|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Мустаҳкам оила Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муомала, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, никоҳ, ажралиш масалалари. |
Результаты опроса: Қизлар нега "ўтириб" қолишади? | |||
Диёнатли йигитларнинг камайиб кетиши | 3 | 16.67% | |
Қизнинг ўқиш ва ишларини никоҳдан устун қўйиши | 7 | 38.89% | |
Ота-оналари турли баҳонлар билан қизини ушлаб туриши | 5 | 27.78% | |
Юртда йигитлар камайиб кетиши (чет элларга оммавий равишда кетиб ишлаши ёки бошқа шунга ўхшаш сабаблар) | 5 | 27.78% | |
"Оила" тушунчаси қадрини, аҳамиятини йўқотиши ва хк | 4 | 22.22% | |
Молиявий муаммоларни рўкач қилиш (сеп, жиҳоз ва хк) | 7 | 38.89% | |
Бошқа сабаблар бор... | 7 | 38.89% | |
Опрос с выбором нескольких вариантов ответа. Голосовавшие: 18. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
13.10.2011 00:48 | #1 | ||
Қизларни арзимаган баҳоналар сабабли турмушга чиқишини кечиктирган ота-оналар, қариндошлар бор... ё бўлмаса турли баҳоналар билан қизини турмушга бермаётганлар... келинглар жамиятимиздаги шу "нарса" ҳақида фикр-мулоҳаза алмашсак...
Хўш... Опаси турганда синглисига йўл бўлсинми? (ёки акаси турганда укасига) P.S Баъзилар қизи орқали келаётган мўмай даромад бегона бўлиб кетишидан чўчиб қизини турмушга чиқишини кечиктиради. Шундай оталардан бири вафот қилаётган пайтида қизидан кечирим сўрайди. Қиз кечиролмаслигини очиқ айтиб: "Дада, тенгдошларим қизини чиқармоқда. Сиз турли баҳоналар билан мени қирқ ёшгача сақладингиз... Кечиролмайман, Қиёматда барини Аллоҳга айтиб бераман", дейди. Шу қизга қисматдош бўлган қизларнинг бири дуо қилиб деган эди: "Эй бор худоё, дадам мени ҳалол жуфтдан тўсгани каби Сен ҳам ундан Ўз жамолингни тўсгин". ("Йигитлар уйланмайсизми?" мақоласидан) |
|||
|
Ответить |
13.10.2011 09:25 | #2 |
Сообщений: 380
+ 408
466/214
– 0
4/4
|
Mavzu qanchalik dolzarb bilmadimu,ammo qizlarni "utirib" qolishini forumda erkaklar muhokama qilishlari shahsan meni nafsoniyatimga tegadi. Uzingiz kursatgan sabablardan ham kurinib turibdiki bu judayam shaxsiy muammo deb bilaman. Bu yerda yechimini topishning ham imkoni yuq. Har bir ayol emas gulday nozik qizlarimiz shaniga yozilajak har bir post haqorat bn teng deb hisoblayman. Mavzuni yigitlar nega kech uylanadi? debmi bilmadim, xullas uzgartirish kerak!
|
|
Ответить |
13.10.2011 09:47 | #3 |
Мавзу долзарблигида шубҳа йўқ... ва бу нафсониятга тегадиган мавзу ҳам эмас... Муаммо бор ва бу муаммо ҳақида гап очилиши муаммо ечилишига қараб қўйилган илк қадам бўлиши мумкин...
Нега энди бу мавзу ва бу масала бўйича сўровнома керак бўлиб қолди, деб сўрамоқчи бўлсангиз... бу мавзу бўйича кичик тадқиқот олиб бориляпти... шунга жамоатчилик фикри керак бўлиб турибди... Турмуш қуриш ёки турмуш қурмаслик... ва уни қачон амалга ошириш керак... бу ҳар кимнинг шахсий ихтиёри бўлади, ва шу нарсани амалга оширишда тўсиқ бўлган омиллар ҳақида фикр юритишдан чўчимаслик керак... ва кимнингидир нафсониятига теккан бўлса узр сўрайман... Менга кўра, соғлом жамиятда ижтимоий "муаммолар" бўйича фикр алмашиш нормал нарса... |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
13.10.2011 10:16 | #4 |
ва яна менимча, сўровномада ҳамма "айб" фақат қизларда дейилгани йўқ... балки вариантлар "комплекс" тарзида берилган... ҳамма айб йигитларда, уларнинг кеч уйланишида деб билсангиз биринчи вариантга овоз беришингиз мумкин...
биламан бу мавзу "неудобный"га ўхшайди... аммо... |
|
|
Ответить |
13.10.2011 13:08 | #6 |
1. "Утириб колиш" тушунчаси умуман бир тарафлама. агар аёл киши 20 ёшгача рга тегмаса, баъзи кимсалар учун у утириб колган. Худди шу ёшдаги эркаклар эса "утириб" клмаган. Мавзуга аниклик киритиш керак.
2. Суровномада "кизларнинг уз хохишлари" деган пункт етмаепти. Диёнатли йигит булгани билан, кизнинг кунгли булмаса, ёки у турмуш куришни хохламаса нима килсин? "утиришдан" узга чора йук. Буни ёмон тарафи йук, хамма хам оила куриш илинжисида яшамайди. Мана А.Навоий бутун умр "утириб" колган 3. Умуман олганда бизнинг мамлакатда "утириб колган" аёллар сони куп хам эмас. Иккинчи жахон урушидан кейин - ха, куп эди. Чунки эркаклар сони камайган, купчилик кирилиб кетган. Хозирда эса авлод соглом, армияга борганан кура купчилик угилларни уйлантириш билан банд. |
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
13.10.2011 17:34 | #9 |
Оффтоп: Форумда фаолроқ бўлишим кимларнидир ўйлантириб қўйганга ўхшайди... кимларнингдир ғашига тегаётганга ўхшайди... мавзуларим бесабаб танқид қилинади, уларни иложи борича ёпишга ҳаракат қилинади ва ҳк... чарчадим...Мен энди бу форумга камроқ кирсам керак... кирсам ҳам сизларнинг суҳбатларингизга аралашмасликка ҳаракат қиламан... форумнинг рус бўлими тарафида юрсам керак... Паст-баланд гапирган бўлсам рози бўлинглар... (бу постимга жавоб ёзиш шарт эмас...) |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
13.10.2011 17:44 | #10 | |
|
Цитата:
Жавоб ёзиш шарт эмас деб ҳисобласангиз-да, хабар ёзишни жоиз деб топдим. Умумий бўлим ва яна бир қанча бўлимларни ўзбек тилида-ку очтирдингиз, уларнинг келажаги нима бўлади? Мавзуни умуман ёпмасдим, бироқ "ожизалар"дан бир қанча илтимосларига биноан мавзулар ёпилди. Йигитларга оид мавзуларни очинг ва бемалол муҳокама қилаверинглар. Оффтоп: Агар бўлимингизни охиригача юритиб ривожлантирмасангиз Сиздан форумдошлар умуман рози бўлишмайди. Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 13.10.2011 в 17:51. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
|