Тошкент вилояти ҳокимининг 2019 йил 11 февралдаги “Тошкент вилояти ҳамда “Чорвоқ” эркин туристик зонаси туризм рамзларини жорий этиш тўғрисида”ги 99-сонли қарорига асосан туризм рамзлари намунасини танлаш ва тайёрлаш бўйича вилоят комиссияси тузилди.
Қарор билан вилоят комиссиясига танлов ўтказиш йўли билан вилоят ҳамда “Чорвоқ” эркин туристик зонаси туризм рамзларини танлаш, танланган рамзларни белгиланган тартибда патентлаш, танланган рамзларини вилоят ҳудудига кириш қисмлари, аҳоли гавжум жойлар, туристик ҳудудлар ва бошқа манзилларга турли шакл ва ҳажмларда ўрнатиш ҳамда жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш, рамзларни ҳудудларга ўрнатиш бўйича пудратчиларни танлаш, шунингдек, рамзларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилишини таъминлаш вазифалари юклатилган.
Вилоят ҳамда “Чорвоқ” эркин туристик зонаси туризм рамзларини намунасини танлаш ишларини 2019 йилнинг 20 февраль кунига қадар якунланиши белгиланган.
Танлов билан боғлиқ харажатлар вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Туризм рамзлари – вилоятнинг туризм салоҳияти жозибадорлигини ошириш, туристлар оқимини кўпайтириш, алоҳида туризм брендларини яратиш ҳамда “Чорвоқ” эркин туристик зонаси фаолияти самарадорлигини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида жорий қилинади.
Шунга кўра вилоят ҳокимлиги томонидан Тошкент вилояти ҳамда “Чорвоқ” эркин туристик зонаси туризм рамзларининг намуналари юзасидан таклифлар қабул қилинмоқда.
Мурожаат учун телефонлар: +99890-358-99-11; +99898-300-55-07
Манзил: 111500, Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси, 90 уй.