инсонларни огоҳликка чақириб чорлаётган муазиннинг бонгини тинглаётгандек бўлиб; қуёшнинг ҳолатига кўра тонгда уни кутиб олиб ва уфқ ортига кузата туриб муйқалам тебратишни хуш кўради.

[IMG]
Ответить 
"+" от:
Старый 13.04.2016 21:48   #3  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Аслида “Ўзлик” ҳам бир – “мен”. Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нурнинг таъкидлашича, “Баҳодир Йўлдошев ўзини ва ўзлигини бутунлай ижодга бахшида этган рассомлардандир. У дастгоҳ рангтасвири ва минниатюра санъатини уйғунлаштирган ҳолда санъатда ўз услуби ҳамда йўналишини ярата олган рассомдир. Бир сўз билан айтганда, унинг учун моддий ҳаёт аҳамиятсиз бўлган бир “дарвеш”лар тоифасига киради. Баҳодир Йўлдошевга тўғридан –тўғри шогирд бўлмаса-да, тақлид қилувчилар жуда кўп”.
Тасаввуф, зоҳиран дунё билан алоқани узмай, одамларга нафи тегадиган ҳеч бир ишдан қўл силтамаган ҳолда, ботинан дунёпараст бўлмаслик, нафс “занжири” билан фоний дунёга боғланмаслик йўл-йўриқларини белгилаб беради. Мусаввирнинг “Шоҳ Баҳром шикорда” рангтасвирига синчиклаб қарасак. Овга чиққан шоҳ тулпори тизгинини бўш қўйиб, чап тарафдаги аждарга бутун диққатини жамлаганлигини кўрамиз. “От инсоннинг дўсти, йўлдоши”,-дейишади. Рустами Достоннинг Рахш, Гўрўғлининг Ғиркўк, Алпомишнинг Бойчиборини эслайлик. Қаҳрамонларнинг мушкул аҳволидан олиб чиққан, хавф-хатардан огоҳ этган ушбу жонивор эмаси? Инсон мушкулотдан ақлига таянган ҳолатда чиқиб кетади. Ушбу суратдаги от – ақл тимсоли. Инсон манзилига “ ақл тулпори”га таяниб бормас экан, Баҳроми Гўр сингари фожеага учрашига ишора этаётгандек рассом.
Ответить 
"+" от:
Старый 13.04.2016 21:52   #4  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Кубравия тариқатида Шайх Нажмиддин Кубро қалбдаги маънолар ўзгариши, аҳвол янгиланишини ранг воситасида тасвирлаб, “Яшил ранг “қалб ҳаёти ва жонлилиги”нинг рамзидир. Бу рангдан сўнг ақиқ тошнинг ранги пайдо бўлади. Бу “Ақли Кабир”нинг ранги. Ақли Кабир қирмизлашгач, энг қалин китоблар ҳам йиртилади. Қирмизи ранг зуҳурланганда “сайёрни паришон айлаб, парчалайди, вужудни қамраб олади ва тебратади” - деганлар.


Баҳодир Йўлдошев ижодидаги аксар расмлар бодомранг, қирмизи. яшил рангларнинг ўзаро мутаносиблиги, асосан сарғиш. пистоқи ранглар уйғунлиги асносида чизилган. Суратларнинг моҳиятини очадиган тимсоллар, булар – Шайх Санъон каби шайхларни йўлдан урган тарсо гўзаллари, ошиқ-машъуқлар-у; созанда-ю, навозишлар, фалак гардишининг гирдобида қолаётган инсонларнинг қотиб қолган турлича нигоҳлари, ўтган аждодларнинг қиёфалари...
Синчиклаб кўрсангиз, кўнгил қулфини очувчи бир неча шода калитларни ҳам кўрасиз.

Ответить 
"+" от:
Старый 13.04.2016 21:54   #5  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Қирмизи, қовоқ, кўк ранглар асносида тасвирланган “Ҳаёт дарахти” суратини кузата туриб, ерга тўғригина қилиб қадалган ниҳол ҳаётнинг замзамаларидан турли ниқоблар орқали шох боғлаб, қиёфасизлик шаклига кирган. “буқаламундек” товланувчи “гибрид дарахт”нинг гувоҳи бўласиз.

Ответить 
"+" от:
Старый 13.04.2016 21:58   #6  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Миниатюралардаги айрим инсонларнинг чеҳрасини аниқ кўрасиз, айримлари эса ҳамон “юзсиз”. Балки улар ҳануз ўз қиёфасини топа олмай аросатда қолган инсонлар тимсолидир?... Мойбўёқ билан холстга ишланган шаклан бир-бирига ўхшаш, бироқ моҳиятан “яхшилик ва ёмонлик”ни тасвир этувчи “Ҳаёт саҳнаси” тасвирида ҳам бир неча тагмаъно мавжуд. Ҳар иккала минитюраларда ҳам бир неча юқори ва паст “пардалар” бор. Пардаларни кузата туриб, ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг “Ашрақат мин шамс-ул каъси анвор-ул Худо/ Ёр аксин майда кўр, дея жомдин чиқди садо...” ғазалининг мисралари беихтиёр хаёлда гавдаланди. Тўқранглар орқали тасвирланган миннитюрадаги дарвешнинг юзи тунд-қора, бир неча машъуқалар қуршовида. Иблисмонанд қиёфага кирган: май эмас, қоп-қора қон сипқораётгандек.


Иккинчи тасвирдаги дарвешнинг ёнида эса “Бир-у бори”. Нурли ранглар-у, май тўла хумлар, удга ўхшаш чолғу асбоби. Юқори пардада шамчироқларга тўла қандил бор. Дарвеш ҳаёт мазмунининг “гўллиги. мастлиги, девоналиги”дан топгандек:
Деди: Айт: умрнинг маъноси нима?
Деди: Ё шам, ё чақмоқ. ёки парвона.
Деди: Бу дунёга бино қўйган ким?
Деди: Ё гўл, ё маст, ёки девона (Паҳлавон Маҳмуддан)



Ҳар иккала тасвирда ҳам инсон шамолни туяётгандек; биринчи тасвирда дўзахий самум ва гармсел эсаётган бўлса, иккинчи тасвирда жаннатий насим елмоқда.
Ответить 
"+" от:
Старый 13.04.2016 22:01   #7  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Баҳодир Йўлдошев суратларини ишлаш жараёнида улардаги руҳиятни етказилишига кўра турли матолар ипак, бахмал, бўзлардан унумли фойдаланади. Ипак толаси аралашган фактура қимматбаҳо тошларнинг ярақлаши сингари инсон кўзини қамаштириб, майин зоҳир бўлади. Бахмалдан ишланган фактурада эса мураккаб ва тунд жилолар мавжуд. Тасвирларни соатлаб томоша қилган ҳолатда беихтиёр ўзингиз ҳам ушбу оламда сайр қилиб юрганлигингизни сезмай қоласиз. Рассомнинг айтишича, у фақат қалб кўзи кўрган нарсаларнигина тасвирлайди. Балки шундайдир?... Муйқалам соҳиби ўзига мавлоно Харобатийнинг “ Агар кимки қаламин берса ғаддорға, Кунида бир Мансурни отқайдир дорға” мисраларини шиор қилиб олган.
Зеро, Мавлоно Румий бежиз “Кўзни юмгил, кўзга айлансин кўнгил”,-демаган-ку! Ҳар бир инсоннинг қалб кўзи турлича кўради. Шарқнинг афсона-ю, асотирларининг қатлами ва тимсолларини англаш орқалигина Баҳодир Йўлдошев суратларининг сир-асрорларини англаш мумкин.

Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 19.04.2016 22:07   #8  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Тошкент фотосуратчилар уйида (Тошкент курантлари ёнидаги) 28 апрель соат 17.00 да рассом Баҳодир Йўлдошевнинг кўргазмаси очилади. Унда рассомнинг барча ишлари намойиш қилинади.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх