Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 25.10.2018 21:09   #71  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,216  7,270/2,044
– 77  288/150

UzbekistanFacebook
Ўрис православие черковининг марказий бошқармаси Констанстинополь патриархати таркибида Х асрда таъсис этилиб, 1299 йилгача Киевда бўлган. Киев XIII асрда мўғул-татарлар томонидан (1240 йили) тор-мор келтирилиб, сиёсий марказ сифатида ўз аҳамиятини йўқотгач, 1299 йили Киев митрополити Максим ўз қароргоҳини Владимир-на-Клязмега кўчириб ўтказган. Кейинчалик 1325 йил хотимасида Киев ва бутун Ўрис митрополитлари фаолият юритадиган қароргоҳ 1448 йилгача Москвада жойлашган. Черковга автокефаллик мақоми тақдим этилгач ушбу бошқарма 1448 – 1721 йиллари Москвада, 1721 – 1917 йиллари Санкт-Петербургда бўлган, 1917 йилдан бугунги кунгача Москвада фаолият юритиб келмоқда. Черков қароргоҳи Данилов монастирида жойлашган.
Черков бошчилиги (ўрис. Патриаршество), яъни Москва ва бутун Ўрис патриархи раҳбарлигидаги ташкилот сифатида олиб бораётган фаолияти 1589 йили жорий этилган бўлиб, 1721 йили тугатилган (давлат тасарруфига диний идора сифатида ўтказилган), 1917 йилга келиб қайтадан тикланган.

Ўрис православие черковининг амалдаги низомига мувофиқ черков ҳокимиятининг олий органи Катта йиғин (ўрис. Поместный собор), Архиерей йиғини (ўрис. Архиерейский собор) ва патриарх бошчилигидаги Муқаддас синод (ўрис. Священный синод) саналиб, ҳар бири ўз ваколати доирасида қонун чиқариш, ижро ва суд қилиш ҳуқуқига эга.

Ўрис православие черкови марказий ташкилот сифатида 1991 йилгача юридик шахс мақомига эга бўлмаган. Бундай мақом унга 1991 йил 30 май куни берилган.

1653 – 1656 йиллар давомида Москва ва бутун Ўрис патриархи Никон (Никита Минин) томонидан қатор ислоҳотлар ўтказилди: ибодат китоблари ва ибодат амалларига ўзгартиришлар киритилди, бут ва санамларга икки букилиб таъзим қилиш, учта бармоқ жуфтлаб чўқиниш талаб қилинди. Москва черкови томонидан муқаддам қабул қилинган айрим удумлар (масалан, икки бармоқ билан чўқиниш) бидъат сифатида эътироф этилди, ундай удумларга амал қиладиганларга 1656 йили ўтказилган соборда (йиғинда) муртад тамғаси босилди. Охир-оқибатда ўрис черковида ажралиш юзага келиб, эски ақидаларга амал қиладиганлардан ташкил топган диний оқим – ўрислар таъбири ила айтганда «старообрядчество» пайдо бўлди.
1720 йили патриарх Андрианнинг вафотидан сўнг, ўрис подшоси Пётр I янги патриарх сайланадиган тадбирни ман этиб, Диний кенгашни (ўрис. Духовная коллегия) таъсис этди. Идора қилувчи муқаддас синод (ўрис. Святейший правительствующий синод) дея номланган ушбу идора 1721 йилдан 1918 йилнинг январигача давлат идораси сифатида умумчерков бошқармаси вазифасини бажарди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 25.10.2018 21:13   #72  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,216  7,270/2,044
– 77  288/150

UzbekistanFacebook
1918 йили, хусусан, ўрисларнинг «Дин халқ учун афюндир!» шиорини эълон қилиб, ҳаётга татбиқ этган асосий террорчиси В. И. Ленин бошчилигидаги давлат тўнтарилишидан сўнг, Ўрис православие черкови давлат тасарруфидан чиқарилиб, патриарх бошчилигидаги фаолиятига қайтди. Диний ташкилот сифатида православие черкови юридик шахс мақоми ва мол-мулкидан, шунингдек, давлат ҳимоясидан маҳрум қилинди, диний таълимнинг давлат ҳисобидан молиялаштирилиши тўхтатилди. Дин фуқароларнинг шахсий иши дея эълон қилинди. Даҳрий большевик-коммунистларнинг диний идоралар фаолиятига ғайриқонуний аралашуви, руҳонийларнинг оммавий қатағон қилиниши, кўпдан-кўп масжид ва черковлар ёпилиб, қимматбаҳо буюмлари талон-торож қилиниши, бинолари бузилиши ёки давлат фойдасига мусодара этилиб, бошқа мақсадларда ишлатилиши кузатилди. Айрим маълумотларга қараганда, большевиклар қўзғалонидан кейинги дастлабки 5 йил ичида ўрислар ўзларининг 28 нафар епископи ва 1200 нафар кашишини қатл қилишибди (тушунишимча, епископ лавозими олий диний мартабалардан бири бўлиб, бундай даражага кўтарилганлар ўзи кўп бўлмайди).

1920- ва 1930- йилларда совет режими ва коммунистик партиянинг динга қарши йирик кампанияси бўлиб ўтди. Бошқа динларга эътиқод қилган тақводорлар билан бир қаторда православие кашишлари-ю, фаол диндорларининг аксарият қисми ҳам қириб ташланди, диний таълим бериладиган ҳар қандай муассасса ман этилди. Ваҳший совет режими томонидан амалга оширилган бундай оммавий қотилликни Халқ комиссарлари кенгаши қошидаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармасининг (ўрис. ОГПУ при СНК) 6- бўлинмаси бошлиғи Евгений Тучков исмли дўзахи бошқариб борди.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида мураккаб вазиятга тушиб қолган коммунистик партия ва совет режими доҳийлари Худони эслаб қолди! Масжид ва черковлар фаолиятига нисбатан илиқ муносабат кузатилди (буюк аждодимиз А. Темурнинг ўрислар эксгумация қилган суяклари айнан ўша даврда ўз қабрига қайтарилди). Бироқ, 1943 – 1965 йиллар давомида бошқа диний ташкилотлар қатори Ўрис православие черкови ҳам маъмурий жиҳатдан махсус давлат идораси – Ўрис православие черкови ишлари бўйича кенгаш назорати остида бўлди.

1959 ва 1964 йиллари иши битиб, эшаги лойдан ўтган коммунистик партия ва совет режими доҳийлари яна динга қарши кампания ўтказди. Кўпдан-кўп тақводорлар яна қатағон қилинди.

1965 йили Ўрис православие черкови ишлари бўйича кенгаш билан Диний ибодатлар ишлари бўйича кенгаш бирлаштирилди. Ушбу органга 1984 – 1989 йиллар давомида раислик қилган Константин Харчевнинг тушунтиришларига қараганда: «Епископ лавозими ёки бошқа олий диний лавозимга номзодларнинг бирортаси, у Муқаддас синод аъзоси бўлса ҳам, Коммунистик партиянинг Марказий қўмитаси ва Давлат хавфсизлиги қўмитасининг розилигисиз тайинланмас эди». Профессор Натаниэль Дэвис қуйидаги маълумотга эътибор қаратди: «Агар епископлар ўз одамларини ҳимоя қилиб, ўз лавозимини сақлаб қолишни исташса, Давлат хавфсизлиги қўмитаси, Диний ишлар бўйича кенгаш комиссарлари ва шу каби бошқа партия ва ҳукумат идоралари билан маълум даражада ҳамкорлик қилишлари шарт эди».

1987 йилга келиб Михаил Горбачёв томонидан ўтказилган ошкоралик ва қайта қуриш сиёсати доирасида муқаддам диний идора ва диндорлар жамияти тасарруфида бўлган молк-мулк, иншоот ва бинолар ушбу идора ва жамиятларга босқичма-босқич қайтариш жараёни бошланди, диний фаолият устидан назорат, диний уюшмалар фаолиятидаги чекловлар режими юмшаб, ён босилиши кузатилди.
1988 йили ўрис миллати христиан динини қабул қилиб, сувга ботирилганча чўқинтирилганининг минг йиллиги нишонланди. ОАВда диний фаолиятни ёритишга доир тақиқлар бекор қилинди. Одамлар илк бор ўз телевизорларида ибодат амалларини томоша қилишди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 25.10.2018 21:16   #73  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,216  7,270/2,044
– 77  288/150

UzbekistanFacebook
Низомининг таҳририга кўра, Ўрис православие черковига Россия Федерациясидан ташқари қуйидагилар киради:
2 та мухтор черков – Япония ва Хитой православие черковлари;
1 та ўзини ўзи бошқарадиган кенг мухторият ҳуқуқига эга черков – Украина православие черкови (энди йўқ);
4 та ўзини ўзи бошқарадиган черков – Молдавия, Литва, Эстония православие черковлари ва Хорижий ўрис православие черкови;
1 та экзархат – Белорусь православие черкови;
2 та митрополия округи – Қозоғистон ва Ўрта Осиё митрополия округлари (Қозоғистон православие черкови ва Ўрта Осиё православие черкови).
диний ҳудудига (юрисдикциясига) Озарбайжон, Латвия, ўрис диаспораси киради.
Юрисдикциясига кирмайдиган епархиялари жумласига Ғарбий ва Марказий Европа (Берлин, Брюссель, Бельгия, Венгрия, Вена, Австрия, Нидерландия, Корсун, Сурож), Марказий ва Жанубий Америка епархиялари киради.

Ўрис православие черкови тасарруфида 303 та епархия, 944 та монастир (462 та эркаклар ва 482 та аёллар монастири), 36 878 та ибодат қилинадиган бутхона ва шунга ўхшаш бинолар мавжуд.

Ўрис православие черковида Юлий календарига амал қилинади. Ибодат византия удумларига амал қилган ҳолда черков-славян синод тилида, қисман Россия халқлари тилида, хорижий давлатлардаги ибодатхоналарда ҳам маҳаллий тилларда олиб борилади.

2000- йиллар хотимасида Ўрис православие черкови тасарруфида 5 та диний академия, 3 та православие университети, 2 та диний институт, 38 та диний семинария, 39 та диний билим юрти, Красноярск епархияси қошидаги пастир курслари, 87 та диний мактаб, бир нечта академия ва семинариялар қошида черков хори мактаблари (ўрис. Регентская школа) ва санамлар расмини чизиш мактаблари (ўрис. Иконописная школа) бор.

Ўрис православие черковининг даромади диндорлардан тушган эҳсонлар, қавм сўровига кўра бутхонада ўтказилган ибодат маросимлари учун тўловлар, диндорлар томонидан харид қилинаётган шамлар ва диний буюмлар пули ҳисобидан шаклланади. Москва патриархиясининг асосий даромадини давлат қимматбаҳо қоғозлари билан ўтказиладиган молиявий операциялар ва диний ашёларини ишлаб чиқариш корхоналари, диний нашр (китоб-у календарлар) савдоси, «Даниловская» меҳмонхонаси каби муассасаларнинг тушумлари ташкил қилади.

Черков таъсис этган ОАВ жумласига 1931 йилдан буён чоп этиладиган «Журнал Московской патриархии» журнали, 1989 йилдан буён чиқадиган «Церковный вестник» (олдинги «Московский церковный вестник») газетаси ва «Богословские труды» альманахи киради.
Ўрис православие черковининг расмий сайти: www.patriarchia.ru. Бундан ташқари mospat.ru, богослов.ru, православие.ru, седмица.ru каби сайтлари фаолият юритади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 26.10.2018 10:42   #74  
Аватар для kelt
Оффлайн
Павлин
Сообщений: 1,049
+ 493  329/230
– 1,250  890/331

Switzerland
Цитата:
Сообщение от YangierBola Посмотреть сообщение
Shokir Dolimov, Кому это интересно? В Украине националисты и фашисты, которые людей в Средней Азии за людей не считают. Зачем им жопу лизать?
Пенсионер решил подработать, не надо ему мешать, пусть работает.
Ответить 
"+" от:
Старый 26.10.2018 14:25   #75  
Аватар для RINAT
Оффлайн
ooo "Кизил пиёз"
отставной козы барабанщик
Сообщений: 1,905
+ 1,127  1,310/645
– 117  72/59

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от kelt Посмотреть сообщение
пусть работает.
Сизифов труд! Человек старался переводил, но его аудитории эта тема не интересна.
Я бы может и почитал, но "много букф и ниасилю",а напрягаться лень.Шокир Долимов а можете хотя бы на оригинал ссылку кинуть?.
__________________
Знали бы что упадём-наняли бы кого нибудь другого!
Ответить 
Старый 28.10.2018 00:16   #76  
uParty Member
Аватар для Jackky Jackky
Оффлайн
город
горожанин
Сообщений: 288
+ 59  65/35
– 0  6/2

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Ўрис православие черковига
Кому это интересно ? .....
И вообще , когда в тексте
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Ўрис
и подобные высказывания , хотя
Цитата:
Сообщение от kelt Посмотреть сообщение
Пенсионер решил подработать,
, надо помнить обычные правила приличия .
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2019, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх