|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Предложения по форуму ... от пользователей. Каждое предложение - в отдельной теме. Тема закрывается, если предложение внедрено или нет таких возможностей |
Результаты опроса: Форумда бошқа иштирокчининг имло хатоларини кўрсатган постлар қолдириш тўғрими? | |||
Ҳа, тўғри. | 7 | 28.00% | |
Йўқ, нотўғри. | 18 | 72.00% | |
Голосовавшие: 25. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
30.05.2011 22:40 | #112 |
Ориф кишилар уз хатосини курсатган кишиларнинг кулини упган эканлар. Чунки улар: киши уз хатосини курмагунча, ирфон булмас (яъни орифлик рутбасига, маърифатга етолмайди), деб хисоблашган.
Аммо бировнинг хатосини курсатган кишининг нияти холис булсагина, наф келтиради. Акс холда... акс таъсир этиши мумкин. Имло хатоларига келганда, бир канча вакт газетада мусаххих булиб ишлаган киши сифатида айтишим мумкинки, хеч ким бундан мустасно булолмайди. Нашриётда ишлаган устозларимизнинг бир хазил гапи бор эди: Хотин жафоси булмас, Китоб хатосиз... Аммо бировларнинг хатосини иддао билан курсатиш, менимча, самимиятга зид. Аслида форумда фикр-мулохазаларимизни узаро билан уртоклашишимиз, билмаганимизни бир-биримиздан урганишимиз керак. Маърифатимизни, маънавиятимизни, дунёкарашимизни, билимимизни, тафаккуримизни................. оширишимиз даркор. Битта юрт одамимиз, битта миллат фарзандимиз, бир-биримизга гина-кудурат эмас, мехр-мурувват курсатишимиз лозим, деб хисоблайман. Кимларгадир "акллилик" килгандай куринган булсам, олдиндан самимий узр сурайман. Сирожиддин Саййид айтмокчи: Иллат излаганга иллатдир дунё, Хикмат излаганга -- хикматдир ........ PS: Суровномада мен танлаган вариант булмагани учун овоз беролмай, мулохазаларимни билдирдим. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
02.06.2011 22:13 | #115 | |
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
|
Цитата:
Биринчидан, мутлако фойдаси йук. Иккинчидан, хали имло коидаларининг узи мукаммал эмас. Учинчидан, "мен узим хеч качон хато килмайман" деган одамни курганим йук. Туртинчидан, танкидга олинган форумдош сиртида ёки чин дилдан "рахмат, кейинги сафар албатта эътиборга оламан, яхшиям бахтимга сиздек зиёлилар бор экан, булмасам бутун умр саводсиз булиб утардим, бахтимдан айланай" дегани билан публично танбех олганидан азият чекиши мумкин. Буни куриб турган бошка форумдошлар (янги аъзо булганлар, бирок хали хабар колдиришга ийманиб турганлар) баттар форумдан йироклашишади. Бундан форум ютказади. Узи нима кизик: хато-хуто ёзилган булсада мунозара-ю фикрлар жангими ёки чиройли одатий силлик постларми? Бешинчидан, "агар биз бу ерда уз хабарларимизни бехато ёзсак, саводсизликка карши курашга уз хиссамизни кушамиз" деб уйлаш - утопияга утувчи романтика. Худди мен "бугун пешингача бир дона сигарет камрок тутатсам, она сайёрамизни экологик катастрофадан саклаб колишга хисса кушган буламан" деганга ухшаган гап. PS: менинг постимдаги хатоларни тугриламасангизлар хам майли, барибир фойдаси йук ("букрини гур тузатади"). Бори шу! Ундан кура менинг саводсизлигимга чин дилдан ачиниб, узингизнинг донолигингизга яна бир бор тан беринг ;-) |
|
|
Ответить |
9 "+" от:
|
16.08.2011 01:55 | #116 |
|
Қўлим остидаги компьютер сичқони қоқилиб кетиб, ушбу мавзуга тасодифан кириб қолибман. Уни имкон қадар диққат билан ўрганиб чиқишга ҳаракат қилдим, ўзим маъқул, деб топган фикрлар остига « + » белгисини қўйиб чиқдим (фойдаси йўқлиги учун « – » белгисини қўйиб ўтирмадим).
Ниҳоятда жиддий, аммо илдизи аслида, ушбу форумга киритилаётган хабарлар ҳолатида бўлмаган муаммони қуйидагича ҳал этиш таклифи туғилди менда: 1. Форумнинг номи остига (усти ёки ёнига, фарқи йўқ) «uForum. Фақат бизга ўхшаган саводли, имло хатоларига йўл қўймай ёза биладиган одамлар форуми! Бу ерда саводсиз, зиёлилар табақасига қирмаган фуқароларга ўрин йўқ!» ёки шунга ўхшаш қўшимча ёзув киритиш керак. Мабодо, бирон-бир хом сут эмган банда ушбу огоҳлантириш ёзувини кўрмаган (жиддий эътибор қаратмаган) бўлса, форумнинг рўйхатдан ўтиш саҳифасида: «Ҳой бола, ўйлаб бос қадамингни, бу ерда имло хатоларига йўл қўйиш мумкин эмас» деб, беш-олтита ундов белгисини қўйиб қўйиш лозим. Ишончим комилки, 1- таклиф қабул қилинмайди, демак: 2. Саводи чала чиққан фуқаронинг иззат-нафсини, ўзи истаган форумга (мавзуга) кириб, ўз фикрини билдириш ҳуқуқини бадном қилишни, ўқитувчининг обрўйини ўқувчиларнинг кўз олдида ер билан битта қилишни ёхуд ҳар қандай бошқа форумдошни бошқа форумдошларнинг кўз ўнгида шарманда қилишни бас қилиш керак. 3. Муаммо илдизини бошқа жойда қидириш, уни ҳал қилиш масаласида тегишли вазирлик, идора, ташкилот ва муассасаларга яқиндан ёрдам бериш мақсадида мавзулар очиб, ўша ерда муҳокама қилиш ёки бундан-да самарали амалий чоралар кўриш керак. Хатога йўл қўймай, тўғри ёзиш талаби қўйилиши керак, албатта. Фақат бундай қатъий талаблар uForum га ўхшаган оммавий сайтларда эмас, балки филологлар, лингвистлар, таржимонларнинг профессионал сайтларидагина қўйилади. Бошқалар, яъни саводи чала чиққанлар ёки саводли бўлишга интилганлар эса бундай сайтларга кириб (рўйхатдан ўтиб), гапга аралашмасдан, тўғри ёзишни, фикрни юксак маҳорат-ла баён этишни ўрганадилар. Яна бир саволни ўзимизга ўзимиз бериб кўрайлик: қачон ва қайси давлатда саводсизлик муаммоси тўла-тўкис, сифатли ҳал этилган?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
"–" от:
|
17.08.2011 01:39 | #117 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Оммага қай тариқа бўлса-да ахборот тарқатган восита - моҳиятан ОАВ бўлиши мумкин. Ҳатто, деворий газета ҳам! Ўзбекистон Республикасининг "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги қонунида "умумфойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги веб сайтлар" ҳам ОАВ ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Демак, миллионлар нигоҳида бўлган форумимизни ОАВдан йироқ деган тушунча ўта мантиқсизликдир.
Энди, одамларнинг кўзи тушадиган жойда бирор фикр ёзмоқчимисиз, бехато ёзиш ғоят муҳимдир. Айтайлик, исмингиздаги битта ҳарфни ўзгартириб кўринг, қанақа қўпол сўз пайдо бўлади. Уни кўрганда, масалан мен асло бефарқ қарай олмайман. Албатта хатони тузатишга ҳаракат қиламан. Форумда эса бошқаларга ибрат, сабоқ бўлади!! Бехaто ёзишга ўрганишингизга тилакдошман! Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 17.08.2011 в 08:43. |
|
Ответить |
"+" от:
|
"–" от:
|
19.08.2011 07:23 | #119 | |
|
Цитата:
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
|