Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 04.03.2011 17:18   #541  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Йигитларга
Кўринмайди бургутдайин шижоатларинг,
Қайга кетди эрларга хос матонатларинг?
Бунча танқис аёлингга муҳаббатларинг-
Йигит, сенинг азиз бошинг нечун эгилган?

Алпомишдек жасурларинг кучи билакда.
Широқдайин ботирларинг руҳи тилакда.
Торобийдек ёвқурларинг қони юракда,
Йигит, сенинг азиз бошинг эгилмасин ҳеч!

Ўзбек деган бахтли элнинг салтанати-бу,
«Ўзбекистон келажаги буюк давлат» бу.
Эли учун ёниб яшаш улуғ даъват бу,
Йигит, сенинг азиз бошинг нечун эгилган?

Ватанимиз Каъбадайин азиз саждагоҳ,
Темур, Бобур, Улуғбекка муқаддас даргоҳ.
Халқинг учун зарра хавфдан доим бўл огоҳ,
Йигит, сенинг азиз бошинг нечун эгилган?

Бу Ватанга муҳаббатли эрлар керакдур.
Ҳайбатидан тоғ кўчгувчи шерлар керакдур,
Ҳамиятли, ақлли комил пирлар керакдур.
Йигит, сенинг азиз бошинг эгилмасин ҳеч?!
Ответить 
Старый 04.03.2011 17:23   #542  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Сeнинг фаслинг кeлди
Дeрзангдан боқ,
Кўнглингдeк оқ гулга ўралган олам.
Мeн уни сeндан ҳам кутгандим кўпроқ,
Балки Яратганга етибди нолам.

Сeнинг фаслинг кeлди,
Қара, табиат
Бeзанмиш кeлинчак мисоли гўзал.
Аллоҳга шукр-ла, қиламан ният:
Бахтинг кўклам мисол гулласин тугал.

Сeнинг фаслинг кeлди.
Диллар шод-хуррам,
Истаранг мисоли исимоқда кун.
Бойчeчак гулининг юзларида нам -
Қор остида қолиб, бўлганди забун.

Сeнинг фаслинг кeлди;
Мусаффо, нафис.
Тонгги ҳаволардан ютаман қониб.
Қалбимнинг тубида йил бўйи ётган,
Энг нозик туйғулар чиқар ийманиб.

Сeнинг фаслинг кeлди.
Орзу-ҳаваслар
Энди азиз бошинг узра бўлар тож.
Имкони бўлса гар, топиб бир илож,
Шу баҳор баҳона юрагингни оч.

Нeга жимсан?


(c)
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
2 "+" от:
"–" от:
Старый 04.03.2011 17:30   #543  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Отамга
Етти жон фарзандга бўлдингиз тиргак,
Хатардан зир сақлаб юрдингиз сергак,
"Камол топ!" доимо шу бўлди тилак -
Биз нима беролдик ташвишдан бўлак?

Ғаниматим, қадрингизга етмадик гоҳ,
Кўприк бўлолдингиз кўринганда чоҳ.
Аламлар зарбидан кўнглингизда доғ -
Биз нима беролдик ғамлардан бўлак?

Болам деб ёндингиз хоҳи эрта, кеч
Заррадек нафимиз етмасада ҳеч,
Миннат билмадингиз, қилмадингиз пеш -
Оҳ, нима кўрсатдик биз ғамдан бўлак?

Буюк неъмат, қаддингизни букиб қўйдик,
Гумроҳликми, қадрингизни тўкиб қўйдик,
Ғам-ташвишдан қалб чокини сўкиб қўйдик,
Не кўргилик, беролмасак дарддан бўлак?!

Уйли-жойли қилмоқ асли фарзим дейсиз,
Уйлантириш, суннат тўйи қарзим дейсиз,
Фарзанд бурчин унутдикми, эҳтимол биз -
Ота, нима бераолдик дарддан бўлак?!

Хастасизу, айтолмайсиз юзимизга,
"Бедардмикан", тикиласиз кўзимизга,
Омад тилаб ҳар бир босган изимизга,
Биз-чи, Сизга беролмадик ғамдан бўлак.

Фарзанд учун заҳру-заққум ичолганим,
Жон сўраса ҳатто жондан кечолганим,
Дил меҳридан бахту-тахтим бичолганим
Не келтирдик асли Сизга дарддан бўлак?

Ғаниматим бу дунёда топган бахтим,
Аллоҳ ато этган илоҳий неъматим,
Бор давлатим, Арш-аълодай буюк тахтим,
Жонингизга руҳи-жоним этай такдим.
ЖОНИМ ОТАМ, НЕ БЕРОЛДИК ҒАМДАН БЎЛАК?!..
(Гулчеҳра)
Ответить 
Старый 06.03.2011 23:02   #544  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
А Р А З

Сенсиз гулдек сўлиб қолсам ҳам,
Ё соғинчдан ўлиб қолсам ҳам,
Девонадек бўлиб қолсам ҳам,
МАРХАМАТГА КЕЛМАЙМАН, ЭНДИ.

Ёлғонларинг куйдирди мани,
Ишқинг жондан тўйдирди мани,
Билмам ниманг суйдирди, мани,
МАРХАМАТГА КЕЛМАЙМАН, ЭНДИ.


Майли ишқим эл билса, билсин,
Мағрур бошим дорларга илсин,
Энди менмас, Мархамат келсин,
Бу ерларга келмайман энди,
Мархаматни билмайман, энди!!!1

1(Марҳамат-Андижон вилоятидаги туман)


(с)

Последний раз редактировалось Gulchehra Ibragimova; 06.03.2011 в 23:08.
Ответить 
Старый 07.03.2011 22:16   #545  
Known ID Group
Аватар для Bekmirzo
Оффлайн
Сообщений: 1,253
+ 1,042  1,526/636
– 63  80/43

Uzbekistan
* * * * *

Ne g`urbatlarni chektim charx bebunyod dastingdin,
Mudom motamda qoldim, bo`lmadim dilshod dastingdin,
Tamomi xonumonim bo`ldi chun barbod dastingdin,
Qafasdin bo`lmadimki qumridek ozod dastingdin,
Hama obod bol`di, bolmadim obod dastingdin
Ki men har qayga borsam, dod etarman, dod dastingdin.

Dilimning quvvati, ruhi ravonimdin ayirdilar,
Ko`zimning oqi yanglig` mehribonimdin ayirdilar,
Azizim, hamdamim, oromijonimdin ayirdilar,
Jahon gulzorida ul gulistonimdin ayirdilar,
Hama obod bol`di, bolmadim obod dastingdin
Ki men har qayga borsam, dod etarman, dod dastingdin.

Chamanda bulbuli sho`ridadurman, oshyonim yo`q,
Misoli chug`zdek vayronalarda ham makonim yo`q,
Vafolig yor deb chiqti, jasadda balki jonim yo`q,
Azizimdin judo bo`ldum, boshimda soyabonim yo`q,
Hama obod bol`di, bolmadim obod dastingdin
Ki men har qayga borsam, dod etarman, dod dastingdin.

Meningdek g`amga qolgan, dilparishon o`lmasun hech kim,
Ko`zi chun termulub yo`llarda vayron o`lmasun hech kim,
Bahori gulshani umri zimiston o`lmasun hech kim,
Bu dunyo diydasig`a torikiston o`lmasin hech kim,
Hama obod bol`di, bolmadim obod dastingdin
Ki men har qayga borsam, dod etarman, dod dastingdin.

Umidim bor, etkurgaymusan xurshidi matlabni,
Saodat burjidin ul sha'mi iqbolimg`a kavkabni,
Ko`targaysan boshimdin ikki olamda qaro shabni,
Iloho, sen etur himmat yo`lig`a xasta Mashrabni,
Hama obod bol`di, bolmadim obod dastingdin
Ki men har qayga borsam, dod etarman, dod dastingdin.

Mashrab
Ответить 
Старый 07.03.2011 23:45   #546  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
МАЙЛИ

Майли, мени атасинлар ношуд ва мағлуб,
Бу майдондан чекингумдир, бошка илож йўқ
Майли, Сизни атасинлар, баҳодир, ғолиб.
Ёрлиғингиз—Сиз айёрсиз, менда бу тож йўқ.

Бу майдонни тарк этайин, Сизга қолсин кенг.
"Хислатингиз"—хўп разилсиз, келолмасман тенг.
Мен кетгумдир осмонларга, сўнг тупроқ бўлгим,
Қузғун мисол яшайсиз сиз, умри узун энг.

Бургут бўлиб чўққилардан боқаман мағрур,
Сиз чириган қобиқларга кўникиб масрур—
Ўтажаксиз, мени эса аташур "Ёвқур!"
Майли, менинг жоним олсин ул танқис ғурур!!
(с)
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 07.03.2011 23:49   #547  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Сўз зарби

Энди мендан мурувват кутма,
Сўзлар совуқ ўққа айланган.
Кўзларимга боқма, ёнасан —
Аламлардан чўққа айланган...

Мени сўзлар билан отдилар,
Мени кўзлар билан отдилар!
Менга қумдан уй солиб бериб —
Яна кимдир мурувват тилар?!.

Суйган фаслим — ҳазонли бир куз,
Эй дилозор келма юзма-юз.
Мен қўрқаман отиб қўйишдан
Қуролим ҳам шу биргина сўз...
Сен.. сўзимнинг қурбони бўлма...


Ўтинч

Совуқ дунё мени совутдинг,
Дардинг билан алдаб, овутдинг.
Пешонамга фақат ғам битдинг,
"Яхши кунни боламга бергин...

Хижронлардан дилим ўртанур,
Ташвишларга кўз ҳам ўрганур,
Тилак тилаб юрагим ёнур —
Нурли кунни боламга бергин...

Менга раво кўрмаган бахтни
Қўл етмаган улуғ неъматни,
Ўта танқис ул муҳаббатни —
Ўша ширин, суюкли бахтни -
Мендан аяб боламга бергин...
(с)
Ответить 
Старый 13.03.2011 01:34   #548  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
ЭНДИ МЕНИНГ ОНАЖОНИМ ЙЎҚ!..

“кўзим чиқсун сени кўргунча бундоқ...”


Осмон ҳам елкамга юкин ташлади,
Айрилиқ азоби кўзим ёшлади
Синглимнинг ноласи кўнглим ғашлади
ЭНДИ МЕНИНИНГ ОНАМ.. ОНАЖОНИМ ЙЎҚ!..

Кутмаган бу зарбдан тошдайин қотдим,
Наҳотки билмайин ғафлатга ботдим
Наҳот меҳрибоним буткул йўқотдим-
НАҲОТ ЭНДИ ОНАМ. .ОНАЖОНИМ ЙЎҚ!..

Наҳотки ой ботиб, қуёш ҳам сўнса,
Наҳотки бу ғамга юраклар кўнса
Наҳот онам кўзин тупроқлар кўмса
ЭНДИ МАНИ ОНАМ. ОНАЖОНИМ ЙЎҚ!..

Онасиз бу дунё бунчалар ғариб,
Кундан кун ранг-рўйим кетар сарғайиб
Дардим ҳам, ғамим ҳам кетмайди ариб
ЭНДИ МАНИ СУЙГАН ОНАЖОНИМ ЙЎҚ.

Эркаловчим, сочларимни силагувчим
Ўзи хаста менга умр тилагувчим
Меҳрларнинг риштасини улагувчим
НАҲОТ ЭНДИ ОНАМ. .ОНАЖОНИМ ЙЎҚ!..

Дунё майли менинг кўзларимни ўй,
Ҳар қанча азобки, бошгинамга қўй
Ол мени жонимни, хуним билан тўй
НАҲОТ ЭНДИ ОНАМ. .ОНАЖОНИМ ЙЎҚ!..
ҒАНИМАТИМ. ДАВЛАТИМ ҒАМГУЗОРИМ ЙЎҚ..
2010 йил 16 март
Ответить 
"+" от:
Старый 13.03.2011 01:46   #549  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Мeн oнaмни сoғингaнмaн
Рaҳбaрдaн руҳсaт oлишнинг янгичa услуби...
(....га)

Сoғинчлaргa тўлиб кетди кўнглим лим-лим,
Ишлaрим кўп бaжaришгa бoрмaс қўлим,
Ушбу кундa нeлaрдaндир кўзим ёшлиқ-
Мeн oнaмни сoғингaнмaн ўртoқ Бoшлиқ?!

Сaвлaтингиз oлдидa-ку, тилим лoлдир
Бoшқa пaйти бийрoндурмaн, сўзим бoлдур.
Ўйлaгaйсиз бу қaнaқa ўзи “дoвдир”,
Руҳсaт бeринг бoриб кeлaй, бeҳaвoтир?!

Интилмaсмaн сизгa бир зум ёқиш учун,
Қурбим етмaс кўзингизгa бoқиш учун,
Билaсизку, имкoниятим сизгa бoғлиқ -
Oнaжoним кўриб кeлaй, ўртoқ Бoшлиқ.

Тушунмaйсиз, дeсaм, бaлки xaтo бўлaр,
Бу кетишдa нoзик дилим aдo бўлaр.
Рoзимaн сўнг нимa бўлсa, мaйли бўлaр,
Oнaм учун мингтa жoним фидo бўлaр.

Ишoнaмaн шeърим тўғри aнглaгайсиз,
“Буни ўқи” дeб бoшқaгa aйтмaгaйсиз.
Унутaсиз гoҳo мeнинг aёллигим -
Сoғинчдaндир axир ҳaрдaм xaёллигим.

Ҳaммa нaрсa ўткинчидир ўтиб кетaр,
Билмaйсиз-ку, эртa бизни нeлaр кутaр,
Бир Oнaмни, Жиззaxимни кўриб кeлсaм -
Тo тoнггaчa ишлaмoққa қурбим етaр.

Йўлингиздa бaлки мингтa зoрлaр бoрдир,
Қaй бир бaxтли дилдoр бaлки Сизгa ёрдир,
Мeнинг эсa юрaгимдa биттa oрдир -
Мeн oнaмни сoғингaндa дунё тoрдир.

Бир шeър билaн кўнглингизни oлoлсaм гaр,
Қaлбингизгa зaррa мeҳр сoлoлсaм гaр,
Тўрт oйдир-ки, xижрoнлaрдaн дилим дoғлиқ -
Мeн oнaмни кўриб кeлaй, ўртoқ Бoшлиқ?!

Сиз бoшлиқсиз, ҳaр бир гaпни aйтиб бўлмaс,
Aйтгaндaн сўнг oрқaгa ҳaм қaйтиб бўлмaс,
Тaн бeрaмaн, тaнти, мaрдсиз, ишбилaрмoн
Хўп дeсaнгиз бoриб кeлaй сoғу-oмoн.

Сиз рaҳбaрсиз, сизнинг муҳим ишингиз кўп,
Aризa-ю, шикoятнинг тaxи тўп-тўп…
Сўрaй дeсaм сaлoбaт бoр, қoвoқ сoлиқ -
Жиззaxингни кўриб кeл, дeнг ўртoқ Бoшлиқ?!

..мен онамни соғинганман*

**гоҳида арзимаган нарсаларга ўралашиб қолиб, дунёда энг яқин инсонларингни бой бериб қўйганингни, уларининг ғанимат эканлигини унутиб қўяркансан..

Ответить 
Старый 13.03.2011 13:04   #550  
Аватар для Alisher Asror
Оффлайн
sport maktabi
trener
AKA:da
Сообщений: 494
+ 483  466/264
– 3  9/9

UzbekistanLiveJournalМой КругМой мир
Men seni bilaman…

Yurakni kuydirgan, kuldirgan ham sen,
Sog`inch azobini bildirgan ham sen,
Tiz cho`kib, yig`latib – o`ldirgan ham sen…
Men seni bilaman…

Farhodni tog`larda kezdirgan o`zing,
Majnunni dunyodan bezdirgan o`zing,
Menga qarab turgan jiqqa yosh ko`zing…
Men seni bilaman…

Oysan – quyoshini tinmay izlagan,
Faqat ruhsorini, vaslin ko`zlagan,
So`ngra… bolasiga ertak so`zlagan.
Men seni bilaman…

Qizargan chehralar – lola yanoqlar,
Qo`rquvdan ter bosgan qo`lda titroqlar,
Eng ma`sum, eng go`zal, eng hushnud chog`lar,
Men seni bilaman…

O`tinaman sendan yuragimda qol,
Tanamni yondirda, mayli jonim ol,
Hayratdan loyimni ushlashsin. Kulol:
“Men seni bilaman…”

Alisher Asror
Ответить 
"+" от:
Ответить

Метки
hero
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2020, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх