|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
11.04.2011 02:12 | #361 |
|
Русча "мир тесен", инглизча "small world" иборасини ўзбекчалаб нима деса бўлади? Сўрашимнинг сабаби бор.
Интернет барибир ажойиб нарса-да... Хозиргина аськада ўтирсам, россиялик нотаниш бир қиз тақиллатиб қолди. Одатда бунақа "танишув"лар порносайтларнинг рекламаси ёки бошқа қанақадир спам бўлиб чиқади. Лекин бу қиз ҳақиқатан бир савол билан ёзган экан. Севара Назархоннинг "Хаёл" ашуласини жуда ёқтириб қопти-да, таржима қилиб беришни илтимос қилиш учун ўзбекистонлик биринчи тўғри келган одамга ёзибди. Ўша одам камина бўлиб чиқибди Севарани вақти-вақти билан эшитиб тураман, лекин ўша ашуланинг сўзларига эътибор бермаган эканман. Анча мураккаб экан. Таржима қилиш уёқда турсин, тўла тушунмадим хатто. Биринчи куплетини (куплет "қитъа" дейилармиди?) қўлдан келганича экспромтом (?) таржима қилиб бердим: Олиб қочгум сени барибир - все равно я тебя украду Қўл узамиз дардлар бўйнидан - освободимся от объятий печали Биз зерикдик, биз чарчадику-ку ахир - ведь нам надоело, мы устали Бахтлар кутиб тақдир қўйнидан - ждать счастья от милости судьбы. Мабодо, ашулани тўла ёзиб таржима қилиб беришни хоҳловчилар йўқми? |
|
Ответить |
12.04.2011 11:54 | #365 | |
Сообщений: 250
+ 183
118/82
– 0
2/2
|
Цитата:
Афсуски, шундай.. Ҳатто айрим машҳур адибларимиз ҳам тилимизни улуғлаш асносида бошқа тилларни камситиб қўядилар.. Хорижий тилни билмай ёки юзаки билиб бундай хулоса чиқариш албатта яхши эмас. Масалан, "андиша" тушунчаси учун инглиз тилида сўз йўқми? Албатта бор - scruple. Аммо оммавий равишда ишлатилмайди, буниси тўғри. Бу менга тасодифан дуч келиб қолган сўз, Шекспирнинг тилида бундан ташқари қанча нозик сирлар бўлса керак.
__________________
Infoteka.Uz |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
12.04.2011 11:58 | #367 |
Сообщений: 250
+ 183
118/82
– 0
2/2
|
Оммавий истемол учун чиқариладиган рақамли фотоаппаратларни англатиш учун ўзбекча сўз изламоқдаман. Point-n-shoot ёки "мыльница"ни қисқагина нима деб ўгирсак бўларкан? "Совундон" жуда норасмий (мақола учун), "ҳаваскор фотоаппарат" ғализроқ чиқяпти..
__________________
Infoteka.Uz |
|
Ответить |
12.04.2011 12:34 | #369 | |||
Сообщений: 250
+ 183
118/82
– 0
2/2
|
Цитата:
__________________
Infoteka.Uz |
|||
|
Ответить |
|