|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
11.07.2011 07:21 | #61 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Орамизда ёши улуғроқ форумдошлар бўлганида бир пайтлар ёшлар газетаси - ҳозирги "Туркистон" таҳририятида "Ёш мухбирлар мактаби"ни ташкил этиб, журналистикага қизиққан ёшларга сабоқ берган устоз журналист Абдуҳамид Фозилов ҳақидаги фикримизга муносабат билдирган бўлур эди. Ўша пайтдан бошлаб таҳририятларда "Маҳорат мактаби" ташкил этиш ғояси пайдо бўлган. Чунки, унинг самараси жуда катта экан!
Муҳими, оқибатни устоз журналист Абдуҳамид Фозиловдан ўрганиш керак, дегим келади. Бу борада таниқли шоира ва журналист Умида Абдуазимованинг фикрларини ўртоқлашишни истардим. Муҳтарама супермодераторимиз бу масалада ёрдам берсалар нур устига аъло нур бўлур эди. Яна фикрингизни кутиб қоламан. |
|
Ответить |
11.07.2011 10:41 | #62 | |
Сообщений: 38
+ 2
72/21
– 0
5/5
|
Цитата:
Форумчилар орасида ёши улуғлари балки кўпдир, аммо бу ҳамма Абдуҳамид Фозилов ҳақида билиши керак дегани эмаску. Мантиқсиз фикрлабсиз. |
|
|
Ответить |
"–" от:
|
12.07.2011 07:03 | #64 | |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Цитата:
Мен шу кунгача бир-икки мураббий форумдошдан ва Нигора Умарованинг айрим суҳбатдошларидан ташқари ўзга соҳа маънавияти намоён этилаётган мавзуларни деярли учратмадим. Ғашимни келтирган ҳол шуки, баъзилар антиқа "ниқоб" тақиб чиқади-да қитмирлик, бузғунчилик қилгани-қилган... Тавба, уларга нима керак ўзи, тушунмайман... |
|
|
Ответить |
"–" от:
|
12.07.2011 07:32 | #65 | ||
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
|
Цитата:
(Кўриниб турибдики, Фурқатнинг халқаро журналист сифатидаги фаолияти бениҳоя аҳамиятли. Бугина эмас. Фурқат газетчи қандай бўлиши керак, қайси бир мезонларга риоя этиши, нималардан сақланиши лозим, деган масалаларга ҳам алоҳида эътибор беради: «Газет муаллифига керакким, — деб ёзади у бир мақоласида, — инсофпеша ва ростандеша бўлғай. Нолойиқ ва номуносиб сўзларни газетға солмағай ва ёзғон каломидин газет ўқиғувчиларға нафъ ва фойда ҳосил бўлғай. Агар бирор ҳикоят ёзса ҳам анинг заминида бир фойдалик мазмуни бўлғай. Хорижия ва дохилия аҳволотидин ёзса, адл ва инсоф юзидин ростлиқ бирла ёзғайким, эътибор ва истиҳсонға боис бўлсун». МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ ДАВРИ ЎЗБЕК АДАБИЁТИ, БЕГАЛИ ҚОСИМОВ, ШАРИФ ЮСУПОВ,УЛУҒБЕК ДОЛИМОВ, ШУҲРАТ РИЗАЕВ, СУННАТ АҲМЕДОВ Тошкент, Маънавият-2004)
__________________
Мой ЖЖ |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
"–" от:
|
01.08.2011 01:39 | #68 | |
Цитата:
Муҳтарам Тўлқин ака сизнинг юқоридаги гапингиздан ўзингизда "оқибат" ҳақида жўялик жавоб бўлса керак деган хулосага келиниши табиий. Агар шундай бўлса, буни биз билан ҳам баҳам кўринг! Қўйидаги гапларим бироз оғир ботиши мумкин. Буни тўғри қабул қиласиз деган умиддаман. Очиғи, юқоридаги чиқишларингиз давомида "Оқибат" нима эканлигини англатувчи бирор ибора ва унга етакловчи бирор ундовни кўрмадим. Қайсидир газета ҳодимининг сизга қилган яхшилиги, қайсидир устознинг кўрсатган эҳтироми ҳақида сўз қотдингиз. Мана шу ерда эътибор қаратилиши керак бўлган асосий нарсани айтиб ўтсак. Сизга ўша устозлар қандай, қай тариқа маънавий-руҳий озуқа бера олишди-ки, сиз уларни Оқибат деб баҳо беряпсиз? Нуқул сиз учун кимларнингдир қилган яхшилигини айтяпсиз-у, аммо ўшалар ҳақида батафсил тўҳталмаяпсиз. Аслида, ҳар ким ўзига қилинган бундай ижобий муносабатларни оқибат деб тушунади. Қаранг менинг мана бу гапим "Мен ҳам 5-6 синфларда Синф раҳбарим бўлган раҳматлик Тўхтабаев АбдуВалиҳон домлани жуда оқибатлик инсон деб биламан" сизга оқибат хақида бирор нимани англатдими? Сиз юқорида шунга ўхшаш 3-4 та гап ёздингизда ортидан бирор киши жўялик жавоб бермаганини айтаяпсиз!!! Бу нарса юқорида Иймандар биродаримиз айтганларидек Қалб иши. Энди сизга Хақийқий Оқибатга битта мисол келтирсам. Бир қатор таниган инсонларим ортидан хеч қандай манфаатни кўзламай(аслида кўзланган, бу хақда охирида...), етимхонадаги қалби кемтик болаларни кўнглини кўтариш пайида бўлдилар. Ўртага ҳар ким топганини, қайсидир бири бир дона қанд, қайсидир бири 100 минг сўм пул, бошқаси оддий меҳр билан йиғилган ашёларни кўтариб Меҳрибонлик уйи сари келдилар. Саники кам, маники кўп деган гап йўқ! Улар учун тарбиячи аёлнинг раҳматини-ю, кўрган билганларнинг "гаплар"ини қизиғи йўқ. Улар мурғак қалбли болаларнинг кўзларида оз бўлсада кўрсата олган оқибатлари туфайлик қувонч порлашини ҳоҳлайдилар! Мана хақийқий Оқибат! Мен бу мисолни келтиришимдан асосий мақсад Оқибат аталмиш туйғу бир қанча туйғулар бирлашиб, кўнгил ўша ишни қилишга ошуфта бўлганда юзага чиқадиган бир ажиб нарсадир. Унда Меҳр мужассам, унда мурувват мужассам, унда саховат, унда хайр, унда иштиёқ мавжуд. Энг муҳими Риёдан ҳолий бўлишликдир! Шу ўринда бир нарсани унутмаслик лозим-ки, ҳар ишнинг ортида манфаат, мақсад ётади. Ўйлайман-ки, ўша сизга оқибат кўрсатган устозларингизнинг ҳам ниманидир кўзлаган жойлари бўлган. Бундай хайрлик ишларда одатда мусулмонларда ана ўша манфаат Аллоҳнинг розилиги топиш бўлади. Буни "савоб умиди" ибораси билан ҳам атаса бўлади. Савоб умидида қилинган ишни эса таъма дейишмайди! Последний раз редактировалось Мухаммад Сохиб; 01.08.2011 в 01:51. |
||
|
Ответить |
5 "+" от:
|
15.08.2011 02:51 | #69 | ||||||||
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Цитата:
Гап шундаки, мен қаердаки "оқибат йўқолмоқда" қабилидаги гапни эшитсам, навбатдаги оқибат кушандасининг башарасини кўргандек бўламан. Демоқчиманки, ўзи оқибатсизларгина шунақа бўлмағур гаплар айтади наздимда. "Худо йўқ" деганларни кўрганмиз. Уларнинг ўзлари худосиз эди... Худога шукроналар айтамизки, ягона Оллоҳ бор!!! "Севгига ишонмайман" дегувчилар буюк Севгига арзимайдиган кимсалардир... Мен учун Севгидан улуғроқ туйғу йўқ! Аввало Оллоҳга, Ватанга, Ота-онага, фарзандларга, устозу шогирдларга, дўст-биродарларга ва улар қатори Ёрга бўлган севгини пайҳон қилиб гапирадиганлардан нафратланишимни яширмайман. "Ҳақиқат йўқ" дегувчилар ҳам Ҳақиқат аталмиш улуғ йўлни кўра олмайдиган кимсалардир. Ҳақиқат нелигини англаган инсонлар учун ҳамиша буюк Ҳақиқат мавжуддир. Энди, Оллоҳ висолига ҳам, буюк Севгига ҳам, Ҳақиқатга ҳам, Оқибатга ҳам инсон кўп саъй-ҳаракатлар билан эришиши мумкин. Цитата:
Цитата:
Устозларнинг оқибати - уларнинг оқибат борасидаги ибрати эканлигини аниқ мисоллар воситасида айтишга ҳаракат қилдим. Қуруқ гапдан кўра шу маъқул эмасми? Қолаверса, мен номларини тилга олган устозлар яна қанча ёш журналистларга оқибат кўрсатаётгани табиий. Энди танганинг иккинчи томонига ҳам эътибор қаратадиган бўлсак, таҳририятларда бурни кўтарилган, саводи ҳаминқадар бўлган ҳолда истеъдодли ёшларнинг йўлига тўғаноқ бўлаётганлари ҳам афсуски йўқ эмас... "Устоз"лик мақомида юриб устоз дейишга арзимайдиган (яъни, бу соҳаларда адашиб юрганлар) ҳам бор афсус... Яхшиликнинг боғини кўкартириш учун ўша Яхши устозлар, таҳририят ходимларини кўпроқ ибрат қилиб кўрсатишни лозим топгандим. Цитата:
Ҳозирча эса, сафимизда ўша таниқли устоз журналистлардан сабоқ олган, яхшилик ва оқибат кўрганлар бор-йўқлигига қизиқдим. Лоақал, ўзингиз оқибат кўрган инсонлар ҳақида сўз юритсангиз, қуруқ гапдан аниқроқ фикрларга ўтармидик, дейман-да. Цитата:
Бироқ, бунинг акси бўлган ҳоллар ҳақида гапириш жуда оғир. Э, биродар, оқибат йўқ, деб бонг урмасдан, "манави лаънати том маънода оқибатсиз, инсоний хислатлардан йироқ!" деб айтиш осонмас. Улар ҳақида кўпинча "исмини ўзгартириб" ҳикоя қиламиз ва шу йўсинда юракдаги дарддан бироз халос бўламиз. Ҳозир ҳам дангалига тўрт-бешта аблахнинг аниқ исм-фамилияси ва нопок ишлари, қинғирликлари, соҳамизга, жамиятимизга келтираётган зарарлари ҳақида ёзиворгим келяпти-ю... Гарчи бу ерда ёза олмасам-да ўша аблахларнинг қинғирликларига қарши босиқлик билан курашни давом эттираётганимни ўзлари ҳам билиб туришибди... Тепада Ҳақ таоло, рўйи заминда адолатли қонунларимиз бор экан, ҳақиқатнинг ойдин йўлига тўғаноқ бўлишларига асло йўл қўймаймиз!!! Цитата:
Қанийди, ўша муаллимингиздан атрофингиздаги айрим ниқобли бузғунчилар ҳам тарбия олганларида... Ўша устозингизнинг бошқаларга ҳам ибрат бўлгулик фазилатлари ҳақида мақолалар ёзсангиз мамнун бўлардик. Шундай устозларни ибрат қилиб ёзаверсаккина қовун қовунни кўриб ранг олгани мисол оқибатли инсонлар, жумладан, муносиб мураббийлар кўпаяди-да! Цитата:
Гоҳо менга устамонлик билан тош отаётган айрим ниқоблилар Ватанга, бебаҳо миллий қадриятларимизга ҳам шу тариқа тош отишини амалда кўряпман. Одамлар, айниқса ёшлар онгини қай тариқа заҳарлаши мумкинлигини ҳам кузатяпман. Бу ўзига хос "амалий машғулот" бўлаётир. Цитата:
Устозларимнинг мақсади - мени ва бошқа шогирдларини ҳам етук маърифатли инсон даражасига етказиш бўлганини қалбдан ҳис этаман. Улар кўзлаган, кутган даражада бўлишга доимо ҳаракат қилар эканман, ўша оқибатли устозларим олдида ҳамиша таъзимдаман. |
||||||||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|