|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ВУЗы Темы вокруг высшего образования, ВУЗов |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
22.08.2012 17:19 | #1 | ||
Хаммага саломлар.
Виртуал бирлик. Менга ва менинг дустларимга айнан бизнинг бирлигимиз ёрдами керак. Форумдошларга савол билан мурожат қилмоқчиман: Бир талаба СамДУ факультетига 135.9 балл билан Рус тили факультутига ГРАНТ асосида ўтганлиги хақида ДТМ натижаси бор. ДТМ тест жавоблар варақаси номери 7278871. Лекин хабар беришларича, СамДУ маъмурияти унга турли важ карсонлар кўрсатиб ўқишга қабул қилишдан бош тортишмоқда. Мана шу масалани ижобий хал қилиш учун нима қилиш мумкин? Пора бериш таклифига умуман қаршиман. СамДУ қабул комиссиясини тафтиш қилиш кимнинг ваколатига киради? Агар, кимдир бундан манфаатдор бўлса, уларни қандай фош қилиш мумкин? Форум бирлигига ишонч ила ёрдам сураб қоламиз.
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|||
|
Ответить |
22.08.2012 17:36 | #2 |
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
|
Биринчи қадам:
СамДУ ректоратига ариза ёзиш (нусхасига қўл қўйдириб олиш). Аризага ДТМ натижаси ва тестга кириш учун ДТМ берган ҳужжат нусхасини илова қилиш. Иккинчи қадам: Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигига ариза ёзиш. ДТМ берган ҳужжат нусхаси, ДТМ натижаси ва СамДУга топширилган ариза нусхасини илова қилиш. Нусхасига қўл қўйдириб олиш. Учинчи қадам: Юқорида илова қилинган ҳужжатлар ва аризалар нусхасини илова қилган ҳолда прокуратурага ариза ёзиш. Учинчи қадамгача етиб бормасдан иш ҳал бўлса керак. Чунки: ПС: Агар Университет раҳбарлари аризани қабул қилишни исташмаса (бу эҳтимолдан ҳоли эмас) аризани почта орқали буюртма хат қилиб жўнатиш мумкин. Квитанцияни ўзида сақласин. Савол: СамДУ раҳбарияти нимани баҳона қилиб кўрсатяпти?
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. Последний раз редактировалось OmoN; 22.08.2012 в 17:38. |
|
Ответить |
23.08.2012 08:54 | #3 |
Маслахатлар учун рахмат.
Уларнинг бахонаси, қайсидир хужжати "бўялган" деган бахона ишлатилган. Топширилган хужжатлар ичида хаммаси туғри, аниқ кўрсатилган экан. Яна имтихон вактида кандайдир ракамни назоратчи нотугри ёзиб куйган экан. Шуни ДТМ томонидан текшириб тасдик олишлари керак экан. Лекин мен Институтларга ишонмайман. Шунинг учун сизлардан ёрдам, кўмак ва абитуриентни куллаб кувватлашни, уни химоясиз колдирмасликни сўрадим. Оффтоп: 1993 йили Андижон Иқтисодиёт ва Мухандислик институтини Халқаро Иқтисодий Алоқалар факультетига тест топширдим. 193.7 балл олиб 5 ўринда бюджетга ўтдим. Хурсандчилигимнинг чеки йўқ эди. Негаки 10 ўриндан 5таси шартнома, 5таси бюджет эди. Мен эса 5-ўринда бюджетта турардим. Лекин мандат куни Институт ректори (исмини эслолмайман, уни исмини эслашдан Аллохнинг узи асрасин) институт талабига кўра 6та шартнома ва 4та бюджет олишини алохида таъкидлаб мени синовдан ўтмаганимни эълон қилди. ва 6-ўринга узимнинг синфдошим, ўзим репититорлик қилган одамни шартнома асосида ўқишга қабул қилди. Лекин, шартнома асосида хужжат топширган 6-, 7-, ва N- ўриндаги абитуриентлар барибир ўтишолмади. Унутмайман, синфдошим қанчалар ғурур билан отаси унга қанча пора тўлаганини айтганини. Ўша куни қалбимда бутун Институтларга, ректорларга, порахурларга ва ифлос инсонларга нисбатан нафрат уйғонган. Бундай ифлос ва разил, харомдан ризқ топиб фарзанд боқаётган хххххлар билан тортишишни ўзимга эп кўрмадим. Бир умрга уларни қарғаб ўтишни, 70 минг авлодини оталаринг лаънатига қолишини сўраб қасам ичгандим. Аллох ўша кунги аламларим эвазига кўпларига жазо берди. Кўпини гувохи бўлдим. Лекин хали хануз ўша харомхўр, ифлос ва тавқилаънат институт Ректорини ва унинг харомтовоқларини (1993 йил, Андижон Нархоз) кечира олмайман ва улардан бир умр нафратланиб ўтаман. Аллох юзимни ёруғ қилиб синфдошимдан олдин Диплом олдим, ишга кирдим, ўз ўрнимни топдим. Синфдошим эса халқаро иқтисодий алоқалар дипломи билан киракашлик қилиб юрибди. Шунинг учун хам абитуриантнинг қалбида мендаги нафратдан хам кучлироқ нафрат уйғонмаслиги учун унга ёрдам беришни жуда жуда истардим.
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
27.08.2012 11:16 | #4 | |
Цитата:
Омад тилайман. Последний раз редактировалось Хаджи; 27.08.2012 в 11:19. |
||
|
Ответить |
|