|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Школы Школьные темы |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
21.05.2012 03:02 | #1 | ||
Форумимизда ўқитувчиларимиз кўплигини эътиборга олиб бу мавзуни очишга қарор қилдим... : )
Мактабларда қўйиладиган баҳолар бўйича саволларим бор эди... Ўқувчининг баҳосига унинг хулқи таъсир қилиши мумкинми? (Масалан дейлик, бир ўқувчи яхши ўқийди, "предмет"ни тўрт-беш баҳоларга билади, аммо ўзи шўх, баъзан дарсда шўхлик ҳам қилиб турди, баъзан бир икки дарсларга кирмайди, кечикиб келади... Шундай ўқувчига "жазо" сифатида беш баҳосини тўрт қилиб ёки тўрт баҳосини уч қилиб қўйиши тўғрими?) |
|||
|
Ответить |
21.05.2012 06:23 | #2 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Олим бўлма, одам бўл, деган мақолга таълим муассасасидаёқ амал қилинган ҳолда ўқувчини, талабани баҳолашда унинг хулқи атвори албатта ҳисобга олиниши шарт, деб ҳисоблайман. Шахсан мен талабанинг кийиниш маданияти, йигитларнинг сочига ҳам албатта эътибор бераман. Биттаси соқол қўйиб келган экан, "бунга ҳали камида 50 йил бор"лигини тушунтиргандим, эртаси куни одамга ўхшаб келибди!
|
|
Ответить |
21.05.2012 07:49 | #3 |
Albatta bu o'quvchining hulqiga bo'g'liq
__________________
JAVOBLAR.UZ |
|
|
Ответить |
21.05.2012 07:53 | #4 |
MAKTAB
O`QITUVCHI
Сообщений: 682
+ 617
543/277
– 8
129/41
|
Yo`q, baho qo`yishda shaxsan men faqat bilimga qarayman (ba`zan esa o`quvchining harakatini hisobga olib sal ko`taribroq ham qo`yaman, ammo hulqiga qarab pasaytirmayman). Hatto o`quvchilarga "Siz men bilan yaxshi yoki yomon munosabatda bo`lishingiz mumkin, ammo bu siz oladigan bahoga o`z ta`sirini o`tkazmaydi, ammo o`zingizni tutishni bilmasangiz, dars tarbiyaviy soat bilan o`tib ketib, bilimni kam olasiz va shuning o`ziyoq sizning bahoingiz tushib ketishiga sabab bo`ladi" deyman.
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
21.05.2012 10:23 | #5 | |
Цитата:
Яна савол... Сақол қўйиш одамга ўхшашдан чиқариб ташлайдими? Кийиниш маданияти қандай бўлиши керак... (Мисол учун сизга кўра, чапон, салла ва дўппи кийган одам маданиятлими ёки кастюм-шим галстукда юрган одам кўпроқ маданиятли ҳисобланадими?) |
||
|
Ответить |
21.05.2012 10:44 | #7 |
Школа
Учитель
Сообщений: 5,848
+ 18,048
2,150/1,194
– 947
191/157
|
По теме:
Моё мнение, что прочие парметры (одежда, поведение, опоздания) не должны влиять на оценку. Но это в том случае, если ученик безукоризненно знает предмет на 5, на 4. Однако каким образом безалаберный ученик, который опаздывает, плохо себя ведёт , не следит за соответствием своей одежды требованиям, может на нормальном уровне освоить предмет ?? Чаще всего для оценивания ученика есть вилка: 3+/ 4- или 4+/5-. В этом случае, конечно же + или - будет зависеть от всех параметров.... |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
21.05.2012 11:59 | #8 |
SQBNMF
Сообщений: 212
+ 3,689
244/106
– 89
1/1
|
"Ўқувчилар томонидан укув материаллари узлаштирилганлигини, куникма ва малакалар хосил булганлигини текшириш ва бахолаш таълим жараёнининг зарур таркибий кисми хисобланади.
Натижаларни бахолаш оркали бир пайтнинг узида бутун таълим тизими ва унинг компонентлари текширилиб курилиши керак. Бу билан таълим тизимида кутилаётган натижага эришилаётганлик даражаси текширилиб улчанади. Куйидаги бешта асосий тамойиллар бахолаш тизими самарадорлигининг пойдевори хисобланади. · Укув максадларига асосланганлик · Хакикийлик · Хакконийлик · Ишончлилик · Кулайлик " .... ва бунга кушимча равишда Andrews,ни фикрларига қушиламан. |
|
Ответить |
22.05.2012 16:22 | #9 |
Ассаламу алайкум!
Ўқитувчи сифатида шуни айтишим мумкин-ки, биринчи навбатда билимига қараб баҳоланади, шунингдек, ўқувчининг баҳосига нафақат хулқи, жамоат ишларидаги фаоллиги, оилавий шароити, шахсий сифатлари ҳам ҳисобга олиниши мумкин. Демак, баҳо қўйишда объектив эмас эканмизда дейишингиз мумкин.. Жавоб эса шундай: Ҳар бир бола мактаб остонасига қадам қўяр экан, бир мақсадда келади: Саводли бўлиш... Буни қандай амалга ошириш ўқитувчининг маҳоратига боғлиқ. Баҳо эса шу мақсадга етказувчи бир восита холос.. Яъни, ўқувчиларнинг кундаликларидаги баҳолари қандайлигига қараб синфдошлари уларни "аълочи", "тўртчи", "уччи", "иккичи"га ажратади. Бу вазиятда жамоанинг ўзи ўқувчини баҳолайди. |
|
|
Ответить |
22.05.2012 17:54 | #10 | ||
|
Цитата:
Цитата:
Цитата: Ўқувчиларнинг ҳар бир назорат тури бўйича билимини баҳолаш ва рейтинг кўрсаткичини аниқлаш уларнинг ўқув фани мавзуси бўйича тасаввурга эга бўлиши, мавзунинг моҳиятини тушуниб етиши ва айтиб бера олиши, олган билимларини амалда қўллай олиши, мустақил мушоҳада юрита олиши, ижодий фикрлай олиши ва хулоса қабул қила олиши, масалалар ҳамда мустақил ишларни бажариши каби мезонларга қараб амалга оширилади. http://lex.uz/Pages/GetAct.aspx?lact...B8%D0%BD%D0%B8
__________________
http://www.matholymp.zn.uz Последний раз редактировалось Shuhrat Ismailov; 22.05.2012 в 17:57. |
||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|