|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Мустаҳкам оила Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муомала, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, никоҳ, ажралиш масалалари. |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
06.05.2012 03:08 | #1 | ||
|
Бугун эрталаб ўзи ўзбекистонлик, лекин ҳозир АҚШда яшовчи Фейсбукдаги таниш қизлардан бири шундай савол ёзиб қолди: “Should you let the guy you like know about your attraction?”. Яъни, бир йигитни ёқтирсангиз, унга бу ҳақида гапириш керакми, деб сўраяпти. Лекин мен кўтармоқчи бўлган мавзу бу эмас. Саволга жавоб берганлардан бири билан (у ҳам кўчиб кетган ўзбек) қуйидагича “бахслашиб” қолдик (исмини қисқартириб юбордим):
АА: u must immediately ))) (яъни, дарҳол айтиш керак, демоқчи) АА: kofir bo'lsa ko'rasiz mandan lekin!!! Jamshid Begmatov @AA Хайвондан фарқи бўлмаган мусулмондан кўра ҳақиқий инсон бўлган "кофир" афзал, IMHO. АА: sizning fikringiz ham yashashga haqli, ko'p gap eshakka yuk. Men bu gapni aytganimni sababi qancha qancha o'zbek, musulmon qizlari ajnabiy kofirlarga tegib ketyapti, afsus. Jamshid Begmatov: Нимаси афсус? Баҳтли бўлса бас, шундай эмасми? AA: Shunday emas. Nima degani u "baxtli bo'lmoq"? Jamshid Begmatov: Ҳа... Юқоридаги гапингиз тўғри, кўп гап эшакка юк AA: bo'ptida bo'lmasam, nimaga gapirdingiz unda? Qanday qilib kofir haqiqiy inson bo'la oladi? Ma'nili gapingiz bo'lsa gapiring, bo'lmasa gapirmang manga uka, asablarim chatoq, yuz-xotir qilib o'tirmayman. Jamshid Begmatov: Бунақа асабни даволатиш керак, "ака", мусулмонман деб кўкракка уриш ўрнига Соғ-омон бўлинг. AA: kim ko'kragiga urdi???? Siz o'zi nimaga burningizni tiqyapsiz mani gaplarimga? Sog'-omon bo'ling emish, bitta urib tishingni sindirib qo'yaman, bilvolasan kim davolanishi kerakligini so'tak! bu qiz manga singlimdek, shuning uchun man o'zim aqlim yetganicha maslaxat berdim, sandan so'rab o'tiradigan holim yo'q! Jamshid Begmatov: Ҳақиқатда, ақлингиз етганича маслаҳат берибсиз AA: muncha tirjayasan, qanaqa hezimsan sani o'zi, poshel nafig uje a... Ўйланиб қолдим. Кўп миллатли, кўп маданиатли жамиятмиз, деб бонг урамиз. Лекин этник жиҳатдан аралаш оила қуришга қизларимиз қандай қарайди? Йигитлар-чи? Ота-оналар-чи? Келинглар, фикр алмашайлик. Менинг фикрим юқоридаги мулоқотдан аён. Последний раз редактировалось Jamshid Begmatov; 06.05.2012 в 03:15. |
||
|
Ответить |
06.05.2012 07:46 | #2 |
|
Онги, дунёқараши, интеллектуал салоҳияти ер остига ётқизилган канализация қувурлари сатҳидан ҳам паст даражада шаклланган алкаш мусулмон эридан умр бўйи эшакдай калтак еб, рўшнолик кўрмаган, оилавий ҳаёти дўзах қийноқларидан кўп фарқ қилмайдиган аёлларимиз йўқ эмас. Бундай аёлга қараб, йиллар оша қутурган махлуқнинг қули сифатида яшаб, азоб-уқубат тортганча ўтиб кетгандан кўра, бир бечора кофирни бахтли қилгани яхши эмасми, деган фикрга бораман. Тағин билмадим, эҳтимол ушбу сўзларим ўша аёлга янада даҳшатлироқ эшитилар.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
06.05.2012 10:08 | #4 | ||
Заблокирован(а)
Сообщений: 4,378
+ 779
692/496
– 112
111/78
|
Цитата:
Цитата:
|
||
|
Ответить |
06.05.2012 10:11 | #5 |
|
Ўша мантиқни топа олмай, баъзан бошим қотади. Намозни канда қилмай, арақдан ҳам бош тортмайдиганлар бўлар экан.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
06.05.2012 10:22 | #7 |
AKA:3Dman
Сообщений: 1,556
+ 1,993
1,466/628
– 253
99/50
|
Куп яшанг! Мана шуни аниклаб олайлик деяпман. Алкашга (алкаш булиши шарт эмас) арок ичиб улган кишига жаноза укилмайди дейилади, нимага? Бесоколбозни охирати куйган дейилади, нимага? Шуларни аниклаб олишимиз керак...
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
06.05.2012 10:56 | #9 |
|
Синфдошларимдан бири муддатли ҳарбий хизмати давомида ошпазлик қилган. Ҳарбий қисм командирининг улфатлари, шу жумладан, оила аъзоларига ош дамлаб юриб, қизи билан яқиндан танишиб қолган. Уйланган. Хотинини Фарғона вилоятига олиб келган. Синфдошимнинг ота-онаси одатимизга кўра катта ҳовлида алоҳида уй ажратиб беришган. Фақат бир қизли бўлишганлари, тилимиз, урф-одатларимизни деярли тўла-тўкис ўзлаштириб олганига қарамай, жувон, назаримда, шароитларимизга ҳеч кўника олмади шекилли, юртига қайтиб кетди. Эр-хотин ўртасида, тушунишим-ча, ортиқча гап-сўз бўлмаган. Орадан 25 йил ўтган бўлишига қарамай, ҳанузгача телефон алоқаси орқали мулоқот қилиб туришади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
06.05.2012 11:31 | #10 | |
Федерация регби Узбекистана
Вице-президент
Сообщений: 3,415
+ 2,723
4,678/1,767
– 211
126/85
|
Цитата:
Лекин, улар хар-хил шароитларда "суяги қоткан". Шароитлар деб мен хар-хил мано бераман, шу жумладан - дин, тарбия, таълим цензи ва бошкалар. Шароит бир-бирига тугри келмаса - оила булмайди. Мени "оилавий хужаиним" бошка милат кизи. Мени хамма кориндошларим - она тараб, ота тараб, дустларим уни бошидан якин олмаган. Хозир эса хамма кориндошлар ва дустларим хотинимни менга кура якин оладилар. Парадокс. Последний раз редактировалось Rustam Nabiev; 06.05.2012 в 11:38. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|