|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Мустаҳкам оила Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муомала, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, никоҳ, ажралиш масалалари. |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
10.09.2012 17:12 | #25 |
Сообщений: 2
+ 0
1/1
– 0
0/0
|
Avvalo bunday mudxish voqealardan batafsil habardor bo'lmasamda, biroq bugungi kundagi muhim muommolardan biri deb hisoblayman. Bunday voqealarning negizida voyaga yetmagan yoshlarning tarbiyasi, qanday sharoit va muhitda o'sishi yotadi. Ota ona bolaga mehrni me'yorda berishidan tashqari, uning har bir harakatidan habardor bo'lib turishi lozim. Nimalarga qiziqayotgani, qanday film yoki musiqa tinglashi, bo'sh vaqtlarida nimalar bilan shug'ullanayotganiga nazar tashlashi darkor.
|
|
Ответить |
"+" от:
|
10.09.2012 18:29 | #27 |
Сообщений: 2
+ 0
1/1
– 0
0/0
|
Endi yengi yelpi hayotning negizini oladigan bölsak voyaga yetmagan bolalarga ota onasi tomonidan göyoki erkalab me'yoridan ortiq pul sarflashidir. Pulni tög'ri ishlatish uchun har bir insonda "imunitet" bölishi kerak. Yoshlarning muommosi aksariyat holatlarda zamon zayli bilan pulga bog'liq bölib qolmoqda.
|
|
Ответить |
12.09.2012 21:14 | #29 |
|
Инсоннинг ўз жонига қасд қилиши – руҳий ҳодиса саналиб, бундай ҳолатни идрок этиш учун, ўзини ўзи ўлдирмоқчи бўлган киши қалбида кечаётган ҳаяжонли ҳис-туйғуларни тушуниб етиш зарурдир. Зеро, киши ўз жонига ҳаётининг алоҳида, фавқулодда фурсатида, қалбини зимистон қамраб, умид учқуни сўнган фурсатда қасд қилади.
Кечирилаётган ҳаёт маъносини йўқотиш билан боғлиқ ижтимоий хулқ-атворнинг энг фожиали кўринишларидан бири – ўз жонига қасд қилишдир. Шахс атрофида қарор топган микро-ижтимоий муҳитнинг киши онгида шаклланган ҳаётий қадриятлар ва ўз жонини сақлаш инстинктининг барҳам топишига олиб келадиган даражада тангликка учраши билан боғлиқ бўлиб, ҳаётни ихтиёрий равишда, жамият томонидан қораланадиган маънавий сабаблар туфайли тарк этиш ҳолати – ўз жонига қасд қилиш, деб таснифланади. Ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ хулқ-атвор ташқи ва ички шаклларда намоён бўлади. Бундай хулқ-атворнинг: ички шакли сифатида кишининг антивитал тасаввур, яъни ҳаётнинг қадри қолмаганлигига оид мулоҳазалари, ўз жонига қасд қилиши борасидаги пассив фикр, ғоя ва мақсадларини; ташқи шакли сифатида эса киши ўз жонига қасд қилишига доир очиқдан-очиқ билдирган баёноти, бу борадаги амалий уринишлари ва охир-пировардида ўзини ўзи ўлдирган ҳолатни эътироф этиш мумкин. Шахс атрофида шаклланиб борадиган ижтимоий-ситуацион омиллар рўй бераётган можаролар, шахсиятига боғлиқ сабаблар ва ижтимоий-руҳий жиҳатдан мослашув қобилиятининг йўқлиги, шу жумладан, ўз жамоасидаги ижтимоий мавқеи барҳам топиши – ўз жонига қасд қилишига олиб келадиган хавфни юзага келтиради. Киши хулқида ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ равишда кузатиладиган ҳақиқий ҳолат, унинг онгида бундай ғоя турғун шаклланганлиги, хатти-ҳаракатлари ҳаётни тарк этиш мақсадига қаратилганлиги билан тавсифланади. Ташкилот ва муассасаларда олиб бориладиган ташкилий ва таълим-тарбиявий ишларга қаратилган чора-тадбирлар орқали киши онгида эндигина шаклланаётган ўз жонига қасд қилиш ғояси охир-пировардида амалий ҳаракатга ўтиб кетишига йўл қўймасликка эришиш мумкинлигини соҳа амалиёти кўрсатмоқда. Ташкилот ёки муассаса ходимлари, умуман айтганда, одамлар, айниқса, ўқувчи ва талаба ёшлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари юз беришининг олдини олиш манфаатларида соҳага оид самарали тадбирларни ишлаб чиқиш, авваламбор, бундай ҳолатни юзага келтирадиган сабаблар ва шарт-шароитларга ойдинлик киритиш зарур. Агар сизга, муҳтарам форумдош, чиндан ҳам қизиқ бўлса, айрим фикр-мулоҳазалар билан ўртоқлашишим мумкин.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига Последний раз редактировалось Shokir Dolimov; 12.09.2012 в 21:18. |
|
Ответить |
14.09.2012 21:57 | #30 |
|
Модомики форумдошлар «+» қўйиб, қизиқиш билдиришган экан, демак:
МАВЗУГА ОИД АЙРИМ ФИКР-МУЛОҲАЗАЛАР КИШИНИНГ ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШИГА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН САБАБЛАР. ТАҲЛИЛ Таҳлил жараёнида: киши тарбия кўрган шарт-шароитлар, хусусан, ота-онасининг ҳаётлиги, оиласининг хотиржамлиги ёки ота-онасиз тарбия кўрганлиги; киши оиласида юз бераётган (юз берган) можаролар, бундай ҳолатлар қанчалик тез такрорланиб бориши, оила аъзолари билан йўлга қўйилган муносабатлар танглиги; ота-она ва ёру-биродарлар билан олиб борилаётган мулоқотларнинг ўзига хос хусусиятлари, жумладан, мулоқот мазмунида бошдан кечирилаётган (кечирилган) руҳий ларзаларга оид маълумотлар бор-йўқлиги; кишининг хулқ-атворида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари муқаддам кузатилганлиги, бу борада пўписа ёки баёнот қилганлиги; кишининг яқин қариндошлари орасида ўзини ўзи ўлдирганлар ёки ўз жонига қасд қилишга уринганлар бўлган-бўлмаганлиги; ўзини ўлдирган шахснинг бош мияси муқаддам жароҳатланганлиги, руҳий касаллик ёки бош миянинг юқумли касалликка чалинган-чалинмаганлиги; ўзини ўлдирган шахс жамоадаги норасмий микрогуруҳда тутган ўрни ва мавқеи, хусусан, салбий етакчи бўлган-бўлмаганлиги, бундай гуруҳдан суриб чиқарилган-чиқарилмаганлиги, камситилган-камситилмаганлиги; ўз жонига қасд қилишга мойил шахснинг ўзини ўзи ўлдириш арафасидаги хулқ-атворида кузатилган ғайриоддий ҳолатлар, жумладан, юриш-туриш тарзида кузатилган кескин ўзгаришлар, шахсий буюмларини тарқатгани ёки тортиқ қилиб юборганлиги, қарзларини узиб, видолашиш сўзларини айтганлиги ва шу каби бошқа ҳаракатлари; ўлими олдидан ёзган хатининг мазмуни, агар ёзган бўлса, ўрганиб чиқилади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
|