Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 24.03.2011 12:11   #581  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Gulchehra Посмотреть сообщение
"юрак синиқ" деган сўз қўлланган тақдирда ҳам хато эмас.
Худо кўрсатмасин, одамнинг қўли, оёғи ё бели синиши мумкин, аммо ўзбек тилида "юрак синиқ" деган ибора ишлатилмайди, ҳатто шеърда ҳам. "Кўнгил шишаси синди" каби ташбеҳ ишлатсангиз, бу бошқа гап!
Сиз айтган адоват деган туйғудан жуда йироқман, самимий фикр билдиришимга бу қадар қизишиб ёзган гапларингиздан ранжидим. Бу гал "-"ни тўғри қўйдим.
Масъуджон яхши шоир бўлиши мумкин, фақат, сўз ва ибораларни қўллашда лоақал "Ўзбек тилининг изоҳли луғати" китобини бир варақлаб қўйишини маслаҳат берган бўлур эдим.

Муҳтарам Домла!
Наврўз айёми кунлари барча-гина адоватлар, унутилади, урушганлар апоқ-чапоқ бўлиб ярашиб олишади. Буни Сиз биздан кўра яхши биласиз. Шоир илҳоми келганда ўзидан кечиши (ўзлигидан эмас!), арш-аълога кўтарилиб, ижоди туғилгач яна қайта ерга -ўзига қайтади, деган сўзлар бор, сиз адабиётшуноссиз, менимча, таниқли олимсиз, бу фикрлар ҳам сизга бегона эмас. Юқоридаги фикрларингизни тўғри қабул қилдим. Танқид келажакнинг меваси, фақат у- самимий кўнгилдан ва ўринли бўлса.
Қолаверса , шеъриятда "бўрттириш" санъати бор. "Синиб кетиш", "юрак шиша синиқларидек сочилиб кетиш" бор. Бу ички туғён, дардга қараб..Домлажон ёзган фикрларим кўнглингизга оғир ботган бўлса, яна бир бор кечирим сўрайман, сўз аввалида ҳам сўрагандим.
Ташвишланманг, ижодкорлар фақат "+" олиш учун ижод қилмайдилар, Сизнинг ёки яна кимнингдир "-" уларнинг ҳақиқий "баҳоси"ни тушурмайди ёки бу билан илҳоми сўниб тўхтаб ҳам қолмайдилар..., яъни аллома айтганларидек, "Менинг кимлигимни эл билса бўлди"..
Сизга яхши кайфият ҳамиша ёр бўлсин!

Последний раз редактировалось Gulchehra Ibragimova; 24.03.2011 в 12:14.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 24.03.2011 14:24   #582  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение

Ақл оқсамайди, тажрибасизлик бўлгандир, шунақа олиб ташлашнинг имкони бор экан, албатта ўрганамиз.

Эҳ, домлажон!
Бу юқоридаги ушбу "Ташбеҳ"-"ақлнинг оқсаши" атоқли ёзувчимизнинг машҳур асарларида ишлатилган жумлалардан "бир парча"-ўхшатиш эди-я, аммо уни ўқимаганман, дея кўрманг?!
Майли энг катта кашфиёт ва яратувчанликлар ҳам ана "шу" каби тортишувлардан, баҳслардан келиб чиқса ажабмас! Саломат бўлинг, йўлдаги қоидабузарларни огоҳлантириб, тартибга чақириб турувчи ДАН ходимлари бор. Ижодкорлар учун ҳам ана шундай сиз каби "назоратчи-кузатувчи", тартибга чақирувчи Устозлар зарур. Ундайларнинг борига шукур!
Ответить 
Старый 24.03.2011 16:39   #583  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Шамол... Қуюқ булут... Кўркам хиёбон,
Майсада ўтириб ўйга толаман.
Кўзимни бир зумга юмиб, ногаҳон,
Узоқ-узоқларга кетиб қоламан.

Неча йил ғам билан ҳамхона бўлдим,
Ичим тимдалади армон қанча вақт.
Ҳар баҳор ундим-у, гулламай сўлдим,
Эшигимни қоқиб ҳеч келмади бахт.

Шамолдек шиддат-ла умр ўтмоқда,
Бир зум тўхтатишга сира йўқ илож...
Билмам, эрта мени нелар кутмоқда,
Эй, тақдир ёзиғи, сирларингни оч!

Қуюқ булутларга айланган қалбим,
Маъносиз ўтмишдан бўлгандек мажруҳ.
Мавҳум дунёлардан тўйиб кетиб, жим,
Тубсизлик тубига кетиб қолар руҳ...

..Хорғин ўйларимдан чарчаб кетиб сўнг,
Кўзларимни очдим...
Ором топди жон.
Ажиб ҳисларимни аста уйғотиб,
Нажотдек туюлди яшил хиёбон...

Шамол... Қуюқ булут... Кўркам хиёбон..

(с)
__________________
Мой ЖЖ

Последний раз редактировалось Masud Mahsudov; 24.03.2011 в 17:03.
Ответить 
Старый 24.03.2011 22:13   #584  
Аватар для Alisher Asror
Оффлайн
sport maktabi
trener
AKA:da
Сообщений: 494
+ 483  466/264
– 3  9/9

UzbekistanLiveJournalМой КругМой мир
Bahorlarim ketdi, yoz ham tark etdi,
Bukun kuz bag`rida kuzladim...
Endi sarg`aymak bor , to`kilmak kerak,
Bir kuzga, bir Sizga so`zladim.

Ahorlarim ketdi - eskirib qoldim,
Sochlarimda qirov - muzladim...
Endi yoshsan deya so`kmaydi birov,
Bir kuzga, bir Sizga so`zladim.

Yonmoq azob deya o`ylagan edim,
Hargiz sokinlikni ko`zladim...
Endi chaqnamoqqa yetarmi kuchim!?
Bir kuzga, bir Sizga so`zladim.

Ko`ngil cho`kkandayin - o`kingandayman,
Yaqin dildoshimni izladim...
Balki ikki loshdan chiqadi olov?
Bir kuzga, bir Sizga so`zladim.


Alisher Asror

Последний раз редактировалось Alisher Asror; 24.03.2011 в 22:16.
Ответить 
Старый 25.03.2011 02:00   #585  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Gulchehra Посмотреть сообщение
ўқимаганман, дея кўрманг?!
Ўқийвериб ёд бўлиб кетган! Фақат, бу иборани кимга қачон ишлатишда ҳам "оқсамаслик" мақсадга мувофиқ бўлармиди!.. Масалан, мен ўзимдан катталарга ҳечам шундай демасдим (ҳатто, оқсаган тақдирда ҳам).
Майли, барибир, Сизнинг дилбар шеърларингиз жуда ёқиб қолди. Ижодий парвозлар ёр бўлаверсин!
Ответить 
Старый 25.03.2011 02:08   #586  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Танҳо юрак синиқ, ярим, бўлмагайдур бут.
Улуғ шоира "кўнгли ярим" иборасини шундай таърифлашга ҳаракат қилгани ҳақида бир адабиётшунос мухтасар фикр билдиргани ёдимда. Аммо, юрак, ўпка, жигар каби аъзолар ҳаётда синмайди ва уларни "синди" деб шеърга "кўчириш" ҳам мантиқан тўғриб бўлмайди. "Юрак нимта-нимта бўлди" деб ёзиш мумкин, чунки, ҳаётда чиндан ҳам нимталаш мумкин-да. фақат, бунақасини худо кўрсатмасин...
Мантиқли шеърлардан андоза олишингизни тилаб қолувчи танқидчи-мухлисингиз...
Ответить 
Старый 25.03.2011 10:05   #587  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
ўқимаганман, дея кўрманг?!
Майли, барибир, Сизнинг дилбар шеърларингиз жуда ёқиб қолди. Ижодий парвозлар ёр бўлаверсин!

Раҳмат, Домлажон! Унда дарҳол "минус"ларизни қайтариб олинг (ҳазил)

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 25.03.2011 в 11:02. Причина: texnik xato
Ответить 
Старый 25.03.2011 10:33   #588  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Дардларим

Шу митти қалбимда яшар бир олам,
Дўстларим сезмаган ғам, туғён, алам.
Шунчалар дардим кўп, ёзиб бу қалам
Дардимни ҳеч ерга сиғдиролмайди..

Орзуларим бисёр, армонлар бисёр,
Баъзида азизу, баъзан бўлдим хор.
Умримнинг баҳори ҳамда кузи бор,
Тоғлар ҳам ғамимни кўтаролмайди..

Айрилиқ доғидан куйдим, кул бўлдим,
Қон ютиб йиғладим, ғамларга тўлдим.
Нав-ниҳол ёшимда гулдайин сўлдим-
ДАРДИМНИ КИТОБЛАР СИҒДИРОЛМАЙДИ..
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 25.03.2011 11:02   #589  
Аватар для Alisher Asror
Оффлайн
sport maktabi
trener
AKA:da
Сообщений: 494
+ 483  466/264
– 3  9/9

UzbekistanLiveJournalМой КругМой мир
Kayfiyat

Ko`ngil tilagidan kechdi, horidi.
Ko`ngil orzularni istamay qo`ydi.
Uyga sig`may qoldi, dunyo tor edi,
Baxt degan bekatga yetmayin to`ydi.

Ko`ngil ko`chasidan adashib ketdi,
Yerga botib ketdi etti bukilib...
Dardin borib oxir ko`z yoshga aytdi.
Ko`z yosh chiday olmay tushdi to`kilib.


Alisher Asror

Последний раз редактировалось Alisher Asror; 25.03.2011 в 11:12.
Ответить 
Старый 25.03.2011 11:37   #590  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Shovqin dunyo lahzaga jimday,
Xayolim ham olmoqdadir tin.
Mehrsirab qolgan qalbimday,
Tog'lar sokin, dengizlar sokin

Osmon rangi bo’lib xilma xil
Yengil tortar charchagan ko’ngil.
O’z aksiga termulgan yashil
Daraxt sokin, ildizlar sokin.

Ufq tomonga yo’l olar bulut,
Qor cho’qqidan ko’tarilar dud,
G’amlar zumga bo’lmoqda unut,
Bulut sokin, yulduzlar sokin.

Quyosh yuzi qizarib so’nar,
Ko’k shoxiga oy kelib qo’nar,
Ichlarimdan tavbalar unar,
Tunlar sokin, kunduzlar sokin.

O’z aksini ko’rmoqda dunyo,
O’z aslini so’rmoqda dunyo,
Qaysi biri haq, qaysi ro’yo -
Suv o’tlar-u, yalpizlar sokin...

Yurak sokin – ko’ngillar cho'kkan,
Olam jimjit – esmaydi sabo
Hamma narsa cho’mib jimlikka,
Yaratganga aytishar sano...

(c)
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
Ответить

Метки
hero
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2020, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх