Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 01.10.2008 18:53   #51  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Ҳар бошда чарх урар турфа муаммо,
Ҳар кўнгил хоҳишда ўзгача маъно...
Билмадим, кимлардир ёқтирар, аммо,
Мен бозорни жуда ёмон кўраман.

Билмайман, ким дўсту, ким эрур душман,
Бировга ўлжаман, кимга улушман,
Бозордан йироқда ҳур, эркин қушман,
Мен бозорни жуда ёмон кўраман.

Ким айтар, "шу экан замона зайли",
Кас нокас бўлди-ку, замон туфайли,
"Отанг, онанг бозор," десинлар, майли
Мен бозорни жуда ёмон кўраман.

Ажаб, бешигини шайтон аллалар,
Тутруқсиз гаплар-у, ёлғон яллалар,
Залолатни кўпроқ ўйлар каллалар,
Мен бозорни жуда ёмон кўраман.

Кўзга тик қарашиб, алдайди сизни,
Сўкишлар, қарғашлар ол этар юзни,
Хуллас инсоният унутар ўзни,
Мен бозорни жуда ёмон ко раман.

Ҳалол луқма нима, билмас кўпчилик,
Харомни номлашар - бу “тирикчилик”
Раҳмонмас, шайтонни айлашар шерик,
Мен бозорни жуда ёмон кўраман.

Шарм йўқ, ҳаё йўқ пулнинг дастидан,
Оқибат бир чақа емиш қасдидан,
Ёлғон онт ичишар чақа устидан,
Мен бозорни жуда ёмон кўраман.

“То рози” ҳукмидан кўнгиллар нари,
Кўз ўйнар тарози тоши сингари,
Алдашга интилар ҳам ёш, ҳам қари,
Мен бозорни жуда ёмон кўраман.

Ерга қарасангиз, кўзи маюслар,
Осмонда эса-чи, "мағрур" даюслар,
Тик боқишга йўл бермас номуслар,
Мен бозорни жуда ёмон кўраман.

Разолат ҳукм этган маконлар кўпдир,
Бири бошқасидан ўтадир, хўпдир,
Бунда-чи, барчаси, барчаси тўпдир,
Мен бозорни жуда ёмон кўраман.

Гарчи қорани-да, кўрсатади оқ,
Пок қалбдан қанчалар бўлса ҳам йироқ
Таажжуб... дунё унга интилар!?
Бироқ,
Мен бозорни жуда ёмон кўраман.

Ҳаммамиз ҳар куни шошилиб борган,
Лойини жаҳолат ҳокидан қорган,
Аёлу-эркакни бузиб юборган,
Бозорни жудаям ёмон кўраман.

Жудаям жудаям ёмон кўраман!

2008 йил

©
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
"–" от:
Старый 02.10.2008 16:57   #52  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение

...Мен бозорни жуда ёмон кўраман...
Цитата:
Бозор... Озор... Зор... Ор...
Хуршид Дустмухаммаддан
Цитата:
Бозорда хаёт кайнайди.... Мозор эса мархумлар макони...
Бозорда шох-шох, гадо-гадо. Мозорда эса шоху гадо баробар...
Бозорда шовкин тинмайди. Мозор эса сукунат маскани...
Бозор билан Мозор, бир-биридан накадар узок...
Лекин...
Акли расо одам хеч качон Бозорни бузмайди. Акли расо одам хеч качон Мозорни хам бузмайди...
Акли расо одам кай юртга бормасин, Бозорни айланади. Акли расо одам кай юртга бормасин Мозорни хам айланади.
Бозор билан Мозор бир-биридан накадар узок. Бозор билан Мозор бир-бирига накадар якин!

Уткир Хошимов "Дафтар хошиясидаги битиклар"дан
Цитата:
Тулки бозорга кирди,
Одамларнинг килмишин куриб,
Уялиб кетди узининг тулкилигидан.

Тохир Малик "Мехмон туйгулар"дан
Ответить 
2 "+" от:
Старый 16.10.2008 12:39   #53  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Куз...
Қалбда қандайдир жимлик ўй сурар,
Мудраб қолгандайин ҳаёт севгиси...
Деразам ортидан уйимга қарар
Кўчада баргларнинг хазонрезгиси.
Қуёш узоқлашиб борар заминдан,
Учиб кетаётган қушлар сингари.
Кундуз қисқа бўлиб боради тундан
Дарахт либос ташлар кун ўтган сари.
Сойлар шарқирамай оқмоқдадирлар,
Тоғлар хоҳламайин кутади қорни...
Сариқликни кийган кўҳна адирлар,
Лолани соғиниб қўмсар баҳорни.
Тонг билан туш вақтни ажратиш қийин.
Хаёлим мисоли тўзғир ер-осмон.
Шамол олиб келган ғуборни кейин
Ёмғир ювиб кетар аллақай томон...
Лекин кетармикин бу билан ғашлик?
Кўнгил махзунликка бўлганми сургун?
Ахир ғаниматдир бебаҳо ёшлик,
Кетдик, қалб, истиқбол тарафга юргин!

Атрофни эгаллаб олгани етмай,
Дилга ҳам хазинлик келтирмоқда куз...


Mas'ud
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
2 "+" от:
"–" от:
Старый 16.10.2008 16:00   #54  
Аватар для olim
Оффлайн
Сообщений: 259
+ 557  160/82
– 0  3/3

UzbekistanОтправить сообщение для olim с помощью ICQОтправить сообщение для olim с помощью YahooLiveJournalМой мир
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Ассаламу алайкум, ҳурматли форумдош! Ушбу мавзуда Сиз ўзингизга ёққан шеърларни қўйиб боришингиз мумкин.

Ўйлайманки, бу ерда Сиз ўзингиз ёқтирган ёки ўзингиз ёзган шеърларни қолдириб, бошқа форумдошларни ҳам ижод намуналаридан баҳраманд этасиз.
СЕВГИ САДОСИ
Гулим, меҳр кўзда дегани ёлғон,
Менинг дилимда ҳеч ўчмас ёлқинсиз.
Қанча кўришмасак шунча қадрдон,
Қанча олис бўлак — шунча яқинсиз.
Девона ошиқман, ман бир девона,
Айтинг, сиздан бўлак кимим бор яна?..
Сиз йўқ чоғимдаги дунем бегона,
Сиз йўқ боғимдаги гуллар ёқимсиз.
Сиз аччиқ қисматим, сиз изтиробим,
Сиз ширин дардимсиз, ширин азобим,
Сиз менинг кўклардан'топган офтобим,
Ерларда йўқотган кўзмунчоғимсиз.
Ёдимда кечаги шўхликларингиз,
Кўксимни қуйдирган киприкларингиз,
Сиз ўша орзуси ойдан ойдин қиз,
Сиз ўша — кулгуси қўнғироғимсиз.
Сиз ўша кўзимнинг кафтида юрган.
Сиз ўша кўнглимга кўнгли ин қурган,
Тўкилай деб тилни учида турган
Шеъримсиз, бир умр битмас оҳимсиз...


Муҳаммад Юсуф
ЎЗИНГДАН
ҚЎЙМАСИН,
ХАЛҚИМ ШЕЪРЛАР ТЎПЛАМИДАН
Ответить 
Старый 16.10.2008 16:16   #55  
Аватар для olim
Оффлайн
Сообщений: 259
+ 557  160/82
– 0  3/3

UzbekistanОтправить сообщение для olim с помощью ICQОтправить сообщение для olim с помощью YahooLiveJournalМой мир
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Ассаламу алайкум, ҳурматли форумдош! Ушбу мавзуда Сиз ўзингизга ёққан шеърларни қўйиб боришингиз мумкин.

Ўйлайманки, бу ерда Сиз ўзингиз ёқтирган ёки ўзингиз ёзган шеърларни қолдириб, бошқа форумдошларни ҳам ижод намуналаридан баҳраманд этасиз.

Улфат кўп-у аммо бир дўсти ҳамроҳ —
Ҳалим тополмадим ундан ҳалимроқ.
Қанча устоз кўрдим, қанча олийгоҳ,
Олим тополмадим ундан олимроқ.
Бола юрагимда бебаҳо тилсим —
Оддий муаллим-да, оддий муаллим.
Юзга кираман мен Худо хоҳласа -
Юз йилдан кейин, бир мўмин ўртоғим
Кўзим ёпиб-қўйса, жағим боғласа,
Сўнгги сафар сари отланган чоғим,
Фақат бир кимсадан бўлади қарзим,
Оддий муаллим-да оддий муаллим!


Муҳаммад Юсуф
ЎЗИНГДАН
ҚЎЙМАСИН,
ХАЛҚИМ ШЕЪРЛАР ТЎПЛАМИДАН

www.uzmu.zn.uz- O'zbekiston Milliy Universiteti to'g'risidagi blog bo'lib, universitet yangiliklari shuningdek boshqa yangiliklardan xabardor bo'lish imkoniyatiga ega bo'lasiz.

www.uzmu.zn.uz blogiga marxamat!!!
Ответить 
2 "+" от:
Старый 16.10.2008 16:27   #56  
Аватар для olim
Оффлайн
Сообщений: 259
+ 557  160/82
– 0  3/3

UzbekistanОтправить сообщение для olim с помощью ICQОтправить сообщение для olim с помощью YahooLiveJournalМой мир
Go'zal

Qorong'u kechada ko'kka ko'z tikib,
Eng yorug' yulduzdan seni so'raymen.
Ul yulduz uyalib, boshini bukib,
Aytadir:"Men uni tushda ko'ramen.
Tushimda ko'ramen, shunchalar go'zal,
Bizdan-da go'zaldir, oydan-da go'zal!..

Ko'zimni olamen oy chiqqan yoqqa,
Boshlayman oydan-da seni so'rmoqqa,
Ul-da aytadirki:"Qizil yong'oqqa
Uchradim tushimda, ko'milgan oqqa.
Oqqa ko'milganda shunchalar go'zal,
Mendan-da go'zaldir, kundan-da go'zal!..

Erta tong shamoli sochlarin yozib,
Yonimdan o'tganda so'rab ko'ramen.
Aytadir:"Bir ko'rib, yo'limdan ozib,
Tog'u toshlar ichra istab yuramen!
Bir ko'rdim men uni - shunchalar go'zal,
Oydan-da go'zaldir, kundan-da go'zal!..

Ul ketgach kun chiqar yorug'liq sochib,
Undan-da so'raymaen sening to'g'ringda.
Ul-da uyatidan berkinib, qochib,
Aytadir:"Bir ko'rdim, tushdamas o'ngda.
Men o'ngda ko'rganda shunchlar go'zal,
Oydan-da go'zaldir+ mendan-da go'zal!..

Men yo'qsil na bo'lub uni suyibmen?!
Uning-chun yonibmen, yonib-kuyubmen.
Boshimni zo'r ishga berib qo'yubmen,
Men suyub+men suyub+kimni suyubmen?
Men suygan "suyukli" shunchalar go'zal,
Oydan-da go'zaldir, kundan-da go'zal!!!


Cho'lpon


www.uzmu.zn.uz- O'zbekiston Milliy Universiteti to'g'risidagi blog bo'lib, universitet yangiliklari shuningdek boshqa yangiliklardan xabardor bo'lish imkoniyatiga ega bo'lasiz.

www.uzmu.zn.uz blogiga marxamat!!![/QUOTE]
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 16.10.2008 16:51   #57  
Аватар для olim
Оффлайн
Сообщений: 259
+ 557  160/82
– 0  3/3

UzbekistanОтправить сообщение для olim с помощью ICQОтправить сообщение для olim с помощью YahooLiveJournalМой мир
O' r t a r
Agar oshiqlig'im aytsam, kuyub jonu jahon o'rtar,
Bu ishq sirin bayot etsam, taqi ul xonumon o'rtar.

Kishiga ishq o'tidin zarraye yetsa, bo'lur giryon,
Bo'lub besabru betoqat, yurak-bag'ri chunon o'rtar.

Nechuk toqat qilay, do'stlar, bu dard ila bo'lub hayron,
G'amim boshqa, alam boshqa, yuragimni fig'on o'rtar.

Meni bexonumon tinmay kuyub har dam firoqingda,
"Nigoro!" deb oting aytsam, ki shavqingdin zabon o'rtar.

Qayu til birla, ey jono, sening vasfing bayon aylay,
Tilim lolu ko'zum giryon, so'ngaklarni nihon o'rtar.

Na qattig' kun ekan, dilbar, visolingdin judo bo'lmoq,
Mening ohim o'tig'a bul zaminu osmon o'rtar.

Yurakda dardu g'am qat-qatki, menda qolmadi toqat,
Agar bu zarrasin bul vaqt desam, ishqi bayon o'rtar.

Bu dard ila xarob o'ldum, kelib holimni so'rmassan,
Unum chiqsa yurakdin, bu tanu jon, ustixon o'rtar.

Bu Mashrab dardini, jono, ki hech kim boshig'a solma,
Agar mahsharda oh ursam, bihishti jovidon o'rtar.


Boborahim Mashrab ijodidan

www.uzmu.zn.uz- O'zbekiston Milliy Universiteti to'g'risidagi blog bo'lib, universitet yangiliklari shuningdek boshqa yangiliklardan xabardor bo'lish imkoniyatiga ega bo'lasiz.

www.uzmu.zn.uz blogiga marxamat!!![/QUOTE]
Ответить 
"+" от:
Старый 16.10.2008 17:04   #58  
Offline ID
Аватар для Usmon Azim
Оффлайн
Государственный Академический театр
литературьный консультант, писатель, драматург, поэт
Сообщений: 27
+ 16  68/26
– 0  0/0

Uzbekistan
Кузак хонамгача бостириб келди,
Ташкарига чикдим. Хазондан кочиб.
Умрим тугаяпти. Келгин. Кел энди,
Ёв енгган шахардай юрагим очик.
Куз боглар бошига не иш солмади,
Aна, дарахтларнинг сунгаклари "чуп"..
Сенга айтадиган сузим колмади,
Сенга айтадиган сукутларим-куп.
Узимга мен янги хаёт тукидим,
Тунлар бир вактгача газет укидим,
Телевизор курдим, дорилар ютдим,
Качон бошланади- футболни кутдим.
Базмларга бордим, туйларга бордим.
Бозорга югурдим, кирдим дуконга,
Куникмок истадим "ол-бер" замонга.
Кайдандир кузимни юмиб утдим мен,
Узимдан узимни кувиб утдим мен.
Хокларни курмадим, купларни курдим,
Очларни курмадим, тукларни курдим;
Баъзан сузларимни эзгим хам келди,
Хатто тилларимни кесгим хам келди.
Аммо исён этди дилда бир даъват:
"Узингга хеч качон килмагин шафкат!"
Шунда хатоларга назарим тушди,
Очу гадоларга назарим тушди.
Парча котган нонга зорларни курдим,
Кадри тупрокдан хам хорларни курдим.
Карадим: чархи дун- бу даври даврон
Ёлгондир, ёлгондир, ёлгондир, ёлгон!

Дунёга узимни унглаб карадим...
Бир чин суз ёзмокка охир ярадим.
Ёлгон олислардан бокди тарикиб...
Бир чин суз тарихи-дунё тарихи.
Ответить 
Старый 17.10.2008 16:39   #59  
Аватар для olim
Оффлайн
Сообщений: 259
+ 557  160/82
– 0  3/3

UzbekistanОтправить сообщение для olim с помощью ICQОтправить сообщение для olim с помощью YahooLiveJournalМой мир
Ruboiylar
Har kimki vafo qilsa vafo topgusidur,
Har kimki jafo qilsa jafo topgusidur,
Yahshi kishi yomonlig' ko'rmagay hargiz,
Ha kimki yomon bo'lsa jazo topgusidur!

* * * * *

Taqdir yuki boshimga balolig' bo'ldi,
Har neniki ayladim hatolig' bo'ldi,
Oz yurtni qo'yib Hind sori yuzlandim,
Yo Rab netayin, bu ne yuz qarolig' bo'ldi.

* * * * *

Yod etmas emish kishini g'urbatda kishi,
Shod etmas emish ko'ngulni mehnatda kishi.
Ko'nglim bu g'ariblikda shod o'lmadi, oh,
G'urbatda sevinmas emish, albatta, kishi.

* * * * *

Ahbob, yig'ilmoqni farog'at tutungiz,
Jamiyatingiz borini davlat tutungiz.
Chun gardishi charx bu durur, tengri uchun,
Bir - birini necha kuni g'animat tutungiz.


Zahiriddin Muxammad Bobur


www.uzmu.zn.uz- O'zbekiston Milliy Universiteti to'g'risidagi blog bo'lib, universitet yangiliklari shuningdek boshqa yangiliklardan xabardor bo'lish imkoniyatiga ega bo'lasiz.

www.uzmu.zn.uz blogiga marxamat!!!

Последний раз редактировалось olim; 17.10.2008 в 16:42.
Ответить 
"+" от:
Старый 20.10.2008 15:21   #60  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Куз...
Хазон япроқлар...
Булутли осмон...
Шамол хазонларни юзга уради.
Ўзини-ўзи ҳам тушунмай хайрон
Қайдадир бир инсон
Жим ўй суради.
Хаёли паришон
Кайфият тароқ,
Гўё хотираси ўчиб кетмоқда...
Ширин умидлари бўлишиб йироқ,
Бир-бир қушлар каби учиб кетмоқда...
Хазонрезги фасл баргларни тўкар,
Тўка олмайди у аммо дардларин...
Чангини енг билан артиб сўнг очар
Қайғудан сарғайиб кетган дафтарин...
Варақлаб кўради...
Ёзувлар ўша,
Аммо қалби унинг ўша-ўшамас,
Қачонлар ишқидан тўлиб-тоша
Ўзи ёзганига сира ўхшамас...
Ҳа,
Эслади
Унда навбаҳор эди...
Ундан сўнг хаттоки ёз бўлди меҳмон.
Энди мавҳумликка қалин дўст бўлиб...
Жим хаёл сурмоқда ўйчан бир инсон

Куз...
Хазон япроқлар...
Булутли осмон...


Mas'ud
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
"–" от:
Ответить

Метки
hero
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2020, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх